-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
-
-
-
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
Davlat va huquq. Huquqiy fanlar
-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
-
Iqtisodiyot. Iqtisodiyot fanlari
-
-
Iqtisodiy geografiya va ekologiya
Iqtisodiy va ijtimoiy geografiya geografiyaning eng dinamik fanlaridan biri bo’lib, o’z tarixiy rivojlanishining yangi bosqichida turibdi. Ushbu bosqich sobiq Ittifoq parchalanib ketgandan so’ng, uning benihoya katta xududida vujudga kelgan yangi sotsial-siyosiy va iqtisodiy vaziyat bilan uzviy ravishda bog’langan. Sovet Ittifoqining inqirozga uchrashi bilan bog’liq holda bugun butun dunyo miqyosida yangi sotsial-iqtisodiy va siyosiy vaziyat shakllanayotganligi haqida haqqoniy ravishda gapirish mumkin
-
Араб мамлакатлари иқтисодиёти
Турли мамлакатларни битим асосида маълум иқтисодий алоқаларни (валюта, кредит, солиқ, транспорт, товар ва ҳ.к.) ўзаро олиб бориш мақсадида тузилган уюшма иқтисодий уюшма дейилади. Иқтисодий уюшма шу уюшманинг умумий принциплари ва йўналишини белгиловчи хуқуқий хужжат асосида ўз фаолиятини олиб боради. Бу хужжат ҳар бир аъзо мамлакат томонидан имзоланиб, низом, декларация ёки битим тарзида бўлади.
-
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ
Ушбу маъруза матнлари «Ишлаб чиқариш менежменти» фани бўйича тузилган намунавий ҳамда фан дастурлар асосида тайѐрланган бўлиб, у ўз ичига зарур бўлган барча меъѐрий хужжатлар тўпламини қамраб олиб унда ишлаб чиқариш менежментининг фанлар тизимидаги тутган ўрни, ишлаб чиқариш тушунчаси ва мохияти, инсонларнинг ишлаб чиқаришга ва ишлаб чиқаришнинг инсонларга таъсири, ишлаб чиқариш қонунлари ва улардан фойдаланиш, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, барча йўналишдаги бошқарув фаолияти, шу жумладан бошқарувнинг вазифалари ва тузилмалари, бошқарув жараѐнлари, бошқарув тизими асосий элементларининг тахлили.
-
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Ушбу маърузалар матни хорижий инвестициялар бўйича мавжуд бўлган манбаалар асосида тузилди. Ўзбекистон мустақилликга эришгандан кейин мамлакатимизда хорижий инвестицияларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар ѐритилган
-
БУХГАЛТЕРИЯ ЩИСОБИ
Ҳозирги иқтисодий ривожланиш даврида молиявий ҳисоботнинг икки глобал тили янада кўпроқ тан олинмоқда : АҚШ бухгалтерия ҳисоби умумқабул қилинган принциплари (US GAAP) ва Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартлари. Молиявий хисобот аниқлиги ва якунланганлиги, унинг глобал компаниялар томонидан фойдаланиш эхтиёжлари туфайли кўпроқ Молиявий Ҳисобот Халқаро Стандартларига мурожаат этишмоқда. МҲХС асосида тайёрланган ҳисоботни жуда кўп мамлакатлар қимматбаҳо қоғозлар бозорлари томонидан эътироф этилмоқда.
-
Buxgalteriya hisobi va audit
Ushbu lektsiyalar kursi 5230900-«Buxgalteriya hisobi va audit» yo’nalishi talabalari uchun mo’ljallangan bo’lib, «Boshqa tarmoqlarda buxgalteriya hisobi» fanining nazariy asoslari bayon qilingan. Ushbu lektsiyalar kursida charm-poyabzal va matbaa ishlab chiqarish korxonalarida asosiy vositalarni, materiallarni, pul mablag’lari va hisob-kitoblarni, tayyor mahsulot va ularni realizatsiyasi, o‘zini mablag‘i kreditlar va moliyaviy natijalarni, xususiylashtirish operatsiyalarini, mehnat va ish haqini, hisobotlarini tuzishni o’ziga xos xususiyatlari va boshqa shu kabi mavzular yoritib berilgan.
-
Халкаро хукук
Ushbu ma'ruzalar kursida ichki ishlar organlari xodimlari bilishlari zarur bo'lgan xalqaro huquq tushunchasi, tarixi, xalqaro huquq subyektlari, xalqaro shartnomalar, xalqaro huquq prinsiplari, diplomatik va konsullik huquqi, xalqaro nizolarni tinch yo'l bilan hal etishning xalqaro huquqiy vositalari kabi xalqaro huquqiy jihatlar yoritilgan. IIV ta'lim muassasalarining tinglovchi va kursantlari, ichki ishlar organlarining amaliyotchi xodimlari va barcha qiziquvchilarga mo'ljallangan.
-
Мехнат хукуки
Ushbu ma'ruzalar kursi O'zbekiston Respublikasi IIV Akademiyasida belgilangan o'quv dasturi hamda ushbu sohaga oid chop etilgan huquqiy adabiyotlar asosida tayyorlanib, unda <<mehnat huquqi» tushunchasi, predmeti, metodlari, vazifalari va tizimi; mehnat huquqining manbalari, jamoa shartnomalari va kelishuvlari; mehnat munosabatlarini huquqiy tartibga solishning asosiy prinsiplari, mehnat huquqining subyektlari; mehnat shartnomasi, ichki ishlar idoralariga xizmatga qabul qilishning xususiyatlari, boshqa ishga o'tkazish; mehnat shartnomasini bekor qilish, ichki ishlar idoralari xodimlarini xizmatdan bo'shatish tartibi; ish va dam olish vaqtlari, mehnatga haq to'lash; mehnat intizomi, ichki ishlar idoralarida intizom; mehnat shartnomasi taraflarining moddiy javobgarligi, mehnat muhofazasi, mehnat nizolarini ko'rib chiqish va davlat ijtimoiy sug'urtasi hamda mehnat qonunchiligiga rioya etilishi ustidan tekshirish va nazorat qilish singari bir qator masalalar yoritilgan. O'zbekiston Respublikasi IIV oliy o'quv yurtlarining kunduzgi ta'lim tinglovchilari va kursantlari, shuningdek undan boshqa yuridik oliy o'quv yurtlarining talabalari ham foydalanishlari mumkin.
-
истъмолчилар хукукларини химоя килиш
КИРИШ Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги (1996 йил 26 апрел) қонуни амал қилмоқда. Ушбу қонунда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш чора-тадбирлари белгилаб қўйилган. Биз барчамиз истеъмолчимиз. Кундалик турмушда савдо дўконига кирганимизда ҳам, жамоат транспортига чиққанимизда ҳам, ошхонага хўранда сифатида ташриф буюрганимизда ҳам, умуман товар сотиб олганимизда, ишлар, хизматлардан фойдаланганимизда ҳам истеъмолчи ҳуқуқларидан фойдаланамиз. «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамма истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сонли «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Шу карорнинг 7-бандида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг барча таълим муассасалари дастурига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус курс киритилиши кўрсатиб ўтилган.
-
Хукукшунолик. Ўзбекистон Республикаси конституцияси
Кириш Ўзбекистон Республикаси чукур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар даврини бошидан кечирмоқда; мамлакат иқтисодиёти бозор муносабатларига Ўтмоқда; жамиятда умуминсоний қадриятлар борган сари кўпроқ қарор топмоқда; шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш давлатнинг бурчига айланмоқда. Республикада демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва адолатли фуқаролик жамиятини қарор топтириш жараёни кечмоқда. Ушбу ўтиш даврида фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш, уларнинг давлат, ҳуқуқ, қонунийлик, ҳуқуқ- тартибот ҳақида энг зарур билимларга эга бўлишидан иборат муҳим вазифа юзага келди. 1997 йилда Олий Мажлис қабул қилган жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури ана шу умумдавлат аҳамиятига молик вазифани бажаришга қаратилгандир. Хурматли талабалар ушбу маъруза матнида умуман «давлат», хусусан «Ҳуқуқий давлат» тушунчалари қараб чиқилган, фуқаролик жамиятининг таърифи берилган, ҳуқуқ асослари нафақат ҳуқуқий нормалар тизими сифатида, балки кенгроқ маънода-ҳуқуқий муносабатлар, юридик масъулият ва Ҳуқуқбузарликлар йиғиндиси билан бирга кўриб чиқилган.
-
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий жавобгарлик
Мазкур маърузалар курси Ўзбекистон Республикасида маъмурий жавобгар- ликка оид янги қонунлар асосида тайёрланган бўлиб, унда фуқароларни маъмурий жавобгарликка тортиш асослари амалиёти умумлаштирилган, шунингдек, маъмурий ҳукукбузарлик содир этилганда ички ишлар органлари томонидан қўлланиладиган ҳуқуқбузарни ушлаб келтириш, маъмурий йўл билан ушлаб туриш, шахсни кўрикдан ўтказиш, ҳужжатларни кўздан кечириш ва олиб қўйиш чораларига доир масалалар таҳлил этилган. ИИВ олий таълим муассасалари ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари, тингловчи ва курсантлари, шунингдек, амалиёт ходимларига мўлжалланган.
-
Органик ўғитлар
Маърузалар матнида органик ўғитлар, уларнинг аҳамияти, турлари, таркиби, тупроқ хоссаларига таъсири, органик ўғит қўллаш меъёри, муддати ва усули; органик ўғит қўллаш билан боғлиқ экологик муаммолар тўғрисида маълумот берилган.
-
Аҳоли турар жойларини кўкаламзорлаштириш
Аҳоли турар жойларини кўкаламзорлаштириш фанинг асосий вазифаси кўкаламзорлаштиришда композиция ва шакллантиришнинг композицион турлари, шаҳар ва шаҳар атрофида қишлоқлвримизда барпо этилаётган истироҳат боғлари, гуллар ва манзарали дарахтлар уларни биологияси ва агротехникасини ташкил қилишни ўрганиш.
-
ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛ НАЗАРИЯСИ
Ўзбекистон Республикасининг ҳозирги даврдаги тараққиётининг ўзига хос ҳусусиятлари мамлакатда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ва уларни чуқурлаштириш, сифат ва мазмун жиҳатдан янгиланиш даврини бошдан кечираётганлиги билан характерланади. Амалга оширилаётган ислоҳотнинг учинчи босқичида иқтисодиётни эркинлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш эвазига узлуксиз иқтисодий ўсишга эришишдек долзарб вазифа қўйилган. Бу эса ўз навбатида режали иқтисодиёт шароитида шаклланган барча иқтисодий механизм ва дастакларнинг иқтисодий мазмунига кўра бозор иқтисодиёти тамойилларига мос равишда янгиланиш ва такомиллаштиришни тақозо қилади. Бундай ўзгаришларни тақазо киладиган фанлар жумласига иқтисодий таҳлил назарияси ҳам киради.
-
IQTISODIY BILIMLAR TARIXI
"Iqtisodiy bilimlar tarixi" kursi iqtisodiy fanlar tizimida muxim o‘rin egallaydi. Insoniyat o‘zining ming yillik tarixi davomida katta iqtisodiy va ijtimoy taraqqiyot yo‘lini bosib o‘tgan. Xar bir davrda u yoki bu mamlakatlarda ayrim shaxslar (olim yoki xokimlar) tomonidan shunday iqtisodiy ahamiyatga molik fikr, g‘oya, nazariya, konsepsiyalari ilgari surilgan va amalga oshirilganki, bir xolda shular tufayli davlat va xalqaro ravnaq topgan, ba’zida tushkunlikka uchragan. Ana shu iqtisodiy g‘oyalar har tomonlama chuqur o‘rganish, taxlil etish, ular orasidan umumbashariy ahamiyatlarini ajratib olib, xozirgi davrda, ya’ni xayotga tadbiq etish nixoyatda ham nazariy ham foydalidir. Chunki ulardan ko‘p yillik tajriba mujassamlashgan bo‘ladi.
-
МОЛИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
Ушбу Маъруза матни Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти Қайта тайѐрлаш ва малака ошириш маркази тингловчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда молия фанини ўқитиш методикаси, ўқув услубий таъминоти, ўқитиш тамойиллари ва методлари батафсил баѐн этилган. Молия фанини ўқитиш методикасини ўқитиш жараѐнини ташкил этиш, ўтказиш ва ўқитишнинг фаол усуллари, электрон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятлари ҳамда тажриба синов ишларини ўтказиш методикаси келтирилган