-
-
-
-
-
-
-
-
-
O`simliklar fiziologiyasi,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Динозаврлар ҳалокатининг сири
[],Рисолада 70-75 миллион йил илгари Ер юзасидан бутунлай йўқ бўлиб кетган баҳайбат динозаврлар қолдиқларининг мамлакатимиз ҳудуддидан кўплаб топилиши, Ерда геологик ўтмишда ҳайвонот дунёсининг тарқалиши ва ривожланиши, динозаврларнинг йўқ бўлиб кетиш сабаблари ҳақида фикр юритилади.
-
Илонлар сўқмоқларида
Ёдгоров Т.,Рисолада республикамизнинг турли вилоят ҳамда водийларида яшайдиган ҳар хил илонлар, калтакесаклар ҳамда бошқа турдаги жониворларнинг ҳаёт кечириш тарзи, зарари ва фойдаси уларни ушлаш усуллари баён қилинган.
-
Илон ва унинг заҳари
Давлатов Я.,Рисолада илонлар ва уларнинг тарқалиши, улардан заҳар олиш ва заҳарнинг таркиби, илон чаққанда биринчи ёрдам ва унинг заҳридан фойдаланиш каби масалалар илмий-оммабоп қилиб ёритилган.
-
Фойдали ҳашаротлар ҳосил ҳимоячиларидир
Давлетшина А. Г.,Ушбу рисолада Ўзбекистонда пахта ва бошқа экинлар зараркунандаларининг табиий душманлари бўлган фойдали ҳашоратлар ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш усуллари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Ўзбекистоннинг нодир қушлари ва сутэмизувчи ҳайвонлари
Богданов О. П.,Китобчада паразит қуртларининг энг кўп касаллик тарқатувчи турларининг ривожланиш даврлари, юқумли касалликларининг тарқалиш йўллари ҳамда одам ва ҳайвонларни гельминтозлардан сақланишининг оддий усуллари тўғрисида маълумотлар келтирилади.
-
Қирчумолилар ва уларга қарши кураш чоралари
Давлетшина А. Г.,Ушбу рисолада ушбу хашаротларнинг ҳаёт кечириш усулларига доир бой материаллар тўпланган ва уларга қарши кураш олиб бориш тадбирлари ишлаб чиқиш борасида маслаҳатлар берилган.
-
Термитлар ва уларнинг зарари
Давлетшина А. Г.,Ушбу рисола Ўзбекистон территориясида учрайдиган термитлар, уларнинг турлари, ҳаёти ва уларга қарши кураш чоралари билан таништиради.
-
Япалоққушлар ва уларнинг муҳофазаси
[],Ушбу рисола япалоққушлар ва уларнинг муҳофазасига бағишланган бўлиб, асосан 2 турдаги келиб кетувчи ва 1 турдаги қишловчи япалоққушларнинг биологик хусусиятлари, тарқалиши, сони, экологияси, турлар ўзаро муносабатлари, қишлоқ хўжалигидаги аҳамияти ва уларни муҳофаза этишга доир тадбирлар қамраб олган.
-
Шаҳримизнинг яшил қалқонлари
Сулаймонов Э., Қобулов Д., Муқумов Х.,Ушбу рисолада Самарқанд шаҳри ва атрофида ўсувчи ноёб дарахт ва буталарнинг умумий рўйхати, уларнинг ҳаётий формалари, келиб чиқиш ватани, муҳофаза қилиш тадбирлариҳақида маълумотлар, шунингдек, улар билан танишишнинг режаси ҳам келтирилади.
-
Минг дардга минг даво (шифобахш ўсимликлар билан даволаш)
Муаллифсиз,Ушбу рисолада қадимги ҳакимлар ишлатиб келган, табобатда ҳам қўлланилаётган айрим ўсимликларнинг шифобахш таъсири, уларнинг қандай касалликларда қай тариқада ишлатилиши, уларни истеъмол этиш усуллари тўғрисида маълумотлар кенг баён этилган.
-
Тобулғи-хушманзара бута
Славкина Т. И.,Ушбу рисолада хушманзара ўсимликлардан Ўзбекистон шароити учун бирмунча истиқболли тобулғиларнинг 24 тури баён этилган.
-
Лазернинг химияда қўлланилиши
Мирзаев А.,Рисолада лазер нурини химиявий бирикмаларда ҳосил қилиш мумкинлиги, лазер нури химиявий моддаларга таъсир этганда қандай жараёнлар содир бўлиши юзасидан фикр юритилади.
-
К. А. Тимирязев-олим, курашчи, мутафаккир
Чайлахян М. Х.,Ушбу рисолада муаллиф ўсимлик организмлари эволюциясининг энг муҳум муаммоларидан бирини порлоқ равишда ҳал этган киши сифатида кўрсатишни олдига мақсад қилиб қўяди
-
Табиат инъоми
Худойберганов Р.,Мазкур китобчада Ўзбекистонда ёввойи ҳолда ўсадиган озиқ-овқат ўсимликларининг ўсиш.шароити, уларнинг кимёвий таркиби, шунингдек , озиқ-овқат саноатида ўсимликлардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар баён этилган.
-
Ўзбекистоннинг фойдали ўсимликларини муҳофаза этиш
Ҳамидов Ғ., Н. Қосимова,Рисолада Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда кенг тарқалган ўсимликлар тўғрисида маълумотлар берилган.
-
Биокимё
Алимова Р. А.,Ушбу рисолада физик, кимёвий, физик-кимёвий усуллар ёрдамида донда, пахта чигитлари, мевалар, сабзавотлар, полиз экинлари, тупроқ, сув ва ўсимликлар органлари таркибидаги оқсил, ёғ, углеводлар, крахмал, витаминлар, минерал элементлардан азот, фосфор, калий, кальций каби моддаларни аниқлаш йўллари берилган.
-
Бионика-келажак фани
Қобулов В.,Ушбу китобчада худди шу масала -фаннинг янги тармоғи бўлган бионика ҳақида, унинг ривожланиши ва ёрқин келажаги тўғрисида қизиқарли мисоллар иасосида ҳикоя қилинади.
-
Хоразмнинг ноёб ҳайвонлари
Муаллифсиз,Ушбу китоб Хоразм ҳамда Амударё қирлари ва воҳасини қамраб турган даштларда яшовчи ноёб ҳайвонлар тавсифига бағишланган.