-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Ҳаётни асранг одамлар
Ушбу тўпламдаги ҳикояларда юртимизда мустақиллик мўъжизаси кишиларимиз моддий ва маънавий турмушига киритган қатор янгиликлар ёритилади. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мулжалланган.
-
СЎНГГИ ТОПШИРИҚ Биринчи китоб
Мени тун ярмида уйғотишди. Чироқни ёқдим. Кўзларимни ишқалаб, девордаги соатга қараганимда миллар чораккам иккини кўрсатарди. Маст одамдек гандираклаб эшикни очдим. Остонада икки йигит турарди. Сизни Пётр Иванович йўқлаяпти, улардан бири. - деди мулойимлик билан Крамаренконинг ҳузурига ташриф буюриш вақтини сабрсизлик билан кутаётганим боис ортиқча эътироз билдирмадим. Бир дақиқа сабр қилинглар, дедим ва йигитларни остонада қолдириб, ётоқхонага ўтдим. Шоша-пиша кийимларимни алмаштириб, уларнинг ортидан эргашдим.
-
Yurt qo'shiqlari
Ushbu kitobda hayotda o'z mehnatlari bilan moddiy va ma'naviy boylik yaratayotgan kishilarning sermazmun hayoti, tinimsiz mehnat kunlari haqida hikoya qilinadi.
-
Сейфдаги пуллар
Ҳаммаси сейфни очишдан бошланди. Яна Пулга муҳтожлик, бойликка ўчлик, нафс балоси жиноятга йўл очиб берди. Жиноятга эса жазо тайин. Ҳа, биргина ножўя қадам ҳаётингни остин-устун қилиб ташлаши мумкин. Зотан, хатоларингни англаб, тўғри йўлдан юраман, десанг-да, ана шу илк қадам ҳаётингга соя солиб туради. Бу қилмишинг кейинги нохуш воқеа-ҳодисалар учун дебоча бўлади. Яна сейф, яна пуллар, яна жиноят. Не тонгки, ҳаётингга янги кириб келган инсонлар ҳам жиноятга ундайдилар. Орзу-хаёллар, яхшиликка интилиш, изтироблар, муҳаббат ва хиёнат, эски дўстликнинг битмас жароҳатлари...
-
Афғон шамоли. Ўнинчи китоб
Эзгулик ёвузлик устидан доим тантана қилади. Шу кунгача жангарилар сафида юриб Ўзбекистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиш максадида бўлган разил кимсаларнинг топширикларини итоаткорлик билан бажараётган Ғафурнинг юрагида бирдан ёруғлик пайдо бўлди. Бегуноҳ одамларнинг дарё бўлиб оқаётган кони унинг кўзини очди. Нега одамлар бир-бири билан уришяпти, ёт демай, кари демай олдидан чиққанни ўлдиряпти, деган саволларга жавобан ўз ҳаёти мазмунини ўзгартирди. Киндик қони тўкилган ватани, кўз қорачиғидек ардоклаб ўстирган халқи тинчини сақлаб қолиш мақсадида Ғафур энди ҳуқукини муҳофаза килиш идоралари ходимларига ёрдам бера бошлайди. Ёвуз ниятли кишиларнинг режалари ҳақида маълумотлар тўплаш учун бошидан кўп кийинчиликларни ўтказади.
-
Афған шамоли. Еттинчи китоб
«Афғон шамоли» роман-сериалининг еттинчи қисмида ёритилган воқеа-ҳодисалар асосан Афғонистон ҳудудида рўй беради. Мазкур қисмда ўқувчи толибларнинг қурол-яроғларини йўқ қилишда гумон қилинган Бўроннинг ўз Ватани равнақи, тинчлиги ва афғон халқини террор балосидан қутқариш йўлида учраган оғир синовларни бирга бошдан кечиради, толибонларнинг манфур башараси ва ғайриинсоний жиноятларига яна бир бор гувоҳ бўлади. Шунингдек, арзимас бойликни деб ўз юрти, халқи ва динига хиёнат қилган, турли ташқи кучларнинг ноғорасига ўйнаб, ўзлигини йўқотган Эргаш, Мирзаахмад, Ғафур ва Башир каби фитнабошиларнинг тақдири, навбатдаги кирдикорлари билан танишишда давом этади.
-
Афғон шамоли Олтинчи китоб.
«Афгон шамоли» роман-сериали ўткир сюжетларга бой ва воқеалар кетма-кетлиги ўқувчини доимий хаяжонда ушлаб туради. Наркобизнес олами, наркокурьерларнинг жирканч қилмишлари китобхонда уларга нисбатан нафрат туйғусини уйготмай колмайди. Романнинг ушбу китобида Мехмед Чегечи ҳамда рус мафия отаси - Вадим Вольфовичнинг ўлдирилиши, «Адолат лашкарларининг кабоҳатга тўла нохакликлари, ўзбек разведкачиси Бўроннинг эрта-индин дунёнинг турли бурчакларига жўнаб кетиши кутилаётган камикадзеларни тунда портлатиб юбориши каби кизикарли ва қалтис воқеалар ёритилган.
-
Афғон шамоли
Мени тун ярмида уйғотишди. Чироқни ёқдим. Кўзларимни ишқалаб, девордаги соатга қараганимда миллар чораккам иккини кўрсатарди. Маст одамдек гандираклаб эшикни очдим. Остонада икки йигит турарди. Сизни Пётр Иванович йўқлаяпти, улардан бири. - деди мулойимлик билан Крамаренконинг ҳузурига ташриф буюриш вақтини сабрсизлик билан кутаётганим боис ортиқча эътироз билдирмадим.
-
АФҒОН ШАМОЛИ Еттинчи китоб
Теҳрон халқаро аэропортида Хелмарнинг одамларидан бири Ғофурни кутиб олди. Улар машинага ўтириб, Афғонистон чегараси томон жўнашди. Олис масофага элтувчи йўл нотинчлигини ҳисобга олмаганда, хатарлардан холи эди. Ярим тунда манзилга етиб боришди.
-
АФҒОН ШАМОЛИ 6 КИТОБ
Асарни ёзиш фикри ўн йил муқаддам хаёлимга келган. У пайтларда мен қўлимга қалам олмай, дала ишларига шўнғиб кетгандим. Кутилмаганда калламга келган фикр мени яна ёзув курсисига ўтқазиб қўйди. Асарнинг дастлабки қораламалари ўша пайтда қоғозга туширилган ва ҳозиргача давом этмоқда. Орада бир қатор қисса ва романлар битдим. Асарни китоб ҳолида ўқувчиларга тақдим этиш ниятида анча-мунча қийинчиликларни бошимдан ўтказдим. Нашриётдан катта миқдорда қарздор бўлиб қолдим.
-
Афғон шамоли
Ҳикмат келмади, бориб одамларимизни топ, уларни ишга сол. Эргаш «дори»ни қачон ва ким орқали жўнатишини аниқла, иложи бўлса беш-ўн килограмм тозасидан олиб кел, - деб қўлига бир чангал доллар тутқазди. Рустам шу куниёқ Бишкекка учди. Самолётдан тушмасдан фикри ўзгарди. Ғофурнинг ҳаёти хавф-ҳатарда, Вадим Вольфовичнинг одамлари изига тушган. Қўлга олишса, ўлдириб юборишлари тайин. У Москвада узоқ қололмаслигини яхши биларди.
-
AФFOH ШАМОЛИ 4 КИТОБ
Менинг пойқадамим тегиб турган бу юртнинг ўзига хос удумлари, урф-одатлари мавжуд. Афғон хонадонларида ўғил бола туғилса катта байрамга айланиб кетади. «Яна бир жангчи кўпайди», дейишади. Инглизлар Афғонистон тупроғига қадам қўйган кундан бошлаб ҳозирга қадар бу удум сақланиб келмоқда. Бола туғилганлигини эшитган эркаклар чодир атрофига тўпланиб, милтиқ ва автоматлардан осмонга қарата 60-70 маротабадан ўқ узадилар. Ўғил туғилганлигини эшитган қўшни қишлоқдан ҳам эркаклар муборакбод этиш учун келишади.
-
Афғон шамоли учинчи китоб
Эшикдан унча йироқ бўлмаган тош устила ичкарига кириш учун Одиловнинг ишорасини кутиб ўтирардим. Соқчиларнинг қиёфасидан бу ерда кўнгилсиз воқеа бўлмаганлигини билиш қийин эмасди. Улар менга аҳамият беришмади. Синиққан кўзларини срга қадаб, йиртилиб кетган этикларининг учи билан майда тошларни тениб, айланиб юришарди. Юрагимдаги ҳаяжон ҳали-ҳануз босилмасди. Ва ниҳоят тўдабошининг овози қулоғимга чалинди.
-
Afandi latifalari
Янги уйланган кунлари Афанди тўқайдан ўтиб кетаётган эди, икки қароқчи йўлини тўсди, унинг ёнидан бир тийин чиқмагандан кейин, алам қилиб, кўп уришди, сўнгра, туя кўрдинг- ми, йўқ, деб қўйиб юборишди. У кетгандан кейин, ўғрилар гумонсирашиб кетидан боришди, нима дер экан, деб туйнукдан қулоқ солишди. Афанди хотинига шундай деб мақтанар эди: - Тўқайдан ўтиб келаётган эдим, бирданига саккизта қароқчи чиқиб йўлимни тўсди.
-
МЕНИҢ ЖОЛБАРЫСЛАР МЕНЕН ЖОЛЫҒЫСЫӮЛАРЫМ
Аңшылық дүньядағы ең қызық талаплардың бири. Буны жақсы көриўим, қумартыўым сонша – аңшылықтың қумары нағыз тутқанда аш болғанымды умытып кетемен. Егер биреў: пәлен жерде қырғаўыл, қоян көп екен, жалғызақ шошқалар, сүриў-сүриў кийиклер бар екен, үйрек, ғазлар сондай көп екен десе болғаны, сол жерге барыў ушын арада дәрья болса секирип, бийик таў болса атлап, теңиз болса жүзип өтким келеди. Көз жетпес узақ болса қанат байлап ушқым келеди. Буны лап деп түсинбеңлер, шын кеўлим ҳәм расым. Бул аңшылықтың қумарынан, өлим деген менен де талай сапар көрисип қайттым. Небир жабайы жыртқыш ҳайўанлардың тырнағында, арсылдаған аўзында өзим менен өзим тирилигимде хошласқан ўақытларым болды.
-
Адолат тарозиси
Тарихда ном қолдирган буюк шахсларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳамиша турли афсонаю ривоятларга кўмилган бўлади. Машҳур ҳукмдору амир-амалдорлар ҳам бундан мустасно эмас. Ушбу тўплам Искандар Зулқарнайн, Анушер- вони одил, Хисрав Парвез, Ҳорун ар-Рашид, Махмуд Ғазнавий, Амир Темур каби жаҳоний шуҳратга эга салтанат соҳиблари, Бузургмеҳр, Жаъфар Бармакийдек донишманд вазирлар, баъзи ҳокиму амирлар тўғрисидаги ибратли ҳикоят ва ривоятлар асосида тузилди.