-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Инженерная экология
В монографии рассмотрены основные понятия и законы экологии, экологическая ситуация в мире и России и участие последней в международных конвенциях, юридические документы по экологическому законодательству, правовые вопросы охраны окружающей среды и международного сотрудничества.
-
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ХИЗМАТЛАР ВА ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Жаҳонда ривожланган мамлакатлар тарихига назар солинса, ўзларининг тараққиёт йўлида биринчи ўринда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, таълим хизматлари ва тадбиркорлик фаолиятини диверсификация қилиш асосида унинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий тадқиқотларга эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу жиҳатдан олий таълим муассасаси фаолиятини ташкил этишга қаратилган бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнини оптималлаштириш, таълим хизматларини замонавий ахборот-технологияларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш, рақамли таълимни жорий қилиш, масофали таълимни ривожлантириш, олий таълим дастурларини уларнинг аҳамиятига кўра табақалаштириш, таълим хизматлари ва тадбиркорлик фаолияти самарадорлигини оширишнинг рағбатлантириш механизмларини жорий этиш йўналишидаги илмий тадқиқотларга алоҳида эътибор қаратилган.
-
ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ИҚТИСОДЧИ КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИНГ БОШҚАРУВ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида иқтисодчи кадрларни тайёрлашга бўлган талаб миқдор ва сифат жиҳатидан ортиб бормоқда. Рақобат муҳити кескинлашуви, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ва янги билимларни эгаллаш, иқтисодчи кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш, илғор инновацияларни тезкор амалиётга жорий этиш, замонавий билимларни иқтисодий ўсишнинг асосий омилига айлантириш барча ривожланган ҳамда ривожланаётган мамлакатларнинг бугунги кундаги энг муҳим вазифалари ҳисобланади.
-
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ ҲАРАКАТЛАРИДАН ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Жаҳондаги глобал иқтисодий инқирозни бартараф этишда тадбиркорлик субъектлари муҳим ўрин тутиб, уларга солиқлар воситасида имтиёзлар бериш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантиришга кенг аҳамият берилмоқда. Бунда давлатнинг назорат қилувчи органлари, хусусан солиқ органларининг масъулиятини ошириш, солиқ назоратини амалга оширишда мулкий дахлсизлик ва тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига риоя қилишини таъминлашга қаратилган масалаларга долзарб тадқиқот йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.
-
Беседы с равными
Данная книга члена-корреспондента Российской академии педагогических и социальных наук Саъдуллаева Давлятбека Самиевича «Беседы с равными» представляет собой размышления автора об актуальных темах современности - языковой политике, латинизации узбекского алфавита и русском языке, судьбе русского языка в Узбекистане, новом Законе Республики Узбекистан «О средствах массовой информации» и др.
-
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Жаҳон амалиётида бугунги кунда олиб борилаётган илмий тадқиқотларда ривожланаётган мамлакатларда тадбиркорлик субъектларини барқарор иқтисодий ривожлантиришга оид назарий-методологик муаммоларни ўрганиш ва янгича ёндашувларни ишлаб чиқишга алоҳида эьтибор қаратилмоқда. Лекин илмий-тадқиқотларда фермер хўжаликларини барқарор ривожланишига инновацияларни кенг жалб этиш, тадбиркорлик субъектларини молиявий рағбатлантириш ва тартибга солиш механизмини такомиллаштириш, фермер хўжаликлари маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш, соҳага инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда молия-кредит ва солиқлар бўйича имтиёзлар бериш асосида тадбиркорлик субъектларини барқарор иқтисодий ривожлантириш масалалари етарлича очиб берилмаган.
-
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ СОЛИҚ МЕХАНИЗМИ ВОСИТАСИДА ТАРТИБГА СОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ҳозирги глобаллашув шароитида ривожланган давлатларда солиқ юкини камайтиришда солиқ турларини унификация қилиш ва солиқ ставкасини пасайтириш, солиқларни тўлаш ва солиқ ҳисоботларини тақдим этишнинг электрон тизимини ривожлантиришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш, бизнесни юритиш учун қулай инвестицион иқлим ва ишбилармонлик муҳитини яратиш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда. Шунга кўра, бугунги кунда бизнесни юритиш учун энг қулай солиқ муҳитини яратиш, солиқ юкини оптималлаштириш, солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигини ошириш, инновацион фаолиятни рағбатлантириш, самарали солиқ-бюджет сиёсатини ташкил этиш орқали иқтисодий ўсишни таъминлаш ва солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш каби йўналишлардаги илмий тадқиқотларга эътибор қаратилмоқда.
-
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИДА МАҲСУЛОТЛАР АССОРТИМЕНТИНИНГ МАРКЕТИНГ БОШҚАРУВИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда саноат корхоналарида, хусусан, енгил саноат маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ва савдосини ташкил этишда ассортимент сиёсатини амалга ошириш соҳасида кенг кўламдаги илмий тадқиқот ишлари амалга оширилган. Хусусан, тикув-трикотаж саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш истиқболини аниқлашнинг эконометрик моделлари яратилган ҳамда ушбу моделлар ёрдамида тикув-трикотаж саноатида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш асосида бу маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳажми прогнозланган. Шунингдек, кийим-кечак маҳсулотлари ассортиментини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, унга таъсир қилувчи омиллар, ассортиментни бошқаришда маркетинг тамойилларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, маҳсулот захиралари ва логистикасини самарали бошқариш, ассортимент сиёсатини инновацион бошқаришнинг стратегик инструментларини ишлаб чиқиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади.
-
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ШАКЛЛАРИНИ ДИВЕРСИФИКАЦИЯЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Жаҳонда хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ривожлантиришнинг иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, мазкур жараёнларнинг самарадорлигини ошириш, давлатнинг тартибга солиш объекти сифатидаги хўжалик юритиш ташкилий-ҳуқуқий шаклларининг мезонларини аниклаштириш, хўжалик юритишнинг турли шакллари учун қулай ишчан муҳитни яратиш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадини ошириш, инновацион ғоялар ва технологияларни амалиётга жорий этиш имкониятларини кенгайтирувчи хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини ташкил этиш муҳим аҳамият касб этмоқда.
-
Риторика или как стать Златоустом
Автор пологает, что в наши дни нет ни одной области человеческой деятельности, для которой плохя профессиональная речь её исполнителя была бы благом. Напротив, общепризнано, что каждый человек должен уметь профессионально точно, кратко и красочно выразить свои мысли.
-
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Тадбиркорлик фаолиятини хўжалик юритишнинг кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва касаначилик шакллари асосида ривожлантириш миллий иқтисодиёт ижтимоий барқарорлигининг асоси ҳисобланувчи ўрта мулкдорлар синфини шакллантириш, рақобат муҳитини вужудга келтириш ва баркарор иқтисодий ўсишга эришишда муҳим омил бўлиб қолади. Республикамизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш, бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишда тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришда, уларни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилди.
-
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ ҲАРАКАТЛАРИДАН ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Жаҳондаги глобал иқтисодий инқирозни бартараф этишда тадбиркорлик субъектлари муҳим ўрин тутиб, уларга солиқлар воситасида имтиёзлар бериш орқали ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантиришга кенг аҳамият берилмоқда. Бунда давлатнинг назорат қилувчи органлари, хусусан солиқ органларининг масъулиятини ошириш, солиқ назоратини амалга оширишда мулкий дахлсизлик ва тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқлари устуворлиги тамойилларига риоя қилишини таъминлашга қаратилган масалаларга долзарб тадқиқот йўналиши сифатида эътибор қаратилмоқда.
-
TALIM MUTAALLIM
Hak cipta dilindungi oleh undang-undang. Dilarang keras mengcopy, memperbanyak sthagian ataupun keselurulan dan dalam bentuk apapun dari buku ini tanpa seifin dari peneshir
-
ТАБИИЙ РЕСУРСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ СОҲАСИДА ЭКОЛОГИК МЕНЕЖМЕНТНИНГ УСЛУБИЙ АСОСЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ўзбекистонда мустақиллик йилларида экологик менежментнинг тамойилларига амал қилган ҳолда атроф табиий муҳитнинг барқарорлигини саклаш, унинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган табиий ресурслардан унумли ва самарали фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш борасида аҳамиятга молик ишлар қилинмоқда. Амалга оширилган ишлар салоҳиятини эътиборга олиб, мамлакат раҳбарининг: «...устувор вазифалар давлат бошқаруви тизимини бугунги ва эртанги кун талабларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришни тақозо этади» деб таъкидлаши, бу жараёнда менежмент тизими, хусусан экологик менежментни иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларига раҳбарлик қилиш ва уни бошқариш бўйича мувофиқлаштирувчи фаолият тури, бошқарув жараёни ва бошқа маъноларда кенг кўлланилишини такозо этади.
-
СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАНЛИК УЧУН СОЛИҚҚА ТОРТИШ УСЛУБИЯТИ ВА УНДИРИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жаҳонда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг соликка оид механизмларини такомиллаштириш борасида солиқ механизмининг таъсирчанлигини кучайтириш, сув рентаси ва солиқ тизими ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни аниқлаш, солиқ ва қатъий тўловларнинг сувдан фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш жараёнларига таъсирини кучайтириш каби йўналишдаги илмий муаммоларни ҳал этиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу мазкур диссертацион тадқиқот мавзусининг долзарблигини ҳам белгилаб беради.
-
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ТАБИИЙ СУВЛАРИНИНГ РАДИОЭКОЛОГИК ТАДҚИҚОТИ ВА МОНИТОРИНГИ
Ҳозирги кунда ер қаъридан нефт, руда, кўмир, газни жадал суратлар билан қазиб олиш, ядро саноатининг ривожланиши атроф-муҳит объектларида нафақат табиий радионуклидлар миқдорининг ортишига, балки сунъий пайдо бўлишига ҳам олиб келмоқда. Бу эса, атроф-муҳитга техноген юкнинг ортиши маълум ҳудуд ва дунё миқёсида муҳим экологик вазиятга эга бўлган зоналарнинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.