-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Сўз Ҳайрати
Инсон борки, унинг юрагида ҳамиша муҳаббат яшайди. Муҳаббатли қалб эса дунёга ҳамиша ҳайратли нигоҳлар ила боқади . Инчунун , муҳаббатнинг ўзи ҳайратлардан иборат. Ҳайратли қалб манзараси кўнгилдан сўз қайратига айланиб тўкилади. Зеро, умидли қаламкаш Ю .Теминова айтганидек,
-
Тергов давом этади
Шокир Абдулазиз қатор насрий китоблар муалифи. Унинг "Тергов давом этади" детектив қисса, ҳикоя ва ҳажвиялар тўпламида ҳаётимизда содир бўлиб турган бир қатор воқеалар қаламга олинган. Асарлардаги енгил юмор орқали фош этиш усуллари албатта, китобхонга манзур бўлиши турган гап.
-
Туронлик Соҳибқирон Амир Темур
Мазкур маснавий достонда Соҳибқирон Амир Темурнинг юртни озод этиш учун Жета истибдодига қарши тик юриши ва ўз атрофига эркпарвар сафдошларини озодлик жангига сафлагани, Мовароуннаҳрда Мўғул ларнинг бир юз эллик йиллик зуғумига қарши эрк юришларидаги шафқатсиз жанглар, Овропани Рум боскинидан холос этиш юришлари тафсилоти келтирилган. Ота юртни озод этишга ўз жонини фидо этгани, адолатпарвар суронли юришлар тарихий манбаларга таянган ҳолда содда лирик қочиримлар оркали баён қилинган.
-
Бойсун оҳанглари
Бойсунлик иқтидорли ижодкор Хидир Чоршанбиев ўз ҳис-туйгулари, орзу-армонларини ифода этишда бахшиёна йўлни танлаган. Шу боис халқона, самимий, содда ва оҳангдор мисралар ўқувчини беихтиёр ўзига ром қилади. Ушбу китобга жамланган озодлик ва дустлик, орият ва мардлик, эзгулик ва ёмонлик, бахтли замон ва она юрт ҳақидаги достон ва шеърлар Сиз азиз ўқувчига ҳам манзур бўлади, деган умиддамиз.
-
Эй Дилдор
Ёш иқтидор соҳиби Равшан Ҳамрознинг ушбу "Эй дилдор" номли илк китобига лирик шеърлари жамланади. Муҳаббатнинг оловли кечинмаларига бой бўлган мисралар қалбларга ҳарорат бағишлаши,азиз шеърхонларнинг севимли ҳамроҳи бўлиб қолиши шубхасиз.
-
Меъмор
Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофатининг лауреати Мирмухсин Мирсаидов бу романида ўтмиш меъморларининг ҳаёти, беқиёс санъати ва ўша замон қарама-қаршиликларини кўрсатди. Меъмор Нажмиддин Бухорийнинг қизи Бадиа муҳаббати ҳамда халқ қаҳрамонликлари ёрқин бўёқларда тасвирланди.
-
Жаҳолат қурбонлари
Шунча вақт қўрқув, хавф-хатар исканжасида яшадим. Бир дақиқам бўлмадики, бирон нимадан хавфсирамаган бўлсам. “Хайрият, — деб ўйладим, ярим тунда ёлғиз қолганимдан сўнг, — ҳаммаси ортда қолди. Энди, шояд, одамларга ўхшаб яшай бошласам... Бироқ нима иш қиламан.
-
Оқ каптарлар
ватан табиатдан бошланади.Табиатни ҳис эта олган бола қалбида Ватан туйғуси тез ва бутун швкллланади. Ушбу ҳикоя ва қиссаларни ўқиган ўқувчи беихтиёр ҳаллолик самимият ва садоқат каби юксак инсоний эьтиқодлар ҳақида ўйлай бошлайди .Инсон она заминнинг бир парчаси эканлиги унинг тақдирига жавобгар эканлиги ҳақида мушоҳада қила бошлайди.
-
Гулшан Диёрим
Муаллим шоир Одилжон Қодировнинг она юрт, табиат гўзалликлари, фарзандлар, ватан ва она каби мавзулардаги шеърлари жамланган Тулшан даёрим" номли бу иккинчи китоби ҳам шеърхонлар қалбида эзгу туйгулар уйғотади.
-
Соғинч дунёси
Зикрилла Неъматнинг ушбу янги шеърий баёзида яқин йилларда ёзган турли мавзудаги шеър, ғазал, мухаммас, туюқлари ва достони жамланган. Шаир ўз асарларида эзгулик, меҳр-оқибат ва инсонийлик, озод ва муқаддас Ватанимизга садоқат туйғуларини ўзига хос услубда куйлайди. Оташин муҳаббат, ёр васфи, соғинч ва ҳижрон азобларини ўтли мисраларда тараннум этади.
-
Бердақ шайырдыӊ көркемлик дүньясы
Автордыӊ бул мийнети Бердақ шайыр дөретиўшилиги бойынша жаӊа изертлеўлер менен жазылған. Китап улыўма орта билим беретуғын мектеплердиӊ муғаллимлери, лицей ҳәм кәсиплик коледжлердиӊ студентлери, магистр ҳәм аспирантлары ушын оқыў қуралы бола алады.
-
Сўз латофати
Абадий ижод ҳамиша сўз оламига саёхатдир. Ижодкор сўзни тирик жон деб билади ва сўз билан сўзлашди. Мениниг бу ёзганларим ана шундай жонли тил билан жонли сухбат бўлишини истайман.
-
Настарин чечаги
Шеъриятимизга ёш истеъдодли қизларимиз кириб келаётгани бизни мамнун этади. Марҳабо Собирова ана шундай умидли, ўз овозига эга шоираларимиздан. Унинг эътиборингизга ҳавола этилаётган қалдирғоч китоб- "Настарин чечаги" шеърлар тўплами Сизни лоқайд қолдирмайди,деб ўйлаймиз. Яхшиси,тўпламни варақланг,шоиранинг эҳтиросли туйғуларга ошна бўлинг.
-
Сомон йўли
"Оқ кема" "Бўтакўз" ҳамда "Сомон йўли" каби машҳур қиссалардан иборат ушбу китоб Чингиз Айтматов ижодининг энг сермаҳсул давридан далолатдур. Ҳар учала асар жонлий тасвир ва ҳикоячилик жихатидан ўқувчи диққатини буткул ўзига торти .
-
Йиллар садоси: Сайланма
Эл-юртнинг дардини елкада елкалаб, тақдирдан гоҳ қувнаб, гоҳо ўпкалаб саксон ёшга етмоқнинг ўзи бир бахт. Бунинг устига ҳаётни куйлагувчи тил, ўртангувчи дил, шеърият аталгувчи манзил ато этган бўлса, бу яна бир бахт. Зулфия хонимнинг ушбу шеърлари - ана шу умрнинг сурури, бахти, ҳажри-алами, ана шу ҳаётнинг аччиқ-чучук тажрибаларидир.
-
Умид таҳсили
Мақсуд Бекжон ўз сўзини ўзига хос йўлида айтишга ҳаракат қилаётган ёшлардан. Ў Ватан, севги, инсон, вақт ҳақида оғриқ билан ёзади. Қисқа сатрларда кутилмаган маънолар юклашга харакат қилади. Ўз фикрлари, хаёллари харакатини чўқур таҳлил ва тафтиш қилади. Ёш шоирнинг шеърий мажмуаси илк шеърий мажмуаси ушбу китобда акс етган.