-
-
-
Ijtimoiy fanlarning kompleks muammolari
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
"Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари: асосий йўналишлари ва ёндашувлар" Республика ёш олимларининг биринчи илмий конференцияси материаллар тўплами
Ўрта Сирдарё воҳаси ва унинг бош шаҳри Тошкент қадимги даврларданоқ зироаткор аҳоли ва кўчманчи-чорвадор қабилаларнинг ўзаро этник ва маданий алоқаларида, шунингдек, Хитой ва Ҳиндистон билан Эрон, Византия ҳамда Европа мамлакатлари ўртасидаги ижтимоий-маданий ва айниқса, савдо-иқтисодий алоқаларда ўзига хос кўприк вазифасини ўтаган. Шубҳасиз, Ўзбекистон тарихининг ажралмас қисми ҳисобланган Тошкентнинг қадимги ва ўрта асрлар даври тарихини ёритишда ёзма манбаларнинг беқиёс ўрни бор. 2200 йиллик юбилейини нишонлаш арафасидаги мўътабар шаҳар турли даврларда турлича номлар билан манбаларда тилга олинади. Жумладан, айрим тадқиқотчилар Чоч номини “Авесто” мадҳияларида эслатилган, муқаддас кўл-Чайечаста номи билан боғлайдилар.
-
Касбий педагогика (Методик қўлланма)
Касб таълими тизнмида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиш таълим-тарбия жараѐнларида муайян самарадорликка эришиш билан бир каторда баркамол авлодни ва юксак малакали мутахассиснн тарбиялашга имкон берадн. Мазкур материалларда касб таълими жараѐнида замонавий педагогик технологиялардан фойдалаиишнинг долзарб масалалари баѐн килинган
-
XVI-XIX аср биринчи ярмида Ўрта Осиё халқларининг хаж зиёрати тарихи
XVI - XIX аср биринчи ярмида Исломдаги бешта фарзлардан бири - Маккадаги Каъбани зиёрат килиш максадида Ўрта Осиёдан амалга оширилган хаж сафарлари тарихи масаласи яхлит тадқиқот объекти сифатида илк бор ўрганилди.
-
Касбий педагогика
Мазкур ўқув қўлланмада касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш қонуниятлари; касбий таълим соҳасида халқаро тажриба; касб-ҳунар таълими ва таълим муассасасини бошқариш ва шу каби масалалар ёритилган
-
ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА ЁЗУВНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА ТАРАҚҚИЁТИ
Ушбу рисолада Ўзбекистон ҳудудида ёзувнинг пайдо бўлиши тўғрисидаги энг янги манбалар билан танишасиз. Саҳифаларда илк бора Жарқўтон пиктографик-белгили ёзувларининг оригинал нусхалари биринчи марта эътиборингизга ҳавола қилиняпти. Маълумки, фанда Месопатамия, Қадимги Хитой, Қадимги Ҳиндистон ва Миср илк цивилизацияларнинг ўчоғи деб тан олиб келинмоқда. Ватанимиз ҳудудидан топилган янги ёзув намуналари Ўрта Осиёни, хусусан, Ўзбекистонни Қадимги Шарқнинг навбатдаги цивилизация ўчоғи сифатида фанга олиб киради.
-
Мақсад сари тезликни 1000 га оширамиз!
Бу ўлланмадан Сиз бой ва омадли аёт соғлом бўлиш ўзига ишонган инсонга айланиш хушбичим қомад соҳибаси бўлиш ва бошқа Сиз учун муҳим бўлган мақсадларга эришиш сари бўлган тезликни қандай қилиб 1000 га чиқариш мумкинлигини билиб оласиз.
-
Қизиқарли психология
Бу китоб пснхологИядан қўлланма эмас ва ҳатто қадимдан кенг миқёсда маълум бўлиб келган ҳақиқатларни анчайин оммабоп килиб ёритган рисола хам эмас. Машҳур психолог бўлмиш муаллиф маэкур асарида ёшларнмиэни қиэнқтираднган нпҳоятда кўп саволларни жамлаб, марокли ҳамда тушунилиши осон қисқа - қисқа ҳикоялар воситасида ана шу саволларга ҳозирги замон билими нуқтаи назаридан жавоб берган.
-
Ўзбекистон тариихи ёш тадқиқотчилар нигоҳида
Ўзбекистон тарихининг турли даврлари ёритилган ушбу илмий тўпламдаги мақолаларнинг муаллифлари асосан республикамиздаги олий ўқув юртлари ва илмий тадқиқот институтларининг ёш тарихчилари, шарқшунослари ва манбашунослари бўлиб, уларнинг мақо лалари мавзу жиҳатидан ранг-барангдир. Тўпламда Ўзбекистон тарихи- нинг кам ўрганилган жиҳатлари ёш тадқиқотчилар томонидан талқин қилинади. «Баркамол авлод йили» муносабати билан нашр этилган китоб Ўзбекистон тарихи билан қизиқувчи барча китобхонларга мўл- жалланган.
-
Проекты с использованием контроллера Arduino
Рассмотрены основные платы Arduino и платы расширения (шилды), добавляющие функциональность основной плате. Подробно описан язык и среда программирования Arduino IDE. Приведены практические проекты с использованием контроллеров семейства Arduino в области робототехники, погодных метеостанций, «умного дома», вендинга, телевидения, беспроводной связи (bluetooth, радиоуправление, связь с устройствами Android) и др. Все проекты сопровождаются схемами и листингами. На сайте издательства размещен архив с исходными кодами программ и библиотек, описаниями и спецификациями электронных компонентов. Третье издание существенно переработано. Описаны новые датчики, исполнительные и беспроводные устройства, дисплеи. Рассмотрены платы Arduino YUN и Arduino Esplora, камера Pixy, проекты в области Интернета вещей и компьютерного зрения. Описано программирование плат ESP8266 и Z-UNO в среде Arduino IDE.
-
УМУМИЙ ФИЗИКА КУРСИ. I TOM
Физика, бошқа табиий фанлар каби, бизни ўраб олган моддий дунёнинг объектив хоссаларини ўрганади. фоль, сўзи грекча бўлиб, табиат демакдир. «Физика материя ҳаракатининг энг умумий (механик, иссиқлик, электромагнит ва ҳ.к.) формаларини ва уларнинг бир-бирларига айланишларини ўрганади. Ҳаракатнинг физи када ўрганиладиган формалари ҳаракатнинг олий ва анча мураккаб бўлган ҳамма формаларида (химиявий, биологик ва бошқа процессларда) иштирок этади ва уларнинг ажралмас қисмидир.
-
ЎРТА ОСИЁ ТАРИХИНИ ЁРИТИШДА ТУРКИЙ ҚАВМЛАР ДАВЛАТЧИЛИК ТИЗИМИ ВА ТЕМУРИЙЛАР СУЛОЛАСИНИНГ ЎРНИ
Туркий қавмлар жуда ҳам кўҳна тарихга эга. Уларнинг тарихи жаҳон цивилизацияси тарихининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ҳозирги даврда уларнинг илк ўтмиши тарихининг бошланиши ҳақида ҳам ўзига хос жаҳоншумул маълумотлар юзага чиқди. Илмий изланишлар, айниқса, археологик қазилмалар туфайли мамлакатимизда яшаган энг қадимги туркий аждодларимизнинг излари топилдики, бу жаҳоншумул ҳодиса ҳисобланади.... Табиатнинг турли инжиқликларига бардош бериш, яшаш шароити нисбатан мос келиши туфайли илк туркий аждодларимиз қадимги мамлакатимиз тупроғидан ҳам макон топишган. Бунга олимларимиз томонидан қайд этилган энг қадимги аждодларимиз яшаган манзилгоҳларни аниқланиши ва улар топган топилмалар тўлиқ гувоҳлик беради. А.П.Окладников ва У.Исломовлар томонидан (1958-1980 йилларда) қадимги Фергантроп (Фарғона одами) аждодларимизнинг манзилгоҳларини Фарғона водийсининг Cyx Селунғур туманидаги горидан ҳамда Тешиктош (Сурхондарёдаги Бойсун тоғи)дан топилиши ва ундаги топилдикларни Ашель даврининг илк босқичига хос деб қаралиши шулар жумласидандир. Бу эса илк қадимги даврлардаги одамларнинг излари Ўзбекистон ҳудудидан топилганлигида гувоҳлик беради. Сўнгги даврлардаги дунё илм-фани маълумотига кўра қадимги давр одамларининг изи археологик қазилма (изланишлар натижасида топилганлиги маълум.
-
ТУРКИСТОНДА ЧОР МУСТАМЛАКА ТИЗИМИ
Ҳар қандай жамият ҳаётида оламшумул ўзгаришлар бўладики, улар босқичма-босқич бир неча ўн йилликлар, ҳатто асрлар давомида амалга ошиши мумкин. Шу боис тарихий ўтмиш сабоқларини ҳисобга олмасдан, минтақамизда яшаган халқларнинг тарихий тажрибасидаги ижобий ва салбий жиҳатларини чуқур илмий таҳлил қилмасдан, бугунги кунда юртимизда кечаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тўлиқ тушуниш ҳамда баҳолашнинг имкони бўлмайди. Мазкур рисола ушбу ишда Сизга кўмак ва дастак бўлса ажаб эмас.
-
O‘ZBEKISTON TARIXI
O‘zbekiston Prezidenti Islom Karimov Vatan tarixining barkamol insonni shakllantirishdagi o‘rniga yuksak baho berib: «Tarixga murojaat qilar ekanmiz, bu xalq xotirasi ekanligini nazarda tutishimiz kerak. Xotirasiz barkamol kishi bo‘lmaganidek, o‘z tarixini bilmagan xalqning kelajagi ham bo‘lmaydi»O‘zbekiston tarixini xolisona va haqqoniy o‘rganish masalasiga yurtboshimiz asarlarida alohida urg‘u berib, o‘zbek xalqi davlatchiligi tarixidagi boy an’analarni tadqiq etish masalasi dolzarb muammo tarzida ta’kidlanadi.
-
O'ZBEKISTON SAN’ATI TARIXI
O'zbekiston san'ati, ayniqsa uning me'morlik, tasviriy, amaliy bezak san'ati milliy qadriyatlarimiz tizimida alohida o'rinni egallaydi. Qadim paytlarda paydo bo'lib rivojlangan bu san'at turlari uzoq evolyutsion taraqqiyot yo'lini bosib o'tib turli davrlarda goh yuksalib, goh inqirozni boshidan kechirib o'zining bugungi professional ravnaq bosqichiga erishdi. Shu murakkab taraqqiyot yo'lida yaratilgan betakror me'moriy obidalar, tasviriy va amaliy san'at asarlari bugungi milliy merosimizning xazinasini tashkil etadi. Bunday boy qadimiy an'analarga ega bo'lgan merosni o'rganish xalqni o'z o'zini anglashga, o'tmish haqida tasavvurga ega bo'lish, bugungi o'zbek va jahon san'ati va ma'naviy rivojidagi o'zgarishlarni chuqurroq tushunish, his etishga xizmat qiladi. «O'zbekiston san'ati tarixi o'quv qo'llanmasi ana shu san'at talqiniga bag'ishlangan.
-
ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ ЭТНИК ТАРИХИ ВА МИНТАҚАДА ЮЗ БЕРГАН ДЕМОГРАФИК ЖАРАЁНЛАРНИНГ МАНБАЛАРДА АКС ЭТИШи (XVI-XIX AСР БИРИНЧИ ЯРМИ)
Ушбу монография XVI - ХІХ аср биринчи ярмида Ўрта Осиё аҳолисининг этник таркиби, уларнинг жойлашуви, минтақада кечган демографик жараёнларнинг манбаларда акс этишини тадқиқ қилишга қаратилган. Тадқиқот асосан сўнгги ўрта асрларда яратилган бирламчи манбалар, архив хужжатлари ва турли "Сафарнома" характеридаги асарлар асосида амалга оширилди. Шунингдек, унда минтақада содир бўлган демографик жараёнларга сабаб бўлган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий ва табиий омиллар манбалардаги маълумотлар асосида очиб берилди.
-
ЎРТА ОСИЁ ЖОЙ НОМЛАРИ ТАРИХИДАН
Урта Осиё замини жаҳоннинг энг қадимдан ривож топган марказларидан бири: табиий бойликлари беҳисоб, ҳавоси ёқимли ва одамлари ҳунарманд, савдо йўллари обод; Чин би- лан Рум, Россия ва Сибирь билан Ҳиндистоннинг ўртасида жойлашган бу ўлкада не-не ҳукмдорлар, истилочилар, жанг- лар бўлган, турли-туман халқлар, қабилалар яшаган, аллақандай тиллар, гурунглар жаранглаган.