-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Темур тузиклари
Ушбу асарда Соҳибқирон Амир Темур салтанатининг барпо этилиши, ундаги эришган ютуқлари батафсил ёритиб берилган.
-
Улуғ Пётр
Буюк рус ёзувчиси А. Толстой қаламига мансуб «Улуғ Пётр» романининг иккинчи ва учинчи китобида русларнинг Болтиқ бўйидаги қадимий ота мерос ерларини швед қироллари асоратидан қандай озод қилингани, Россияни Европанинг маданий мамлакатлари даражасига кўтариш учун қандай оғир курашлар олиб борилгани тасвирланади. Асарда улуғ Пётрнинг маърифатпарварлик роли, унинг реакцион боярларга қарши олиб борган аёвсиз кураши ёрқин акс эттирилган.
-
МАРҲУМ ИВАН ПЕТРОВИЧ БЕЛКИН ҚИССАЛАРИ
Иван Петрович ўз мулкини идора қилишга киришиб, ўзининг тажрибасизлиги ва юмшоқ кўнгиллиги орқасида отаси ўрнатган қатъий интизомни бўшаштириб юборди ва тез орада хўжаликни ёмон аҳволга тушириб қўйди. У ишга чечан, эпчил оқсоқолни ишдан бўшатиб (деҳқонлар, одатлари бўйича, ундан норози эдилар), унинг ўрнига қишлоқни бошқаришни - эртакларни боплаб айтиши билан ишончга сазовор бўлган калитдор кампирга топширди.
-
ДУБРОВСКИЙ
Бундан бир неча йил илгари, ўз мулкларининг бирида, қадимги рус барини Кирила Петрович Троекуров яшар эди. Бойлиги, асилзодалиги ва ошна-билишларининг кўплиги туфайли, Троекуров мулклари мавжуд вилоятларда катта обрўга эга эди. Қўни-қўшнилари унинг арзимас бир орзусини ўринлатсалар бошлари кўкка етар; вилоят чиновниклари унинг номини эшитганда дир-дир титрар эди. Кирила Петрович одамларнинг у-бу иззат-икромига ўзига муносиб ҳурмат деб қарарди; уйи ҳамма- вақт шовқин-сурон, баъзан эса тўс-тўполон билан ўтадиган базмларига иштирок этиб, унинг баринларга хос шўхликларини қондиришга тайёр меҳмонлар билан гавжум бўларди. У таклиф этганда келмасликка ёки маълум кунларда Покровское қишлоғига келиб унга салом бериб кетмасликка ҳеч ким ботина олмас оди. Оила ҳаётида эса Кирила Петрович билимсиз одамларга хос бўлган ҳамма нуқсонларини яққол кўрсатиб турарди. Ўз мавқеидан талтайиб кетган бу одам, бебош хулқи ва калтабин ақлининг ҳамма хоҳишларига тўла эрк беришга одатланган эди.
-
Капитан қизи
Отам, Андрей Петрович Гринёв, ёшлигида граф Миних ҳузурида хизмат қилган ва премьер-майор бўлиб, 17... йилда хизматдан чиққан. Шу вақтдан бошлаб, Симбирскдаги ўз қишлоғида турган ва шу қишлоқлик камбағал бир дворяннинг қизи Авдотья Васильевна Ю. деган қизга уйланган. Биз тўққиз бола бўлганмиз. Опа ва акаларим болаликда ўлиб кетишган. Яқин қариндошимиз гвардия майори князь Б. нинг илтифоти билан мен Семёнов полкига сержантликка ёздирилган эканман. Мен таҳсилни тамом қилгунимча полкда отпускада деб ҳисобланганман. У замонда биз ҳозиргидан бошқача тарбияланар эканмиз. Беш яшарлигимда жиловдор Савельичнинг қўлига топширилганман.
-
Уч мушкетёр
ХVІІ аср Франция ҳаётидаги воқеалардан ҳикоя қилувчи ушбу асарда улуғвор ғоялар, ўлмас туйғулар, инсонийлик, шахс эркинлиги, орзулар сари интилишга қаратилган турли хил йўллар талқини ўз аҳамиятини сақлаган ҳолда ўқувчининг қалбига кириб боради. Асардаги қаҳрамонлар, хусусан, гасконлик ёш дворян Шарль д'Артаньян ҳамда унинг уч мушкетёр дўсти Атос, Портос ва Арамисларнинг матонатли кураши, ақл-заковати ва уддабуронликларининг талқини ўқувчини мутолаага ундайди. Бу дурдона асар икки қисмдан иборат бўлиб, воқеаларнинг ҳар қандай уйдирмалардан ҳоли тарзда, ҳаққоний ифодалаганлиги унинг бугунги кунгача қадрини йўқотмаганлигига сабаб бўлган.
-
Икки Диана
Бу ерда мудҳиш сирлар ҳамда маъсума қаҳрамон аёл, маккорона фитналарнинг қурбони – Диана де Кастро, ёвузлар дуэти – Диана де Пуатье ҳамда коннетабль Монморанси, ҳақиқат учун курашувчи Габриэль Монтгомери ва ниҳоят, олиҳиммат герцог де Гиз образлари моҳирона очиб берилган. Асарда католиклар ва протестантларнинг ўзаро диний қара- ма-қаршиликлари кўрсатилган. Роман нафақат уруш ҳақидаги ҳикоялар, ишқий драмалар, сарой фитналари билан, балки ишончли тарихий тавсифлар билан ҳам қизиқ ва аҳамиятга моликдир.
-
Робин Гуд
История полной приключений жизни Робин Гуда, которого в Англии называли outlaw («стоящий вне закона», «изгнанник»), Передавалась из поколения в поколение и стала широко распространенной в народе легендой. Тем не менее историку часто недостает документов, чтобы изложить странное существование знаменитого разбойника. В то же время большое число пре- даний, относящихся к Робин Гуду, носят печать подлинности и бросают яркий свет на правы и жизненный уклад его времени.
-
Boshqacha odam
Ozberiston Yozuvchillar uyshmasi tomonidan anaviy tarzda otkazib kelinayotgan jarayondir.
-
-
Кечиккан қасос
Тоғаевлар хонадонининг барча аъзолари мудҳиш қотиллик курбонига айланишди. Уларнинг бундай аянчли тақдирига бойлик сабабми ёки... Кетма-кет содир этилган жиноятлар иштирокчилари кимлар ёки бу битта одамнинг ишими? Неъматилланинг бахтли оиласига кўз тегдими ёки улар ҳам бахтсизлик курбонларими? Терговчилар - Фахриддин билан Санжарбек нима учун айнан 20 йил аввалги жиноят сабабларини ўрганишга бел боғладилар? Қўлингиздаги китоб жиноят оламининг ана шундай нихоятда чигал ва нихоятда мураккаб муаммолари, сирларига ечим излайди.
-
Актуальные проблемы иберо-романистики. Выпуск 5
В сборнике посвященном 100-летию со дня рождения О.К. Васильевой-Шведа, рассматривается круг вопросов, связанных с грамматикой.
-
Граф Монте-Кристо. (Иф қалъасининг маҳбуси)
Бу китоб кўплар куттан дурдона. У жаҳон адабиётидаги энг сара асарлар рўйхатига киради. Гарчанд "Граф Монте Кристо" яратилга нига бир неча асрлар ўтган бўлса-да, ундаги улуғвор говлар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар талқини сира-сира ўз аҳамиятини йўқотмайди. Асардаги қаҳрамонлар, уларнинг ҳаёти, кечинма ва кеч мишлари, воқеалар занжири ўқувчини китобга ипсиз боғлаб қўяди.
-
Алданган Айселнинг тавбаси
Рамазон ойи. Хонамдаги жимжитликни хиққилашларим бузарди. Неча соатлардан буён стол ёнида кўз ёш тўкардим. Ўқиганим узундан узоқ мактубнинг ҳар бир сўзи гўё ичимни ёқар, юрагимни доғларди. Бутун ўй-ҳаёлларимни остин-устун қилганди бу мактуб. Мухлисларимдан ҳар куни сон-саноқсиз мактуб оламан. Ҳар бир мактуб айри бир қайғуни, айри бир мушкулот, айри бир хурсандчиликни хабарчиси эди. Баъзисидан ёрдам ва далда овозлари юксалар, баъзиларидан ширин бир мужда эшитилар, баъзиларида эса ҳар хил муаммоларга ешим сўраларди. Умуман, барча мактублар самимий салом билан бошланиб, яхши дуолар билам якунланарди.
-
Ikki qalb uchrashuvi
Javlolining hikoyalar ko'ngligini yaqin tanish voqalar, odamlar haqida sinchkov ijodkor oziga hos nigohi bilan bitilgan.
-
Бегона
Тан олиш керак, шаҳар ҳолида у керагича афтода. Бу тинч қобиқ ичида Ораннинг барча кенгликларидаги юзлаб савдо шаҳарларидан нимаси билан фарқ қилишини бирдан эмас, маълум вақт ўтгандан кейингина англаб оласан. Хўш, ўзингиз айтинг, мана, каптарсиз, дарахтсиз, барглар шитирламайдиган, қушлар қанот қоқмайдиган, боғлари йўқ, хуллас, айтарли билгисиз бир шаҳарни қандай таърифлаш мумкин. Фаслларнинг ўрин алмашинишини фақат осмонга қараб биласиз. Кўклам ўзининг кириб келишини фақат ҳавонинг янги сифати ва чаканафурушларнинг шаҳар чеккаларидан олиб келадиган гуллари сони билан белги беради, қисқаси, чакана сотиладиган кўклам.