-
Жалолиддин ва Ойтўлин
Мирмухсин,Адибнинг ушбу китобига кирган ҳикоялари тилининг равонлиги, қаҳрамонларининг самимийлиги, воқеа-ҳодисаларнинг табиий ва ўзбеконалиги билан ўқувчиларда илиқ таассурот уйғотади.
-
Илон ўчи
Мирмухсин,Ушбу асар воқеалари замирида ҳар бир инсон ўзининг хатти-ҳаракати ва қилмиш-қидирмишларига яраша жавоб бериши борасидаги умуминсоний хулоса ётади ва қизиқарлилиги билан китобхонни ром этади.
-
Тақдир изтироби
Мирзо Б.,Ёзувчининг ушбу навбатдаги асарида теша тегмаган, ҳозирга қадар деярли ёзувчилар журъат этмаган мавзу - бева аёлнинг қисмати, унга бўлган муносабат, унинг кечинмалари, хато ва фожеалари қаламга олинган, муаллиф қисса мақсадини кутилмаган сюжетлар, ҳаётий мисоллар билан очиб беришга интилган ва эришган.
-
Ўғрининг муҳаббати-2
Мирзо Б.,Ушбу китоб "Ўғрининг муҳаббати" романинингиккинчи фасли ҳам аввалги фасли каби Ватанни севиш, унга хизмат қилиш ва бугунги кун учун долзарб бўлиб турган одам савдосига қарши курашга бағишланган.
-
Ўғрининг муҳаббати. 2-китоб
Мирзо Б.,Ёзувчининг ушбу асари қаҳрамони ҳаёт машаққатлари, руҳий изтироблари матонат билан енгиб, ўз йўлимни топдим, деганда умр маъносини хато ўйлаганини тушуниб қолади. Асарда қаҳрамонлар психологияси, феъл атвори ва олдинги қўйган мақсади ҳаётий ҳақиқатлар фонида берилади.
-
Қасоскор қиз қасами
Мирзо Б.,Муаллифнинг ушбу китобига кейинги йилларда яратган қиссалар, эсселар ва ҳикояларини жамланган.
-
Тиллафуруш. 3-китоб. Қайта нашр
Мирзо Б.,Ушбу китобда хато қилган одам пешонаси тошга қаттиқроқ урилиб, фожеасини тезроқ англаши, қолган умрини омад билан ўтказиши мумкинлиги борасида сўз боради. Инсонни катта йўқотишлар ва қинғир ишлар ҳам руҳимизни қаттиқ силкитиб, ҳушимизга келтиради ва ҳаётимизда катта бурилиш ясайди, тўғри яшашга йўл очиши асарда мукаммал баён қилинган.
-
Суиқасд
Мирзо А.,Ушбу роман "Аёзи чўзилган баҳор" ва "Ажал билан юзма-юз" китобларининг мантиқий давоми бўлиб, мустақилликнинг дастлабки ўн йиллигида мамлакатимизда содир этилган даҳшатли воқеалар қиш аёзининг ҳамон давом этганидан дарак беради.
-
Соғинч дафтари
Мирзаёр Ў.,Шоирнинг мазкур тўпламида она-Ватан, хурлик, маърифат, садоқат, муҳаббат, олам гўзаллиги мавзуларидаги шеърлари ўрин олган.
-
Қаро зулфинг... Қирқ мухаммас
Мирзо Қ.,Китобхонлар шоирнинг Бобур ғазалларига мухаммаслари билан танишиб бораркан, ўрни билан Мирзо таъбининг нозиклиги, нафис ифодаларидан баҳра олади. Ушбу китобдан китобхонлар жанр хусусиятларини чуқурроқ ўрганишга, ғазалчилик кўринишлари, аруз вазни талабларини сирларини ўрганиб оладилар.
-
Наврўз
Миралимов Ш.,Муаллиф тарих фанлари номзоди. доцент Шавкат Миралимов бўлиб, у мазкур китобида Наврўз шодиёнаси, унинг тарихи, халқ удум, урф-одатлари, кўҳна маросимларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши ҳақида бахс юритади.
-
Мулки саҳо
Маҳзуний Ж.,Шоирнинг аруз вазнида ижод қилиб, ғазалиёт вазнида беҳаловот кечинмалар ва тўлқин сезилиб туради. Ғазалларида мажозий ишқ, пок диллик, ғазалхон шоирларга хос илхомбахш оташ бор, унинг қай бир ғазалини мутолаа қилманг, буюк боболаримиз руҳи сезилиб туради.
-
-
Тиллафуруш. 1-китоб
Мирзо Б.,Ушбу асар ҳаётий воқеалар асосига қурилган.Бойлик туфайли икки аёл ўртасида пайдо бўлган низо ва душманликни тасвирлар экан, муаллиф ҳаётийликдан чекинмайди, бойликка ружу қўйиш оқибатлари, инсон феълидан пайдо бўлган салбий ўзгаришларнимустаҳкам аҳлоқий меъёрларга таянган ҳолда таҳлил қилади.
-
-
Кўзларингни соғиндим
Мирзо Б.,Ёзувчи ушбу асарида инсонларнинг кечинмалари, ташвиш ва қувончлари, юрагида туғён ураётган тошқин ҳиссиётлари ҳақида, психологияси ва хатоларини англаш жараёнида кечган изтиробларини қаламга олади.
-
Тимсоллар тилсими
Мингбоева д.,Жаҳон фалсафаси, маънавияти, тасвирий санъати, адабиёти ва халқ оғзаки ижодида кенг тарқалган рамзлар ҳақидаги умумий билимларни ушбу китоб саҳифаларидан топишингиз мумкин.
-
Карл IX салтанатининг йилномаси
Мериме П.,Ёзувчининг ушбу китобга кирган асарларида ҳоким табақа кишиларининг маънавий қиёфалари, буржуа цивилизацияси етиб бормаган жойларда яшовчи кишилар нинг эса покиза ва довюраклиги санъаткорона, тўғри акс эттирилган.
-
Умр ҳикмати...саодати
Маҳмудов О.,Муаллифнинг икки фаслдан иборат ушбу асари фалсафий, ҳаётий, мантиқий фикратлар, эссе ва ҳикоялар мажмуасидан ташкил топган бўлиб, инсон руҳияти ҳаётий воқеаларга муносабати орқали тасвир ва таҳлил этилади.
-
Танланган асарлар
Маҳмуд В.,Ушбу китобда 20-йиллар адабий танқидчилиги тарихида ўзига хос мавқега эга бўлган мунаққид В. Маҳмуднинг адабиётшунослик, публицистик ва айрим бадиий асарларидан намуналар жамланган.