-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Помпеянинг сўнгги кунлари
Инглиз тарихий романлар устаси Эдуард Бульвер-Литтон (1803-1873)ни маҳорат бобида Чарльз Диккенсга қиёс қиладилар. Унинг киборлар жамияти хаётидан олиб ёзилган «Пэлем» (3 жилдлик, 1828) асари айниқса катта шуҳрат қозонди. Бир вақтлар бутун дунёни ларзага солган фожиа Везувий вулқони отилишидан қизиган кул ва тошлар остида қолиб кетган Помпея ҳақидаги ушбу асар эса ўз тарихийлиги ва далилларнинг асослилиги билан алоҳида қимматга эга. Муаллифнинг яна драматик асарларини ўз ичига олган «Ри шелье» (1839) китоби чоп этилган. «Помпеянинг сўнгги кунлари» асари орқали ўзбек китобхонлари бу истеъдод соҳиби ижоди билан ўзбек тилида биринчи марта танишмоқдалар.
-
Аёл ҳаётидан йигирма тўрт соат
Йигирманчи аср мумтоз адабиётининг энг севиб ўқиладиган жозибали асарлари муаллифи саналмиш Стефан Цвайгнинг новелла ва хикоялари ўзининг бетакрор ва мукаммал тасвир услуби билан ажралиб туради.
-
Ўзликни англаш завқи
Азиз китобхон, ўйлаймизки, Сиз сўнгги йилларда оламга машҳур мутафаккирлар, донишмандлар ҳамда психолог олимларнинг илмий тавсиялари, ҳаётий тажрибалари асосида тайёрланаётган, инсон шахсияти, руҳий олами, ижтимоий муносабатларининг шаклланиши ва умуман борлиққа муносабати борасидаги китобларни кузатиб бормоқдасиз. Амалиётчи психолог Шавкат Раззоқовнинг «Ўзликни англаш завқи ёхуд Сизни ўзгартирадиган китоб» номли ушбу китоби Сиз азизларга ўз-ўзингизни, аниқроғи ўзлигингизни таниб олишингизда беғараз кўмакчи ва дастуруламал бўлади, деган умиддамиз.
-
Бир кўзли қирол ёки саёҳат бошланади
Бу китоб қўлингизда йўл бошловчи харита ва энг яхши маслаҳатчи бўлишига ишонамиз! "Тармоқ маркетинги". Бугунги кунда бу сўзни эшитмаган инсонни топиш мушкул. Хусусан, бугунги кунда бу сўзнинг асл моҳиятини тушуниб етган кишиларни топиш ҳам сал қийинроқ. Бу сўзларим ушбу иш билан анчадан буён шуғулланиб келаётган, ҳатто уни ўз касб-корига айлантирган одамларга ҳам тегишли.
-
Aql solig'i
Ushbu kitobdagi hikoyat va rivoyatlarning har biri ibrat ko'zgusi hamda hikmat xazinasi boʻlib, xalq donishmandligini o'zida mujassam etgan, asrlar davomida tildan tilga o'tib sayqal topgandir. Bu kitob o'quvchilarga munosib tuhfa bo'ladi, deb umid qilamiz.
-
Бузрукнинг кузи
«Ёлғизликнинг юз йили», «Ошкора қотиллик қиссаси» асарлари муаллифи, Нобель мукофоти совриндори Габриэл Гарсиа Маркес жаҳон адабиётида ўз сўзи ва ўзига хос услубига эга ижодкорлардан саналади. Ўз даврида Франц Кафка, Марсел Пруст, Уильям Фолкнер, Жеймс Жойс асарлари Маркес дунёқараши, бадиий тафаккури ривожига сезиларли таъсир кўрсатган ва мана шундай ички вулқонлар натижаси ўлароқ адиб номини оламга ёйган буюк асарлар дунёга келган. Ўқувчилар эътиборига навбатда ҳавола этилаётган «Бузрукнинг кузи» романи ҳам шу каби ҳайратлар мевасидир ва мазкур асар ўз даврида ёзувчига катта шон-шуҳрат келтирган. Маркеснинг ўзи бу ҳақда шундай дейди: «Бузрукнинг кузи» – мени тоабад унутилишдан сақлагувчи асардир». Асар мутолааси орқали зийрак китобхонларимизни Маркесча ҳайратлар оламига етаклаймиз.
-
Ёлғиз яшаб бўлмайди
Ушбу асарда бир қанча инсонларнинг ҳаётий кечинмалари акс эттирилган. Асар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қасос ҳисси
Ривоятларга кўра, аёл қалбининг туб-тубида оппоқ кабутар ва бир кўлвор илон бўлар экан. Агар аёл меҳр-муҳаббат, ҳурмат, эъзоз кўриб яшаса, кабутар қанотларини қоқиб турар, илон эса кулча бўлиб ётаверар экан. Аммо аёл ноҳақ хўрланса, зулм ва зўрликдан оёқости бўлса, илон бош кўтариб, аёл қалбидаги нафрат ва қасос ҳисси енгиб бўлмас кучга айланади. З.Машарипованинг драматик воқеаларга бой навбатдаги асарида ўта тарбияли, хокисор аёл эрининг калтакларига, ҳақоратларига чидай олмай, охири ажрашиб кетади. Аммо ўзи ҳақидаги бўҳтонни эшитган Гулҳаё ажрашиб ҳам эридан қутулмаслигини билгач, қўлига болта олиб, эрини ўлдиргани боради ... Дарҳақиқат, инсон баъзан ҳаёти давомида ўта чигал, мураккаб вазиятларга тушиб қолади ва шундай аҳволга тушишига сабабчи бўлганларга нисбатан қалбидаги қасос ҳиссиуни беихтиёр жиноятга етаклайди. Жиноят содир этишдан эса инсонни фақат бир нарса–ёшлигида берилган тўғри тарбиягина асраб қолади...
-
Миллардер хонимнинг изтироблари
Тўйдан қайтаётганда музқаймоқ цехи хўжайинининг машинаси автоҳалокатга учради. Музқаймоқ цехи хўжайини ва Салтанат хола воқеа жойида ҳалок бўлади. Ушбу қиссада Тўлабой ака ҳамда унинг аёли ҳаёти акс эттирилган. Мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Қил устидаги тақдир
Кимор - ўртага пул, буюм, кучмас мулк, ҳатто тирик жон тикиб ўйналадиган ўйин. Миср фиръавнларининг дахмаларини қазиш чоғида қимор ўйинларида ишлатиладиган суяклар, Шумер қабридан эса рақамли кубиклар (нарда тошлари) топилган. Мидоддан аввалги V асрда Грецияда тотализатор ўйинлари, яъни пойгачи отларга пул тикиб ўйнаш кенг тарқалди. Илк бор 1861 йилда ҳозирги Монако қироллигининг Монте Карло шаҳрида замонавий қиморхона - казино очилди. Кейинчалик ўйин автоматлари ҳам қимор воситасига айланди. Кимларгадир карта, ошиқ, ўйин автоматлари, турли лотто ўйинлари эрмак бўлиб туюлиши мумкин. Бирок, бу ўйинлар инсон тақдирига, бахтига, бегунох, аёллару болалар ҳаётига таҳдид солиши муқаррар. Шукрки, юртимизда казинолар, турли майда-чуйда қиморхоналар, пул тикиб ўйналадиган бильярдхоналар очиш каби жиноий фаолиятлар тақиқранган. Азамат Крржововнинг "Кил устидаги тақдир" қиссасининг шу вақтгача "Бекажон", "Суедиёна" газеталарида ва "Аъло кайфият" журналида чоп этилган. Қисса илк марта китоб ҳолида нашр этилмоқда. Биринчи китобга уч қисм киритилган бўлиб, унда қимор инсон ҳаётига қандай балолар ёғдириши Лобар исмли аёл ҳаёти мисолида кўрсатиб берилган.
-
Шоҳнома
Оламда "Шоҳнома"га тенг келувчи буюк асарни топиш амри маҳол. Шоҳнома неча асрлардан буён жаҳон маънавий маданиятининг шоҳ асари бўлиб қолмокда. Таассуфки, ”Шоҳнома"нинг ўзбек тилига таржималаридан бирортаси ҳам "Шоҳнома" моҳиятини тўла очиб беришга қодир эмас. Шунинг учун ўзбек китобхони бу оламшумул дурдона неъматларидан етарлича баҳра ололмаётир. Ўн асрдан кўпроқ тарихга эга бўлган "Шоҳнома"нинг тили ҳозирги тожиклар учун ҳам анча мураккаб. Шунинг учун йирик тожик ёзувчиси Сотим Улугзода "Шохнома" достонларини насрий услубда қайта ҳикоя қилиб беришдек масьулиятли қўл уриб, уни аъло даражада адо этди ва айни ана шу табдили учун Рудакий муаллифни фурсати бўлди. Қуйида ўзбек китобхонларини буюк аллома-Фирдавсий машҳур адиб Сотим Улуғзода қаламидан сайқал топган биргина қисми — *Семурғ ва Зол достони" билан ошно этишга қарор қилдик. "Шохнома" маънавий хазинангиз дурдонаси бўлиб қолишига тилакдошмиз, азиз ўқувчи!
-
Сўнгги нусхалар
Менингча, хозир... учта асосий душман бор: биринчи душман - коммунистик манманлик, иккинчи душман - саводсизлик ва учинчи душман - порахўрликдир.
-
Ot kishnagan oqshom
Tog‘ay Murod asarlari sof milliy o‘zbek qissalari. Tog‘ay Murod qissalarida tasvirlangan odamlarga boshqa xalq libosini kiydirsangiz ham o‘zbekligi bilinib turadi. Ulaming xulq-atvori ham boshqa xalqqa aslo o‘xshamaydi. „Ayo tarlon, sen mening akamsan. Uka desa degulik mendek ukang bor, aka desam degulik sendayin akam bor, nima g‘amim bor? Ayo tarlon, sen mening birodarimsan. Mening birodarim sensarT. Ushbu satrlami o‘qib bo‘lgach, xayolga tolasiz. Hozirgina mungli qo‘shiq tinglagandek bo‘lasiz. Bu qo‘shiqTog‘ay Murodning „Ot kishnagan oqshom“ qissasida kuylangan. Ushbu qo‘shiq bahonasida sizga yoqimli mutolaa hamroh bo'lsin.
-
Гул ва наврўз
Ушбу китоб Лутфийнинг "Гул ва Наврўз" номли достони кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Сенсан севарим...
Лутфий асарларида у яшаган тарихий давр шароити билан изоҳланадиган чекланганлик ҳам кўзга ташланиб туради. Шоир асарларининг тилида ҳам айрим мураккаблик, мавҳум образлар қўллаш каби ҳоллар учрайди. Ушбу тўплам орқали сиз ҳурматли ўқувчига тақдим қилинаётган Лутфий "Девон"и унинг бутун умри давомида яратган лирик асарларини қамраб олади.
-
Ҳалокат
Икки жуфтнинг – Ромеш билан Сушиланинг, Нолинакха билан Камоланинг тўйлари эски ҳинд одатига мувофиқ ўтказилади, яъни бир-бирларини кўрмай-билмай, севишмай, фақат катталарнинг хоҳишларига бўйсуниб никоҳланадилар. Ҳар икки оила ўз ҳаётларини оталаридай эскича асосда қуришлари лозим эди. Бироқ дарёда қўзғалган бўрон гирдибод натижасида тўй тантаналарининг қатнашчилари ҳалок бўлади. Тагор тирик қолган йигит-қизни қовуштиради, улар эса ҳақиқий ҳолдан бехабар ўзларини эр-хотин ҳисоблайдилар. Булар иккиси тамом ғайритабиий вазиятда қоладилар: уларнинг ўтмиши йўқ, у дарёда ҳалок бўлганлар билан бирга ғарқ бўлиб кетди; уларда ота-она ҳам, қайната уйи ҳам йўқ.