-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Адолат кўзгуси
Биз шоирни инсон сифатида қабул қилиб, у яратган бебаҳо дурдоналардан руҳиятимизни бойитишда кенг фойдаланмоғимиз лозим. Абдулла Орипов яратган шеърият эса чиндан ҳам XX аср ўзбек адабиётининг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил қилади.
-
Минг бир ёғду
Олам муттасил айланиб, ўзини янгилаб турибди, лекин жуда кўп савол ва муаммолар ўша-ўша. Биз эса баъзан "ким айбдору ким гуноҳкор" деган иккинчи даражали гаплар билан бандмиз. Буюк бобомиз ўзининг улуғвор ижоди -тарихимизнинг , маданиятимизнинг, жаҳон адабиётининг гултожи бўлган буюк "Хамса"сида мазкур жумбоқларнинг деярли барчасига аниқ ва лўнда жавобни беш юз йил бурун тайёр қилиб қўйибди. Биз учун яратилган ушбу асарга - бу нурли меросга қонуний ворислик ғурури билан қарашимиз зурур бугун! Айрим бир киши "Хамса"ни тўлалигича илғаб - уйқаб олиш қийин.
-
Атрофингда мен сарсон
Шеър - шоирнинг хужжатидир. Албатта, шеър ўқиганда шоирнинг қачон ва қаерда тугилгани, қаерда яшашини билиш қийин, билиш шеърхон учун қизиқарли эмас, лекин шеърхон шеър ўқиганда, шоирнинг бадиий маҳорати, ижодий савияси, инсоний изтироблари, кечинмалари, руҳий дунёқараши билан танишиши, шоирнинг маънавий қиёфасини кўз олдига келтириши мумкин. Шеърхон учун асли шу муҳим. Чунки, шеърхон шоир билан эмас, шеър билан ошно бўлишни истайди. Чунки, шеърхон шеърда шоирни эмас, ўзини, ўз дардларини, ўз изтиробларини, фикру ўйларини кўришни истайди.
-
Сени куйлайман, ҳаёт
Ибратли ҳаёт кечирган, кенг ижтимоий фаолият олиб борган шоира Зулфия бетакрор истеъдоди, халқимиз маънавиятини юксалтиришдан хизматлари учун шундай эъзозга сазовор бўлди
-
Угирланган миллион доллар
Машхур инглиз ёзувчиси, детектив кироличаси Агата Кристининг асар- лари дунёнинг юздан ортик тилларига таржима килинган. Агата Кристи умрининг охирига кадар 75 та детектив, 8 та ишкий роман, 17 та пьеса ва куплаб хикоялар ёзган. Унинг купгина асарлари сахналаштирилган.
-
"Masnaviyi ma`naviy"dan hikoyalar masallar hikmatlar
Shаrqning buyuk аllоmаsi, mutаfаkkiri Jаlоliddin Rumiy ijоdi mа’nаviy tаrbiyaning tаmаl tоshi dеsаk mubоlаg’а bo’lmаydi. Uning mа’nаviy mеrоsi Shаrq vа G’аrbgа birdеk tаnish. Аyniqsа “Mаsnаviyi mа’nаviy” аsаri hаnuzgаchа ko’p tillаrgа tаkrоr vа tаkrоr tаrjimа qilinib оlimlаr tоmоnidаn shаrх bеrilmоqdа.
-
Сеҳрланган шахзода
Яқин ва Ўрта Шарқда халқ қахрамони Хўжа Насриддин тўғрисидаги ажойиб воқеа авлоддан авлодга кўчиб, тилларда достон бўлиб келади.
-
Илон ўчи
Умр сўкмоқларида ҳар бир инсон ўзининг хатти-ҳаракати ва қилмиш-қидирмишларига яраша жавоб олади. Бундай ҳол жамият ва табиат ҳодисаларига ҳам ана шу умуминсоний хулоса ётади ва қизиқарлиги билан китобхонни ром қилади. Шу асно ҳаётан тўғри хулоса чиқаришга, инсон бўлиб яшамоқнинг сиру асрорларини теран фаҳмлаб олишга ундайди.
-
TYURAK
Adibning shoh satira asari bo’lmish «Ityurak» qissasi ana shular jumlasidandir. Qissa M. Bulgakov tomonidan 1927 yili yozilgan. Shundan keyin chet ellarda qayta-qayta bosilgan bu asar mamlakatimizda qayta qurish sharofati bilan «Znamya» jurnali sahifalarida 1987 yili, oradan 60 yil o’tgachgina dunyo yuzini ko’rdi va ittifoqimiz adabiy jamoatchiligi fikrini junbushga keltirdi.
-
Анна Каренина
Jamiyatda yuqori mavqega ega bo‘lgan xonadon bekasi qalbidagi kemtiklikni muhabbatdan izlaydi. Unga o‘sha muhabbat nasib ham bo'ladi.
-
-
Ёзувчининг бахти ва бахтсизлиги
Китобхонлар ўзлари севган адибларнинг ҳаёти билан қизиқадилар. Кўп ҳолларда ёзувчининг ижодхонаси мухлислар учун сирли бўлиб қолаверади. Ёзувчи ҳакида ким кўп нарсаларни Ҳикоя килиб бериши мумкин? Ёзувчининг асаридаги кўнгил дардларини ким таҳлил қилиб, баён эта олади? Албатта, уни яхши билган ҳамкасблари, шогирдлари. Азизлар, қўлингиздаги бу китобга ёзувчи Тоҳир Маликнинг устоз адиблар ва дўстларининг сиз учун сирли бўлган ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи баёнлари ўрин олган.
-
Чинор
Камол Раҳмон шеърларидаги яна бир тарз Ватан билан фахрланиш туйғуси. Ватанни қадрлаш, у билан ғурурланиш туйғуси. Ҳурликка бошлаган йўлингни ўпай, — дея Ватанга айтилган ички бир ифтихор кангулда ғурур ҳиссини уйғотади. Камол Раҳмон битикларидаги мазкур ҳис инсонлар қалбига чуқурроқ сингиб борсин. Канглуни доимий йўлдошига айлансин.
-
Уста ва Маргарита 2
«Уста ва Маргарита» бизга қай бир жиҳати билан қадрли? Ундаги қайси манзаралар бизни ўзига ром этган? Асарда қандай оҳанрабо борки, адабиёт ихлосмандлари ҳар гал у ҳақда янги-янги фикрларни ўртага ташлайдилар? Биз асарнинг сюжети ҳақида умумий фикр билдиришдан йироқмиз. Шуниси аниқки, «Уста ва Маргарита»ни ўқиган миллион ўқувчининг қалбидан миллион хил фикр, миллион хил тасаввур ўтади. Уни ҳар ким ўз қарашларига мослаб таҳлил қилади, ундан ўзига маънавий озуқа олади. Романдаги ҳар бир қаҳрамон билан боғлиқ воқеалар ўқувчи қалбидан шундай чуқур ўрин эгаллайдики, китобхон ҳам психологик, ҳам фантастикага йўғрилган бу асарни кучли ҳис-ҳаяжонсиз ёхуд осон унутилиб кетадиган воқеадек қабул қилолмайди. Асар мутолааси ўқувчидан алоҳида эътиборни ва мутолаага маълум бир тайёргарликни талаб этади.
-
Уста ва Маргарита
«Уста ва Маргарита» — марҳум адибнинг сўнгги асари. Булгаков бу романи устида 1928 йилдан иш бошлади ва унинг турли вариантларини яратар экан, баъзан ишини тўхтатар, баъзан эса яна ёзганларига қайтарди. У умри поёнидаги ўн икки йил мобайнида ҳам ўзи дунёга келтирган сермазмун асарини қўлдан қўймади. Ўлимидан бир неча кун бурун, оғир хасталигига қарамай, ёзувчи романи қўлёзмасига қайтақайта қайтиб, унинг айрим бобларига сайқал берар ҳамда такомилга етказишга уринарди.
-
Қараш-қараш
Бояқиш Тектим-эй!,.. Арслондай таянчим эдинг... Қомғоқдай еп-енгил бўлиб қолибсан-а! Қўлимга оғирлигинг ҳам билинмайди,— деб бемор йигитни кўтарган акаси, ҳозиргина тўшакни қоқиб қайта солган хотини Қатшанинг ёнига олиб келди. Беморни Қатша билан акаси ўрнига ўнг ёни билан ётқизишди.