-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Умримнинг фазилати
Бу шеърлар беш нафар фарзандни тарбиялаб оёққа қўйган, ўндан ортиқ набирани ардоқлаб каттa қилаётган, ҳаётий тажрибаси улкан Онахон- нинг битганларидир. Китобдаги инсоний меҳр-оқибат, ота-она олдидаги фарзандлик бурчи, қолаверса, Ватан, эл-улус қаршисидаги фуқаролик масъулияти хусусидаги шеърлар ҳам азиз китобхонларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
-
Magnit ayol
Mazkur kitobda ilk marta ayollik energiyalari va ularni uyg'otuvchi, oshiruvchi amaliyotlar berilgan.Kitob trening-kitob tarzida yozilgan bo'lib, nazariya bilan birga ko'plab amaliy mashg'ulotlardan tashkil topgan.
-
A Lot Like Adiós
"Alexis Daria's A Lot Like Adiós is a charming, sexy spitfire of a novel! Between Mich and Gabe's crackling dialogue and their palpable yearning, I fell hard and fast for this book, racing through its pages until I finally closed it with an overflowing heart and a deep happy sigh. Romance readers, this is your new favorite book!" —Emily Henry, #1 New York Times bestselling author of People We Meet on Vacation
-
Аруз назарияси
Ўзбек мумтоз адабиётининг ажралмас қисми саналган арузни чуқур билмаслик мумтоз жанрларда яратилиш ижодий намуналар моҳиятини тўла англашда анчайин мураккабликлар тугдиради. Шу боис мумтоз вазн ҳисобламиш арузни қулай услубда ўрганиш ва ўргатиш бугунги кун ўзбек филологиясининг муҳим вазифаларидандир.
-
Снайпер
Ватанни ҳимоя қилиш масъулиятли ҳамда шарафли касб. Виждони ор-номус, бурчга садоқат каби ҳис-туйғуларга йўғрилган инсонгина Ватан ҳимоясига отланади. Негаки, у Миллат тақдирига, Юрт келажагига бефарқ эмас. Эртўғон ўзбек халқининг ана шундай мард ўғлонларидан бири. У азиз юрти ҳимояси учун ҳар қандай қийин топшириқни бажаришга тайёр. Моҳир снайпернинг жасорати ҳақида ҳикоя қилувчи мазкур асар Ватан тинчлиги ва равнақи учун туну кун хизмат қилаётган барча ҳарбий ҳимоячиларимизга бағишланади.
-
Армон ва дармон
Таниқли журналист Қурбон Эгамбердиев “Армон ва дармон” асарида ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. Ўзи қурган, эшитган, гувоҳи бўлган воқеаларни оддий тилда, ўқимишли қилиб тасвирлайди. Бу кечмишлар кимлардадир афсус уйғотса, кимлардир уларнинг баъзиларидан ўрнак олиб, ўзлари учун тегишли хулосалар чиқирадилар, деб ўйлаймиз.
-
Бир аср ҳикояти
Ўзбекистон халқ ёзувчиси таниқли Неъмат Аминовнинг бир аср хикояти асаридаги хикоятлар ихчам ва улар ҳикматли сўз каби бир ўқиганда хотирада муҳрланади равон ва ибратлидир Бир аср ҳикоятининг бош қарамони ота уста Амин Нуруллобой уғли ботинидаги ҳалоллик меҳнат севарлик донишмандлик сабру қаноатлилик қисқа пақлларда ўз тажассумини топган оддий мехнаткаш фарзанди бўлмиш темирчи устанинг хоҳ сиёсат хох дину диёнат хоҳ аҳлок одоб ҳақида билдирган фикрлари сизу биз учун муайян сабоқдир.
-
Минг қуёш шуласи
Азиз китобхон! Таниқли америкалик афғон адиби Холид Ҳусайний қаламига мансуб, жуда катта шов-шувларга сабаб бўлган а-сарни ҳукмингизга ҳавола этмоқдамиз. Асарда яқин ўтмишда, биздан атиги бир неча юз чақирим йироқда юз берган ҳаққоний воқеалар тилга олинган. Асар қаҳрамонларининг фожиавий қисмати билан танишаркансиз, уларга нисбатан ҳамдардлик ҳис-сини туйиш баробарида тинчлик, осойишталик, фаровонлик сингари неъматларнинг қанчалик бебаҳо эканини англаб етасиз. Қалбингизда биз яшаётган замон ва макон учун беҳад шукроналик жўш уради. Хуллас, ўзингиз ўқинг, завқ олинг, изтироб че-кинг ва хулоса чиқаринг, азизлар!
-
Атиргул
Тўқсонинчи йиллар ўзбек шеъриятининг илғор фикрли вакилларидан бири Салим АШУР қуёшли Сурхон фарзандидир. Унинг "баъзан болаларча содда, самимий, баъзида халқона оҳангларда ёзилган шеърлари замирида кучли ҳарорат, туйқус айтилган катта поэтик фикрлар мавжуд. Шу важдан бўлса керак Салимнинг шеърлари кўпинча бармоқ вазнининг силлиқ, анъанавий қолипларига сиғмай, дала гуллари янглиғ бемалол бўй таратади, чирой кўрсатади.
-
Sog`inch. She`rlar
Mazkur to`plamga shoirning asosan sevgi va sadoqat, xususan bahshiyona ruxda yozilgan sherlari jamlangan.
-
Ulug`bek xazinasi
0 ‘zbekiston xalq yozuvchisi Odil Yoqubovning “Ulug‘bek xazinasi" nomli asari siz o ‘quvchilarga yaxshi tanish. Asarda bobokalonimiz Muhammad Tarag‘ay Ulug‘bekning shaxsiy hayoti, fojiaviy qismati haqida hayajon bilan hikoya qilinadi.
-
Икки аёлга бир маҳбуб
Ҳар қандай ёлғон - ёмон! Аслида бу хаёт ёлғонлар билан уралашиб, вақтни бой беришга жуда қисқалик қила- ди. Кичик ёлғон ҳам борган сари йириклашиб, соҳибини чоҳга чуқурроқ ботиради, бироқ ушбу ёлгон бошланишидаи жуда улкан бўлса-чи? Бунииг оқибатлари инсонлар ҳаётини кай даражада заҳарлайди? Фредерик Дарнинг қулингиздаги мазкур асари ўқувчига инсон калбида туБилган сўз, ният ҳаётга кучиши муқаррарлигини эслатиб, бундаи керакли хулосалар олишга, қалб уйимизни пок ва тоза тутишга ундайди!
-
Шавқатсиз аср
У отасидан эрта етим қолиб, не-не қийинчиликлар, хорлик, ситам ва йуксилликларни бошидан ўтказмади дейсиз?! У онаси, укалари билан бирга ҳаётини бир маромда изга солмоқ учун илкидан келган ва имкони етган неки бор - барини қўллади. У кичиккина утовида оти ва бир нечта чорваси билан тинчгина, куксини тулдириб эркин нафас олиб, бехавотир умр кечирмоқни неча кунлар, неча тунлар бутун вужуди ила орзулаб чиқди экан-а?! Аммо не тонгки, шафкатсиз атроф-жавониб унинг ана шундай энг ҳақкли, энг ҳокисор, энг камтарин орзуси ушалишига асло изн бермади. Бурятиялик ёзувчи Исай Калашниковнинг ушбу тарихий романи тинч ва оддий ҳаётга интилиб, унга етиша олмаган, аммо минг йилликнинг энг донгдор ҳукмдорига айланган Темучин -Чингизхон ҳақида ушбу асарни яратган.
-
Греческая цивилизация Том первый от илиады до парфенона
Можно хорошо знать историю Греции, в совершенстве владеть древнегреческим языком, восторгаться бессмертной красотой гомеровских поэм и строгими пропорциями греческой архитектуры
-
Жимлик: назм, наср, драматургия
Шеърлар шоирнинг илгари ёзган поэтик асарларига хос зич матнли, фалсафий маъноли турли туман шаклли қиёфададир. Тўпламдаги наср ҳам турфа: ҳикоя, киноқисса, драмалар инсон ички дунёсининг ранг баранг товланишларини ифода этади.
-
Алдаёлмайсиз
Тўплам зукко ва табиатан хушчақчақ ижодкор Толиб Қаноат истидодининг яна бир қиррасини намойиш этади. Мажмуадан жой олган ҳикоялар, ҳажвиялар ва латифалар ёрқин ифода йўсини, кутилмаган ҳаётий лавҳалар ва руҳий кечинмаларни мусаввирона тасвирлаш мароми ёҳуд алланечук ҳузурбахш табассум бахш этиш хусусияти билан китобхонни ром этади, деган умиддамиз.