-
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Tabiiy va aniq fanlarning umumiy va kompleks muammolari
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Весы доверия
Новая книга публициста Александра Левикова "Весы доверия" поднимает актуальные нравственные проблемы деловой жизни, взаимоотношений людей в нашем обществе. Что такое доверие? "выгодно" ли оно и можно ли без него успешно работать? Почему возникают конфликты? Что происходит, если расходятся слово и дело? Книга рассчитана на массового читателя.
-
Soliq hisobi va hisoboti
Bozor islohatlarini chuqurlashtirish va iqtisodiyotni yanada erkinlashtirish sharoitida buxgalteriya hisobi nazariy va metodologik jihatdan takomillashib, uni turlari yoki quyi tizimi shakllanyapti.
-
Nanotexnologiyalar asosida olingan materiallar
Ushbu uslubiy qo‘llanma magistratura talabalarining «Materialshunoslik va materiallar texnologiyasi” yo‘nalishiga kurs ishini rasmiylashtirish uchun mo‘ljallangan. Qo‘llanmada kurs ishini bajarish va rasmiylantirish boyicha uslubiy tavsiyalar keltirilgan, o‘z ichiga analitik, konstruktor-xisob va texnologik bo‘limlarni qamrab olgan.
-
Soliqlar va soliqqa tortish
«Soliqlar va soliqqa tortish» fani soliqlarning iqtisodiy mohiyati, ahamiyati, funktsiyalari, soliqlarni hisoblash va byudjetga undirish mexanizmini o‘rganishdagi asosiy fan hisoblanadi. Fanning predmetiga to‘xtalishdan oldin «Soliq» kategoriyasiga qisqacha to‘xtalib o‘tadigan bo‘lsak, «Soliq» kategoriyasi — bu muhim iqtisodiy jarayon bo‘lib, uning paydo bo‘lishi va amal qilishi kishilik jamiyatining mavjudligi bilan chambarchas bog‘liqdir. Soliqlar har bir davlat faoliyatining moddiy jihatlarini ta‘minlaydi. Jahon iqtisodiyoti taraqqiyotida soliqlar iqtisodiyotni davlat tomonidan tartibga solishning muhim vositasi hisoblanadi.
-
Современные методы аналитической химии
Аналитическая химия, будучи наукой междисциплинарной, включает в себя множество разнообразных методов, использующих различные химические, физические, а, в последнее время, и биологические явления.
-
"Siyosiy geografiya"
Ko’rsatmada talabalar Siyosiy geografiya ijtimoiy geografik fan sifatida geografiya yo‟nalishi talabalariga jamiyatning siyosiy hududiy tashkil etilishi va rivojlanishi qonuniyatlarini o‟rgatishga xizmat qiladi. U ijtimoiy -iqtisodiy geografiya fanlari bilan bir qatorda, geosiyosat, siyosatshunoslik, mamalakatshunoslik va boshqa fan tarmoqlari bilan uzviy aloqador. Siyosiy geografiya zamonaviy oliy ta‟lim tizimida yuqori malakali geograf mutaxassislar tayyorlashda katta ahamiyatga ega, Amaliy mashg‟ulotlarda talabalar dunyo siyosiy xaritasi va unda davlatlarning aks ettirilishi, geosiyosiy salohiyati, geosiyosiy jarayonlar tahlili, tashqi iqtisodiy aloqalar tarkibi va geografiyasini o`rganadi va undan geografiya yo‟nalishi talabalari, soha mutaxassislari foydalanishi mumkin.
-
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний
Шарқшунос олим, юздан ортиқ мақола, олтмишдан ортиқ илмий табдил ва таржима асарлар муаллифи М. Ҳасаний томонидан тайёрланган ушбу рисолада Шарқ маданияти тарихида ўчмас из қолдирган ва бу йил 900 йиллик туйи нишонланаётган буюк ватандошимиз Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг (1103 -1179 йиллар) ҳаёти ва фаолияти ёритилган. Бундан ташқари Ғиждувоний қаламига мансуб асарлардан намуналар келтирилган.
-
Ал - Ҳаким ат - Термизий
Ҳамюртимиз Ал-Ҳаким ат Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти ислом оламида жуда машҳур. Унинг тафсир борасидаги, тасаввуф соҳасидаги бой мероси ҳали-ҳануз ўз қадр-қимматини йўқотмаган. Аксинча тобора янги-янги қирралири билан мусулмон аҳлига қўлланма бўлиб келмоқда. Ушбу рисола ана шу алломанинг маърифат сарчашмаларидан сизларни баҳраманд қилиш учун дастлабки уринишлардан биридир.
-
Абул Муъийн ан-Насафий ҳаёти ва мероси
Рисолада буюк мутакаллим имом Абу Мансур ал-Мотуридий (870-944) асос солган ал-мотуридиййа таълимотининг йирик намояндаларидан бири, калом илми бўйича таниқли олим Абул Муъийн ан-Насафийнинг (1027-1114) ҳаёти ва илмий-маънавий мероси ҳақида илк марта муҳим маълумотлар келтирилади. Рисола ўтмиш меросимиз ва ислом тарихи билан қизиқадиган кенг кўламдаги ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Огоҳлик - муқаддас бурч
Тинчлигимизни ҳимоя қилишимиз керак. Келажак авлодимиз ҳимоялашимиз керак. Оиламизнинг тинчлигини ҳимоялашимиз керак. Ҳимоя дегани нима? Ҳимоя дегани- аввало огоҳ бўлиш дегани. Мустақиллик туфайли биз ўзлигимизни англадик. Бой тарихимизга холисона эгалик қила бошладик. Қадриятларимиз тикланди ва юксалмоқда.
-
Замин ва замон фарзандлари
Таниқли журналист ва публицист Чори Жумақуловнинг ушбу “Замин ва замон фарзандлари” номли китобидан Сурхон воҳасида ўзининг йиллик ҳалол меҳнати, ташаббускорлиги билан элда обрў топган инсонлар тўғрисидаги ўзига хос сюжетли очерклар, миллий адабиётимизнинг етук намояндалари ижоди ва уларнинг айрим асарлари ҳакидаги адабий уйлар, шунингдек, ижтимоий аҳамияти юксак маънавий-ахлокдй мақолалар ўрин олган.
-
Ҳазрат Али ва маънавият
Муҳаммад алайҳиссаломнинг амакиваччаси ва куёви Ҳазрат Али чаҳорёрлардан бири бўлиб, у кўзга кўринган давлат арбоби, донишманд аллома мард, паҳлавон инсон эди.Шунингдек унинг ҳикматлари ва шеърияти дунё мусулмонлари ўртасида машҳур. Бироқ, унинг ҳаёти ва ижоди ва адабий фаолияти Ўзбекистонда яхши ўрганилган эмас. Ушбу рисолада Ҳазрат Алининг фаолияти ҳақида атрофлича фикр юритилади, маънавий-ахлоқий қарашлари баён этилади.
-
Нажмиддин Кубро
Таниқли олим Нажмиддин Комиловнинг азиз китобхонларимизга тақдим этилаётган ушбу рисолада хоразмлик бобокалонимиз, Шарқнинг ирфон ва ҳикмати порлоқ юлдузларидан бири бўлмиш ҳазрат Шайх Нажмиддин Кубро таваллудининг 850 йиллигига бағишланган. Рисолада бу улуғ мутасаввиф донишманднинг саргузаштларга, турли ривоятларга тўла ҳаёти, унинг авлодларга қолдирган бой ирфоний-тасаввуфий ҳамда адабий мероси қизиқарли тарзда баён қилинган.
-
Metrologiya va standartlashtirish
Ushbu uslubiy ko‘rsatmada bakalavriat yo‘nalishining 5320200- Mashinasozlik texnologiyasi, mashinasozlik ishlab chiqarishini jihozlash va avtomatlashtirish talabalari uchun talab qilingan to‘liq ma’lumotlar keltirilgan.
-
Саҳна маънавияти
Саҳна санъати кишилар қалбига гўзаллик уруғини сепувчи сирли бир ижод соҳаси. Бу санъат давримизда ўзининг буюк устозларини етиштирди, халқимиз маънавий ҳаётида мустаҳкам ўрин эгаллади .Ўзбек саҳна санъатининг бугунги кундаги дарғаларидан бири Ўзбекистон халқ артисти , Республика Давлат мукофотининг соҳиби Баҳодир Йулдошевдир. Б. Йулдошев қарийб ўттиз йилдан бери Хамза номидаги ўзбек академик театри, кейинроқ Аброр Ҳидоятов номидаги ёшлар драма театрида ижод қилиб, дунёга донг тарата олган спектаклларни саҳналаштирди .Нафақат ўзбек саҳнаси, айни чоғда Америка , Франция ,Буюк Британия, Болгария, Лаос каби мамлакатларнинг турли театрларида спектакллар қўйиб, ўзбек театр санъатини жаҳон миқёсига олиб чикди . Рисоланинг қатор мақолалари ана шу атоқли санъаткор шахси , ижод йули , саҳналаштирган спектаклларнинг таҳлилига бағишланган . Рисоладаги бошка бир туркум мақолаларда муаллиф санъат , маънавият , инсон руҳий дунёси , жамият васанъат каби мавзуларда баҳс очади ,уларни ҳозирги давр талабидан келиб чиқиб шарҳлайди . Ўзининг матбуотдаги қатор чиқишлари билан танилган адабиётшунос ва танқидчи Ш. Ризаевнинг илмий жиҳатидан пухта ва услуб жиҳатидан публисистик жўшқин ва эркин мақолалари ўқувчиларни мушоҳада ва ўйлашга ундайди.
-
Хуршид атонгдур, ой-ано...
Ушбу рисола ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда муомала одобига бағишланган. Рисолада ушбу маънавий қадрият илдизлари Куръон ва Ҳадис ҳикматлари, халқ орасида машҳур ривоят, мақол ва шеърий асарлар таҳлили асосида ёритилади. Китоб ўн бўлимдан ташкил топган бўлиб, ҳар бир бўлим сўнггида мавзуга доир қўшиқлар ва уларнинг нотаси берилган. Агар теран мазмун ва оргинал композицион тизимни уйғунлаштириши билан ўзига хослик касб этади.