-
Мулки саҳо
Маҳзуний Ж.,Шоирнинг аруз вазнида ижод қилиб, ғазалиёт вазнида беҳаловот кечинмалар ва тўлқин сезилиб туради. Ғазалларида мажозий ишқ, пок диллик, ғазалхон шоирларга хос илхомбахш оташ бор, унинг қай бир ғазалини мутолаа қилманг, буюк боболаримиз руҳи сезилиб туради.
-
-
Тиллафуруш. 1-китоб
Мирзо Б.,Ушбу асар ҳаётий воқеалар асосига қурилган.Бойлик туфайли икки аёл ўртасида пайдо бўлган низо ва душманликни тасвирлар экан, муаллиф ҳаётийликдан чекинмайди, бойликка ружу қўйиш оқибатлари, инсон феълидан пайдо бўлган салбий ўзгаришларнимустаҳкам аҳлоқий меъёрларга таянган ҳолда таҳлил қилади.
-
-
Кўзларингни соғиндим
Мирзо Б.,Ёзувчи ушбу асарида инсонларнинг кечинмалари, ташвиш ва қувончлари, юрагида туғён ураётган тошқин ҳиссиётлари ҳақида, психологияси ва хатоларини англаш жараёнида кечган изтиробларини қаламга олади.
-
Тимсоллар тилсими
Мингбоева д.,Жаҳон фалсафаси, маънавияти, тасвирий санъати, адабиёти ва халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган рамзлар ҳақидаги умумий билимларни ушбу китоб саҳифаларидан топишингиз мумкин.
-
Карл IX салтанатининг йилномаси
Мериме П.,Ёзувчининг ушбу китобга кирган асарларида ҳоким табақа кишиларининг маънавий қиёфалари, буржуа цивилизацияси етиб бормаган жойларда яшовчи кишилар нинг эса покиза ва довюраклиги санъаткорона, тўғри акс эттирилган.
-
Умр ҳикмати...саодати
Маҳмудов О.,Муаллифнинг икки фаслдан иборат ушбу асари фалсафий, ҳаётий, мантиқий фикратлар, эссе ва ҳикоялар мажмуасидан ташкил топган бўлиб, инсон руҳияти ҳаётий воқеаларга муносабати орқали тасвир ва таҳлил этилади.
-
Танланган асарлар
Маҳмуд В.,Ушбу китобда 20-йиллар адабий танқидчилиги тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган мунаққид В. Маҳмуднинг адабиётшунослик, публицистик ва айрим бадиий асарларидан намуналар жамланган.
-
Омонат дунё
Маҳмуд Т.,Мазкур китобда ўтган асрда ва шу бугунги кундаги турли тоифа одамларнинг руҳий кечинмалари ўз аксини топган.
-
Ҳофиз Отажон
Машарипов М.,Мазкур тўпламда икки дарё оралиғи даги халқларнинг севимли ҳофизи Отажан Худойшукуровнинг улуғ санъаткор бўлиб етишишининг омиллари, яқинларининг хотиралари, унинг қалби сеҳри оҳанглар билан ошуфталигини сир-асрорлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Девон
Машраб,Муаллифнинг лирикаси дилбар ва латиф, мафтункор ғазаллари ўзбек классик поэзиясининг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил этади. Мазкур Машраб лирикасининг ушбу нашри аввалги нашрлардан нисбатан тўлалиги ва мукаммаллиги билан фарқ қилади.
-
Машраб шеъриятидан
Муаллифсиз,Машраб адабиётимиз тарихида кўп жиҳатдан ўзига хос услуб ярата олди: унинг энг яхши асарлари юксак бадиийлиги ва ниҳоят нафислиги, жўшқинлиги ва нозиклиги, ўйноқилиги ва равонлиги, ижобий маънодаги соддалиги ва енгиллиги билан ажралиб турди.Китобсада унинг энг сара шеърлари жамланган.
-
Ошиқлар ҳақ ишқинда
Махтумқули,Ушбу китобда шоирнинг сараланган шеърлари жамланган бўлиб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озуқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.
-
-
Бузрукнинг кузи
Маркес Г. Г.,Ёзувчининг навбатдаги роман - эпопеясида воқеалар жуда олис тарихлардан келаётган ягона оқим сифатида тасвирланади.
-
-
-
Меҳрибоним қайдасан
Машраб Б.,Ушбу китобга ўзбек классик адабиётининг машҳур фидокорларидан бири - Бобораҳим Машрабнинг энг сара асарлари киритилган.
-
Қасос ҳисси
Машарипова З.,Муаллифнинг драматик воқеаларга бой ушбу асарида ўта тарбияли, ҳокисор аёл эрининг калтакларига, ҳақоратларига чидай олмай охири ажрашиб кетади. Аммо ўзи ҳақидаги бўҳтонни эшитган Гулҳаё ажрашиб ҳам эридан қутилмаслигини билгач, қўлига болта олиб, эрини ўлдиргани боради...