-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Aloqa. Kommunikatsiya texnologiyalari
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Алифбо бўйича қотиллик
Бу гал ўзимнинг одатдаги фақатгина ўзим гувоҳи бўлган воқеа ва ҳодисаларни ҳикоя қилиш қоидамни буздим. Шунинг учун айрим боблар учинчи шахс тилидан ёзилган. Ўзим тасвирлаган воқеаларнинг ишончлилигига кафолат бераман. Шунчаки қаҳрамонларнинг фикрлари на туйғуларини тасвирлашда бироз эркинликка йўл қўйдим. Яна шуни айтишим мумкинки, ҳамма хотиротларни дўстим Эркюль Пуаро кўриб чиқди. Бу туркумдаги жиноятларнинг қаҳрамонлари ўртасидаги айрим иккинчи даражали муносабатларни шунчалик батафсил тасвирлаганимга сабаб шуки, ҳеч қачон одамларга хос омилларга беписанд бўлмаслик керак. Эркюль Пуаро менга бир пайтлар жиноят ишк қиссасига сабаб бўлиши мумкинлигини уктирганди.
-
Ўғирланган миллион доллар
Қўлингиздаги китобда детектив жанрининг қироличаси номини олган ёзувчининг энг қизиқарли ҳикояларидан олтитаси танлаб олинган. Ушбу ҳикоялар бир-биридан қизиқарли, сирлилиги билан китобхон эътиборини тортади. Ёзувчининг асарлари китобхонии воқеаларнинг сирли жумбоққа бойлиги билан ўқувчиларни ўзига тезда жалб қила олади. Унинг изқувар қаҳрамонлари фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши билан ажралиб туради. Айниқса, қўнғиз мўйлов Пуаронинг жиноятларни фош этишдаги иштироки ёки Марпл хонимнинг воқеалар жараёнидаги фаол иштироки ва жиноятларни очишда масаланинг ечимида ўзининг аниқ хулосасини бериши кишини ҳайратга солади.
-
YEINIGII SANOAT KORXOIMALARIDA ТАММАЮС HHSOIEI VA AUDITINI TAKOMILLASHTIR1SH
YEINIGII SANOAT KORXOIMALARIDA ТАММАЮС HHSOIEI VA AUDITINI TAKOMILLASHTIR1SH
-
Ўнта негр боласи
Ушбу асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди? Яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлақо нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда уларни қулай шарт-шароитлар, мазали таом ва шинам ётоқхо налар кутиб турибди. Лекин ҳавас қилгудек меҳмондўстлик тез орада саробга айланиб, меҳмонлар савдойи қотил қурган тузоққа тушиб қолгани маълум бўлади.
-
Амир Темур
Таниқли Озарбайжон ёзувчиси, кўпгина тарихий асарлар муаллифи Юнус Ўғузнинг Амир Темур номли ушбу икки китобдан иборат дилогиясининг "Юксалиш сари" деб номланган биринчи китобида Соҳибқирон Амир Темур ҳаётидаги энг муҳим нуқталар - унинг Ҳиндистонга юриш қилиб, бу мамлакатни забт этиши, "Дунёнинг ҳокими" деб номланган иккинчи китобида эса Амир Темурнинг Кичик Осиёга юриш Қилиб, бир қатор мамлакатларни ўз итоатига киритиши, жумладан, бу ҳудуддаги энг қудратли ҳукмдор бўлган, Овропага катта хавф солиб турган турк султони Йилдирим Боязид устидан ғалаба қозониши ва дунёнинг ҳокимига айланиши юксак бадиий маҳорат билан тасвирланади. Асар асл тарихий манбаларга асосланган бўлиб, унда Амир Темурнинг жаҳон тарихида тутган ўрни, инсоният тамаддунидаги улкан хизматлар ҳаққоний ёритиб берилган.
-
Tarixiy qissalar
Ushbu asarda eng qadimgi davrda bo'lib o'tgan tarixiy qissalar aks ettirilgan. Qissalar keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Tamg'a
Ushbu romanda bir qancha insonlar hayotiy kechinmalari aks ettrilgan bo'lib, roman keng kitobxonlar ommasiga mo'ljallangan.
-
Афғон шамоли. Ўнинчи китоб
Эзгулик ёвузлик устидан доим тантана қилади. Шу кунгача жангарилар сафида юриб Ўзбекистонда ўз ҳокимиятини ўрнатиш мақсадида бўлган разил кимсаларнинг топшириқларини итоаткорлик билан бажараётган Ғафурнинг юрагида бирдан ёруғлик пайдо бўлди. Бегуноҳ одамларнинг дарё бўлиб оқаётган қони унинг кўзини очди. Нега одамлар бир-бири билан уришяпти, ёш демай, қари демай олдидан чиққанни ўлдиряпти, деган саволларга жавобан ўз ҳаёти мазмунини ўзгартирди. Киндик қони тўкилган ватани, кўз қорачиғидек ардоқлаб ўстирган халқи тинчини сақлаб қолиш мақсадида Ғафур энди ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларига ёрдам бера бошлайди. Ёвуз ниятли кишиларнинг режалари ҳақида маълумотлар тўплаш учун бошидан кўп қийинчиликларни ўтказади.
-
Афғон шамоли. Саккизинчи китоб
Воқеалар ривожининг асосий қисми бош кахрамон Бўроннинг Мулла Умар топшириғи билан Чеченистонга юборилиши билан боғлик бўлиб, ўқувчи чечен жангарилари билан бўлиб ўтган ходисалар, рус-чечен музокаралари билан боғлиқ тарихий воқеалардан хабардор бўлади. Бундан ташкари, калби Ватанга муҳаббат билан тўлган Ўзбек разведкачиси Қўлдошалининг метин иродаси, шижоати ва хиёнат кўчасининг алдовлари олдида ўзини мардонавор тутиб, эзгулик йўлида ҳалок бўлиши, кўзига кўриниб қолган ўлим шарпаси қаршисида кўзи очилган Ғафурнинг виждон азобига йўлиқиб, ўзлигига қайтиши, ўз гунохларини ювиш мақсадида Ватан хизматига бел боғлаши, юртфуруш Эргашнинг ўлими хеч кимни бефарқ қолдирмайди.
-
Одамлардан тинглаб ҳикоя
Тўпламга киритилган ҳаётномаларни муаллиф тўқиб чиқарган эмас, у фақат одамлардан эшитган ва бор ҳолида қоғозга туширган, холос. Ҳар бир қаҳрамон тақдирида шундоқ ёнимизда яшаётган турли инсонларнинг тарихи ва қисмати, бахтию бахтсизлиги, қувонч ва қайғуси ўзининг бадиий ифодасини топган.
-
Афғон шамоли. Еттинчи китоб
«Афрон шамоли» роман-сериалининг еттинчи кисмида ёритилган воқеа-ҳодисалар асосан Афғонистон ҳудудида рўй беради. Мазкур қисмда ўқувчи толибларнинг қурол-яроғларини йўк килишда гумон қилинган Бўроннинг ўз Ватани равнаки, тинчлиги ва афғон халқини террор балосидан қутқариш йўлида учраган оғир синовларни бирга бошдан кечиради, толибонларнинг манфур башараси ва ғайриинсоний жиноятларига яна бир бор гувоҳ бўлади. Шунингдек, арзимас бойликни деб ўз юрти, халқи ва динига хиёнат қилган, турли ташқи кучларнинг ноғорасига ўйнаб, ўзлигини йўқотган Эргаш, Мирзааҳмад, Ғафур ва Башир каби фитнабошиларнинг тақдири, навбатдаги кирдикорлари билан танишишда давом этади.
-
Афғон шамоли. Олтинчи китоб
Романнинг ушбу китобида Мехмед Чегечи хамда рус мафия отаси Вадим Вольфовичнинг ўлдирилиши, «Адолат лашкарлари»нинг қабоҳатга тўла ноҳақликлари, ўзбек разведкачиси - Бўроннинг эрта-индин дунёнинг турли бурчакларига жўнаб кетиши кутилаётган камикадзеларни тунда портлатиб юбориши каби қизиқарли ва қалтис воқеалар ёритилган.
-
«Афғон шамоли» бешинчи китоб
Рустам шу куниёқ Бишкекка учди. Самолётдан тушмасдан фикри ўзгарди. Ғофурнинг ҳаёти хавф- ҳатарда, Вадим Вольфовичнинг одамлари изига тушган. Қўлга олишса, ўлдириб юборишлари тайин. У Москвада узоқ қололмаслигини яхши биларди. «Балки қайтиб боргунимча тутиб олиб, гўрга тиқишар. Унда мен қаерга бораман, ким паноҳига олади мени? Тутиб олишса, пешонамни силашмайди. Унга қўшиб қабрга тиқишади».
-
AФFOH ШАМОЛИ 4 КИТОБ
Менинг пойқадамим тегиб турган бу юртнинг ўзига хос удумлари, урф-одатлари мавжуд. Афғон хонадонларида ўғил бола туғилса катта байрамга айланиб кетади. «Яна бир жангчи кўпайди», дейишади. Инглизлар Афгонистон тупроғига қадам қўйган кундан бошлаб ҳозирга қадар бу удум сақланиб келмоқда. Бола туғилганлигини эшитган эркаклар чодир атрофига тўпланиб, милтиқ ва автоматлардан осмонга қарата 60-70 маротабадан ўқ узадилар. Уғил туғилганлигини эшитган қўшни қишлоқдан ҳам эркаклар муборакбод этиш учун келишади. Янги туғилган чақалоқнинг чодири ёки уйи олдига келиб худди байрамлардагидек бир- бирларини қутлашни, милтиқлардан ўқ узишни ўзларининг муқаддас бурчлари, деб ҳисоблашади.
-
Афғон шамоли
Эшикдан унча йироқ бўлмаган тош устила ичкарига кириш учун Одиловнинг ишорасини кутиб ўтирардим. Соқчиларнинг қиёфасидан бу ерда кўнгилсиз воқеа бўлмаганлигини билиш қийин эмасди. Улар менга аҳамият беришмади. Синиққан кўзларини ерга қадаб, йиртилиб кетган этикларининг учи билан майда тошларни тениб, айланиб юришарди. Юрагимдаги ҳаяжон ҳали-ҳануз босилмасди. Ва ниҳоят тўдабошининг овози қулоғимга чалинди.
-
Афғон шамоли иккинчи китоб
Айтилган муддат етиб келганди. Бўрибойнинг қотили топилмади. Туркон хоним Одиловнинг хонасида унутиб қолдирган матоҳини олиб кетиш учун қайтиб келмади. Унинг сўзлари магнитофон тасмачасига ёзилибгина қолмай, бу ўйинчоқни унга ишониб топширган кимсанинг сўзлари ҳам тушиб қолганди. Туркон хоним қандай қилиб бўлса-да, Одиловни Баширнинг топшириғини бажармасликка кўндириши лозим эди. Самарқанду Бухорони ўз раҳнамоларига инъом этмасликни илтимос қилган бу одамлар нега ўзлари келишмайди? Маслаҳат ва йўл-йўриқ кўрсатишмайди? Боши қотиб турган кунларда ёрдам қўлини узатишмайди? Кимсасиз адирларда афғон шамолига юз- кўзларини ялатиб, очлик ва ташналик азобларини бошидан ўтказиб турганда кўнглига далда бермайди?