-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Badiiy adabiyot,
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Илонлар комида
Мориак Ф.,Адибнинг ушбу романида пул ва мол-мулкка ҳирс қўйиш, хасислик ва қизғанчиқлик оқибатида яқин кишиларини йўқотиш, барча инсоний фазилатлардан жудо бўлиш, ҳаётининг сўнги кунларидагина ҳаётий ҳақиқатларни кашф этиш каби азалий ва умуминсоний фазилатлар тўғрисида сўз юритилган.
-
Ўткинчи эҳтирос
Моэм С.,Адибнинг ушбу романида бениҳоя ёрқин, фаҳм-фаросатли актрисанинг ҳаётидаги "оралиқ инқироз" даврини навқирон ва кўркам "йиртқич" йигитча билан ўтказиши ҳақидаги нафис, ҳазиломуз воқеа тасвирланган.
-
Ой ва сариқ чақа
Моэм С.,Адибнинг бу романи энг шоҳ асарларидан бири бўлиб, у инглиз насрининг намунасига айланган.
-
Чандиқли киши
Моэм С.,Сомерсет Моэмнинг қуйидаги ҳикоялари одамнинг сийрати нақадар мураккаблиги, инсоннинг мураккаб оламини ҳаққоний тасвирлаб бериш жуда-жуда мушкул иш эканини мана-ман деб кўрсатиб туради.
-
Ажал таъқиби
Моэм С.,Ёзувчининг ушбу китобдаги ҳикояларини ўқир экансиз, инсон руҳиятининг мураккаб дунёсига кириб бориши, ҳаётга янгича назар билан - ҳам куюниб, ҳам кулиб қарашга мажбур этади.Адиб асарларига хос бўлган жонли, аниқ-тиниқ, ростгўй ва самимий тил уларни берилиб тинглашга ва катта қизиқиш билан ўқилишини таъминлайди.
-
-
Сайланма
Мунис,Мунис Хоразмий XVIII аср охири XIX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган талантли шоир, кенг маълумотли тарихчи, таржимон ва хушхат каллиграф олимдир. Ушбу китобда унинг энг сара ижод намуналари тўпланган.
-
Асарлар
Муқумий,Муқумий ижодининг диққатга сазовор муҳим фазилати - унинг халққа яқинлиги, халқ маънавий ҳаётига сингиб кетганлигидандир.Ушбу китобда унинг энг сара лирик шеърлари ва ғазаллари берилган.
-
Юлдузлар мангу ёнади
Мурод Т.,Ёзувчининг ушбу қиссасида Сурхон воҳасидаги полвонларнинг қадимги ва ҳозирги миллий кураш анъаналарини, услубларини тасвирлайди.
-
Танланган асарлар. 1-жилд
Мурод Т.,Адибнинг ҳикоялар, қиссалар ва романлар, сара мақолалар, кундалик дафтардан битиклар ҳамда таржималар ўрин олган.
-
Асарлар. 4-жилдлик. 4-жилд. Драма, насрий шеърлар, хотиралар. адабий-танқидий мақолалар
Миртемир,Ушбу тўртинчи жилдга атоқли адибнинг драматик асарлари, насрий шеърлари. хотиралари ҳамда адабий-танқидий мақолалари жамланган.
-
Асарлар. 4-жилдлик. 3-жилд. Шеърий туркумлар, достонлар
Миртемир,Ушбу учинчи жилдга атоқли санъаткорнинг шеърий туркумлари ва достонлари киритилган.
-
Асарлар. 4-жилдлик. 2-жилд. Шеърлар
Миртемир,Ушбу 2-жилдга шоирнинг 1961-1977 йилларда ёзилган шеърлари киритилган.Ушбу асарларда замондошларимизнинг зарбдор меҳнати, севгиси, орзу-интилишлари улуғланади,.
-
Асарлар. 4-жилдлик. 1-жилд. Шеърлар
Миртемир,Ўзбекистон халқ шоири Миртемирнинг 4-жилдлик "Асарлар" и нашр этилмоқда. Ушбу жилдга адибнинг 1926-1960 йиллар мобайнида ёзилган шеърлари киритилган.
-
Сайланма
Миртемир,Ушбу китобда шоирнинг йиллар синовига дош бериб, ўқувчилар қалбидан ўчмай келаётган энг сара шеърлари, "Суръат" достони ўрин олган.
-
Тунги чақмоқлар
Мирмухсин,Адиб ўзининг ушбу асарида Ўзта Осёнинг Россия билан қўшилиши воқеасини тасвирлайди. 1895 йили Тошкентда ҳал қилувчи тўқнашув бўлиб, Шарқ дарвозаси очилган эди. Муаллиф бу тарихий воқеа замирида икки халқнинг қадрдонлашувини, ўша вақтдаги феодал ҳукмронлигининг қабоҳатини, эзилган халқ исёнини бадиий бўёқларда жонлантиради.
-
Меъмор
Мирмухсин,Адиб ушбу асарида ўтмиш меъморларининг ҳаёти, беқиёс санъати ва ўша замон қарама-қаршиликларини кўрсатади.
-
Жалолиддин ва Ойтўлин
Мирмухсин,Адибнинг ушбу китобига кирган ҳикоялари тилининг равонлиги, қаҳрамонларининг самимийлиги, воқеа-ҳодисаларнинг табиий ва ўзбеконалиги билан ўқувчиларда илиқ таассурот уйғотади.
-
Илон ўчи
Мирмухсин,Ушбу асар воқеалари замирида ҳар бир инсон ўзининг хатти-ҳаракати ва қилмиш-қидирмишларига яраша жавоб бериши борасидаги умуминсоний хулоса ётади ва қизиқарлилиги билан китобхонни ром этади.
-
Тақдир изтироби
Мирзо Б.,Ёзувчининг ушбу навбатдаги асарида теша тегмаган, ҳозирга қадар деярли ёзувчилар журъат этмаган мавзу - бева аёлнинг қисмати, унга бўлган муносабат, унинг кечинмалари, хато ва фожеалари қаламга олинган, муаллиф қисса мақсадини кутилмаган сюжетлар, ҳаётий мисоллар билан очиб беришга интилган ва эришган.