-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
-
Рубоийлар
Хайёмдан ўқигил жаҳон баҳсини, Ундан топажаксан замон нақшини. Aқл элагидан ўтказиб бир-бир, Ўзинг ажратиб ол ёмон-яхшини.
-
Буюк Гэтсби
Америкалик ёзувчи Фрэнсис Скотт Фицжеральд жаҳон адабиётида чуқур из қолдирган. Сизнинг эътиборингизга ҳавола этилаётган унинг «Буюк Гэтсби» романида Америка ҳаёти тасвирланади, Гэтсби исмли йигит Дэзи номли қизни чин юракдан севиб қолади. Уруш сабабли севган қизини йўқотиб қўяди. Воқеалар тизими уларнинг айрилиши ва топишиши асосида кечади.
-
Шеърлар.Танланган асарлар
Зоҳиджон Обидов ўзбек адабиётида ўз ўрни ва овозига эга бўлган заҳматкаш шоирлардан биридир. Ушбу китобга унинг қарийб чорак аср давомида яратилган энг яхши асарларидан намуналар киритилган.
-
Мангу масофа
Аллақачон шерьият мухлисларининг доимий йўлдошларидан бири бўлиб қолган Йўлдош Эшбекнинг мазкур тўпламига энг сара шеьрлари жамланди.Уларда дард куйинчаклик билан буюк муҳаббат ва оддий одамгарчилик тараннум этилган.
-
-
Тану жоним, қоним Ватан
Ватан, ҳурлик ҳақида ёзилган асарлар жуда кўп. Албатта, ҳар бир ижодкор бу мавзуни ўз овозида, ўз оҳонгида талқин этади. Шоир Неъмат Орифнииг Ватанни, миллатни, истиқлолни мадҳ этган ижод намуналари халқчиллиги, мушоҳаддага бойлиги, оҳангдорлиги, таъсирчанлиги билан ўзига хос. Миллий руҳ уйғунлашиб кетган ушбу шеърлар сиз азиз китобхонларда ҳам эзгу ҳислар уйғотишига умид қиламиз.
-
Адабиёт ва ҳуқуқ
Жаҳон адабиётида ёрқин из қолдирган Ғарб муаллифларининг кўпчилиги ихтисослиги бўйича юрист бўлган юксак истеъдод соҳибларидир. Мисол учун, буюк немис шоири ва қомусий илм соҳиби - Йоҳанн Вольфганг Гёте Лейпциг ва Страсбург университетларининг юридик фвкультетларида таҳсил олган. Гёте ва бошқа шу каби Ғарб юрист-адибларининг насрий асарларида судьялар, адвокатлар, нотариуслар ҳамда ҳуқуқшуносликка доир бошқа кўплаб соҳалар мутахассисларининг фаолияти маҳорат билан тасвирланган.
-
Марко Полонинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари
Марко Полонинг ажойиб ва ғаройиб саргузаштлари қиссасининг муаллифи Вилли Майнкни германиялик болалар яхши танийдилар,уни севадилар. Бу қисса XIII асрда венециялик Марко Полонинг афсонавий мамлакатларга қилган узоқ саёҳати тўғрисида ҳикоя қилади.
-
Сенга талпинаман
Шоирнинг кўплаб тўпламлари шеърхонлар қўлига етиб борган. Ушбу тўпламда муаллифнинг кейинги пайтларда ёзган янги шеърлари ва қўшиқлар гулдастаси жамланган.
-
Талош палласи
Бу дунё — маҳобатли курашлар дунёсидир. Азал-азалдан тун ва кун, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулматнинг муттасил жанг қилиб келиши ва бу жанг доимий давом етиши қадимий муқаддас битиларда хам ўқтирилган.
-
Yodgor
Akademik shoir G`afur G`ulomning Yodgor to`plamiga jamlangan qissa hikoya va sherlarni o`qir ekansiz fdb xalq hayotining bilimdoni mushohadachi san'atkor hozirjavob naqlchi yumoristik zehn hamda nozik zavq so sohibi til xazinalarini o`zlashtirgan shoir sifatida ko`z oldingizda namoyon bo`ladi.
-
Ёввойи куёв
Қўлингиздаги мазкур китоб қахрамони "Робинзон Крузо", "Дерсу Узала". "Уфқ", "Тоғда ўсган бола" каби асарлар қахрамонларининг кечмишларига қайси томонлари биландир ўхшаб кетади. Лекин Робинзон Крузо яшаган кимсасиз оролда йил давомида мўтадил иқлим, ов қуроллари, ҳуллас, инсон ҳаёти учун зарурий барча манбалар бўлган эди ва у мутлақо эркинликда кун кечириб, ҳатто бемалол олов ҳам ёқа олганди.
-
Jangchi
Uy sohibining kasali zo’raydi. Yo’talganda o’pkasi uzilay deydi. Balg’am qonga aylanganda beka ahvolning og’irligini aniqroq his etdi. To’qqiz yashar o’g’li kasal otaning atrofida zir yuguradi. Kir latta bilan og’izdan otilgan qon tekkan lab va soqolni artadi.
-
Ойнинг ўн беши...
“Ойнинг ўн беши...” қиссасининг қахрамонлари тақдирларида ҳам ана шу кураш яққол намоён бўлади. Шунингдек, ишлаб пул топиш илинжида ўзга мамлакатга кетган асар қахрамони бошига тушган синовлар, қора кунларни қандайин мусибатлар билан енгиб чиққани китобхонларни уйлантириб қўйишига шубҳа йўқ. Ушбу китоб адабиётга ва замонавий ёшлар ҳаётига қизиқувчиларга мўлжалланган.
-
Ишқ
Зеро Мирзо шеърларида бир куйни эшитасиз, бир манзарани томоша қиласиз ва узоқ вақт ўша лаҳзада юракда туғилган туйғулар асири бўлиб қоласиз. Шоира шеърларини мутолаа қиладиган китобхон уни тезда унутиб қўймаслигига, юрагига кўчган ишқ сайли узоқ давом этилишига ишонамиз.
-
Ажаб дунё
Одам умрини табиат фаслларига ухшатиб сифатлашади. Бахор - болалик ва ёшлик фасли, умр адоғи эса куз - хазонрезги фаслига қиёсдир. Бахору ёз имтихон фасли, кўз эса меваларни териб олиш, умр интихосидаги оқибат натижа кўринадиган кимгадир хаяжонли, кимгадир вахимали, яна кимгадир хатарли дамлардир. Мазкур китобга жамланган асарларда ана шу сўнгги имтихон онларидан хикоя қилинади.