-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Сверяя с народной памятью (дастан о каракалпаках)
Актуальность данного исследования обусловлена значительным вкладом исторической трилогии Т.Каипбергенова в развитие не только каракалпакской литературы но и других литератур Средней Азии и Казахстана.
-
XX аср узбек мумтоз адабиётшунослиги
Узбек, умуман, Шарк мумтоз адабиётини уларнинг мазмун-мохиятида мужассам булган диний-тасаввуфий карашлар, шаркона фалсафий дунёкараш, илдизи к;адим мозийга туташ ривояту асотирлар билан уйгун тарзда урганиш лозим. Шу боис узбек мумтоз адабиёти намуналарига хдр кимнинг хам тиши утавермайди. Бунда оддий китобхон мутахассис мададига мухтож. Адабиёт- шуносларимиз XX асрда бу борада укувчиларга кай даража елкадош булди?..Кулингиздаги китоб нафакач юкоридаги сингари саволларга муфассал жавоб беради, балки ёш адабиётшунослар учун мухим манба, кенг китобхонлар оммаси учун кизикарли мажмуа булиш билан бирга, чорак асрлик Истиклол туйини тантана килаётган халкимиз учун муносиб тухфа хамдир.
-
Бой бола, ақлли бола
Бугунги кунда қўлингиздаги каби адабиётларга эҳтиёжнинг ошаётгани кишини хурсанд қилади. Негаки, дунёга чиқиш, чўққига эришганлар билан беллашишга бўлган интилиш мазкур типдаги китобларни тайёрлаётганимиздаги ҳаракатларимиз зое кетмаётганидан дарак беради. "Бой бола, ақлли бола" китоби бирмунча аввал чиққан "Бой ота, камбағал ота"нинг узвий давоми бўлиб, кишининг фикр доирасини очишда бир-бирини тўлдиради.
-
Навоийга армуғон
Навоийга армуғон тўпламининг ушбу китобида республикамиз Олий ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган олимларнинг Навоий ижодининг айрим жиҳатлари хусусидаги мақолалари жамланган. Унга таниқли профессор ўқитувчилар билан бирга ёш тадқиқотчилар ва аспирантларнинг мақолалари ҳам киритилган.
-
Навоий эпик шеърияти
Ўзбек буюк шоири ва мутафаккири Алишер Навоий "Хамса"си қадимий ва бой умумтурк адабиётининг катта ютуқлардан бири ҳисобланади. Қўлланмада шоир этик шеърияти мавзу мундарижаси ғоявий бадиий хусусиятлари анъана ва янгиликка интилиш масалалари ҳақида фикр мулоҳазалар илмий таҳлиллар берилади.
-
Навоий ижодиётининг халқчил негизи
Алишер Навоий ўзининг бутун фаолияти ва истедодини умумманфаатига хизмат қилишга қаратган улуғ кишилардан биридир. Чунки умум манфаатига хизмат қилган кишиларни тарих улуғ кишилар деб ҳисоблайди.
-
Навоий даҳоси
Қўлингиздаги бу китоб навоийшунос Абдуқодир Ҳайитметовнинг турли мақолаларини ўз ичига олган бўлиб олим уларда улуғ ўзбек шоири ва мутаффаккири Алишер Навоий ҳаёти ва бой ижодий меросининг ўрганилмаган ёки кам ўрганилган бир қанча янги томонларини очиб беради.
-
Муҳокамату-л-луғатайн
Ушбу китоб Алишер Навоий қаламига мансуб «Муҳокамату-л-луғатайн» рисоласининг ўзбек тилшунослигида тутган ўрнини таҳлил этишга бағишланган. Шунингдек, асарнинг илмий матни ва ҳозирги ўзбекчадаги соддалаштирилган баёни ҳам келтирилган. Китобдан филолог мутахассислар, ўқитувчилар, талабалар, шунингдек, она тили ва адабиётга қизиққан китобхонлар фойдаланиши мумкин.
-
Навоий ва Бойқаро
Ўзбекистон халқ ёзувчиси Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг тарихий драматик асарларида ҳақиқий дўстлик покиза мухаббат садоқат ва вафо хайру саховат ва эзгулик меҳр ва оқибат каби мангулик инсоний мавзулар куйланади фақат ўзбек халқи эмас балки ҳинд ва қорақалпоқ халқлари ҳаёти ҳам қаламга олинади.
-
Алишер Навоий асарлари луғати
Алишер Навоий асарларининг ушбу луғати XVIII - XIX асрларда яшаб ижод қилган Муҳаммад Ризобек Хоксорнинг «Мунтахаб ул-луғот» ва «Зубд ул-луғот» асарларини жамлаган. Китобда мумтоз адабиётимизда кўп учрайдиган астрономия, адабиёт, мусиқа, фалсафа, геометрия, архитектура, зоология, биология ва шу каби бир қатор фанларга тааллуқли, замондош ўқувчиларимиз учун тушуниш мураккаб бўлган арабча, форсча сўзларнинг маъно ва изоҳлари келтирилган.
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйғулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йўқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади. «Қўрқинчли Теҳрон» дунё адабиёти хазинасидан ўрин олган асарлар сирасига киради.
-
Алкимёгар
«Алкимёгар» романи замиридаги ушбу ҳикмат ўтмишда ўтган ёхуд ривоят қаҳрамони бўлган кимнингдир ҳаётигагина тааллуқли эмас, бу сизу биз учун ҳам, биздан кейингилар учун ҳам ўтилажак Йўлдир. Балки бугун бу китобнинг дунёдаги 120 мамлакатда севиб ўқилаётгани ҳам, Пауло Коэлонинг дунёнинг энг машҳур ёзувчисига айлангани ҳам бежиз эмасдир. «Алкимёгар» ҳақида гапирганда Ричард Бахнинг «Жонатан исмли чағалай», «Тасаввурлар» ёки Экзюперининг «Кичик шаҳзода» сингари эртак-ривоятларини эсламасликнинг сира ҳам иложи йўқ . Аммо «Алкимёгар» уларнинг ҳеч бирига ўхшамайди.
-
Чўққилар чорлайди
Социалистик реализм. Замонавийлик. Маҳорат. Адабиёт ва санъатимизнинг долзарб ҳеч қачон салмоғини йўқотмаган бу муҳим масалаларига оид баъзи мулоҳазаларимиз айрим кузатишларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз.
-
Ишонч
Филология фанлари доктори таниқли адабиётшунос Норбой Худойбергановнинг ушбу китобида ўзбек адабиёти ва танқидчилигининг долзарб муаммолари қаламга олинади. Адабиётимиз ривожига тўсқинлик қилаётган иллатлар катта куюнчаклик ва дадиллик билан асосли далиллар билан асосли далиллар воситасида фош қилинади.
-
Менким Соҳибқирон - Жаҳонгир Темур
Француз темиршунослари ёзган асарлар жавонида профессор Марсель Брионнинг китоблари алоҳида ўрин тутади. Жумладан унинг Соҳибқирон дунёга келишидан то вафотига қадар бўлган даврни қамраб олади.
-
Шайх Саъдий ва тасаввуф
Жаҳон адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшаолган мутафаккир Шайх Саъдий: Бани одам азои бир бадандир, Яратиш бобида бир гавҳардир, Танангда бир аъзо гар бўлса бемор, Ҳаммасида қолмас сабр ҳам қарор, деб дунё аҳлини аҳилликка дўстликка хайр эҳсонли бўлишга ва бошқа эзгу мақсадларни кўзлаб иш тутишга дават қилган эди.