-
Iqtisodiyotning boshqa tarmoqlari
-
San’at. San’atshunoslik
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
-
Математическое программирование
Освещены вопросы линейного и динамического программирования, методы решения транспортных задач, экономико-математического анализа решений задач на основе теории двойственности. Поможет студентам получить практические навыки построения экономико-математических моделей, их реализации и анализа полученных результатов. Приведены задачи для самостоятельной работы, вопросы к экзаменам и зачетам, тесты по каждой теме и индивидуальные задания. Для студентов всех специальностей дневной и заочной форм обучения. Может быть полезен для экономистов практиков и менеджеров, работающих в сфере экономики.
-
Ҳамза: Ўзбек давлат академик драма театр тарихи (1-китоб)
Ушбу китобда театр жамоасининг ўзбек миллий маданияти ва санъати тараққиётига қўшган ҳиссаси, қизил империя тазйиқи ва унга театр ижодкорларининг муносабатлари, театр тарихининг аслида қачондан бошлангани тўғрисидаги адолатли фикрлар ўрин олган.
-
Год планеты: ежегодник
Очередной выпуск ежегодника «Год планеты» представлен статьями, аналитическими обзорами, исследованиями, посвященными проблемам развития мировой экономики и современных международных отношений. Рассмотрены наиболее важные события и основные тенденции глобального развития, отдельных стран и регионов планеты, анализируются процессы в различных отраслях мировой экономики, проблемы всеобщей и национальной безопасности. Издание содержит материалы о наиболее острых международных проблемах современности. Для научных работников, преподавателей, студентов, политиков, предпринимателей, а также широкого круга читателей, интересующихся вопросами современной экономики и политики.
-
Глобальный формирующийся рынок
Страна с формирующимся рынком (СФР) — общество, переходящее от командной экономики к экономике, ориентированной на рыночные отношения, с растущим уровнем экономической свободы, последовательной интеграцией в глобальное рыночное пространство (ГРП), расширяющимся средним классом, улучшением стандартов жизни, укрепляющейся социальной стабильностью и толерантностью, сотрудничеством с многонациональным институтами.
-
Создайте личный Бренд
Юрген Саленбахер представляет авторскую методику по бренд-позиционированию и развитию креативного мышления. Он отвечает на главный вопрос — как развиваться дальше в условиях меняющейся экономики. Он рассматривает причины, вызвавшие современный экономический кризис, описывает механизмы креативного мышления, анализирует работы ведущих теоретиков бизнес-культуры и предлагает читателям девять практических комплексных упражнений, которые помогут выстроить личный бренд. Эта книга — бесценный ресурс профессионального роста. Ее стоит прочитать всем, кому важно развиваться, быть конкурентоспособным и уметь позиционировать себя в новых экономических условиях.
-
Биз танлаган йўл - демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги маърузаси баён этилган. Бир неча кундан сўнг мамлакатимиз, бутун халқимиз ўз мустақиллигининг ўн бир йиллигини катта тантана билан байрам қилади. Биз 1991 йилнинг 1 сентябридан тобора узоқлашиб борганимиз сари барчамизнинг тақдиримизда ҳал қилувчи аҳамият касб этган ана шу буюк тарихий сана билан боғлиқ баъзи воқеалар, уларнинг айрим тафсилотлари хотирамиздан кўтарилиши ҳам мумкин. Албатта, бу табиий ҳол ва ҳаммамиз буни тўғри тушунамиз. Шу билан бирга, ҳеч шубҳа йўқки, мана шу улуғ сана билан бугунги кунимиз ўртасидаги масофа қанчалик узайса, босиб ўтган йўлимизни холисона ва атрофлича таҳлил қилиш, тегишли хулоса ва сабоқлар чиқаришнинг аҳамияти тобора кучайиб боради.
-
Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва иқтисодий ислоҳотларнинг 2000 йил биринчи ярми якунларига бағишлаб ўтказилган мажлисидаги маърузаси баён этилган. Бугунги йиғилишимизнинг бош мақсади - ўтган ярим йил мобайнидаги фаолиятимиз якунларини, қўлга киритган ютуқларимиз, йўл қўйган хато ва камчиликларимизни қатъий мезонлар асосида танқидий баҳолаб, йил охиригача олдимизда қандай вазифалар турганини белгилаб олишдан иборат, десам, ўйлайманки, бу фикрга қўшиласиз. Биз Иккинчи чақириқ Олий Мажлис биринчи сессияси ва Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2000 йилда ислоҳотларни чуқурлаштиришга бағишланган мажлисида жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида, энг аввало, иқтисодий соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида аниқ дастур ишлаб чиққан эдик.
-
Осиё тараққиёт модели
Осиёдаги йирик мамлакатлар-Япония, Хитой, Ҳиндистон ҳамда биринчи ва иккинчи тўлқин янги индустриал мамлакатлар ажойиб тараққиёт мўжизаларини намойиш этиб келмоқда. Бу мамлакакларда амал қилаётган янги тараққиёт моделларининг мазмун-моҳияти, ҳаракатлантирувчи кучлари ва натижаларини бой статистик маълумотлар асосида илмий-назарий ёритиб бериш китобнинг асосий мақсади ҳисобланади. Китоб талабалар, илмий-тадқиқотчилар, умуман, иқтисодиёт олмаи билан қизиқувчи кенг китбхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз
Қўлланмада Ислом Кариомвнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида сўзлаган нутқи баён этилган. Яхши биласизларки, биз кейинги йилларда иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич, қадам-бақадам ўтказиш, уларни ҳар бир босқич талабларидан келиб чиққан ҳолда чуқурлаштириш, ҳар бир босқичнинг энг устувор йўналишларини ва мақсадларини белгилаб олиш, кўзланган марраларга эришишнинг механизм ва йўлларини барпо этиш, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш борасида бутунлай янги йўлни ишлаб чиқдик. Комил ишонч билан айтиш мумкинки, ўтган йилга, жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш, иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада бир йилга мўлжалланган устувор вазифалар қай даражада амалга оширилганини танқидий кўз билан қараб баҳолаш тажрибамиз ижобий натижасини намоён қилмоқда.
-
Хавфсизлик ва барқарорлик йўлида
Қўлланмада Ислом каримовнинг Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши сессиясида сўзланган нутқи баён этилган. Андижон нафақат мамлакатимизнинг, балки бутун Марказий Осиёнинг жаннатга тенг гўшаларидан бири бўлиб, бетакрор табиати, сахий ва мард, ғурурли, ориятли, меҳнатсевар кишилари билан ўзига муносиб ном таратган. Андижон бир неча минг йиллик тарихга, ўзига хос анъаналарга, ноёб деҳқончилик мактабига эга бўлган юрт. Андижонда шаклланган ҳунармандлик ва саноат ишлаб чиқаришининг илк тажрибалари - тўқимачилик, косиблик, темирчилик ва бошқа соҳалар қадимий ўзбек ишлаб чиқариш маданияти ва санъатининг сарчашмаларидан биридир.
-
Хорижий театр тарихи (2-китоб)
Ушбу китобда драматургия ва саҳна санъати ривожида етакчи ўрин тутиб келган мамлакатлар театр санъат асос қилиб олинган. Унда Оврўпо, умуман дунё театри тараққиётига алоҳида ҳисса қўшган йирик ва ўзига хос драматурглар, актёрлар, режиссёрларнинг ижоди атрофлича ёритилган.
-
Янгича фикрлаш ва ишлаш - давр талаби
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Европа иттифоқи мамлакатлари давлат ва ҳукумат бошлиқлари кенгашида сўзлаган нутқи баён этилган. Энг аввало, Флоренцияга, Европа Иттифоқи мамлакатлари давлат ва ҳукумат бошлиқларининг учрашувига таклиф этилиш шарафига муяссар бўлганимдан миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсизлар. Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида битимнинг мана шундай юксак анжуманда имзоланиши - шубҳасиз, муносабатларимизнинг янги, ҳал қилувчи босқичга чиққанини исботловчи муҳим воқеадир. Биз бу муносабатларга ташқи сиёсатимизнинг мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамияти ва жаҳон хўжалигига интеграциялашувига қаратилган устувор йўналиши, деб қараймиз.
-
Geologiya va gidrogeologiya asoslari
Darslik geologiya asoslari, gidrogeologiya va injenerlik geologiyasi qismlaridan iborat bo'lib, birinchi qismda yerning tuzilishi, tarkibi, geologik jarayonlar va ularning injener meliorativ ishlarni bajarishdagi ahamiyati yoritilgan.
-
Бунёдкорлик йўлидан
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси III сессиясида сўзланган нутқи баён этилган. Энг аввало, сизлар билан омонликда юз кўришиб турганимдан бағоят мамнун эканимни айтмоқчиман. Бугун қутлуғ кун - миллатимизнинг, халқимизнинг, гўзал диёримизнинг буюк байрами арафаси. Фурсатдан фойдаланиб Сизларни, Сизларнинг тимсолингизда барча Ватан аҳлини муқаддас Истиқлолимизнинг тўрт йиллик тўйи билан чин қалбимдан муборакбод этишга ижозат бергайсиз. Ўтган тўрт йил биз учун асрга тенг бўлди, деб айтсак, асло муболаға бўлмайди. Шу тўрт йил мобайнида миллий давлатчилигимизни тикладик, дунёга озод ва эркин миллат сифатида танилдик. Энг муҳими - келажак омонатдай бўлиб турган ғоят мураккаб, ғоят таҳликали дамларда ўзимизга хос ва ўзимизга мос йўлни танлай билдик.
-
Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари тўғрисида сўзлаган нутқи баён этилган. Сизларнинг сафингизда турмушнинг аччиқ-чучугини обдан татиган, бой ҳаётий тажрибалари ва оқилона маслаҳату насиҳатлари билан барчамизга ўрнак бўлиб келаётган нуроний оқсоқолларимиз бор. Сизларнинг сафингизда янгича тафаккур ва фаолиятлари билан элга танилган ташаббускор ва тадбиркор иш одамлари бор. Сизларнинг сафингизда илму фан, маданият ва маърифат соҳасининг энг атоқли намояндалари борки, биз улар билан бир замонда яшаётганимиз, улар билан ёнма-ён ва ҳамнафас бўлиб меҳнат қилаётганимиздан ҳақли равишда фахрланамиз.
-
Биздан озод ва обод Ватан қолсин
Қўлланмада Ислом Каримовнинг Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари туғрисида сўзлаган нутқи баён этилган. Истиқлолимизнинг машаққатли, фидокорона меҳнат билан ўтган икки йили орқада қолди. Бу йиллар бой имкониятларга эга бўлган, республика ва унинг аҳолисини танг ҳолатдан, моддий ва маънавий инқироздан чиқариш, миллий давлатимиз пойдеворини қуриш, иқтисодиётимизни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш йиллари бўлди. Ўзбекистонни жаҳонга намоён қилиш, ахборот ва иқтисодий жиҳатдан четлаштириш ҳолларига барҳам бериш, жаҳон ҳамжамиятининг бошқа мамлакатлари қаторида тенг бўлиб олиш сари интилиш йиллари бўлди. Мустақилликнинг икки йили - кўҳна тарихимизни, тарихда бизга ажратилган ўрнимизни чуқур англаш йиллари бўлди. Бу йиллар шу ҳолатларнинг сабабларини мафкуравий ақидалардан холи равишда, ақл-идрок билан таҳлил қилиш йиллари бўлди.