-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Шайтанат
Ҳар бир соҳада бўлганидек, шайтанат оламида ҳам маълум бир жиноят гуруҳи ўрнига ёшроқ авлод келaди. Кесакполвон ва Чувриндининг ўлимидан сўнг ёлғизланиб қолган Асадбек қирқилган икки қаноти ўpнига янгиларини тиклаш харакатига тyшади. Янги авлод эса шайтанат оламига ҳукмронлик қилиш истаги билан унга яқинлашaди. Икки авлод орасидаги зиддият, таъбир жоиз бўлса, шайтанат тахти учун кyраш нима билан якyн топади — мaзкyр китоб шу ҳакда ҳикоя қилади.
-
Бахтиёр оила
Асарда Ахди сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ — улуғ муж таҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш. Диний саводсизликни тугатиш, ихтилоф ва фирқачиликка барҳам бериш, мутаассиблик ва бид ъат-хуроф отларни йўқотиш каби ўта нозик масалалар ривоят қилинади.
-
Защищая Москву
Книга кандидата исторических наук В. С. Меметова посвящена беспримерному подвигу советских людей и годы Великой Отечественной войны в период битвы под Москвой. Автор показывает вклад интеллигенций столицы в дело разгрома врага, ее роль как боевого помощника партии в осуществлении грандиозных приятий по защите Москвы .
-
Защищая Москву
Книга кандидата исторических наук В. С. Меметова посвящена беспримерному подвигу советских людей и годы Великой Отечественной войны в период битвы под Москвой. Автор показывает вклад интеллигенций столицы в дело разгрома врага, ее роль как боевого помощника партии в осуществлении грандиозных приятий по защите Москвы .
-
Шафтоли ва пўртахол
Кичик жанрда ижод қилган америкалик адиб О. Генри (1862–1910) ўзбек адабиёт ихлосмандларига «Афсунгарларнинг туҳфаси», «Биржа даллолининг севгиси» каби ҳикоялари билан таниш. О.Генри ҳикоялари ҳаётий воқеликка асосланган бўлиб, улар ёзувчининг ўта синчковлигидан далолат беради. Мазкур тўпламда жамланган ҳикоялар билан танишган ўқувчи ҳаётни янада чуқурроқ ўрганади, унинг пасту баландликдан иборат йўл эканлигини ҳис қилади,муаллифнинг жонли тасвирларида ўз ҳаётига уйғун бўлган мувозий чизгиларни кўради.
-
Зимний маршрут по Гыдану
Не знаю , у кого как , но у этнографов "севернриков " очень редко планы осуществляются в том виде, в коком они были составлены. В Москве пунктуальнешим образом продумываещь программу работы экспедиции , состав отряда , маршрут и все процессы.
-
Амфибия одам
Инсон ақл-заковати ҳар қанча қудратли бўлса ҳам барибир у лочин, бургутларга, уммонлар тубидаги мавжудодларга ҳавас билан қарайди. Осмонда учиш ва сув остида яшаш қўлидан келмагач, баъзи одамлар яширин ҳасад билан ёҳуд очкўзлиги, олчоқлиги туфайли, сувда ва ҳавода яйраб юрган ўзидай тирик мавжудодларни овлаб қира бошлайди. Ёзувчи мана шундай сирли ҳодисаларни шу қадар равшан ва жонли тасвирлайдики, асарни ўқиётганлар ҳам марварид изловчиларга ўхшаб, ҳангу манг бўлиб қолишади.
-
Қонли қилич
Инсоният пайдо бўлибдики, ҳақ билан ботил, яхшилик ва ёмонлик мудом курашади. Инсоннинг кечмиши эса, ана шу курашлар ва ўзига хос мушоҳадалар ичида кечади. Зеро, тириклик курашлар ила мазмунлидир. Қўлингиздаги китобни мутолаа қилар экансиз, ана шу курашлар маҳорат билан қаламга олинганлигини кўрасиз. Муаллиф воқеалар силсиласини ўқувчига кенг қамровга етказиш учун тарих билан боғлайди.
-
Qorako'z majnun
Sevimli adibingiz Said Ahmadning asarlarini o'qimagan, bilmagan insonlar kam bo'lsa kerak. Uning hikoyalarida insoniy haqiqatlar, odamiy tuyg'ular aks etadi. Qo'lingizdagi kitob ham adibning navbatdagi hikoyalaridan iborat mo'jazgina to'plam bo'lib, unda azaliy va abadiy mavzu-muhabbat kuylanadi. Asarni o'qib, hayotga bo'lgan qarashingiz o'zgarishi, asl tuyg'ular oldida boshqa narsalarning qadrsiz ekanligini yana bir bor anglaysiz.
-
Икки аёлга бир маҳбуб
Ҳар қандай ёлғон - ёмон! Аслида бу хаёт ёлғонлар билан уралашиб, вақтни бой беришга жуда қисқалик қила- ди. Кичик ёлғон ҳам борган сари йириклашиб, соҳибини чоҳга чуқурроқ ботиради, бироқ ушбу ёлгон бошланишидаи жуда улкан бўлса-чи? Бунииг оқибатлари инсонлар ҳаётини кай даражада заҳарлайди? Фредерик Дарнинг қулингиздаги мазкур асари ўқувчига инсон калбида туБилган сўз, ният ҳаётга кучиши муқаррарлигини эслатиб, бундаи керакли хулосалар олишга, қалб уйимизни пок ва тоза тутишга ундайди!
-
Sevgi desam
Mazkur to'plamdan yozuvchining turli yillarda chop etilgan kitoblaridan ("Qadrdon ko'zlar", "Vafo", "Chinor") saralab olingan hikoyalar, shuningdek, yangi asarlari joy olgan. Ularni mushtarak qilgan narsa el-yurtiga sadoqat, mehr va muruvvat, pokiza muhabbat tuyg'ularidir. To'plam umumta'lim maktablari va kasb-hunar kollejlari o'qituvchilari hamda keng kitobxonlar uchun mo'ljallangan.
-
Дафтар ҳошиясидаги битиклар
Бу - кўпдан бери сиз кўлдан кўймай ўқиб қелаётган китоб. Бу - кўпдан бери сиз фарзандларингиз, яқинларингиз ўқишларини астойдил истаётган китоб. Бу - сиз ва биз ҳақимиздаги китоб. Яралганимиздан то бугунги кунимизгача бизга нималар аён - нималар ноаён, нималарни топдик - нималарни йўқотдик, кимларга меҳр бердик - кимларни эса хўрладик ёки таҳқирладик, ўзимизга ҳавола. Кўнглимиздан кечадиган ана шу ҳақиқатларни ёдга соладиган мазкур китоб худди шу жиҳати билан қалбимизга яқин. Ўқинг, ишонинг, зеро, ҳар бир одам боласи ҳаёти давомида китобда қайд этилган битикларга қайта ва қайта дуч келаверади... Бу битиклар ҳар инсоннинг такдирида такрорланаверади...
-
Алкимёгар
Одамзоднинг бу дунёдаги яккаю ягона, олий вазифаси - Ўз такдирини рўёбга чиқаришга эришувидир... Барча одамлар ёшлик пайтларида ўз такдирларини биладилар... Аммо фурсат ўтиши билан сирли бир куч уларни Ўз такдирларини руёбга чиқариш имконсиз эканлигига ишонтира боради. Бу сирли қудрат инсон зотига ғанимдай туюлади, аслида эса ўз такдирини қандай руёбга чиқариш йулини худди ана шу қудрат кўрсатиб беради. У инсоннинг руҳини ва эркини ўша буюк вазифага тайёрлайди. Бу курраи заминда олий бир ҳақиқат мавжуд: қачонки сен ниманидир астойдил истасанг, албатта унга эришасан, чунки бундай истак Оламнинг Руҳида дунёга келган бўлади. Сен ер юзида худди ана шунинг учун яратилгансан. «Алкимёгар» романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишда ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина тааллуқли эмас, бу сизу биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машхур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир.
-
Ичиндаги ичиндадур
"Ичиндаги ичиндадир" Румийнинг турли мажлисларда билдирган ўтлўғ фикрларидан таркиб топган. Сиз ушбу рисолани ўқиб, инсон ва олам, онг ва борлиқ, инкор ва исбот, хаёл ва амал сингари фалсафий тушунчаларнинг асл моҳиятини англайсиз. Ва ҳамма нарса ўзингизда, ҳамма нарса ўзингиздан эканлигига яна бир бор иймон келтирасиз.
-
Ҳалокат
Икки жуфтнинг – Ромеш билан Сушиланинг, Нолинакха билан Камоланинг тўйлари эски ҳинд одатига мувофиқ ўтказилади, яъни бир-бирларини кўрмай-билмай, севишмай, фақат катталарнинг хоҳишларига бўйсуниб никоҳланадилар. Ҳар икки оила ўз ҳаётларини оталаридай эскича асосда қуришлари лозим эди. Бироқ дарёда қўзғалган бўрон гирдибод натижасида тўй тантаналарининг қатнашчилари ҳалок бўлади. Тагор тирик қолган йигит-қизни қовуштиради, улар эса ҳақиқий ҳолдан бехабар ўзларини эр-хотин ҳисоблайдилар. Булар иккиси тамом ғайритабиий вазиятда қоладилар: уларнинг ўтмиши йўқ, у дарёда ҳалок бўлганлар билан бирга ғарқ бўлиб кетди; уларда ота-она ҳам, қайната уйи ҳам йўқ. Муаллиф Ромеш билан Камолага бир-бирларини яхши англаб олмоқлари ва ўз хоҳишларича ҳаёт қуришлари учун тўла имконият беради... Хўш, уларнинг тақдири нима билан ниҳояланади? Қўлингиздаги китобни ўқигач, саволларингизга ечим топасиз.
-
Урушнинг биринчи куни
«Урушнинг биринчи куни» - илк талаффуздаёк, кўнгилни маҳзун қиладиган жумла. Лекин бу з^акда билиш, таассурот ва хотиралар билан танишиш тинчлигимиз учун яна бир карра шукр қилишга ундайди. Муаллиф китобни Белорусь давлатига сафари тааасуротларидан келиб чиқиб ёзган. Биринчи тонг, биринчи кун, биринчи қурбон... қулоғингиз тусатдан гумбурлаган товушдан қоматга келади, кўз олдингизда ғира-ширада кўкка ўрлаган тутун акс этади, қий-чув, талотуп, мутолаадан завқланмаслигингиз мумкин, аммо ёзувчининг тасвирлари, ташбехдари сизни ҳайратда қолдириши тайин.