-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Граф Монте Кристо: Иф қалъасининг махбуси
«Граф Монте Кристо» кенг китобхонлар эътиборини қозонган асардир. Унда инсонийлик, шахс эркинлиги ва туйғулар гузаллиги улуғланади. Қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин бўлса-да чиқиши ўз ифодасини топади. Каҳрамонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва зиддиятлар муаллифнинг ниҳоятда кузатувчан ва моҳирлигини намоён этади. Асар бош қадрамони Эдмон Дантес - Монте Кристо разолат ботқоғига ботган инсонларни зўр матонат, aқл-идрок билан фош этади. Жазо ҳам, мукофот ҳам Аллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигидаёқ бенасиб қолдирмаслиги роман ниҳоясида аксини топади.
-
Ойбегим менинг
Зарифа Саидносированинг «Ойбегим менинг» номли китоби нафақат биографик асар, балки тарбиявий аҳамияти катта бўлган, жонли ва ёрқин тасвирларга эга чиройли муҳаббат қиссасидир. Ушбу китобни ўқиган ҳар бир ўқувчи қалбида Ойбекдек улуғ адиб ва улуғ инсонга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғулари пайдо бўлади.
-
Нафс кишанлари
Бу китобга жамланган фалсафий фикрларнинг айримлари билан азиз муҳлисларимиз аввалроқ нашр этилган “Меҳмон туйғулар”. “Иймонлашиш умиди”. “Тош қалбларга зинҳор назар солинмас” тўпламлари орқали танишган бўлишлари мумкин. Муҳтарам муҳлисларимиз диққатига ҳавола этилаётган бу китоб олдингиларининг қайта нашри эмас. Ёзувчи ҳаёт фалсафасига доир кузатишлари, фикрларини тўлдирган бу тўплам ҳам китобхонларни бефарк қолдирмайди, деб умид киламиз.
-
Mungli ko'zlar
Qimmalli kitobxon! Sevimli yozuvchimiz Xudoyberdi To'xtaboyevning siz, aziz kitobsevar do'stlarimiz uchun taqdim etilayotgan mazkur kitobida ota-onalar, farzandlar qalamga olingan. Asarning yozilganiga oradan ancha fursat o'tgan bo'lishiga qaramay, u badiiy qimmatini hamon yo‘qotmagan, aksincha, har bir kitobxon ushbu asarni har gal qo'liga o'zgacha mehr va iztirob bilan oladi. Mol-dunyoni har narsadan ustun bilgan va oxir-oqibatda guldek farzandlarining achchiq qismatiga sabab bo'Igan ota-ona haqida hikoya qiluvchi mazkur asar umid qilamizki, yana bir karra o'zining yangi o'quvchilarini kashf etadi.
-
Лўли
Ушбу китобни турли даврларда юз берган воқе ва ҳодисалардан таъсирланиб, қаламга олинган. Асарда севишган ёшлар ҳамда Серпилнинг акасини асар бош к,ах,рамони сифатида гавдалантирдим. Муаллиф ўзи яшаган, ҳис қилган, эшитган ва кўрганларини Серпил ва Само мисолида таҳлил қилинган. Асрий қадриятларга назар ташланган. Асрлар давомида бирор бир миллат лулиларчалик эзилмаганини кўпчилигимиз яхши биламиз. Аммо шу пайтгача бу ҳолатнинг оддий томошабинимиз, холос. Айтишим мумкинки, китоб шахсий ҳаётимда одатий қарашлардан чекиниш томон илк қадамдир. Хулоса чиқаришни эса ҳар доимгидек, азиз ўқувчиларимга қолдилган.
-
Мукаммал хотира ёхуд миянгиз қобилиятларини қайта кашф қилинг
"Мукаммал хотира ёхуд миянгиз қобилиятларини қайта кашф қилинг" китоби инсон хотирасининг имкониятлари, сир-синоатлари ҳақида. Шунингдек, ушбу китобда сиз миянгиз қобилиятларини шакллантириш, хотирангизни ўткирлаштириш ва ўрганиш имкониятларингизнинг нималарга қодир эканини билиб оласиз. Умид қиламизки, мазкур китоб сизнинг яширин қобилиятларингизни юзага чиқаради ҳамда ўзингизга бўлган ишончни мустаҳкамлайди.
-
Ajdarning tavbasi
Elimizning atoqli adibi, 0‘zbekiston xalq yozuvchisi 0'tkir Hoshimovning «Bahor qaytmaydi», «Dunyoning ishlari», «Ikki eshik orasi»,«Tushda kechgan umrlar» kabi qissa va romanlari, ko‘plab hikoya va badialarini mutolaa qilgan kitobxonning hayrati oshadi, ba’zi sahifalarini o‘qiganida ko'ziga yosh keladi. 0‘tkir Hoshimov serqirra adib. Uning o‘nlab hajviy hikoyalari, komediyalari, ichakuzdi hangomalarini o'qiganda, dilingiz ravshan tortadi, beixtiyor qah-qah urib kulasiz. Mazkur to‘plamga yozuvchining eng sara hajviy asarlari jamlangan.
-
Муҳаббат ва нафрат
Ушбу тўпламда шоир Худойберган Исабоевнинг муҳаббат, она юрт садоқати, ҳаётга бўлган орзу-умидларнинг энг гўзал чизгилари ўрин олган. Шеърият иҳлосмандларини ушбу ижодкорнинг нодир ва олов янғлиғ асарлари бефарқ қолдирмайди. Хаёллар оламига ғарқ этади. Шеърнинг кучи ҳам ана шунда аслида. Сизга эса мароқли мутолаа тилаймиз.
-
Ўзбек мумтоз адабиётшунослиги
Китоб ёш адабётшунослар учун муҳим манба, кенг китобхонлар оммаси учун қизиқарли мажмуа, кенг китобхонлар оммаси учун ҳам зарур манба.
-
Момоқаймоқ
Рей Бредбери 1920 йилда АҚШнинг Гринтан шаҳарчасида туғилган, 80 ёшдан ўтиб вафот этган. У америкалик фантаст ёзувчилар орасида энг кўзга кўрингани бўлиб, 800 дан ортиқ асари бор. "Момоқаймоқ" қиссасида ўзининг болалигини тасвирлаган, катталарнинг хатти-ҳаракатларини болаларча дунёқараши билан таҳлил этган. Асар болалар учун ҳам, катталар учун ҳам юморларга бой.
-
Одамийлик мулки
Ёзувчи Тохир Малик қаламига мансуб маънавият ва тарбия масалаларига бағишланган «Одамийлик мулки» (Ахлок, китоби) - китобининг «Ишк» деб номланган биринчи ва «Бахт» деб номланган иккинчи фасли адиб танланган асарларининг олтинчи жилдидан, учинчи фасли - «Саодат» эса тўққизинчи жилдидан (Хусну хулқ) жой олган эди. Мухтарам китобхонларнинг истак ва таклифлари инобатга олиниб, у адибнинг айрим тузатиш ва тахрирларидан сўнг яхлит китоб холига келтирилди. Мазкур китоб маънавият қуёшидан ёришиб турган қутлуғ хонадонингиз учун бир тухфа бўлар, деган умиддамиз.
-
Бугуннинг орзусида ўтган умр
Ушбу китоб илмий ҳодимлар, магистрантлар, тилшунослар, ажойиб инсонлар ҳаёти билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Изқувар Пуаро
Машҳур инглиз ёзувчиси, детектив қироличаси агата Кристининг асарлари дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилинган. Кўплаб асарлари эса саҳналаштирилган. Қўлингиздаги тўпдамга адибанинг қизиқарли ҳикоялари жамлаб олинган. Ҳикоялардаги изқувар қаҳрамонларнинг фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши китобхон диққатини тортади. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Танланган асарлар
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ижодига, соҳирий ва ботиний қалам сиёҳидан тўкилган мисраларга ошуфтаҳол бўлмаган диллар бўлмаса керак."Биринчи муҳаббатим"ни кўплар қшўиқ қилиб ҳиргойи қилса-лар, яна кимлардир давлат мадҳиясини ғурур билан айтади. Залворли ижодкорнинг қўлингиздаги китоби бежизга "Танланган асарлар" деб номланмаган. Ушбу китобга шоирнинг энг сара ижоди жамланган.
-
Ikki eshik orasi
Sevimli yozuvchingiz O'tkir Hoshimovning "Dunyoning ishlari" asarini juda yaxshi bilasiz. Unda ruhiy evolyutsiyaning ulkan rivoji, insoniy tuyg'ularning eng oliyjanob pog'onasi va mehr-muruvvatning yorqin timsoli bo'lmish onalar haqida satrlar sizni o'z domiga tortgan edi. Qo'lingizdagi asar ham yozuvchining ana shunday buyuk mahorat bilan sizga tortiq etayotgan sovg'asidir. "Ikki eshik orasi" romani qurilish brigadasida boshliq bo'lib ishlaydigan Muzaffar ismli yigitning hikoyasi bilan boshlanadi. Asarda qarama-qarshiliklar, o'tkir vaziyatlar sizni ham qiziqtirayotgan bo'lsa, demak bu roman ayni siz uchun.
-
G'arbiy frontda o'zgarish yo'q
Atoqli nemis yozuvchisi Eriх Mariya Remark ijodi bilan kitobхonlarimiz uning «Uch og‘ayni» romani orqali tanishganlar. Mana endi adibning yana bir mashhur romanini e’tiboringizga havola qilayotirmiz. Mazkur asarda birinchi jahon urushi o‘z domiga tortgan o‘spirinlar obrazi orqali urush dahshatlarini boshidan kechirgan, ruhan ezilgan, jamiyatdan begonalashgan va bolalik orzu-umidlari chilparchin bo‘lgan butun bir avlodning ayanchli qismati mahorat bilan aks ettirilgan.