-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Меъмор
Ҳамза номидаги Ўзбекистон ССР Давлат мукофоти лауреати Мирмуҳсин бу янги романида ўтмиш меъморлари ҳаёти, беқиёс санъати ва ўша замон қарама-қаршиликларини кўрсатади. "Меъмор" романи, XV аср, Мовароуннаҳр ва Хуросонда меъморчилик санъатининг мислсиз ривожлангани, ўша давр социал қарама-қаршиликлари, обидалар-тарихий ёдгорликларни феодаллар эмас, ҳалқ қурганини кенг ҳикоя қилади. Меъмор Бухорийнинг қизи Бадиа мухаббати ҳамда ҳалқ қаҳрамонликлари ёрцин бўёқларда тасвирланган.
-
Лайли ва Мажнун
Узоқ ўтмиш маданий ва адабий тараққиётга эга бўлган ўзбек халқининг буюк мутафаккир дохий санъаткори Алишер Навоий ижодининг халқчиллигини белгиловчи ўлмас асарларидан бири "Хамса" дир Шарқ адабиётида аҳамият касб этган хамсачилик анъанасининг бошланиши аллома ижодкор Низомий Ганжавий номи билан боғлиқ бўлиб, ундан сўнг ёзилган барча "Хамса" лар ўз услуб ва оригиналлигига эгадир.
-
Навоий Самарқандда
Алишер Навоий - улуғ мутафаккир, гениал шоир ва улкан давлат арбоби сифатида биргина ўзбек халқининг ифтихори бўлиб қолмасдан, балки шу билан бирга, бутун дунё тинчликсевар прогрессив ҳалқларнинг юрагидан ҳам мангу ўрин олгандир.
-
Алишер Навоий
Алишер Навоий жаҳон адабиётининг энг буюк намояндаларидан биридир. Навоий яратиб қолдирган бой адабий мероснинг катта қисмини лирика ташкил этади.
-
Қошингға тегузмағил қаламни
Ўзбек мумтоз сўз санъати тарихида алоҳида ходиса бўлган Қўқон адабий мухитининг вужудга келиши, гуллаб-яшнаши ва адабиётимизнинг муҳим бир босқичини ташкил этишида катта роль ўйнаган Амир Умархоннинг ўзи ҳам катта истеъдод соҳиби бўлиб, давр адабий мухитининг пешкадам шоирларидан эди.
-
Қарақалпақ фольклоры 43-56
Қарақалпақ фольклоры — қарақалпақ халқының руўхый мәдениятынын бай бир түри. Ол бирнеше жанрларға бөлинеди. Олардың ҳәрқайсысы өз алдына атқарылыў техникасына ийе.
-
СЕНГА ИНТИЛАМАН
Олимбойвачча Тошкентдан саҳарда қайтди. Келатуриб йўлдаги янги чорбоғига тушди. Қоровул донг қотиб ухларди. Бойваччанинг қаҳри келди. Уни уйготаркан қаттиқ койиди. Қоровул сачраб турди. У даг-дағ титраб, тун бўйи мижжа қоқмагани-ю, ҳозиргина кузи илинганига ишонтиришга уринарди
-
Қарақалпақ фольклоры 57-66
Қарақалпақ фольклоры — қарақалпақ халқының руўхый мәдениятынын бай бир түри. Ол бирнеше жанрларға бөлинеди. Олардың ҳәрқайсысы өз алдына атқарылыў техникасына ийе.
-
ХОН ВА ЎЗГАЛАР
Кучоя шаҳрининг кўчаларида бир неча кундан бери ёққан қор уйилиб ётарди. Фақат шаҳарнинг бирдан-бир кент, асфальтлангай ган марказий хиёбонида (Машҳад билан Даргиз орасида қатнайдиган юк машиналари шу ку чадан юргани учун) қор уйими кўринмасди. Жануб дан гувиллаб эсаётган кучли шамол, том ва йўлкалардаги қуруқ қорни хиёбон бўйлаб осмонга тўзентерди. Хиёбон ой шуъласида шимол томонга қараб оқаётган сут дарёсига ўхшарди. Куча томондаги тариовларда катта-катта сума дарахтларнинг музлаган шохлари
-
МУРТАД
Мен азалдан ичимда бир китоб ташийман. Ғолибо, ўзбекчароқ қилиб ёзганда: "бир китоб ёзиш иштиёқида юраман" дейишим керакмиди? Хулласи, бу китобга бош қаҳрамон ҳам топилган, қатор-қатор ходисоту воқеот ҳам тараддудда, нафис санъатлару нозик луғатлар ҳам шай. Баъзан бу китобнинг у ёки бу парчасини қитиқлагандек, ичимда уйғотиб қўяман: жойидамикан, токчада турган бир даста пиёладек озодаю жарангдорми ҳалиям дегандек, ва ҳатто бир чертиб қўяман: тепилиб-тепилиб пишган чиннининг жиринги қулоқларимни тўлдиради: зинғ-ғ-ғ... - ичига май қуймасдан маст бўласан киши
-
ЖИНЛАР БАЗМИ ёхуд КАТТА ЎЙИН
Кўнгилдаги муҳаббатнинг учқунин Хаёлимнинг бир бурчида беркитдим. Ул учқуннинг кучлигидан сийнамда Ҳеч тузалмас, оғир яра бор этдим
-
Момақалдироқдан сўнг
Розалия Ермольеванинг ушбу ҳикоялар тўпламида ёшларнинг ўзаро меҳр-муҳаббатлари, она-Ватанга садоқатлари, замондошларимизнинг ички дунёси қаламга олинган. Оғир синовли уруш йиллари ҳакидаги ҳикояларда эса интернационал дўстлик ва фашизмга қарши олиб борилган мардонавор кураш тасвирланган.
-
Vinni Puх va uning sarguzashtlari
Jahon adabiyotida bolalar uchun yozilgan kitoblar orasida Alan Aleksandr Miln ijodi, qahramonlari yosh kitobхonlarimiz qalbiga shu qadar yaqinki, u haqda eshitganda, ko‘rganda hayajonlarini, quvonchlarini yashirolmaydilar. «Vinni Puх va uning sarguzashtlari» nomli mo‘jazgina kitobchani biz ilk bora o‘zbek tilida yosh kitobхon do‘stlarimiz e’tiboriga havola qilmoqdamiz. Ularning sevimli qahramonlari – Vinni Puхning sarguzashtlari chindan-da maroqli, chindan-da hayratlanarli. Bola qalbimizni to‘lqinlantiradigan asar mutolaasiga shoshilamiz.
-
Sog'inch
Mazkur to'plamga shoirning asosan sevgi va sadoqat, xususan, baxshiyona ruhda yozilgan she'rlari jamlandi. Turli yillarda yozilgan bu asarlar siz aziz o'quvchilarga manzur bo'ladi, degan umiddamiz.
-
Женни Герхардт
Бу асар марказида ажойиб қалб соҳибаси бўлган қиз Женнининг тақдири туради. Яхши ниятли, ҳис-туйғулари беғубор Женни ўзининг ҳалол меҳнати билан кун кўришга, олижаноб инсон бўлиб етишишга интилади. Бироқ капиталистик тузумнинг ёвуз кучлари бу покиза қиз тақди- рини ҳам ўз гирдобига олади, соф муҳаббатини поймол этади. «Женни Герхардт» ёзувчининг тенгсизлик оламидаги инсон тақдирига бағишланган энг яхши асарлари қаторида туради.
-
Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати: Роман
Таниқли озарбойжон ёзувчиси Анор ўзбек китобхонларига яхши таниш. Унинг кўплаб қисса ва ҳикоялари ўзбек тилида чоп этилган. Муаллиф «Беш қаватли уйнинг олтинчи қавати» номли ушбу романида ҳам, бошқа асарлари каби қаҳрамонларнинг руҳий-психологик ҳолатларини теран тасвирлайди, инсонлар ўртасидаги муносабатлар нақадар нозик ва чигал, тақдирларнинг нечоғли мураккаб эканлигини жуда ёрқин ва ранг-баранг образлар орқали очиб беради.