-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Дийдор орзуси
Бухоро хони Убайдуллохон йирик давлат арбоби ва моҳир саркарда бўлишдан ташқари, Убайдий тахаллуси остида ўзбек, форс-тожик ва араб тилларида маҳорат билан қалам тебратган зуллисонайн шоир ҳам эди. У Шарқ мумтоз шеъриятининг ғазал, рубоий, қитъа, туюқ, маснавий каби ўндан ортиқ жанрларида баракали ижод қилган. Убайдий, хусусан, туркий ва форсий сўз санъатидаги сермаҳсул рубоийнавислардан бўлиб, унинг туркий девонида-430, форсий девонида-418 та рубоий мавжуд. Бу рубоийларда диний-тасаввуфий ғоялар тарғиб қилиниб, илоҳий ва дунёвий ишқ тараннум этилади,шоҳ-шоирнинг Олам ва Одам ҳақидаги фалсафий мулоҳазалари ифодаланади. Улар орасида чарху фалакдан ва замонадан шикоят, панд-насиҳат, бадиҳа ва таржимаи ҳол ҳарактеридаги рубоийлар ҳам анчагина. Илк бор ўзбек ўқувчилари ҳукмига ҳавола этилаётган Убайдий рубоийлари адабиётимиздаги бор бўшлиқни тўлдириб, кенг китобхонлар оммасига манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Бухородан Берлинга
Бу китоб автори улуғ Ватан урушининг иштирокчисидир. У фронтда сапёрлар бўлинмасининг командири бўлиб хизмат қилган ва немис фашист галаларини то Берлингача қувиб борган ғолиблардан. У ўзинииг бу асарида ана шу жанговар лавҳаларни акс эттиради. Унда фақат ўзи кўрган, шахсий ўзи шоҳид бўлган воқеа ва кишиларнигина қаламга олади.
-
Зафарнома
Шомий Темур ҳаётини пухта билган, унинг саркардалиги ва давлатчилик қобилияти, диний ва дунёвий фанларга муҳаббати ҳақида мустақил тушунчага эга бўлган.
-
Наврўзангман, онажон
Сўз инсоний туйғуларни ифодалайдиган энг нафис воситадир. Муҳайё Бону ўзининг хаёлот олами ва ҳис-туйғуларини қоғозга туширар экан, ана шу фалсафага амин бўламиз. Ижод соҳибасининг мазкур китобдаги шеърлари сизни бефарқ қолдирмаслигига ишонамиз.
-
Зилзила
«Ер куррасининг нариги томонида бирон боланинг бурни қонаса, курранинг бу томонида туриб дастрўмол узатадиган меҳри дарё Ўзбекни қандоқ нарсадаи бино қилгансан, худойим!» Атоқли адиб Саид Аҳмаднинг ушбу ҳикоя ва эссе-хотиралар китобида юртимизнинг улуғ фарзандлари ҳаётига оид қизиқарли лавҳалар мисолида халқимизга хос ана шу олижаноб фазилатлар улуғланади.
-
Авлиё Сергий
Буюк рус ёзувчиси Л.Н.Толстойнинг «Авлиё Сергий» қиссаси ўзига хослиги билан адабиётшунослар ва китобхонларнинг диққат-эътиборига сазовор асарларидан биридир. Асар қаҳрамонининг ҳаёт тарзи кўп жиҳатдан ёзувчининг инсон умри, унинг ишончи, эътиқоди борасидаги қарашларини акс эттиради.
-
Тонгги фаришта
Эрталаб ҳовлингиздан чиқиб, ораста кўча, йўлаклар, хиёбонлардан ўтиб бораркансиз, кўзингиз қувнайди. Минг турли анвойи гуллар хуш бўйнидан баҳри дилингиз очилади. Руҳингиз тозаради, юксалади. Ишингизда унум, хайр-барака бўлади. Лекин, афсуски, аксар кўпчилигимиз буларнинг ьирида биз кўча хизматчилари деб биладиган инсонларнинг катта ҳиссаси борлиги хусусида ўйлаб ҳам кўрмаймиз.Тонгги фаришта деб номланган мазкур асарда бир қарашда кўпчиликнинг назарига тушавермайдиган, камтаргина, одмигина касб-кор эгаларининг кундалик ҳаётимиздаги, жамиятимиздаги ўрни хусусида баҳс юритилади.
-
Atrofimizdagi qiziqchilar
Insonlarga yordam berish uchun yaratilgan temir bola talonchilar to'dasining qo'liga tushib,qaroqchiga aylandi.Tutqich bermas bu temir bolani qo'lga tushirish esa juda qiyin.Uni yomon odamlar tasiridan qutqarib,to'g'ri yo'lga qaytarishga urinayotganlar o'z maqsadiga yeta oladimi.
-
Моҳият лаҳзалари
Самимий туйғулар ҳамиша ўз жилоси билан кўнгилларни жалб этган. Олам ва одам муносабати, руҳий кечинмалар шоир юрагидаги дард. Ушбу китобда самимий туйғулар жилосини, ички кечинмаларнинг ёрқин ифодасини ҳис қиласиз, деган умиддамиз.
-
Танланган асарлар
Aбдурауф фитрат бадий ижод ва илмнинг жуда ва илимнинг жуда кўп сохаларида бўйинча тақдқиқодлар олиб борди. Сизга ҳавола қилинаётган 4-жилддан унинг Адабиёт қоидалари Энг эски турк Наҳв синалари тилшуносликка оид ҳамда ижтимоий-маърифий йўналишдаги оила асари ўрин олган.
-
Ёлғизликнинг юз йили
Нобель мукофоти лауреати Габриэль Гарсиа Маркес (1928) жаҳон адабиёти равнақига "Ёлғизликнинг юз йили", "Мустабид паймонаси", "Ўлат изғиган кезларда муҳаббат", "Ойқиз, муҳаббат, авлиё, шайтон ва ва бошқалар". Адиб айни маҳалда "қисса" ва "ҳикоя" жанри устаси, "Ошкора қотиллик қиссаси" сара асарларидан бири ҳисобланади.
-
Koreys adabiyotidan tanlangan asarlar
Kitobxonlar e'tiboriga havola etilayotgan ushbu to'plam koreys kitobxonlari uchun manzur bo'lgan va ko'p yillar davomida yuqori baholanib kelinayotgan eng sara asarlar hisoblanadi. Bu asarlarni tarjima qilib, o'zbek kitobxonlarini koreys adabiyoti sarchashmalaridan bahramand qilishda bizga KOICA tashkiloti a'zosi, koreys tili o'qituvchisi Kim Hyeon Yeong rahbarlik qildi.
-
Атиргулнинг тикони
Ушбу китоб бир неча йиллар бадалида топиб танланган, сараланган, зўp ҳавас ва ҳафсала билан ўзбекчага ўгирилиб, кўплaб нозиктаъб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлгaн чинакам дурдоналардан таркиб топтан. Мавзуси, ифодавий шакли, услуби ва борингки, жўғрофиясига кўра ранг-баранг, лекин хар бири ўзгача дурдона бўлмиш мазкур ҳикоялар бир муқова ичига жамланиб, ажиб адабий дунё воқеа касб этганки, уларни ўқиган китобхон нечоғлик ноёб маънавий мулкка эга бўлади.
-
Bahor keldi seni so'roqlab
XX asr o'zbek she’riyatining zabardast vakillaridan biri, davlat arbobi Zulfiya Isroilova bugungi kun o‘quvchilari uchun yaxshi tanish. Maktab darsliklarida shoiraning qator she’rlarini mutolaa qilganmiz. Vatan, muhabbat, vafo, ezgulik t.uyg‘ulariga yo‘g‘rilgan she’rlari barchamizning ko'nglimizdan munosib joy olgan. Mazkur kitob Zulfiya tavalludining 100 yilligiga bag'ishlab nashrgatayyorlandi. Undan shoiraijodidagi eng sara she’rlar o'rin olgan. Aziz o'quvchilarimiz ushbu to'plamni o ‘qib, mutolaa zavqidan bahramand boladilar, degan umiddamiz.
-
Асрдан асрга
Ёш қаламкаш, олим Анвар Омонтурдиевнинг “Асрдан асрга” номли иккинчи тўплами унинг шеърий, ҳам драматик жанрда ёзилган асарларини ўз ичига олган. Ушбу тўпламда шоирнинг биринчи шеърлар тўплами /’’Тонг”, 1994 й./ дан сараланиб, қайта ишланган, шунингдек, янги шеърлари ва отаси бисотидан бир жуфт шеър /’’Майлига”, “Ҳазар қилғил" ҳам киритилган.
-
Tamg`a
Bolalik yillarimning ilk xotirotlari avgust oyining bir kechasiyu, allaqanday bayram tantanalari bilan bog`liq. Hozir men mana shularning hammasini o`z ko`zim bilan ko`rganga o`xshamayman, nazarimda bir paytlari shu haqida kimdir menga bir ertak aytib bergan-u, shu shirin ertak xotiramda mahkam o`rnashib qolganday.