-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Иблис салтанати
Иблис салтанати: Саргузашт-детектив роман. 2 қисмдан иборат. Ушбу асар 1- қисм жуда қизиқарли асар.
-
Devoni hikmat
Olamni kitobday o‘qish va bilish uchun, albatta, kitob o‘qish kerak. Olam sir-asrorini anglashdan huzurlanish kitobsiz amalga oshmaydi. Kitobga ko‘chgan dunyo - o‘zining biri biridan chigal, biri ikkinchisidan ziddiyatli muammolarini tanigan, tan olgan dunyo. Ayni paytda mutlaq tarzda insoniylashgan, odamiylik mohiyatidan chetlay olmaydigan dunyodir. Har bir buyuk badiiy kitob - olam va odamning birligini ko‘rsatishga, shu birlik buzilsa yoki rishtalari susaysa olam va odam taqdirida qiyinchiliklar ortishi, muvozanat buzilishi talqin etilgan kitob hisoblanadi.
-
Қабрдан чиққан қул
Бухородаги манғитлар сулоласи вакили Насруллохон замонида юз берган воқеалар ўз аксини топган ва икки оила муносабатлари орқали асар ғояси очиб берилган ҳамда севги-муҳаббат, одамийлик, садоқат каби инсоний туйғулар улуғланиб, риёкорлик, мансабпарастлик, ҳасад сингари иллатлар қораланган. Романнинг "Қабрдан чиққан қул" деб номланган ушбу биринчи китоби Сиз азиз ўқувчиларда илиқ таассурот уйғотади, деган умиддамиз.
-
Уймозор (ёхуд бўғма илон қиссаси)
Инсон ўзининг онг-шуури, ақл-заковати билан бошқа мавжудотлардан кескин фарқланади. Аммо баъзан инсон шундай хунрезликларга, қабиҳликларга қўл урадики, уни таърифлашга тил ва қалам ожизлик қилади. Юракни ларзага соладиган бу жиноят ҳақида фикр юритганда, аввало, шулар ҳақида ўйлаймиз.
-
Талваса
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг "Шайтанатнинг турфа олами" туркумига кирувчи "Мурдалар гапирмайдилар", ""Иблис девори қиссалари билан Сиз - азиз китобхонларни таништирган эдик. Бу китобдан мазкур туркумдаги учинчи асар - зулм оламидан ҳикоя қилувчи "Талваса" романи ўрин олган. Адибнинг таржимонлик фаолияти маҳсули бўлган "Номус ва ажал" қиссаси ҳам бу китобга киритилган.
-
Улисс саргузаштлари
Тарихий нигоҳ кучи билан воқеаларнинг тескари ривожланишини тўғри ривожланишга алмаштириш лозим (бунда тақдир тақозоси билан бизга "Улисс" насиб этади)-токи романни унинг адабий кашфиётчиликдаги чинакам асар сифатида идрок этишга эришмоқ даркор. "Улисс"ни ўқиш чоғида "кўп нарса тушунарсиз" деган иккинчи муқаррар таассурот юзага келади. Бундан ҳам кескинроқ қилиб гапириш мумкин: "тушунарсизлик" романнинг барча жиҳатлари ва элементларига сингиб кетган.
-
Умрим мазмуни
Назарматнинг босиб ўтган ҳаёт йўлига бир назар ташласак, суронли жангу жадал йиллари, осойишта, саодатли дамлари шоирнинг турмуш тарзию ижодий йўналишини белгилайди. Эндигина университетни тамомлаган навқирон йигитни урушга олиб кетишди. Йигитликнинг энг гўзал дамлари суронли йилларга тўғри келди.
-
Дилларда ватан мадҳи
Мазкур тўплам мутолаасига киришар экансиз, бу каби самимий фикрлар, дил изҳорларига бот-бот дуч келасиз. Улар жаннатмакон Ўзбекистонимиз - жонажон Ватанимизнинг ўсиб келаётган авлоди қалбидан таралаётган қайноқ туйғулардир.
-
Ёлғиз яшаб бўлмайди.
Дунё муттасил ўзгариб бормоқда. Дунё баробарида одамлар, уларнинг турмуши, ўзаро муносабатлари ҳам янги бир фаслга киргандай. Ҳар куни деярли бир янгиликка, кеча ҳаммамизга мўъжиза бўлиб кўринган нарсалар бугун энди янги замоннинг оддий бир воқелиги бўлиб қолаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Бир қарашда инсон тафаккури юксалиб, оламшумул ихтиролар қилинмоқда. Сунъий йўлдошлар олис сайёраларга учирилмоқда. Миллион йил аввал содир бўлган воқеа - ҳодисалар тафсилотлари ўрганилаётир. Аммо шу ютуқлар билан бирга она-заминни, унда умргузаронлик қилаётган одамзод наслини, ер, сув ва ҳавони асраб қолиш билан боғлиқ жиддий муаммолар ҳам пайдо бўлаётир. Биров қурган иморатни биров бузиб ётибди. Табиий захираларга бой минтақаларни тасарруфга олиш, инсон эркинлиги, демократия ниқоби остида ўзга бир турмуш тарзини ўзга бир турмуш тарзига мажбуран сингдириш истаги кучаймоқда. Аср вабоси аталмиш гиёҳвандлик ақидапарастлик, террор ҳаракатлари, одам савдоси бугун, таасссуфки, ташвишли бир қиёфага киради.
-
Қайдасан Чарос?
Боқий Мирзо "Қайдасан Чарос?" қиссаси. "Суҳбатдош" газетасида босилгач, мухлислар томонидан иштиёқ билан ўқилди. Жуда қизиқарли қисса бўлганлиги учун талаб куп бўлган.
-
Баҳор эртаклари
Баҳор эртаклари... Шеърият фасли... Наҳадар наф ис туйгулар макони. Мисраларни ўқий борасану беихтиёр баҳор нафаси уфуриб турган боққа қадам қўйгандай бўласан. У сени мафтун айлайди. Сония ичида бутун борлигинг билан унинг тафтига сингиб кетгинг келади. Унутасан дунёни, унитасан ташвиш-хавотирни. Азиз шеърият ихлосмандлари, Насиба Дилсўз Сизга фалсафий, ҳаётий кечинмаларга бой ана шундай баҳор эртакларини улашмоқда. Ундан баҳраманд бўлинг!
-
Амир Темур ўгитлари
Ушбу китоб Амир Темур бобомизнинг ўлмас хотирасини тиклаш, беқиёс ҳаёти ва фаолияти ёритиб берилган.
-
Сайланма. V-жилдлик: II-жилд
Замонавий ўзбек шеъриятининг йирик вакилларидан бири Ҳалима Худойбердиеванинг ушбу сайланмаси турли йилларда нашр этилган китоблар асосида тартибланди. Шоиранинг беназир битикларини ўқир экансиз, туйғуларнинг ранги ва товушинигина эмас, балки қўл билан тутса бўладиган даражада моддийлашганини ҳис этасиз ва бу туйғулар сизнинг ҳам кўнгил мулкингизга айланиб қолади.
-
Дард
Инсон боласи борки, вояга етиб, бир илоҳий дардга мубтало бўлади. Бу "дард" юракларни ўртайди, туйғуларни жунбушга келтиради, кишини изтироблар уммонида синовдан ўтказиб, дилларга чексиз фараҳ ва ҳузур бахш этади. Қалбимизда у яшар экан ҳаётимиз маъно-мазмунга тўлади. Муҳтарам китобхон, қўлингиздаги асар — муҳаббат қиссаси. Унда қаламга олинган воқеалар, севги туфайли қаҳрамонлар бошига тушган қувончу ташвишлар Сизга ҳам бегона эмаслигига "Дард"ни ўқиб ишонч ҳосил қиласиз, деган умиддамиз.
-
Ўтмишдан келган бойлик сирлари
«Беш денгиз оша» асарида ёш їаірамоннинг єз орзу-мақсадларига етишиш йєлидаги интилишлари ҳақида ҳикоя қилинади. У молиявий оламнинг биз билган-билмаган сир-асрорлари борасида бой маълумот бериши билан ҳам аҳамиятлидир. Китоб єз іаётини яхшилаш ва фаровонлигини ошириш- ни истаган кенг єїувчилар оммасини їизиїтиради деган умиддамиз.
-
Қора олма
Фолькин кенг адабий жамоатчиликка кўплаб асарлари билан таниш. Иқтидорли ёзувчи ўзбек мшший киноси, тасвирий санъати, театршуносликка оид таҳлилий мақолалари билан ҳам республикамизнинг газета ва журналларида кўплаб чиқшилар қилган. Муаллифнинг шу китобдан ўрин олган “Қора олма ” қиссаси ва тасвирий санъат, кино соҳамизга бўлган муносабатлари ҳам сиз азиз ўқувчини бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.