-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
Dinshunoslik. Ateizm
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
Tarix. Tarix fanlari
-
-
-
-
УМУМИЙ ТАРИХ. ҚАДИМГИ ДАВР.
Қадимги юнон файласуф ва сиѐсий арбоблари - Фалес, Анаксимандр, Пифагор, Солон ва бошқалар Миср халқининг қадимий тарихи, маданияти, илм-фанда эришган ютуқлари билан яқиндан танишиш мақсадида Миср бўйлаб саѐҳат қилишади. Шунинг учун ҳам юнон тарихчилари ва географларининг асарларида Қадимги Миср тарихига оид кўплаб қизиқ маълумотларни учратиш мумкин. Юнон тарихчиси Геродот асарларида қадимги Миср тарихи ва маданияти ҳақидаги ѐзилган очеркларни кўплаб учратиш мумкин. Милоддан аввалги V асрда Геродот бутун Миср бўйлаб айланиб чиқди. У ўз саѐҳати давомида кўрганлари, билганлари ҳамда эшитганлари асосида қадимги Мисрга бағишлаб йирик тарихий асар ѐзди.Тўғри, Геродот қадимги Миср тилини билмасди, шунинг учун у баъзида Миср ҳақидаги маълумотларни саводи етук бўлмаган, маълумоти кам бўлган шахслардан олишга мажбур эди. Лекин шунга қарамасдан, тарихий адабиѐтнинг истеъдодли соҳиби бўлган Геродот қадимги Миср тарихи тўғрисида жозибали, ѐрқин, кенг панорамали,қизиқишга молик тарихий асар яратишга эришган.
-
УЛУҒБЕК (ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ) (1394 - 1449)
Рисолада буюк ўзбек олими ва давлат арбоби Муҳаммад Тарағай - Улуғбекнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида фикр юритилади. Рисолада аввал Улуғбек туғилиб ўсган ва яшаган давр тавсифланади, сўнг унинг ҳаёти жабҳаларидаги энг муҳим ҳодисалар ҳақида хабар берилади ҳамда таржимаи ҳоли ҳақида тўхталади. Рисоланинг асосий қисмида Улуғбекнинг илмий фаолиятига ва асарларига, хусусан, унинг асосий илмий асари «Зижи Курагоний»га кўпроқ тўхталиб ўтилади.
-
Тошкент тарихига оид ҳужжатлар
Гўзал шаҳримиз Тошкент ўзининг қадимий тарихига эга. Бу тарих бевосита Ўрта Осиё халқлари тарихи билан узвий боғлиқдир. Ўлкамизнинг тарихи ва маданиятида шарқу ғарбга машҳур шаҳарларимиз қаторида Тошкентнинг ўрни бетакрор. Шарку гарбни бир-бирига боғловчи қадимий ипак йўлида жойлашган шаҳарлардан бири бўлган Тошкент жаҳоннинг қатор халқлари, мамлакатлари ўртасидаги алоқаларда фаол иштирок қилди, шунингдек, моддий, маънавий маданият намуналари яратишда ўз ҳиссасини қўшди. Археологик қазишмаларда, Урта Осиё тарихига оид қўлёзмаларда, ўтган асрларда яшаб ижод этган oлимларнинг асарларида Тошкент ўз аксини топди. Шунинг учун ҳам академик В.Б.Бартольд: "Ўтмишнинг консиз даракчилари - хоҳ кундалик рўзғор буюмлари бўлсин, хоҳ расмий ёзма ҳужжатлар бўлсин, хоҳ турли ёзувлар, танга-чақалар бўлсин булар мазкур мамлакат тарихини чуқур ўрганишда буюк роль ўйнашини тушунтириб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак", деб айтганида тамомила ҳақ эди. Тошкент ҳақида ўрта аср тарихнавислари ажойиб маълумотлар ёзиб колдирганлар.
-
ГЎРИ АМИР МАҚБАРАСИ
1941 йилнинг июнь ойида Ҳукумат экспедицияси томонидан Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасида дафн этилган соҳибқирон Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳрух, Мирзо Улуғбек, Муҳаммад Султон ва Бибиховим мақбарасидаги Бибихонимнинг даҳмалари очилган эди. Немис-фашист босқинчилари мамлакатимиз ҳудудига бостириб кириши туфайли экспедициянинг натижалари тўлалигича ёритилмай қолиб кетди. Бу ҳақда эса ўзбек тилида бирорта ҳам мақола эълон қилинмади. Китоб муаллифи ўша экспедициянинг барча илмий маълумотларини ва архив ҳужжатларини чуқур таҳлил қилиб, Темурийларнинг дафи маросимлари, жасад қолдиқлари, қабртошлардаги ёзувлар ҳамда мақбара ҳақида биринчи марта ўзбек тилида қизиқарли тарзда баён қилган.
-
ТЎРТ УЛУС ТАРИХИ
Мухтарам ўқувчи, маълумингизким, халкимизда ҳар ким етти отасининг исм-шарифини билиши керак, деган акида бор. Зеро, инсон боласи ўя Ўз падари бузрукворига қараб қад ростлайди. Бобокалонларимиздан бири Мирзо Улуғбекнинг номини, мунажжим бўлганини, нари борса ўз ўкли томонидан ўлдирилганини биламиз, холос. Кўлингиздаги китоб эса Мирзо Улуғбек истеъдодининг вна бир кирраси тарихчилик соҳасидаги фаолиятининг маҳсулидир. Уни мутолаа килганлар нафакат етти аждодийн, балки бутун шажарасини билиб олади, десак заррача муболага бўлмайди.
-
AMIR TEMUR VA TEMURIYLAR SHAJARASI
Markaziy Osiyo xalqlari tarixini oʻrganishda Temur va temuriylar davrini mufassal o'rganmay turib bu mintaqaning tarixiga baho berish mumkin emas. Zero, Markaziy Osiyo xalqlari tarixida Temur va temuriylar davri mamlakatning siyosiy-ijtimoiy, iqtisodiy va madaniy rivojlanish jarayonida ulkan ijobiy burilishlar davri bo'lgan.
-
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАРИХИЙ-ФАЛСАФИЙ МОҲИЯТИ
Жаҳонда тасаввуф диний-ирфоний таълимоти ислом динининг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнаган. Ундаги комил инсон ғояси, юксак маънавий фазилатларни шакллантириш йўлларини кўрсатувчи диний-ахлоқий меъѐрлар ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, кишиларни эзгуликка, яратувчанликка, жамият тараққиѐтига ҳисса қўшиб, бошқа динлар ва конфессиялар вакиллари билан муросада, келишиб яшашга ундаб келган. Исломнинг жаҳон цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган инсонпарвар дин сифатида тарқалиши бевосита тасаввуф таълимоти билан боғлиқ. Чунки «хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиѐсат» мамлакатимизда стратегик вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. Мустақиллик йилларида муқаддас ислом динининг кенг тараққий этиши, ҳамда унинг замирида пайдо бўлган тасаввуф таълимотининг илғор ғояларини ўрганиш йўлга қўйилди. Ўзбекистонда демократик жараѐнларни янада чуқурлаштиришнинг янги босқичи бошланиб, сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан дин соҳасида ҳам қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди ва амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Ислом академияси, Ислом маданияти халқаро маркази ташкил этилиб, иш бошлади. Бухоро шаҳрида тасаввуфшунослик мактаби фаолият кўрсатмоқда. Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Аҳрор Валий Нажмиддин Кубро, Абдухолиқ Ғиждувоний каби машҳур мутасаввифлар юбилейлари нишонланди. Тасаввуф таълимотининг йирик намоѐндалари илмий ижоди намуналаридан кўплаб асарлар нашр қилинди.
-
АМИР ТЕМУРНИНГ ТУРКИЙ ЁРЛИҒИ
Ушбу илмий рисолада муҳим тарихий ҳужжат Амир Темурнинг фармойишига мувофиқ Хоразмдаги Абу Муслим авлодлари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган туркий (эски ўзбек) да битилган ва унинг шахсий муҳри билан тасдиқланган Ёрлиқнинг топилиш ва ўрганилиш тарихи, унинг факсимиле сурати, араб имлосидаги матни ва ҳозирги ўзбекчага табдили, шунингдек илмий изоҳлар ва тарихий воқеалар таҳлили берилган. Рисола тарихчилар, талабалар ва умуман Туркистон тарихи, хусусан, Темурийлар даври тарихи билан қизиқувчи барча ўқувчилар учун мўлжалланган.
-
Тасаввуф тарихи
Шарқ маънавияти ва маданияти тараққиётида тасаввуф таълимотининг ўзига хос ўрни бор. Тасаввуф бу инсоннинг руҳияти ва маънавий оламидаги жараён бўлиб, инсонни руҳий ва аҳлоқий камолатга етказувчи бир илмдир. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда қўлингиздаги китоб халқимизнинг руҳий эҳтиёжини қондириш, маънавий қадриятларини тиклаш ва теран англаш йўлида хизмат қилувчи муҳим манбадир. Асарда шунингдек, тариқатлар ва уларнинг инсон ҳаётидаги руҳий оламидаги ўрни ва аҳамияти далиллар ва хулосалар билан баён қилиб берилган. Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
ЗАФАР ЙЎЛИ
Ушбу китоб, буюк давлат арбоби, бетакрор саркарда Амир Темурнинг ўзи ёзган (ёҳуд котибга айтиб ёздирган) ҳаётномаси дир. Китобда Амир Темурнинг мураккаб ҳаёти, дастлабки мухорабалари ўз ифодасини топган.
-
Sohibqiron Yoquti
Bobomiz Amir Temur Sohibqiron, o'zlarining gaplari bo'yicha, «butun dunyodagi razil jinoyatkorlarning yostig'ini quritish niyati bilan umr kechirar ekanlar, 1398 yili Dehli shahrini o'z tasarruflariga olgan paytlarida bu javohir u kishiga tuhfa etilgan.
-
АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ
Истиқлол туфайли биз учун беркитиб қўйилган ўтмиш эшиклари кенг очилди. Тарихимизнинг қатағон этилган саҳифаларини, шу жумладан буюк бобомиз Амир Темур даври ижтимоий ҳаёти, маданияти, санъатини ҳам, ўқиб, ўрганиш имконияти туғилди. Ушбу китоб ана шу улуғ имкониятнинг меваларидан биридир. Унга (1994) Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги ва Амир Темурнинг 660 йиллиги муносабати билан яратилган илмий тадқиқотлар ва мақолалардан намуналар киритилди. Ўйлаймивки, тўплам Амир Темур ва темурийлар даври маданиятини ўрганиш борасида ўзига хос ҳисса бўлиб, азиз китобхонлар эътибораси қозонади.
-
ТАРИХНИНГ НОМАЪЛУМ САҲИФАЛАРИ. K. 4
Мазкур китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халкимиз хаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ёки умуман ўрганилмаган муҳим масалаларга оид илмий маколалар, хужжат ва материаллар, шунингдек, ўз такдирида мураккаб тарихий даврнинг фожиали вокеаларини ифодалаган шахслар ҳакидаги хотиралар илк бор эълон килинмокда. «Шахидлар хотираси» жамоат фонди ва «Қатағон курбонлари хотираси» музейи томонидан анъанавий тарзда 4-китоб сифагида нашр этилмокда, илмий жамоа бундан кейин ҳам шундай хужжат ва материаллар, илмий макола ва хотиралардан иборат китобларни нашр этиб боради. Ушбу китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар хамда олий ўкув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.
-
AMIR TEMUR VA TEMURIYLAR MA’NAVIYATI
XIV asrning oxiridan boshlab nafaqat Sharqda, balki G'arbiy Yevropa mamlakatlarida ham ijtiomiy-iqtisodiy, siyosiy va madaniy hayotda yuksalish jarayoni ro'y bera boshladi. O'rta Sharq mamlakatlaridagi ijtimoiy-madaniy taraqqiyotda Amir Temurning markazlashgan davlatni barpo etishi muhim rol o'ynagan bo'lsa, Yevropaning ko'pgina mamlakatlarida cherkov va dinga qarshi kurash boshlagan ilg'or fikr egalari gumanistlarning say'-harakatlari moddiy ishlab chiqarish jarayonidagi ijobiy o'zgarishlarda muhim rol o'ynadi. Agar ijtimoiy-madaniy taraqqiyot jarayoniga chuqurroq kirib borilsa, ikkala mintaqa xalqlarining milliy o'zligini anglay boshlaganligi, milliy g'urur, milliy ong va tafakkurning shakllana boshlaganligi madaniy taraqqiyotning asosiy harakatlantiruvchi kuchi bo'lganligini ko'rish mumkin.
-
Изучение личности учащегося и ученических коллективов.
В книге раскрыты методы и приемы изучения личности учащегося и ученических коллективов, которые может использовать учитель в условиях школы.
-
ТАРИХНИНГ НОМАЪЛУМ САҲИФАЛАРИ. К. 1
Ушбу китобда Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даврида мамлакатимиз ва халқимиз ҳаётида рўй берган, аммо тарихчи олимлар томонидан оз ўрганилган ёки умуман тадқиқ этилмаган муҳим масалаларга оид ҳужжат ва материаллар илк бор эълон қилинмоқда. “Шаҳидлар хотираси" хайрия жамғармаси ва “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи бундан кейин ҳам шундай ҳужжат, материал ва илмий ахборотлардан иборат китобларни нашр этиб боради. Китоб Ўзбекистон тарихининг мустамлакачилик даври билан шуғулланувчи тарихчи, адабиётшунос, файласуф ва юрист олимлар, аспирантлар ҳамда олий ўқув юртлари тарих факультетларининг талабаларига мўлжалланган.