-
Ҳурлиқо
Каримий Х.,Адибнинг ижод намуналарининг қаҳрамонлари ўз дард-ташвишлари билан умр отлиқ уммонда сузаётган оддий одамлардир, китоб китобхонни атрофдагиларга эътиборлироқ бўлишга, ҳаётга теранроқ нигоҳ ташлашга ундайди.
-
-
Мондо ва бошқа ҳикоялар
Клезио Л.,Француз адибининг ушбу китобидаги қаҳрамонларни фаришталарга қиёс қилиш мумкин. Улар бизни маъсулликлари, самимиятлари ва беғубор орзулари ила кундалик ҳаёт ташвишларини унутиб, беғубор болаликка қайтишга, қалбимизнинг табиат билан ҳамоҳанг тепишига қулоқ осишга ундайдилар.
-
Муҳаббат боғлари
Кўчимов А.,Муаллифнинг қўлингиздаги китобида шеърий гулдаста ҳам тиниқ фикрларнинг самимий туйғулар билан уйғунлашишидан дунёга келган шеърларидан сараланган.
-
Андрес фожеаси. Иккинчи нашри
Куусберг П.,Романда комбинат директорининг автомобиль халокатига учраши, худбин директорнинг фожеаси ҳикоя қилинади.
-
Андрес фожеаси
Куусберг П.,Эстон адибининг ушбу романида автомобиль ҳалокати билан биргаликда худбин комбинат директори Лапетеуснинг фожеаси ҳикоя қилинади.
-
Бинафша
Кўчимов А.,Таниқли шоир ва адиб Абдусаид Кўчимовнинг ушбу китобидан жой олган қисса ва ҳикояларнинг барчасида одамзод аталмиш мураккаб яратиқнинг ички дунёси, унинг руҳий оламига хос бўлган рангин ҳис-туйғулар бадиий бўёқларда тасвирланади.
-
Йиллар ва йўллар
Муаллифсиз,Мазкур китоб қардош татар ёзувчиларининг турли йилларда яратган сара ҳикояларидан таркиб топган.
-
Саҳродаги муҳаббат
Йўлдошев А.,Муаллифнинг ушбу тўпламидан қизиқ ва такрорланмас ҳикоялар ўрин олган бўлиб, ҳар бир ҳикояда ҳаётда мавжуд иллатлар танқид қилинади, хулоса эса китобхон хукмига ҳавола этилади.
-
Икки ўт ораси
Йўлдошев Т.,Адибнинг мазкур китобдаги қиссаларининг қаҳрамонида енгилтаклик, ҳавойи нафс оқибатида йўл қўйилган хатоларнинг муқаррар оқибатлари хусусида баҳс юритилади.
-
Қиёматга қолган тазарру
Йўлдош Р.,Мазкур асардаги қаҳрамоннинг ички кечинмаларини, унинг тўғри йўлдан адашиб, маккорлик, манманлик, такаббурлик, худбинликка ва хиёнатга юз буришини ҳеч бир бўрттиришларсиз, содда ва тушунарли тилда тасвирлаб бера олган.
-
Лайли ва Мажнун
Муаллифсиз,Ушбу достонни бахши Фозил Йўлдош ўғли ижросида ўзига ишқ-муҳаббат ўзига хос равишда тараннум этилади. Достон Лайли ва Мажнунларнинг севги йўлидаги саргузаштларини тасвирловчи қизиқ эпизодларга бойдир.
-
Сиз мани танийсиз
Йўлдошев М,Ушбу китобчада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи мукофотининг совриндори , диктор М. Йўлдошевнинг кўнглидаги гапларини шеърга солган гаплари баён этилган.
-
Yangilanishlar manguligi
Yo'ldosheva M.,Ishbu kitob yosh ijodkorning mashaqqatli va serzavq mehnatining mevasi, umidli yosh ijodkorning dastlabki qadamlaridir.
-
Ишчилар
Муаллифсиз,Ушбу китобга кирган бадиий очеркларда мамлакатимиз меҳнаткашларининг етакчи кучлари - ишчилар синфининг пешқадам намояндалари , уларнинг ҳаёти, ишлаб чиқаришдаги фаолияти, орзу-умидлари, ташвиш-ўйлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Бизнинг роман
Исмоилий М.,Адибнинг ушбу қиссасида асар қаҳрамони Тўланинг шўхликлари, синфдошларига озор етказгани, ота-онасини, ўқитувчиларини алдагани, охирида кўзи очилиб, тўғри йўлга тушиб олгани ҳикоя қилинади.
-
Инсон
Ислом Н.,Назрул Ислом шеъриятининг исёнкорлик руҳи, ватанпарварлиги, шиддати ва юксак бадиийлиги ўзбек китобхонларига ҳам катта завқ бағишлайди.
-
Сукунат соҳили
Исмат Ш. Ҳ.,Муаллифнинг ушбу китобдаги асарларида инсон қисмати, турфа тақдирлар, умр манзаралари жонли ва қизиқарли тасвирланади.
-
То сўнги нафасгача
Исмоил М.,Турли хил жанрлардан ташкил топган ушбу китоб бир қалбнинг эҳтироси ва самимий изҳори бўлгани учун яхлит бир манзарада жамланади.
-
Фарғона тонг отгунча
Исмоилий М.,Ушбу асарни китобхон ўқир экан, кўз олдида қаҳрамонларнинг тақдири орқали ўзбек халқининг инқилобгача бўлган оғир ўтмишини, ички синфий кураш ва инқилобий ҳаракатни ўз ичига олган бўлади.