-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Бобосўз изидан. Сўзлар билан сўзлашув
Азиз китобхон! Мана, ниҳоят, “Бобосўз изидан” китобининг тўлдирилган қайта нашри қўлингизда. 2018 йилда бу китоб нашр этилиши билан ижобий маънодаги катта шов-шувларга сабаб бўлди, тез фурсатда ўзбек зиёлиларининг эътиборини қозонди. Республика телеканалларида ушбу китоб номи билан аталган “Бобосўз” номи остида туркум кўрсатувлар тайёрланди. Бу китобнинг биринчи нашри шоиримизни илҳомлантирди, натижада, қўлингизда турган “Бобосўз изидан” китоби тўлдирилди, янги сўзлар билан бойиди. Аввалги нашрда 269 та сўз таҳлил қилинган бўлса, бу нашрда 418 та сўз хусусида фикр айтилган. Яъни, қайта нашрга яна 149 та сўз қўшилган. Илк нашрдаги сўзлар ҳақидаги мақолаларга жиддий қўшимчалар киритилган. Она Тилимизга меҳр ва муҳаббат билан би- тилган “Бобосўз изидан” китобининг тўлдирилган қайта нашри сизга теран баҳрамандлик бағишлашига ишонамиз.
-
Повести и рассказы
В сборник включены повести и рассказы замечательного русского писатель Ивана Алексеевича Бунина (1870-1953) такие, как "Антоновские яблоки", "Деревня" "Господин из Сан Франциско", "Митина любовь", "Солнечный удар" и другие.
-
Лирика
В настоящее издание вошли лучшие стихотворения великого русского поэта Александра Блока (1880-1921)
-
Dahshat
“Daxshat” hikoyasida oʻsha zamonlardagi oʻzbek ayollari, ayniqsa, ayollarga qanchalik qiyin, ogʻir boʻlgani o‘z ifodasini topgan. Ayollarning qadr-qimmatini yaxshilash, ularga boʻlgan e’tiborni mehr-muhabbatni kuchaytirish taklif qilindi. Demak, oʻsha vaqtlarda ayollar erkin soʻzlay olmas, fikrlarini erkin bayon eta olmas edi. Erkaklar esa goʻriston orqali oʻzlarini mard qilib koʻrsatishga urinishgani haqida xulosa berilgan.
-
Ўтмишдан эртаклар
Ушбу китобда муаллиф ўзининг қийинчилик, очарчилик, етишмовчилик ҳамда етимдик билан ўткан болалик йиллари, хотиралари ҳақида ҳикоя қилади.
-
O’TKAN KUNLAR
Modomiki, biz yangi davrga oyoq qo‘ydik, bas, biz har bir yo‘sunda ham shu yangi davrning yangiliklari ketidan ergashamiz va shunga o‘xshash dostonchiliq, ro‘monchiliq va hikoyachiliqlarda ham yangarishg‘a, xalqimizni shu zamonning «Tohir-Zuhra»lari, «Chor darvesh»lari, «Farhod-Shirin» va «Bahromgo‘r»lari bilan tanishdirishka o‘zimizda majburiyat his etamiz. Yozmoqqa niyatlanganim ushbu — «O‘tkan kunlar», yangi zamon ro‘monchilig‘i bilan tanishish yo‘lida kichkina bir tajriba, yana to‘g‘risi, bir havasdir. Ma’lumki, har bir ishning ham yangi — ibtidoiy davrida talay kamchilik-lar bilan maydong‘a chiqishi, ahllarining yetishmaklari ila sekin-sekin tuzalib, takomulga yuz tutishi tabiiy bir holdir. Mana shuning daldasida havasimda jasorat etdim, havaskorlik orqasida kechaturgan qusur va xatolardan cho‘chib turmadim. Moziyg‘a qaytib ish ko‘rish xayrlik, deydilar. Shunga ko‘ra mavzu’ni moziydan, yaqin o‘tkan kunlardan, tari-ximizning eng kirlik, qora kunlari bo‘lg‘an keyingi «xon zamonlari»dan belguladim.
-
O'zbeklar (hikoyalar)
Iste'dodli yozuvchi, xalqimiz mehrini qozongan adib O'tkir Hoshimov asarlari kitobsevar xalqimiz uchun munosib sovg'a bo'lishiga ishonamiz
-
Tushda kechgan umrlar
Kuz o‘lim to‘shagida yotgan bemorga o‘xshaydi. Oyoq ostida kasalmand xazonlar ingraydi... Erta bahordan bo‘tana bo‘lib, shosha-pisha, qirg‘og‘iga sig‘may oqqan ariqlar tiniqlashadi. Shuncha urinishlari zoe ketganini tushunib, olamga ma’yus boqadi... Endi suv tubida shodon chayqalgan maysalar emas, xazon ko‘milib yotadi... Yeru ko‘kni kafandek oppoq tuman chulg‘aydi. Oqzulmat orasidan qarg‘alarning xosiyatsiz fig‘oni eshitiladi.
-
Semiz va oriq.
Dunyo adabiyotida A.P. Chexov o‘z ovozi va o‘z so‘ziga ega bo'lgan noyob ijodkorlardan biri sifatida tan olingan. U hikoyalari orqali ushbu janrni yana bir taraqqiyot pog‘onasiga ko‘tarib berganligi ham bor gap. O‘zbek adabiyotida realistik hikoyalarning paydo bo'lishiga ham ayni yozuvchining asarlari sabab bo‘lib, Abdulla Qahhor va undan keyingi bir qator yozuvchilarimiz hikoyalarining muvaffaqiyatida mazkur adibning maktabi alohida ahamiyat kasb etadi. Ushbu kitobda yozuvchining eng sara hikoyalari jamlangan.
-
Нур борки, соя бор
Ёш қаламкаш Шерзод касалхонага тушади-ю, хамма нарсани пул билан ўлчайдиган Сайфи Соқиевич билан ҳамхона бўлиб қолади. Табиатан софдил, пок эътиқод билан яшашга ўрганган Шерзод «дунёда ё заринг бўлсин, ё зўринг» деган шиор билан яшайдигаи бундай одамлардан нафратланади, икковларининг ўртасида кескин зиддият туғилади... Ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг "Нур борки, соя бор"романида замондошларимизнинг пок эътиқод учун кураши тасвирланган. Ўткир Ҳошимов тиниқ тасвири, қаҳрамонлар руҳий оламини чуқур очиши, тилининг равонлиги билан китобхонлар меҳрини қозонган ёзувчи. Қўлингиздаги асар унинг биринчи романи. Бу асар ҳам сизни ҳаяжонга солади, деб ўйлаймиз.
-
Ер остидаги авлиё
Олис тоғ қишлоқларидан бирида кутилмаган воқеалар руй беради. Қишлоққа кўчиб келган муаллимнинг гўзал қизини севиб қолган Раҳим олдинда ўзини даҳшатли азоблар кутаётганини билмас эди. "Ер остидаги авлиё ёхуд оқ ва қора изқувар тарихи” деган ном билан оғиздан оғизга кўчган воқелик инсон кўнглининг озодалигига, зеҳн-фаросатнинг кучқудратига. яхшилик ҳамиша ғалаба қозонишига. аммо бу ғалаба қурбонсиз ҳам бўлмаслигига ишора қилади.
-
Ғира-шира шомдан оппоқ тонггача
"Мен адабиёт деб аталмиш қутлуғ даргоҳга қадам қўйганимдан бери буюк устозларимнинг, дўсту биродарларимнинг меҳру оқибатларини туйиб яшадим, - дейди ёзувчи Носир Фозилов. - Ҳукуматимизнинт, уюшмамиз рахбариятининг елкамга қўйилган кафти ҳароратини ҳар сонияда, ҳар соатда сезиб яшадим. Агар яратган Эгам умр берса, баҳоли кудрат ижод қилиб, шу зайил яшаяжакман..." Адибнинг шукроналик билан айтган бу сўзлари бежиз эмас. Унинг адабиёт деб аталмиш нафосат бўстонига қадам қўйганига 60 йилдан ошди. Мана шу йиллар давомида у ўз танлаган йўлидан, мақсадидан оғишмай, сидқидилдан хизмат қилиб келяпти. Бу гапларни қўлингиздаги "Ғира-шира шомдан оппоқ тонгтача" деб номланган китобга киритилган адиб ҳақидаги мақолалар, шеърий алқовлар, жадалхатлару мактублар ҳамда қувноқ ҳангомалар тасдиқлайди.
-
Гуноҳ калити
Туғилданидаёқ бахтсизлик соя солган қизчани келажакда ҳам омадсиз ҳаёт кутиб турар эди. Балоғатга етгач, кунларнинг бирида бу қизча ғаройиб бир иш топилади. Олис улкалардан келиб қолган бир кампирнинг уйини супириб-сидириш учун мардикор қиз керак эди. Кампир мадикорлар ичидан айнан бахтсиз қизни танлайди ва унга бир сирни айтади. Бу сир калитлар билан боғлиқ эди.
-
Менинг университетларим (ҳикоялар ва ҳажвиялар)
Мазкур тўпламга киритилган ҳажман кичик, аммо мағзи тўлиқ насрий асарларда аёл муҳаббати, оила, фарзанд бахти тараннум этилади. Кишини ўйлантирувчи айрим ҳаётий муаммолар қаламга олинган.
-
Олтин тақдирлар
Ушбу китобда Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, ҳар-қандай вазифани уддалашда ўзида куч, ташкилотчилик, ташаббускорлик хислатларини мужассам этган, яқин кунларгача элимиз фаровонлиги учун машаққатли меҳнат қилиб, турмуш зарбаларининг салмоқли юкини енга олган айрим юртдошларимиз ҳақида ҳикоя қилинади.
-