-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. "Арасту фалсафаси" , "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши" тўғрисидаги асарлари олимнинг жаҳонга машҳур қилган. Ушбу китоб ҳам тарихчиларга, адибларга, қўйингки, маорифга қизиқувчи барчага маъқул бўлади.
-
Ruhim qushlari
Ushbu mo'jaz to'plam yosh shoir Shahriyor Shavkatning olovli she’rlarini o'ziga jamlagan. Millat, yurt dar- dini, g'amini, tashvishini jo'ngina aytib qo'ya olmaydigan shoir "pahlavon o'tgan" ajdodlariga munosiblik qadamlarini o'z-o'zini imtihon qilishdan boshlaydi. Shuning barobarida zamondoshlariga baland ovozda da'vat aytadi, ko'ksiga bir urib, eldoshlar yonida bor ekanini bildiradi go'yo. To'plam she'riyat ixlosmandla- riga manzur bo'ladi, undagi she’rlar bilan tanishganlar Shahriyordan yangi kitoblarni kutib qoladilar, degan fikrdamiz.
-
Ufqqa tutash yo'l
Ushbu kitobchadan o'rin olgan hikoyalarda insonni faqatgina go'zal fazilatlar ulug'lab turishi ifodalangan. Muallif o'zi ko'rgan-bilgan voqea-hodisalarni o'quvchining ko'z o'ngida jonlantiradi. Bunda orzu bor, umid bor. Eng muhimi, o'quvchiga yosh ijodkorning samimiy va beg'ubor nigohi sezilib turadi. Barchamizga shu toza nigoh muborak bo'lsin.
-
Домлалар
Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Озод Шарофиддинов умрининг сўнгги кунига қадар қўлидан қаламини қўймаган, қалбидаги жамики эзгу туйғу-фикрларни бошқаларга илинган бағри уммон инсон эди. Қўлингиздаги китобдан олимнинг азиз устозлар, дўстлари ва шогирдлари тўғрисидаги биридан бири қизиқ, ўқишли ҳикоя-хотиралар ўрин олган.
-
Чўл бўриси
Мазкур роман Ҳессе ижодининг дурдонаси ҳисобланади. Адиб ушбу асар устида 1924-1927 йиллар мобайнида ишлаган ва у китоб ҳолида дастлаб Фишер нашриётида 1927 йилнинг ёзида-ёзувчи 50 ёшга тўлганда босилиб чиқади. Асарда Рут хоним билан бўлган ижодий ишларнинг мажбурий тўхтатилиши, ўша даврдаги пулнинг қадрсизланиши ва бошқа иқтисодий қийинчиликларга боғлиқ танг аҳвол ҳамда Германиядаги сиёсий вазият очиб берилади.
-
Чўлпонни англаш
Чўлпонни англаш учун чўлпон каби бадиий тафаккурга, идрокка, мушоҳадага, туйғуга,- хуллас, Чўлпонга монанд дунёқарашга эга бўлиш керак, шекилли. Замон, давр кечар. Чўлпонни ҳар бир насл зиёлилари ўзича англар, янги-янги қирраларини топар, зеро Чўлпон ижодига бўлган муносабат давр талаблари билан боғланиб ҳал қилиб келинди. Шоир ижодига илмий холис, чуқур ва айни пайтда муҳаббат ва ва ҳурмат билан ёндошишнинг дастлабки намуналаридан бири сифатида ушбу асар Чўлпонни билишимизга ёрдам беради деган умиддамиз.
-
Бургут тоғда улғаяди
Иқтидорли журналист ва ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг номи кўпчилик китобхонларга яхши таниш. у ўзининг бир қанча детектив асарлари орқали кўпчиликнинг ёдида қолишга улгурган. адибнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган китоби- Бургут тоғда улғаяди саргузашт-детектив романи долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, асар давомида жиноятчиликка қарши курашлар, ҳаёт ташвишлари ва қувончлари, инсонларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида сўз боради. Ёзувчининг бу асари саргузашт-детектив жанрини бойитишга хизмат қилади, деган умиддамиз.
-
Бой ота, камбағал ота
Ҳар ким ўз фарзандига билганича таълим-тарбия беради. Бу борада ҳамманинг ўз қараши бор. Аммо келажак кимнинг йўли тўғрироқ эканини, албатта, кўрсатади. Мазкур китобда бой ва камбағал тоифадаги оталарнинг фикр-мулоҳазаларини, бу хусусдаги тамойилларини келтирар эканмиз, сиз азизларда солиштириш имкони мавжуд бўлади. Хулосани ўзингиз чиқаринг.
-
Шажарайи турк
Абулғозихон олий насаб ва тожу тахт соҳиби бўлган . У қарийиб 20 йил (1644-1664) Хоразмни идора қилди, лекин тарихда олий ҳукмдор сифатида эмас ( тарихда жаҳонни титратган не -не подшоҳлар ўтмади, лекин улардан ном -нишон қолмади ), балки йирик олим сифатида қолди.
-
Бой аёл
Менинг назаримда Ким замонавий аёлларнинг намунаси: қувноқ, яхши дўст, чиройли, ақлли ва бой. Пул ва сармоядорлик ҳақида гап кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши билади. Тўғри, у қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у кўз олдимда шогирдликдан экспертга айланди. У бошқаларга ўргатаётганини ўзи ҳам амалда қилади. Мен бу китобга сўзбошини чуқур эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юза- сидан ҳамкорим ва рафиқам учун ёздим.
-
Асрга татигулик кун
Чингиз Айтматовнинг барча асарларида бўлгани каби, мазкур асарида ҳам ўз усул-анъанасига содиқ ҳолда муайян ҳаётий воқеалар тасвирини ривоятлар фонида тасвирлаганки, асарни ўқиганимизда, ҳаёт турмуш тасвири қаердан бошланади-ю, ҳайратомуз тахаёюл рамзлари, фантастика қаерда тугашини билмай қоламиз. Роман қахрамонлари сиз-у биз, воқеалар эса ўтмишимиз ва бугунимиздир.
-
Ўнта негр боласи
Ушбу асарда бир бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди. яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлақо нотаниш одамлар оролдан қочишнинг имкони йўқ. уларни бирин кетин энг ғайриоддий йўллар билан ўлдириш кимга керак. Нималар содир бўлиши кутилмоқда. Сизни шу каби саволлар қизиқтирган бўлса, албатта, китобни мутолаа қилинг.
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйрулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йуқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади
-
Alvon yelkanlar
Aleksandr Grinning «Alvon yelkanlar» povesti Assol ismli qizchaning og‘ir va iztirobli hayoti haqida so'zlaydi. Assol go'daklik chog'ida onasidan ajrab qoladi. Otasi esa o'zini qizalog'ining tarbiyasiga bag‘ishlaydi. Uni mo'jizalarga ishonch ruhida o'stiradi. Bir kuni qizaloq Egil ismli keksa ertakchini uchratib qoladi. Ertakchi qizaloqqa qachonlardir uni so‘roqlab alvon yelkanli kemada shahzoda kelishini aytadi. Qizcha ana shu gapga ishonadi va sadoqat bilan o‘sha saodatli damlarni kutib yashaydi. Bu yo‘lda qanchadan-qancha aziyatlar chekadi. Boshiga malomat toshlari yog‘iladi. Yo‘qchilik, dasti qisqalik hamisha ortidan ergashib yuradi. Ammo u hech qachon taslim boimaydi. 0 ‘z saodati uchun mehnat qilishdan chekinmaydi.
-
Вой, онажоним...
Инсон ҳаётини нимага менгзаш мумкин? Сокин оқаётган дарёгами ёхуд ур-сур, талотўп дунёгами? Ахир, кимлар хато қилмайди! Мол-дунёга ҳирс қўйиб, ўйламасдан қадам босаётганлар қанча! Улар меҳр-мурувватни, яқинларини унутадилар.Оқибатда бундан бошқалар ҳам азият чекадилар, ғам-андуҳга мубтало бўладилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг янги ҳикоялари жамланган мазкур китоб сизни ўйлашга, чуқур мушоҳада юритишга, инсонийликни унутмасликка ундайди...
-
Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси
Беларусь ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексиевич қаламига мансуб ушбу китоб ҳужжатли-очерк жанрида ёзилган бўлиб, унда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган аёлларнинг эркаклар билан ёнма-ён туриб кўрсатган жасоратлари, урушнинг даҳшатли оқибатлари ҳикоя қилинади.