-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Миллиардерга қуйилган тузоқ
Муҳтарам китобхон! Сиз танишиб улгурган “Бургут тоғда улғаяди” ва эътиборингизга ҳавола этилаётган “Миллиардерга қўйилган тузоқ” китоблари мазмун- мундарижа нуқтаи назаридан бир-бирига яқину ҳалюҳанг мавзулар бўлгани учун ҳам саргузашт-детектив жанрдаги асарлар сифатида эътиборга моликдир.
-
Мағрура
«Мағрура» — адибанинг биринчи йирик асари. Асарни қўлёзма ҳолида ўқиганимда унга айрим ижодий маслаҳатлар берган эдим. Рисолат уларга амал қилиб, асарни қайта ишлади. Шуни айтиш керакки, Рисолат жуда мураккаб ҳолатларда ҳаракат қилаётган қахрамонларни ягона адабий майдонга жамлай олган.
-
Вақт зарби
Шеър инсон кўнглидан окади. Асл шеър чинакам маънода юракнинг оғриқларидан, сарҳарда йўқ руҳиятнинг поёнсиз табиат билан тўқнашгандаги ёки мужассамлашгандаги ҳолатидан туғилади. Шеър кайфият ҳам...
-
Мусаввирнинг ёшликдаги шамойили
Романда муаллиф ўз қаҳрамонининг интеллектуал ва диний-фалсафий мулоҳазаларини акс эттирар экан, бу орқали мутлақ ҳақиқат деб эътироф қилинувчи камолик дини ақидалари ва уша давр ирланд жамияти қарашларини шубҳа остига олади.
-
Chiroq yonar tun boyi
Мазкур китобда Ҳиндистоннинг турли тилларида ёзилган хикоя ва шеърлар тупланган. Мазкур китобни чоп этишда курсатган катта ёрдами учун Ҳиндистон маданий алоқалар Кенгашига ташаккур изҳор қилинган.
-
Мужоҳидлар изидан
Қўлингиздаги мазкур детектив саргузашт қиссанинг 1-қисми бўлган «Зира ҳиди» 2003 йил Тошкент шаҳар ИИББ "ОГОҲ" газетасида эълон қилиниб, шу йили «Наврўз» нашриёти томонидан нашр этилган эди. Лекин айрим маълумотларнинг етарли бўлмагани туфайли муаллиф унинг 2- қисми, яъни "Мужоҳидлар изидан" 2006 йили ёзиб тугатди ва бу ҳам "ОГОҲ" газетасида 2007 йили тўлиқ эълон қилиниб кўп сонли муҳлислар қалбида катта таассурот қолдирди.
-
Оқ гуллар
Устоз таржимон Олим Отахоннинг Ясунари Кавабатадан маҳорат билан қилган таржималари ўзувчининг, таржимоннинг ва китобхоннинг икки тилда бирдан яшай олишдан дарак беради.
-
Туғилдингми, бу дунёда толибсан
Мазкур китоб мавзуси жамиятдаги маънавий-маърифий масалалар, журналистика илми, хусусан, ўзбек журналистикаси тарихи, замонавий журналистика муаммолари, ахборот хуружлари, уларга қарши кураш масалаларига бағишланган. Унда таҳлилий, илмий мақолалар, интервьюлар ва бошқа публицистик жанрлардаги материаллар, муаллиф ижодига мансуб фотосуратлар ўрин олган.
-
Улуғбек хазинаси
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Одил Ёқубовнинг «Улуғбек хазинаси» асари адибнинг тарихий мавзудаги энг баркамол асарларидан бири ҳисобланади. Шу боис у қайта-қайта нашр этиб келинмоқда. Биз ўқувчиларнинг янги авлодига асарнинг қайта ишланиб тўлдирилган ва мукаммал ҳолга келтирилган 1994 йилги вариантини тақдим қилмоқдамиз.
-
Биз сув ичган дарёлар
Таниқли шоира, адиба ва журналист Эътибор Охунованинг каламига мансуб ушбу китобда унинг кўп йиллик фаолияти ва сафарлари давомида у билан мулоқотда бўлган санъаткорлар маданият арбоблари, ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлардан қолган таассуротлар, улар ҳақидаги хотиралар баён этилган.
-
Амир Темур сиймоси
Ўзбек халқ ёзувчиси П. Қодировнинг илмий бадиа шаклида ёзилган ушбу романи Соҳибқирон Амир Темур сиймоси ҳақида миллий ва умуминсоний миқёсларда чин, ҳаққоний ва янгича тасаввур беради. Асарда энг нуфузли тарихий манбаларга асосланган илмийлик билан тажрибали, истеъдодли адибнинг бадиий маҳорати уйғунлашиб, бир-бирининг таъсир кучини оширади.
-
-
Калила ва Димна: Ҳинд эпоси
Қўлингиздаги қадимий ҳинд ҳикматномаси бўлмиш бу китоб узоқ йиллар давомида жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинлан. Қадим замонларда ҳинд файласуф олимлари тарафидан ёзилган "Калила ва Димна" асарида турли жониворлар тилидан айтилганда масал, ҳикоят, ривоят, эртаклар асос қилиб олинган бўлса-да, унда адолат ва эзгулик каби инсоний туйғулар мадҳ этилиб, ёвузлик ва қабоҳат қораланди. Инсонларнинг яхшилик, бир-бирига садоқат руҳида тарбиялаб,улуғвор ишларга чорлайди.
-
Ҳикматлар
Мазкур мўжаз тупламдан Навоининг асрлар оша халк шууридан ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган ҳикматлари. ўгит ва насиҳатлари ўрин олган.
-
Топталган Гулбадан
Инсон тақдири, бу неча замонлардан буён қаламкашларни бефарқ қолдирмай, ҳар неки даврда ҳам ўз долзарблигини йўқотмай келаётган доимий мавзудир. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган ёзувчи Набижон Ҳошимовнинг янги асаридаги Зебузар исмли қиз эса, бизнинг замондошимиздир. Ҳа, унинг қисмати ўта ачинарли... Афсуски, бундай ҳолатга жамиятимизда учраб турадиган баъзи диёнатсиз, имонсиз ва худбт одамлар сабабчи.
-
Dao fazilatlar kitobi
Lao-zi-qadimgi Xitoy donishmandi, buyuk faylasuflaridan biri, mutafakkiri. Uning asl ismi Li Er (taxminan mil. av. 571- 471 y.) bo'lib, hurmatli nomlari Во-yang, Lao-dandir. Keng kitobxonlar ommasi uchun mo`ljallangan.