-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
АМИР ТЕМУРНИНГ ЎРТА ОСИЁ ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ ВА РОЛИ
Ушбу рисола 1968 йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, ўша йилларда академиянинг вице-президенти бўлиб ишлаган Иброҳим Мўминов томонидан ёзма манбалар асосида ёзилган Эди. Унда буюк бобомиз Амир Темурнинг Ўрта Осиё тарихида тутган ўрни ва роли илмий ёритиб берилган. Рисола ҳеч қандай ўзгартиришсиз чоп этилмоқда. Табиийки, унда ўша даврга хос назарий фикрлар ҳам учраб туради. Лекин ўша машъум турғунлик йилларида бундай рисола ёзиб, уни чоп эттириш жасорат ҳисобланарди. Асар тарихчилар, шарқшунослар, философлар ва Урта Осиё тарихи билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон тарихи: Хрестоматия IV-жилд XI-XV асрлар : (Ўзбекистон тарихи ва манбалари)
Ўкувчиларга тақдим этилаётган «Ўзбекистон тарихи» хрестоматиясининг IV жилди Ўзбекисгоннинг XI-XV афлар тарихига оид ёзма манбаларни ўз ичига олади.
-
Обучение и воспитание на уроках русского языка.
На примере уроков русского языка различного типа автор пособия освещает некоторые аспекты проблемы обучения и воспитания, В книге рассказано о том, как пробудить интерес учащихся к предмету.
-
УЗБЕКИСТОН АМАЛИЙ САНЪАТИ
Ўзбек халқи ўзининг қадимий амалий свити билан жаҳонга машҳурдир. Зеби зийнатли Вукмлар ясаш санъати халқиниз ижодининг зиг қадимийларидан ҳисобланади. Бу нодир халь бадиий ҳунармандчилиги магъморий ёдгорликлар, тань ёгоч ўймакорлиги, наққошликда, шунингдек, мистарлик, заргарлик, кулолчилия, гиламдўзлик, шава и газламачилиги, лардўзлик, каштаналие ва ўнлаб бошқа амалий санъат турларида ўз намуналарини сақлаб қолган. Бугунги кунда юксак ва ноёб санъат дурдоналари даражасига кўтарилган бу бебаҳо меросимиз музейларинизда сакланиб келинмокда.
-
САМАРҚАНДЛИК ОЛИМЛАР
Китобчада Улуғ Октябрь инқилобигача Самарқандда яшаб араб, форс, ўзбек ва тожик тилларида ижод этган кўпгина самарқандлик олимларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилади. Муаллифлар бу китобчани ёзишда ҳар бир олиминиг бизгача етиб келган қўлёзма асарларидан, совет ва чет эл олимларининг улар ҳақида ёзган китобларидан кенг ва самарали фойдаланганлар. Рисола Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданияти билан қизиқувчилар, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Ўзбекистон тарихи: Хрестоматия III-жилд : (Ўзбекистон тарихи ва манбалари)
«Ўзбекистон тарихи»нинг III жилдига Ўзбекистоннинг V-XI асрлар тарихига оид ёзма манбаларда қайд этилган маълумотлар киритилган. V-XI асрлар Марказий Осиёда сиёсий ва этник жараёнлар фаоллашган бир давр бўлиб, тарихий воқеалар нафақат махаллий, балки қўшни мамлакатларнинг олимлари эътиборидан ҳам четда қолмаган.
-
Нет чужих детей.
Какие они, дети, воспитывающиеся в современных детских домах? Как им живется? Отчего не складывается судьба многих из них? Автор-журналист, размышляя над этими вопросами, предлагает читателям задуматься над тем, как изменить существующие сегодня "особые условия воспитания" детей, оказавшихся вне родительского дома.
-
ХУМОЮННОМА
Темурийлар тарихи ҳамиша жаҳон муаррихларининг энт муҳим мавзуларидан бири бўлиб келган. Хусусан, Бобур ва унинг авлодлари ҳақида турли мамлакатларда, турли тилларда жилд жилд китоблар битилган. Бу борада илк манбаларнинг аҳамияти беқиёсдир. Ана шу маънода Бобурнинг қизи Гулбаданбегимнинг «Ҳумоюннома» асари Ўрта асрлар Шарқининг бебаҳо тарихий-илмий ёдгорлиги ҳисобланади. 1996 йил ЮНЕСКОнинг махсус қарори асосида машҳур француз олими Бакке Громон томонидан бу асарнинг француз тилида чоп этилиши ҳам юқоридаги фикрнинг исботидир.
-
ҲУДУД УЛ-ОЛАМ
Мазкур рисола Мовароуннаҳрнинг Х асрдаги табиати, аҳолиси, этник таркиби, шаҳарлари, иқтисодиёти кабилар ҳақида муҳим маълумотларни ўз ичига олади. Ундан илмий тадқиқотларда, Олий таълим тизимидаги тарих, манбашунослик, матншунослик, Марказий Осиё тарихий географияси фанларини ўқитишда қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.
-
Ўзбекистон тарихи: Хрестоматия II-жилд : (Ўзбекистон тарихи ва манбалари) : Ўзбекистон энг қадимги ва қадимги даврларда (Палеолит давридан милодий V асргача)
«Ўзбекистон тарихи» кўп жилдли хрестоматиясига киритилган материаллар муаммовий-хронологик ва фанлараро ёндашув асосида тизимлаштирилиб, хар бир жилдда сиёсий хаёт, жумладан, ўзбек давлатчилиги, давлат бошҚаруви ва ундаги ўзгаришлар, халқ харакатлари, шунингдек, иқтисодий хаёт ва унда рўй берган трансформация жараёнлари,маданий-маърифий масалалар ва халқимизнинг ижтимоий тарихи ўз аксини топган.
-
GIGIYENA. TIBBIY EKOLOGIYA
0‘quv adabiyotida atrof-muhit omillarining inson organizmiga ta’sir xususiyatlarini o‘rganish, olingan natijalar asosida aholi uchun eng muvofiq yashash, mehnat qilish, dam olish va davolanish masalalari bo‘yicha muhim ma’lumotlar keltirilgan bo‘lib, bolajak shifokorda gigiyenaga doir bilimlarga asoslangan holda aholi o‘rtasida sanitar bilimdonlikni oshirishga, sogiom turmush tarzini targ‘ib qilishga hamda kasalliklarni oldini olishga qaratilgan tadbirlarni bajarishga doir tushunchalami shakllantirishga yo‘naltirilgan. 0‘quv adabiyoti oliy tibbiy ta’lim muassasalari talabalari uchun mo'ljallangan bo'lib, adabiyot 5510300 - Tibbiy profilaktika ishi, 5510100 - Davolash ishi, 5111000-Kasb ta’limi (Davolash ishi), 5510200 - Pediatriya ishi 5510900 - Tibbiy biologiya ishi ta’lim yo‘nalishlarining Davlat ta’lim standarti, o‘quv reja va fan dasturlari asosida tayyorlangan. Mualliflar o‘quv adabiyoti bo‘yicha bildirilgan barcha fikr va mulohazalami mamnuniyat bilan qabul qiladi.
-
ДИНШУНОСЛИК
Мазкур ўқув-услубий қўлланма институт бакалавриат талабаларига мўлжалланган. Диншунослик фанидан 20 соатлик семинар дарсларини замонавий педагогик технологиялар асосида ўтказиш бўйича услубий тавсиялар берилган.
-
Ўзбекистон тарихи. (Энг қадимги даврлардан бугунги кунгача) I жилд
Кўп жилдлик «Ўзбекистон тарихи ва манбалари» туркумида нашр қилинаётган жамланманинг қўлингиздаги биринчи жилдида Ўзбекистон деб аталмиш юртимиз тарихининг энг қадимги даврларидан ҳозиргача босиб ўтилган йўл, халқ турмуши, маданияти, илм-фани, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти реал ва қисқа факт рақамлар, юз берган ва содир этилган воқеликлар ёритилди.
-
ГИГИЕНА
Ўқув адабиётида турли объектларда (ишлаб чиқариш озиқ- овқат, коммунал, болалар ва ўсмирлар) Давлат санитария назоратини ўтказишни ташкиллаштириш мазмунининг замонавий томонлари акс этган. Аҳоли саломатлигини ўрганиш услублари ва материаллари, ташқи ҳамда ишлаб чиқариш муҳитларининг салбий омилларидан аҳолини ҳимоя қилиш чора-тадбирлари келтирилган.
-
СУЛТОН УЛ- МУЪИЗЗУДДИН АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ АС-САМАРҚАНДИЙ
Рисолада Мотуридий мероси устида сўз борар экан, унинг ақойиди ҳамда "Мотуридиййа" мактаби давомчиларидан Нуруддин ас-Собуний ал- Бухорийнинг Калом илми давомчиси эканида ҳам тўхталинади ҳамда фиқҳ илми асосчиларидан бири Абу Ҳанифа тўғрисида маълумотлар келтирилади. Асар тасаввуф тарихи, фалсафа ва манбашуносликка қизиқувчи китобхонларга мўлжалланган.
-
АМИР ТЕМУРНИНГ ҲАРБИЙ МАҲОРАТИ
Ушбу рисолада Темурбекнинг жаҳоншумул обрў-эътибор ва шон-шуҳрат топишида бош омил ҳисобланган жиҳат, яъни саркардалик истеъдоди, ҳарбий маҳорати, жаҳон ҳарб санъати ривожига қўшган улкан ҳиссаси, у тузган армиянинг таркибий тузилиши, тактикаси ва стратегияси хусусида тарихий-илмий асарларда қайд этилган аниқ маълумотларга таянган ҳолда фикр юритилади. Рисола илмий жамоатчилик вакиллари, умуман, маданий меросимиз ва тарихимиз мухлисларига бағишланган.