-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Тасалли
Қашқадарёлик ёш қаламкаш Шаҳноза Бахтиёр қизи ҳам назмда ҳам насрда теиг қалам тебратади. Унинг «Тасалли» номли ш еьрлар т ўплам и сизнинг ҳукм ингизга ҳавола этилмоқда. Шаҳнозанинг шеърлари юрт муҳаббати, ёшлик сурури билан йўғрилган.
-
Madaminbek: Qonili gullar vodiysi
O'tgan asr boshlarida Turkiston alg'ov-dalg'ov voqealar girdobida qoldi. Shunday og'ir vaziyatda xalqimiz orasidan chinakam yurt fidoyilari yetishib chiqdi va vatan ozodligi yo'lida tengsiz kurashga kirishdi. Qo'lingizdagi asar millat qahramonlaridan biri Madaminbekning hayot va kurash yo'liga bag'ishlangan. Asarni o'qish davomida kitobxon bugungi dorilomon kunlar osonlik bilan kelmaganini tushunib yetadi deb o'ylaymiz.
-
Сенинг севгинг
Адолат ва ҳаққониятни севган ва ҳар нарсадан устун қўйган адиб ва шоир, Шуҳрат тирик бўлганида 85 га кирар эди. Ўзи ҳам умр бўйи адолат ва ҳаққониятни, меҳр ва муҳаббатни, одамийлик ва оқибатни куйлаб ўтди. Атоқли шоирнинг шу мавзудаги ўлмас шеърларидан саралаб сайланма туздик. У сиз азиз ўқувчиларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
-
Кафтдаги ниҳол
Китобхонлар эътиборига ҳавола этилаётган бу гулдаста ёшлар баёнини ана шу самимий, навраста кўнгиллар илҳоми меваси, деб ҳисоблаш мумкин.
-
Mushuklar shahri xotiralari
Xitoylik taniqli adib Lao Shening bir qancha asarlari ma'lum.Fazoviy kemasi ana shu sayyorada halokatga uchragan, o'zida saqlanib qolgan, shu joydagilarga dahshatli tuyulgan to'pponcha bilan qudratli shaxsga aylanadi.
-
Шаҳзода Бобур
Улуғ юртдошимиз Заҳириддин муҳаммад Бобур нисбатан қисқа, лекин кўплаб умрларга татигулик ҳаёт йўли давомида амалга оширган ғоят улкан сиёсий, ижодий, бунёдкорлик ва бошқа хайрли ишлар эндиликда бутун дунёга маълум ва машҳур. Тақдир тақазосига кўра, ёш ўсмир чоғидаёқ тахтга ўтириши билан талатўпли воқеалар гирдобига шўнғиган инсон боласининг шунча ишлар қилишига улгургани ҳайратланарлидир.
-
Руҳим титроғи
Гулшода Ҳасанованинг асли касби ўқитувчи. Илмга ташна қалб эгаси туйғуларининг тўлқинларини шеърий мисраларга тизади.Гулшода тунни кунга улаб битан шеърларидан бир кичик тўплам тайёрлади. Бу тўпламни “Руҳим титроғи” деб номлади. Шеърлар сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Дунёнинг калити
Инсон қалбининг тадқиқи ва таҳлилининг интиҳоси йўқдир. Одам умри бўйи ўзини англамоқ, ўзлигини тушунмоқ ҳаракатида яшайди. Бировлар илм орқали бу жумбоқ асрорини ечади, бировлар сўнги нафасигача дунёга не мақсадда келиб не олиб кетаётганлигини билолмай риҳлатга чекинади. Шу нуқтаи назардан биз азиз ўқувчи эътиборини бир фикрга қаратмоқчимиз, Ушбу китобдаги бадиа,мушоҳада ва мақолаларнинг бир нафасда ўқишга шошилманг, аввало уларнинг мағзини чақинг, ҳулоса чиқаринг. Чунки илм ўрганишдан мурод энг аввало унга амал қилмоқдир. Акс ҳолда илм ҳор этилган бўлади.
-
Бўрон қўпган кун
Масъулият хисси инсондаги энг гўзал туйғулардан биридир. Агар инсонда ушбу туйғу кучли бўлса, у борликка ўзгача бир нигох билан назар ташлайди. Тириклик олдида ўзини масъул сезади. Тоғдаги тoшни, ўрмондаги дарахтни, дала-даштдаги чечакни, қисқаси, борликни, табиатни кўз қорачиғидай асрайди, авайлайди. Нега деганда, иисонтятиинг тириклиги табиат билан. У табиат неъматларидан бахра олиш билан бир қаторда, унга нимадир беришга, беролмаган такдирда эса, уни асраш ва авайлашга интилади. Табиатга мехр кўзи билан қарай биладиган эзгу қалб эгаси, ўз навбатида, кишилик жамиятига ҳам худди шу хил муносабатда бўлади. Бунинг акси бўлган одам эса, худди табиатга зуғум ўтказганидек, инсон кавмига нисбатан меҳрсиз, шафкатсиз бўлади. Ўзидан ўзгани ўйламайди. Бир умр нафсига кул бўлиб яшайди. Ва натижада бу икки хил муносабат ва карашлар ўртасида зиддият кураш юзага келади. Бу кандай кураш? Сиз бу саволга таниқли ёзувчи Нормурод Норкобиловнинг ушбу китобидал жавоб топасиз. Адиб ўзининг мазкур китобга кирган қиссалари ва ҳикояларида ўзликни англатувчи гўзал туйғуларни рангин бўёқларда очиб беришга ҳаракат қилган.
-
Шоҳ бўлди ишқ ичинда
Комил Авазнинг ушбу тўпламига сўнгги йилларда ёзган, қарийб барчаси Огаҳий номли вилоят театрида саҳналаштирилган лрамалари ва тасвирга олинган, олишга мўлжалланган филм сенарийларии кирган. Унинг тарихий драмаларида Хоразмнинг қадим илму урфон хазиналар алломалари. шеърйят мулкининг султонлари, шоҳу шуаро ҳаёти, ижодий муҳит рақам килинган эрса, комедияларида халқнинг ! урф-одатлари, умуминсоний қадриятлар қаламга олинган. Ватанфурушлик ва наркомания иллатларига қарши битилган фожеаларида турли оқимлар, тинч ҳаётимизни кўролмаётган тажовузкорлар таъсирида айрим ёшлар адашиб, ташқи кучларнинг дўқ-пўписаси, бешафқат мажбурлаши оқибатида иложсизлиқдан Ватанга хиёнат қилишгача бориишари, улар орасида оқ-қорани таниб, гумроқлик йўлига кириб чиққан, афсус- надомат билан экстримистлар чангалидан қутилишга ҳаракат қилаётганликлари, наркомания балосига гирфтор бўлганлар турмушининг инқирозлари ўз аксини топган. Унинг филм сенарийларида ўлмас мавзу — Меҳр-муҳаббат, дўстлик, содиқлик туйғулари ихлос билан тараннум қилинади. «Лазги» телефилмида Хоразмда машҳур бўлган «Лазги» рақсининг 9 1ури, уларнинг яратилиш тарихи, ижро услублари рақам қилинган. Муаллифнинг ушбу тўплами, сиз азиз ўқувчиларни, театр, кино мухлисларини суюкли мулкига айланади деб ният қиламиз.
-
Армонли дунё
Йилдирим йиллар, тезоб кунлар ўтаверади. Инсоннинг ғанимат умри, ёшлиги, бебошлиги, орзу-армонлари эса ана шу йиллар аро талошдир. ВАҚТ ана шу таҳлид қаршисида ҳар неки бор мағлуб этади. Ибтидо-ю интиҳонинг эгаси вақтдир. Бирок, бу даҳри дунда вақтни-да маглуб этадиган бир куч бор: бу — эзгулик! Эзгулик ва яхшликни енгиб бўлмайди! Ҳурматли китобхон ! Қўлингиздаги мўжаз китобнинг саҳифаларига диққат қилинг: унда сиз эзгулик ва разолат ўртасидаги курашнинг ҳаётий йўли мужассамланган. Ўйлаймизки, бу тақдирлар кечмиши сизни бефарқ қолдирмайди.
-
Ғазал гулзоридан 100 оташин гул
Қўлингиздаги китобчада мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг «Хазойин ул-маоний» китобидаги «Ғаройиб ус-сиғар» девонидан ўрин олган дастлабки 100 ғазалнинг насрий баёни ўрин олган. Гарчи бу хилифода усули билан шоир қаламига мансуб бадиий наларнинг ғоявий-бадиий нафосатини акс эттириш имконияти бўлмасаҳам, бу асар ғазаллар мазмунини чуқурроқ англаб олишингизга маълум даражада ёрдам беради, деб умид қиламиз.
-
Изланишларимдан қатралар
ХХ- арс ўрталари адабий-маданий ҳаётда устоз кўзойнаги деган ибора айниқса кенг русм бўлган эди.
-
ХХ аср эрон насри
Ўзбек шарқшунослигида форс шеърияти борасида талайгина илмий тадқиқотлар мавжуд. Амир Хусрав Дехлавий, Абдурахмон Жомий ва бошкалар.
-
Тиб қонунлари
Тиб қонунларининг олдинги уч китобида қилинганидек, бу гал ҳам таржима учун ёрдамчи манба сифатида унинг 1877 йилда Булоқ (Миср)да босилган нусҳасидан фойдаланилди.(сигл Б) О билан Б нусҳалари ўртасидаги фарқларни изоҳда қайд қилинди.