-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Жиноят ва жазо
Ушбу асар 1866 йилда ёзилган. Аммо инсон кечинма- ларининг эски ва янгиси бўлмаганидек, роман қадри ҳам эскирмаган. „Камбағаллик айб эмас, бироқ йўқчилик иллат. Би- ринчисида инсон туғма олижаноб фазилатларни сақлаб қола олади, аммо йўқчиликда уларни ҳеч қачон ва ҳеч ким сақлаб қола олмайди". Асардаги персонажлардан бири бош қаҳра- монга бу гапни ҳаётий мисоллар асосида изоҳлаб беради. Университетнинг собиқ талабаси бўлган Раскольников эса бу гапдан тегишли хулоса чиқара олмайди. Натижада, йўқ- чиликдан қутулиш, тезда бойиб кетиш ва юқори мавқега эга бўлиш мақсадида ақл бовар қилмайдиган жиноят содир қилади. Фожиали жиҳати қаҳрамон ўз жиноятини оқлайди. Аммо ҳаёт қонунлари адолатли жиноятнинг жазосиз қоли- шига имкон бермайди. Руҳий жазо жиноятчини ўз айбига иқрор бўлишга мажбур этади. Романда шу мудҳиш қотилликнинг узлуксиз уқубатлари билан бирга гўзал муҳаббат тасвири ҳам борки, у китобхон қалбини беихтиёр жунбишга келтиради.
-
-
Чаёнгул ёхуд қуйиқишлоқча қотиллик
Чаман момонинг хонадонида юз берган мудҳиш фожиа бир кунда қуйиқишлоқликларнинг оғзига тушди!.. Овлок қишлоқнинг овлоқ кўчаларидан биридаги кўримсиз хонадонда фақирона кун кечираётган - ота бу дунё ташвишлари-ю, даҳмазаларидан аллақачон қутулиб кетган, икки қизу бир уғилга хам оталик, хам оналикни адо этиб, олтмишни амаллаб ошган кампирга бутун бошли қишлок аҳли ачинишининг ўзиёқ хусусан, ҳозирги давр учун фавқулодда воқеа эди!..
-
-
ҚАЛБ СИРИ
Ҳаёт мураккаб бўлганлиги учун ҳам унда яшаш жуда мароқли. Ушбу китобни 2005 йил оилавий машмашалардан ниҳоятда толиқиб, руҳан сиқилиб кетган дамларимда шунчаки қоғоз қоралаш учун ёзгандим.
-
-
Уруш одамлари
Сўнгги уч йил ичида урушга conna-coғ кетиб, бирон мучасидан айрилиб қайтиш ҳодисаси тез-тез содир булиб турарди. Уруш бошланган йилиёқ юқори Тераклидан уста Пирназар қўлидан ажралиб қайтганди.
-
ТАНЛАНГАН ШЕЪРЛАР
XX аср Наманган адабий муҳитида узига хос ўрин тутган ижодкорлардан бири Булбулқоридир. Булбулқори (Исмоил Нормирза ўғли) 1888 йилда Наманган шаҳрининг Исоқчўян гузарида камбағал оилада дунёга келди. Икки ёшида онадан етим қолган Исмоил бир йил ўтгач чечак касалига чалинди ва кўзи ожиз бўлиб қолди, ўгай она қўлида тарбияланди.
-
Ўзбекнинг гапи қизиқ
Маҳмуд Сатторнинг ушбу китоби ўзбек мақол ва иборалари намуналарининг қисқа шарҳи ва изоҳига бағишланган. Унда инсоннинг вужуди, тана аъзолари ҳақида яратилган нақл, мақол, иборалар танлаб олинган. Сиз рисолада халқимизнинг теша тегмаган сўз, бирикма, ибораларининг қизиқарли таҳлили билан танишасиз.
-
Тирик руҳлар
Бўрон билан тарсиллаб ойналарга урилаётган дўл дам ўтмасдан қорга айланиб, айни қиш пайтидагидек буралай бошлади. Дов-дарахтларнинг новдалари қор босиб ерга эгилди. Кўчалардаги пана-паналарда беркиниб турган одамлар кутилмаган бу даҳшатдан хаёлларини йиғиштириб олишга улгурмасданоқ мўъжиза рўй бергандек, уфқнинг нг бир чеккасида яна лоп этиб қуёш кўринди.
-
АДОЛATTА ТАЛПИНГАН ҚАЛБ Ҳаётий лавқалар
Ҳаёт тасодифларга тўла. Лекин донишманд кўзи билан қаралган- да ҳар бир тасодифий воқеа ортида мукаммал бир қонуният белгилари мавжуддир. Инсон ҳаёти чигал йўллардан ўтар экан, манзилни тўғри белгилаш унинг ўзига боғликдир.
-
Олтин зангламас
Қодир на ҳавонинг димини, на вақтнинг ўтганини биларди. У билан ўчакишгандек бир жуфт мусича парр этиб қаёқдандир олдинма-кейин учиб келди-да, унинг ёнига тушди. Олдин учиб келгани кейингисига тутқич бермас, у «ку-ку»лаб қаршисига борса қочади. Йурғалаб ёнига ўтса, учиб сал нарига тушади. Яна кейингиси хушомад қилади... Бирдан чўқилашиб кетишди.
-
-
Одамийлик мулки
Утмши адабиётидаги устозлар бу мавзуда ёзганларида «Эй фарзанд!» ёки «Эй ўғил!» деган мурожаат билан бошлаганлар. Ёки «фарзандга мактублар» услубидан фойдаланганлар. Мен ўз кўнглимга даъват услубини қўллашни маъқул кўрдим. Чунки ҳар бир одам биринчи галда ўз-ўзини тарбия қилиши керак. деб ўйлайман. Ҳар биримиз ўз-ўзимизни хусусан кўнглимизни идора қила билмоғимиз шарт. Ҳазрат Алишер Навоий таъбирлари билан айтилса, кўнгил — бадан мулкининг подшоҳидир. Кўнгилнинг саломатлиги - баданнинг ҳам саломатлиги, унинг нотоблиги - бунинг хам нотоблигидир.