-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Толбекат. Шеърлар
Ёш ижодкор Ахтам Рўзимуроднинг мазкур мўъжаз шеърий тўпламида она-юрт, меҳр-оқибат ва абадий мавзу бўлмиш муҳаббат васф этилади. Шоир кўнгилдаги инжа туйғуларни самимий ва рост сатрларда баён айламоққа интилади. Ўйлаймизки, ушбу шеърлар нафис адабиёт муҳибларига, назм ихлосмандларига манзур бўлади.
-
Хуфия қатламлар
Ўрис мустамлакаси даврида халқимизнинг маънавияти унинг ўтмишида содир бўлган муҳим тарихий воқсалар, Туронзаминнинг ажойиб фарзандлари фаолияти деярли ҳамиша қийшик кўзтуда кўрсатилари, ҳақиқат яширилар, топталар эди.
-
Кўлмакда акс этган қуёш шуъласи. Қисса
Франсуаза Саган - француз адибаси. 1935 йилда туғилган. Парижда католик лицейини тугатган. Биринчи романи "Салом ғусса" 1954 йилда эълон қилинган. Саган асарлари сюжетининг ўткирлиги, драматизмга бойлиги, психологик теранлиги билан ажралиб туради. Адиба айниқса ҳозирги эркаклар ва аёлларнинг ички дунёсини, кечинмаларини яхши билади ва ҳаққоний тасвирлайди.
-
Юный Амир Темур и Монгольские ханы
Роман «Юный Амир Темур и монгольские ханы» — эго художественно-историческое произведение, где правдиво раскрывается юность великого полководца и государственного деятеля. Достоверными красками описаны рождение, рост и формирование великой личности, не назойливыми штрихами рисуется семья, близкие, родные и враги юного Амира Темура.
-
Ҳибату-л-ҳақойиқ
Ушбу китоб қорахоний даври туркий адабиётининг таниқли намояндаси, улуғ машойих Адиб Аҳмад Югнакийнинг "Ҳибату-л-ҳақойиқ" асарига бағишланган бўлиб, ёзма ёдгорликнинг текстологик, тил ва бадиий-услубий жиҳатлари тўғрисида сўз боради.
-
Баҳром ва Гуландом. Достон
Қўлингиздаги достон машҳур ўзбек халқ шоири Фозил Йўлдош ўғлидан ёзиб олинган бўлиб, унда Рум подишосининг шаҳзодаси Баҳромнинг Чин маликаси Гуландомга уйланиши ҳикоя қилинади.
-
Mungli ko`zlar. Ertak-roman. Qayta nashr
Mol-dunyoni har narsadan ustun bilgan va oxir-oqibatda guldek farzandlarining achiq qismatiga sabab bo`lgan ota-ona haqida hikoya qiluvchi mazkur asar umid qilamizki, yana bir karra o`zining yangi o`quvchilarini kashf etadi.
-
Qadam
«Qadam» – shunchaki tavsiya yoki tarjima asar emas, u tom ma’noda bir insonning «men»ini topgungacha bo‘lgan uzun va mashaqqatli yo‘lning tafsiloti va ro‘baru kelingan holatlarni izohlovchi hayotiy faktlar hamda misollar yig‘indisidir. Agar siz bugun o‘zingizni o‘zgartirmoqchi yoki qaysidir maqsadingizga erishmoqchi bo‘lsangiz, ishni ushbu kitob mutolaasidan boshlang. Ishonamizki, ko‘nglingizning qaysidir burchagidagi yashirin savollarga javob topasiz. Qachondir to‘qnash kelganingiz va qaysidir sabab bilan sizni chekinishga majbur qilgan muammo ko‘z oldingizda bo‘y ko‘rsatadi. Bilmagan narsalarni aylanib o‘tishmas, o‘rganib, muammolarni hal qilib, keyingi maqsad sari olg‘a yurishning payti keldi. Ishoning!
-
Айланайин ишқ
Ушбу қасида қуёшнинг бир бўлаги, дунёнинг гавхари, азизу мукаррами, улуғлари, баходирлари бешигини тебратган Аёлга бағишланган. Қасидада Аёл шаънига энг муборак сўзлар айтилади, у бор экан Тож Махаллар, Бибихонимлар қурилади деб таъриф берилади. Шунингдек, ушбу қасида инсон кўнглининг энг нозик торларини титратадиган ИШҚ хакидаги дардни юракдан ифодалаган ва очиб берган.
-
Бозор ошхонасидаги қиз (қисса)
Уйдаги оғир биқиқ турмуш тарзида улғайган оддий қишлоқ йигитининг олис чўлдаги шаҳарга отланиши ҳаётида тубдан бурилиш ясайди. Шу вақтгача ўз ҳаққи-ҳуқуқи учун талашиб-тортишмаган, қишлоғидан чиқмаган ва ҳеч кимни севмаган бўз йигит эди.
-
Виждон уйғонур. ("Одамийлик мулки"га доир суҳбатлар). Иккинчи китоб.
Мазкур китобда ёзувчи Тоҳир Малик Одамийлик мулкига доир суҳбатларини сиз- азиз умидимиз юлдузлари билан давом эттиради. Адиб бу суҳбатга ота-оналар, мактаб, лицей, коллеж устозларини ҳам таклиф этади. Ардоқли ота ва оналар, қадрли устозлар бу китобни ҳам суюкли фарзандлари ва шогирдлари билан бирга мутолаа қилсалар, фикрлашсалар нур аланнурдир.
-
Сиёб оқшомлари. Шеърлар, ғазаллар, достон, мухаммаслар
Ўтган асрнинг саксонинчи йиллари бошида адабиётимизга ўз овози билан далил кириб келган истеъдодли шоир Жамол Сирожиддин (Хумий)нинг мумтоз анъаналарга ҳамоҳанг, ҳаётий ҳам лирик, ҳам ҳажвий назми кўпчилик мухлисларга манзур бўлган. Жамол сирожиддин ижодини яхлит намоён этадиган ушбу китоб шеъриятимиз хазинасини бойитиб, мухлислари жавонидан муносиб ўрин олади.
-
Толзордан эсган шамол
Машхур ингилиз адиби Кеннет Грехемнинг дунё болалари қўлдан қўймай мутолаа қиладиган мазкур қиссаси Ангилиянинг ўзида қайта қайта нашр этилиб, жахон тилларининг деярли барчасига таржима қилинган.
-
Эпкин
Равшан Ражабовнинг " Эпкин" деб номланган китобидан унинг турли маънога эга бўлган бир қанча шеърлари ўрин олган. Бу шеърлар тўплами барча китобхонларга жуда манзур бўлади.
-
Дарё
Ҳаёт оқар дарёга қиёс, дарё ҳам ҳаёт мисоли бурҳонли кечади- тўфонлари бор. Ана шундай шиддатли оқимда инсон ўз феъл-атвори, ўй кечинмалари, хатти-ҳаракатлари, орзу, армонлари билан оқади, яшайди.
-
Севги билан ғолибман ҳар он!
Ҳалқимизнинг атоқли фарзанди, атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг "Севги билан ғолибман ҳар он!" китобидан унинг ўқувчиларга таниш бўлган шеърлари ўрин олган.