-
Омонат дунё
Маҳмуд Т.,Мазкур китобда ўтган асрда ва шу бугунги кундаги турли тоифа одамларнинг руҳий кечинмалари ўз аксини топган.
-
Ҳофиз Отажон
Машарипов М.,Мазкур тўпламда икки дарё оралиғи даги халқларнинг севимли ҳофизи Отажан Худойшукуровнинг улуғ санъаткор бўлиб етишишининг омиллари, яқинларининг хотиралари, унинг қалби сеҳри оҳанглар билан ошуфталигини сир-асрорлари ҳақида ҳикоя қилинади.
-
Девон
Машраб,Муаллифнинг лирикаси дилбар ва латиф, мафтункор ғазаллари ўзбек классик поэзиясининг ёрқин саҳифаларидан бирини ташкил этади. Мазкур Машраб лирикасининг ушбу нашри аввалги нашрлардан нисбатан тўлалиги ва мукаммаллиги билан фарқ қилади.
-
Ошиқлар ҳақ ишқинда
Махтумқули,Ушбу китобда шоирнинг сараланган шеърлари жамланган бўлиб, шубҳасиз, дунё ва охират моҳиятини англашда инсонга мададкор, маънавий озуқ, руҳга қувват, иймонга далда бўлгайдир.
-
-
Бузрукнинг кўзи
Маркес Г. Г.,Ёзувчининг навбатдаги роман - эпопеясида воқеалар жуда олис тарихлардан келаётган ягона оқим сифатида тасвирланади.
-
-
-
Меҳрибоним қайдасан
Машраб Б.,Ушбу китобга ўзбек классик адабиётининг машҳур фидокорларидан бири - Бобораҳим Машрабнинг энг сара асарлари киритилган.
-
Қасос ҳисси
Машарипова З.,Муаллифнинг драматик воқеаларга бой ушбу асарида ўта тарбияли, ҳокисор аёл эрининг калтакларига, ҳақоратларига чидай олмай охири ажрашиб кетади. Аммо ўзи ҳақидаги бўҳтонни эшитган Гулҳаё ажрашиб ҳам эридан қутилмаслигини билгач, қўлига болта олиб, эрини ўлдиргани боради...
-
Ҳаммасига онам сабаб
Машарипова З.,Муаллифнинг ушбу романида нега бир оилада тарбия топган фарзанд қобил бўлиб, у ҳалол, пок, фақат эзгу мақсадлар билан яшайди-ю, яна бир оилада улғайган бола ноқобил, ҳаром-харишнинг фарқига бормайдиган, гиёҳванд, пул учун ҳамма нарсага тайёр , ҳатто ватанпурушликкача борадиган бўлиб қолишига куюнчаклик билан жавоб берилган.
-
Малика ва раққоса
Маҳфуз Н.,Миср ёзувчисининг қўлингиздаги романида Миср фиръавинлари даврига доир ҳаёт манзаралари, ўжар табиатли, қатъиятли фиръавн Меренра ва раққоса Родопис ўртасидаги оташин, эҳтиросларга бой севги саргузаштлари, қаҳрамонларнинг фожеали қисмати гўзал бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.
-
Раққоса Родопис
Маҳфуз Н.,Миср ёзувчисининг қўлингиздаги романида Миср фиръавинлари даврига доир ҳаёт манзаралари, ўжар табиатли, қатъиятли фиръавнМеренра ва раққоса Родопис ўртасидаги оташин, эҳтиросларга бой севги саргузаштлари, қаҳрамонларнинг фожеали қисмати гўзал бадиий лавҳаларда гавдалантирилган.
-
Сайланма
Махтумқули-Фироғий,Ушбу сайланмага 1983 йилда Ашхободдаги "Туркманистон" нашриёти чоп этган икки жилдлик ва 1994 йилда чоп этилган уч жилдлик тўпламдан саралаб олинган шеърлар киритилган.
-
Mashrab
Muallifsiz,"So'z chamani" turkumi kitoblfrining navbatdagi risolasi otashqalb shoir, buyuk ilohiy muhabbat va ma'rifat sohibi Boborahim Mashrab she'riyatidan tuzildi.
-
Maxtumquli
Muallifsiz,"So'z chamani" turkumi kitoblfrining navbatdagi risolasi turkman xalqining otashin shoiri, barcha turkiy xalqlar uchun ardoqli va sevimli bo'lgan xazrat Maxtumquli she'riyatidan tuzildi.
-
Kutayotgan ayol
Mamarasulova G.,Ushbu kitobcha "Birinchi kitobim" loyihasi doirasida chop etilgan kitob bo'lib, umidli yosh ijodkorning dastlabki qadamdir.
-
To'kilayotgan yaproqlar
Markes G. G.,Muallifning ushbu asari inson taqdiri haqidagi bitilgan mungli qo'shiqqa o'xshaydi.Bir tomonda odamlarga yordam berishdan bosh tortib, yolg'izlikda o'zini o'limga mahkum qolgan insonni so'nggi yo'lga kuzatish burchi. Boshqa tomonda uning o'z xonasida irib-chirib ketishini istagan olomonning qarshiligi.
-
Дуо олган келинчак
Малик Э.,Муаллиф ушбу рисолада инсон дегани -унутувчи ва хатокор дегани, яхши кунларида ёмон кунини, ёмон кунида яхши кунларини унутиб қўядиган инсонлар ҳақида баён этади.
-
Тош қалбларга зинҳор назар солинмас
Малик Т.,Севимли ёзувчимиз Тоҳир Малик томонидан қаламга олинан ва ушбу китобга киритилган фикрлар ўзининг ибратлилиги, кенг кўламни қамраб олиши ва маъно-моҳияти билан китобхонлар хотирасига муҳрланиши шубҳасиз.