-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Эъзоз эхтиромга лойиқ зот
Маънавият жонкуяри, ардоқли адибамиз, мархум Турсуной Содиқова: (Охиратлари обод бўлсин) “Аёл деб аталган мўъжизанинг хали том маънодаги таърифи, ўлчови ва ярашиқли бахоси топилгани йук. Олис сайёралар ўрганилди, етти қават ернинг сири ошкор булди, аммо аёл қалбидаги очилмаган неча-неча китъалар шундайлигича қолиб бормоқда.
-
Adabiyot muallimi.
Abdulla Qahhor hikoyalari teran mazmun-mohiyati, voqealar tasvirining rang-barangligi hamda ifoda tilining ravonligi bilan ajralib turadi. Qaysi hikoyasini o‘qimang, asar sujetidagi achchiq haqiqat hajv pardasiga shunday mohirona o‘rab berilganki, ham kulasiz, ham kuyasiz. Adib asarlarining ta’sirchanligi va umrboqiyligi ham shunda. Hukmingizga havola etilayotgan hikoyalar to‘plami umumiy o'rta talim maktabi o'quvchilari, akademik litsey va o'rta maxsus kasb-hunar kollejlari talabalari hamda keng kitobxonlar ommasiga moljallangan.
-
Санъат менинг қуёшимдир
Ушбу китобда Ўзбекистан халқ артисти Саодатхоним Қобулованинг ҳаёти ва ижоди батафсил баён қилинган. Асарда санъаткорнинг устозлари, ҳамкасблари, шогирдлари ҳақидаги хотиралари бадиий ифодасини топган. Китоб санъатшунослар ва ўзбек санъати тарихи билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
MEN QAYTIB KELAMAN
Mazkur kitob XX asr o’zbek adabiyotida o’zining yorqin asarlari bilan chuqur iz qoldirgan, adabiyotimiz taraqqiyotiga katta hissa qo’shgan, o’ziga xos betakror uslub, maktab yaratgan O’zbekiston xalq yozuvchisi, Abdulla Qodiriy nomidagi Davlat mukofoti sovrindori Tog’ay Murod haqidagi xotiralardan tashkil topdi. Yorug’, nurli yodnomalar adabiyotning haqiqiy muxlislarini befarq qoldirmaydi, degan umiddamiz.
-
Маймун етаклаган одам
Юз йилдан бери терсоталикларнинг ғурури ва фахри бўлиб келган, замонавий қилиб қурилган равоқли уйлар қаршисида юздаги чипқондек қишлоққа кўримсизлик ва кексалик бағишлаб турган, номаълум ва мудҳиш синоатларга тўла қадим қўрғонни эслатувчи Байна момонинг уйини худди унутишга ва йўқ қилишга маҳкум этилган хотирадек ниҳоят бузиб ташлашга киришишди: темир тирноқли булдозерлар уйнинг деворларини қулатар эканлар, уй билан қўшиб, ўзларининг ҳам нималаринидир бузиб, вайрон қилишаётгандек, терсоталиклар бир чеккада жимгина кузатиб туришар ва нақ эллик йилча тақдирнинг бешафқат ўйинига қарши кураша-кураша дунёдан ёлғиз ва изсиз ўтиш азобини кўтариб келган, ҳаёти ўзларига ҳамон тушуниқсиз ва мавҳум туюладиган Байна момони эслаган аёллар кўзларига ёш олиб, болаларини бағирларига босганча, олис ва ғамгин хотираларга берилиб, мунғайган алфозда ўтирардилар.
-
Dunyoning ishlari
Bu qissa katta-kichik novellalardan iborat. Biroq ulaming barchasida men uchun eng aziz odam — onam siymosi bor. Bundagi odamlaming hammasini o‘z ko‘zim bilan ko'rganman. Faqat ba’zilarining ismi o'zgiirdi, xolos. Bu odamlarning qismati ham qaysidir jihati bilan onamga bog‘langan. Dunyodagi hamma onalar farzandiga munosabat bobida bir-biriga juda o‘xshaydi. Bas, shunday ekan, bu asar sizlarga bag‘ishlanadi aziz Onajonlar!
-
Дунё буюк ўқувхонадир
Буюк Яратувчи дунёга турфа неъматларини сочиб қўйди ва бу неъматларга бир - бирига раҳнамолик қилишни буюрди . Ҳукм ижро бўлди : йўқ нарса борга , ушоқлик улуғликка , оддийгина мавжудлик мўжизага дўнди . Яъни , қуёш донга нур узатиб эди , буғдойзор бўлди . Булоқ ҳовучида сув ташиб эди , илдиз ларзон боққа айланди .
-
Кўнгил табиблари
Китобдан ёш ота-оналар, боғча тарбиячилари, мактаб, коллеж, академик лицей, олий ўқув юртлари педагоглари ва талабалари “Маънавият ва маърифат асослари” дарсларида унумли фойдаланишлари мумкин.
-
Жиноятнинг узун йули
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган “Жиноятнинг узун йўли” рисоласида ўсмир ёшларнинг тўғри йўлдан адашишлари сабаблари ҳақида мулоҳаза юритилган. Ўйлаймизки, севимли ёзувчингизнинг ушбу асари ҳам Сизда катта қизиқиш уйғотади
-
Қадимги шарқ цивилизацияларидан ёдгорликлар
Нодир асарлар тўпламинингушбу жилди зиёлилар, профессор ўқитувчилар, талабалар ва кенг китобхонлар аудиторияси учун мўлжалланган.
-
Бунда бир ҳикмат бор
Қўлингиздаги китоб ҳаётдаги ибратли воҳеалар асосида тасниф этилган. Ундаги ҳикоялар сиз азизларни ушбу ҳикояларнинг ҳаётий асоси бор. Кимдир бошидан кечирганини сўзлаган; кимдир эшитганини айтган. Камина котиблик қилдим. Албатта, қоғозга тушиш асносида бир-икки жумла ўзимдан ҳам қўшилди, айрим эпизодларни жиндай силлиқлаб, бадиий тус бердим. Мақсадим — ўқувчи чиройли қабул қилсин таъсирлансин, ибрат олсин. Дарҳақиқат, ушбу мўъжаз китобча Сиз азизларнинг хонадонингизга, қалбингизга етиб бориб, маъқул келса, хайрли дуоларингиздан умид қилиб қоламан. Аллоҳ барчамизни ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳикматидан ҳайратланиб юришни насиб этсин. Муаллифа чорлайди, деб ўйлаймиз. Ушбу ҳикояларнинг ҳаётий асоси бор. Кимдир бошидан кечирганини сўзлаган кимдир эшит ганини айтган. Камина котиблик қилдим. Албатта, қоғозга тушиш асносида бир-икки жумла ўзимдан ҳам қўшилди, айрим эпизодларни жиндай силлиқлаб, бадиий тус бер дим. Мақсадим — ўқувчи чиройли қабул қилсин, таъсирлансин, ибрат олсин. Дарҳақиқат, ушбу мўъжаз китобча Сиз азизларнинг хонадонингизга, қалбингизга етиб бориб, маъқул келса, хайрли дуоларингиздан умид қилиб қоламан. Аллоҳ барчамизни ҳидоят йўлидан адаштир масин, ҳикматидан ҳайратланиб юришни насиб этсин.
-
Навоийхонлик суҳбатлари
Ушбу китобда шеърият мулкининг султони, ўзбек адабиётининг асосчиси Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг янги қирралари,адабий маҳорати ва эстетик қарашлари билан яқинда танишасиз. Бунда Навоий адабий ва илмий меросининг қатор назарий жиҳатлари бугунги кун нуқтаи назаридан таҳлил этилади. Китобнинг яна бир муҳим фазилатларида бири шуки, унда, улуғ шоир ижодининг ҳалқпарварлик, инсонпарварлик ва маърифатпарварлик моҳияти, умуминсоний қадриятлар билан боғлиқ жиҳатлари янада чуқурроқ таҳлил этилади.
-
Китоб ва китобхонлик маънавият кўзгуси
Маълумки, инсоннинг маънавий дунёсини қандай эканлиги унинг нутқи орқали намоён бўлади. Ўз қалбига чексиз мехр кўйган хар бир инсон сухбат чоғида хар бир харф, сўзга эътибор беради. Бунга фақат баъдий китобларни кўп ўқиш билан эришилади. Китоб ақлни пешлайди, мулоқат санъатини оширади. Лекин афсуски, кейинги пайтлари инсонларнинг китобга бўлган муносабати сусайди.
-
Қиз фарзандлар учун
Хаёт бир мактаб. Инсон хохлайдими, хохламайдими узун ва машаққатли хаёт йўлидаги баланд ва паст йўлларни босиб ўтиши керак. Бунда яхши ва ёмон кунлар, хушчакчак ва ташвишли онлар учрайди. Бундай холларда инсон узини кандай тутишлиги, нималарга эътиборини каратиши лозимлиги туғрисида баён қилинган кексалар ўгитлари қўл келади.
-
Абдулланома. Шарафномайи шоҳий 1-қисм
Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё тарихшунослигининг мўътабар манбаларидан бири, йирик муаррих ва нозиктаъб шоир Ҳофиз Таниш ал-Бухорий қаламига мансуб «Абдулланома» («Шарафномайи шоҳий») асари асримиз 50-йилларида марҳум шарқшунос таржимон Содиқ Мирзаев ва шарқшуносларнинг залворли меҳнати эвазига халққа таништира бошланган эди. Афсуски, Туркистон тарихининг Шайбонийлар ҳукмронлигида кечган XVI асрини деярли тўлиқ қамраган тароватли асар нашри ниҳоясига етмай қолганди. Ўзбекистон олимлари ва ноширлари ҳамкорликда ишлаб ушбу тарихий асарни шартли равишда икки жилдда, тўрт қисмда Сиз азиз китобхонларга тақдим этишга жазм қилдилар.
-
Номус
Номус - одамлар қалбига оид тушунча. Туркиялик машхур ёзувчи Элиф Шафак асарида кишининг, айниқса, эркак зотининг бу тушунчага муносабати қийин даражада эканлигини кўрсатиб беради. Аслида, бошқалар қаторида бахтни озгина ҳис қилмоқчи бўлган Пимбига ана шу арзимас орзуси жуда қиммат тушади. Катта ўғли - «Султоним» деб ардоқлаган фарзанди онасининг бегона эркак билан ошиқ,-маъшуқлигини кўтаролмайди. Унинг номуси бутун бошли оиланинг дарз кетишига сабаб булади.