-
Ислом дини тарихи ва фалсафаси
Қадим Мовароуннаҳр ўлкаси илм-фан ва маърифатнинг, шу билан бирага санъат, маданият ва меъморчиликнинг ҳам манбаи бўлган. Шу сабаб ҳам “Самарқанд рўйи замининг энг гўзал юрти, Бухора эса, ислом дининг қувват берувчи шаҳри” деган ҳаққоний бир ибора пайдо бўлган. Икки дарё ўрталигида жойлашган ушбу дарёнинг билим булоғи эканлигини олдин ҳам, ҳозирда ҳам Шарқ ва Ғарб тан олган ва тан олмоқда. Лекин афсуски, йигирманчи асрнинг охирги ўн йиллигига қадар-Собиқ Иттифоқ даврида алломаларимиз номлари яширилди, “Сизлар саводсиз халқсизлар”-деган тамға босилди. Натижада халқимиз, уларнинг кимлигини билмади, ўзини саводсиз миллат деб ҳисоблади. Аллоҳга шукурлар бўлсинки, ёруғ кун келиб, халқимиздан бундай тамға олинди, мутеълик занжири узилди, халқимиз ўз тарихига, ундаги олимларига, ўзининг ўзбек эканлигига ғурур билан қарайдиган бўлди. Бу кун йиллар давомида орзуга айланган-Юртимизни мастақиллиги кунидир. Ушбу кундан бошлаб, айни унит бўлган алломаларимиз номларини қайта тикланиши, уларнинг бой илмий меросини халқимиз онги ва шуурига етказиш сиёсати илгари сурилди. Энди елкасига офтоб тегиб, эркин нафас ола бошлаган халқ қуллик кишанини қайтадан киймайди1.
-
Кадимги ва ўрта аср Ғарбий Европа фалсафаси
Ушбу ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўгрисидани қонун ва. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида Олий ва ўрта махсус таалим ўқув юртларининг фалсафа факультетлари, ижтимоий-сиесий бўлимлари така баларига, шунингек, барча гуманитар йўналишдаги олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва фалсафа тарихи билан кизи» кувчилар учун тавсия этилади. Ушбу ўқув қўлланма узбек тилида биринчи марта нашр қилинмокда. Ўқув қўлланмада жаҳон маданияти хазинасига улкан ҳисса қўшган кон а Рим мутафаккирлари Платон, Аристотел, Демокрит, Эпикур, Тит Лукре- ция Кар, схоластик фалсафанинг вакиллари ҳамда уйюниш даврининг Нирик олимлари ва мутафаккирлари Николай Коперник. Жордано Бруно, Галилей, Кампанелла на Томас Морларнинг таълимотлари ўз ифодасини топган. Мазкур қўлланмани тайёрланида яқиндан ёрдам берган профессор Х. Али- кулов на доцентлардан А. Ж. Шарипов, М. Кодировларга ўз миннатдорчилиги- билдирамиз.
-
Islom falsafasiga kirish
Ushbu o'quv qo'Uanmada islom falsafasi shakllanishiga zamin yaratgan ilohiyotshunoslikning taraqqiyot jarayoni, dastlabki falsafiy mushohadalaming paydo bo'lishi, kalom, falsafa hamda tasavvuf ta'limotining tarixi va nazariy masalalari ochib beriladi. Kalom falsafasi mohiyatini tushunish bugungi kunda Sharq falsafasini o'rganish, ayniqsa, o'zbek mutafakkirlarining falsafiy-diniy qarashlarini to'g'ri anglashda ochqich bo'lib xizmat qiladi. Shuningdek, ushbu qo'llanma islomdagi turli yo'nalish va oqimlarning paydo bo'lish sabablarini xolis o'rganishda katta yordam beradL O'quv qo'llanma O'zbekiston Respublikasi Oliy va o'rta maxsus ta'lim vazirligi davlat ta'lim standartlari namunaviy dasturiga muvofiq tayyorlangan bo'lib, oliy o'quv yurtlarining talabalari, o'qituvchilari, aspirant va magistrantlariga mo'ljallangan.
-
Демография статпстикаси
Укув кулланма маъруза матни сифатида Демография курсини урганувчи талабалар ва куп сонли укувчиларга мулжалланган.
-
Япон фалсафаси
Мазкур қўлланма Ўзбекистонда илк бор амалга оширилган Япония фалсафаси тарихини тизимий ёритиб беришга йўналтирилган ҳаракат натижасидир. Биринчи бобда японияликларнинг энг қадимий диний эътиқод- лари, синтоизмнинг соф япон таълимоти сифатида шаклланиши кўрсатилган. Иккинчи бобда Японияда феодализм даврида фалсафий фикр ривожи ўрганилади. Унда буддавийлик, конфуцийчилик ва нео- конфуцийчиликнинг Японияга кириб келиши, тарқалиши, мосла- шуви ва ривожи кўрсатилган. Шу билан бирга ўрта асрлар охирги даври фалсафасининг асосий йўналишлари ўрин олган. Учинчи бобда янги ва энг янги давр япон фалсафасининг муаммолари, шунингдек, Японияда Иккинчи жаҳон урушидан кейинги давр фалсафа ривожининг хусусиятлари ёритиб берилган. Япон фалсафаси тарихини ўрганиш жараёнида муаллиф унинг жаҳон фалсафаси билан умумиятини, шунингдек япон халқининг табиий-тарихий ва маънавий ривожи хусусиятлари билан боғлиқ бўлган ўзига хос томонларини кўрсатишга интилган.
-
Kurash turlarining rivojlanish tarixi
O'quv qo'llanmada kurash turlarining rivojlanish tarixi, kurash turlarini rivojlantirishga oid Qonun, qaror va farmonlar, yurtimizda kurash turlarini rivojlantirish xususiyatlari batafsil tushunarli va sodda tilda bayon etilgan. O'quv qo'llanmadan Oliy va o'rta maxsus ta‘lim muassalari o'qituvchi va talabalari keng miqyosda foydalanishlari mumkin.
-
Ислом фалсафаси
Мустақиллик йилларида ўзлигимизни англаш, тарихни ҳаққоний ёритиш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш муаммоси диншунослик фанининг фалсафий масалаларига эътибор беришни тақозо этади, зеро Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек “шу нуқтаи назардан қараганда, муқаддас ислом динимизни пок сақлаш, уни турли хил ғаразли хуруж ва ҳамлалардан, туҳмат ва бўҳтонлардан ҳимоя қилиш, унинг асл моҳиятини униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизга тўғри тушунтириш, ислом маданиятининг эзгу ғояларини кенг тарғиб этиш вазифаси ҳамон долзарб бўлиб қолмоқда”1. Шундан келиб чиққан ҳолда миллий тарихимиз ва умумбашарий тараққиёт ривожига унутилмас ҳисса қўшган алломаларимизнинг илмий мероси ва фалсафий қарашларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ниҳоятда муҳим. Негаки биз бугунги кунда “мамлакатимизни демократик тамойиллар, илм-фан ютуқлари, юксак технологиялар асосида модернизация қилиш билан бирга, муқаддас динимизни, миллий ўзлигимизни асраб-авайлаб яшашни мақсад қилиб қўйганмиз”2.
-
Иран I
Постановление Академии Наук положить начало особому периодическому органу по ирановедению - объясняется как заслугами русской науки в этой отрасли востоковедения в прошлом (не касаясь более отдаленного прошлого, достаточно вспомнить имена К. Г. Залемана и В. А. Жуковского), так и сравнительным обилием русских научных сил по прановедению в насто- ящее время (в значительной степени благодаря преподавательской деятельности обоих названных ученых).
-
Inson falsafasi
Inson borlig'i haqidagi dastlabki tasavvurlar Qadimgi Sharq mamlakatlari, ayniqsa, Hindiston, Xitoy, Eron, Turon xalqlari tomonidan yaratilgan afsonalar, ertaklar, dostonlar, q shiqlarda z ifodasini topgan. Odamlar zlari yashab turgan atrof-muhitda sodir b ladigan zgarishlarni turli xudolar ramzida ifodalash- gan. Odamlar va xudolarning turmush tarzlari bir xil, hatto ular bir xil xislatlar, fazilatlar va bir xil nuqsonlarga ega b lganlar. Lekin xudolar qudratli, kuchli, salobatli, hamma narsaga qodir, deb ta'riflangan. Asta-sekin sha qudratlilik, sha buyuklik, barcha ishlarning uddasidan chiqa olish salohiyati odam degan tirik mavjudot tomon o a boshlagan.
-
Янги ва энг янги давр Ғарбий Европа фалсафаси (XVII—XX асрлар)
Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Конун ва кадрлар тайёрлаш Миллий дастури асосида Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларининг фалсафа факультетлари, фалсафа, ижтимоий-сиёсий булимлари талабаларига, шунингдек барча гуманитар йўналишдаги олий ўқув юртларининг талабалари, аспирантлар, илмий тадқиқотчилар ва фалсафа тари- хи билан қизиқувчилар учун тавсия этилади. Ушбу ўқув қўлланма Ғарбий Европа фалсафий тафаккур тарихининг муҳим ва юқори босқичи ҳисобланади. Мазкур ўқув қўлланма ўзбек тилида биринчи маротаба чоп этилмокда. Қўлланмани тайёрлашда ўз маслаҳатларини берган профессор М. А. Аҳмедова ва доцентлар Д. Пўлатова, Г. Х. Расуловаларга ўз миннатдорчилигимизни билдира- миз.
-
Inson falsafasi
Inson hamma zamonlarda ham o‘zining kimligini, o‘zligini bi- lishga intilgan. Inson muammosiga bag‘ishlangan turli gipotezalar, nazariyalar va konsepsiyalar yaratildi. Lekin zamonlar o‘tishi bilan inson deb nomlanuvchi mavjudotda hali o'rganilmagan, yechilishi zarur bo‘lgan muammolar, jumboqlar ko'payib boraverdi. Qadimgi zamon falsafasi namoyandalari, xususan, qadimgi Hind va Xitoy faylasuflari inson ikki yirik qudrat — tana bilan jonning uyushmasidan iborat, jon tanani tark etib, ruhga aylanib turadi, ruh esa o'lmaydi, deb tushuntirgan bo‘lsalar, qadimgi Eron va Turon faylasuflari inson borlig'i olam borlig'i bilan bevosita aloqador, inson borlig‘ida olam borlig‘i o'z ifodasini topadi, olam borlig'i esa to'rt asosiy unsurdan: tuproq, suv, olov, havodan tashkil topgan, olam borlig'ining murakkab shakllaridan bin bo'lgan inson tabiati ham, shubhasiz, o'sha to'rt unsur bilan bog'liq bo'ladi, deb ishontirishga harakat qildilar.
-
-
Фалсафа ёхуд фикирлаш лаззати
Бахт нима? Бизни ҳамиша маънавий поклик ва комилликка ундаб, руҳиятимизни нурлантириб турадиган нарсанинг ўзи ни- мадан иборат? Бизни севиш ва севилишга талпиниб, ҳақу ҳақи- қатга, адолат ва эзгуликка топиниб яшашга нималар мажбур этади? Киши қарздор туғилади, хўш, дунё олдидаги қарзларини узиши учун у нималар қилиши лозим? Маданият, нафосат, циви- лизациянинг шахс ва жамият ҳаётидаги ўрни қандай?.. Китобда ушбу азалий саволларга жавоб изланади. Муаллиф ички зиддиятларга тўла ҳаётни мушоҳада этиб, «фикрлаш лаз- затидан туғилган ҳикматларини ўқувчи ҳукмига ҳавола этади.
-
Jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi
O'quv qo'llanmada jismoniy madaniyat nazariyasi va metodikasi fanining maqsadi, vazifalari, uning jamiyatdagi vazifalari uning jamiyatdagi vazifalari va shakllari, jismoniy tarbiya nazariyasi bo'yicha olib borilayotgan tadqiqot uslublari, jismoniy tarbiya vositalari va didaktik tamoyillari, mashg'ulotlarda qo'llaniladigan metodlari, harakatlarga o'rgatish bosqichlarining tuzilish asoslari va qonuniyatlari, jismoniy sifatlarni tarbiyalash metodikasi jismoniy tarbiya darslarida pedagogik nazorat: pedagogik tahlil, xronometraj, pulsometriya o'tkazish uslublari, sportning nazariy asoslari berilgan.
-
Umumiy parazitologiya
O'quv qo'llanmada parazitologiya fanining maqsad va vazifalari, tirik organizmlar o'rtasidagi turli shakldagi parazit-xo‘jayin munosabatlar, parazitlaming kelib chiqishi, odam, mahsuldor hayvonlar va qishloq xo'jalik o'simliklarida parazitlik qilib katta iqtisodiy zarar keltiruvchi vakillarining tuzilishi, ko‘payishi, bioekologik xususiyatlari, qo‘zg‘ atadigan kasalliklari va ularning oldini olish chora-tadbirlari to‘g‘risida ma’lumotlar keltirilgan.
-
ДЕЛОВАЯ И ДИПЛОМАТИЧЕСКАЯ ПЕРЕПИСКА НА ИНОСТРАННОМ ЯЗЫКЕ
Данная работа посвящена написанию и переводу дипломатической документации, в частности деловой и коммерческой корреспонденции. Подробно описаны основные виды документации: заказы, запросы, контракты, рекламации и т.д. К каждому из видов документации приведены примеры на английском языке с переводом на русский язык, а так же предоставлены самые распространенные выражения и слова, используемые в ходе написания документов