-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Соғинч дунёси
Зикрилла Неъматнинг ушбу янги шеърий баёзида яқин йилларда ёзган турли мавзудаги шеър, ғазал, мухаммас, туюқлари ва достони жамланган. Шаир ўз асарларида эзгулик, меҳр-оқибат ва инсонийлик, озод ва муқаддас Ватанимизга садоқат туйғуларини ўзига хос услубда куйлайди. Оташин муҳаббат, ёр васфи, соғинч ва ҳижрон азобларини ўтли мисраларда тараннум этади.
-
Бердақ шайырдыӊ көркемлик дүньясы
Автордыӊ бул мийнети Бердақ шайыр дөретиўшилиги бойынша жаӊа изертлеўлер менен жазылған. Китап улыўма орта билим беретуғын мектеплердиӊ муғаллимлери, лицей ҳәм кәсиплик коледжлердиӊ студентлери, магистр ҳәм аспирантлары ушын оқыў қуралы бола алады.
-
Сўз латофати
Абадий ижод ҳамиша сўз оламига саёхатдир. Ижодкор сўзни тирик жон деб билади ва сўз билан сўзлашди. Мениниг бу ёзганларим ана шундай жонли тил билан жонли сухбат бўлишини истайман.
-
Настарин чечаги
Шеъриятимизга ёш истеъдодли қизларимиз кириб келаётгани бизни мамнун этади. Марҳабо Собирова ана шундай умидли, ўз овозига эга шоираларимиздан. Унинг эътиборингизга ҳавола этилаётган қалдирғоч китоб- "Настарин чечаги" шеърлар тўплами Сизни лоқайд қолдирмайди,деб ўйлаймиз. Яхшиси,тўпламни варақланг,шоиранинг эҳтиросли туйғуларга ошна бўлинг.
-
Сомон йўли
"Оқ кема" "Бўтакўз" ҳамда "Сомон йўли" каби машҳур қиссалардан иборат ушбу китоб Чингиз Айтматов ижодининг энг сермаҳсул давридан далолатдур. Ҳар учала асар жонлий тасвир ва ҳикоячилик жихатидан ўқувчи диққатини буткул ўзига торти .
-
Йиллар садоси: Сайланма
Эл-юртнинг дардини елкада елкалаб, тақдирдан гоҳ қувнаб, гоҳо ўпкалаб саксон ёшга етмоқнинг ўзи бир бахт. Бунинг устига ҳаётни куйлагувчи тил, ўртангувчи дил, шеърият аталгувчи манзил ато этган бўлса, бу яна бир бахт. Зулфия хонимнинг ушбу шеърлари - ана шу умрнинг сурури, бахти, ҳажри-алами, ана шу ҳаётнинг аччиқ-чучук тажрибаларидир.
-
Умид таҳсили
Мақсуд Бекжон ўз сўзини ўзига хос йўлида айтишга ҳаракат қилаётган ёшлардан. Ў Ватан, севги, инсон, вақт ҳақида оғриқ билан ёзади. Қисқа сатрларда кутилмаган маънолар юклашга харакат қилади. Ўз фикрлари, хаёллари харакатини чўқур таҳлил ва тафтиш қилади. Ёш шоирнинг шеърий мажмуаси илк шеърий мажмуаси ушбу китобда акс етган.
-
Армон
Ҳабибулла Қодирий оғир хасталиги туфайли доим кўзлари мунгли эди. Шу сабабли матбуотда янги чиққан шеърларни ифодали ўқиб берар эдик. Бир куни шу шеърларни тўплаб бир китоб чиқарсек бўлар экан. Шу маслаҳатга суяниб иш тутдим. Натижада ушбу китобча дунёга келди. Ушбу китобда Абдулла Қодирий ва асарлари ҳақидаги шеълардан иборат.
-
Буюк Темур роман-бадиа
Евгений Березиковнинг қўлингиздаги тарихий бадиасида буюк саркарда Соҳибқирон Амир Темур сиймоси қонхўр, босқинчи бир салтанат соҳиби сифатида эмас, аксинча, зукко ва донишманд давлат арбоби сифатида самимий, ғайриталқинларсиз тасвирланган. Асарда тарихий воқеалар, миллий урф-одатлар, удумлар, халқ маросимлари, турфа байрамлар, ҳарбий юришлар катта маҳорат билан тасвирланиши уни китобхонга яқин тутади ва катта қизиқиш уйғотади деган умиддамиз.
-
Киприкдаги ёш
Назиржоннинг бетакрор қўшиқлари кириб бормаган бирорта хонадон, бирорта кўнгил бўлмаса керак. Назиржон Назаров ўзбек қўшиқчилигида мактаб яратган беназир ҳофизлардандир. Унинг яратган қўшиқлари йиллар мобайнида маънавий истеъмолдан тушиб қолгани йўқ. Ушбу кунда ҳам, қирқ йил аввалгидек, инсонларга илоҳий роҳат, фароғат улашиб келмоқда. Албатта, бунинг сирлари кўп. Бироқ, шу сирлардан бири ўзи яратган куйларига пухта, бадиий юксак, гўзал аҳлоққа эга бўлган шеърларни танлай билишида бўлса керак, деб ўйлардим.
-
Вероникалик икки йигит
Вильям Шекспирнинг беш жилдлик танланган асарларининг тўртинчи жилдида "Вероникалик икки йигит" номли асари жойланган. Уйғун таржимаси.
-
Мўътадил ранглар
Шеърият бўстонига бир гурух ёшлар кириб келмоқда. Ўларнинг шеърлари ўйчанлиги, фикрлада бойлиги билан ажралиб туради. Ўшбу тўплам хам ёш шоирнинг сўнгги йилларда ёзган сара шеърлари жамланган.
-
O`zbegim she`rlar
O'zbekiston Qahramoni, sevimli shoirimiz Erkin Vohidovning ko‘p jildlik asarlari nashriyotimizda chop etilgan edi. Siz aziz o'quvchilarga taqdim etilayotgan ushbu she`rlarni muallifning o‘zlari saralab berdilar. O'qing, ko'ngil mulkingizni boyiting. She`rlar hayotingiz mazmuniga, qalb qo‘shig‘ngiizga aylangusidir.
-
Сайланма шеърлар
Таниқли шоир Усмон Азимнинг бу китобига унинг сара шеърлари жамланди. Бу тўпламда шоир ижодига хос бўлган асосий мавзу - Дунёни ва Инсонни мукаммал кўриш орзусида яшаган шахс армони бутун кўлами, қарама-қаршиликлари, фожиаю қувончи, ҳасрату умидлари билан гавдаланади.
-
Кўнглимда сен
Шеърият - туйғулар олами. Мислсиз ижодий имкониятлар кўзгуси. Эҳтиросларга йўғрилган ифодалар манзарагоҳи. Бу манзарагоҳда минг бир манзара, минг бир қиёфа... намоён. Буларнинг ҳамма-ҳаммаси муқаддас туйғуларнинг таъсир кучижунбушга айланган қалб титроғи... Хуллас, назм ўзига ошно қалбларни маоний гўзаллик деб аталмиш бир муҳит қаърига бошлайди.
-
Хусрав ва Ширин
Бу китоб Хоразимийнинг Хусрав ва Ширин таржимасини ХIV аср таржимачилигининг нодир намунаси деб биламиз. У ўзбек адабиётининг олтин фондини бойитади.