-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Э ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Э ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг йигирма тўққизинчи ҳарфи. Тил олди, ўрта кенг лаблашмаган унли товушни ифодалайди. Ушбу унли сўзнинг барча ўрнида учраса ҳам, ёзувда ҳамма вақт Э ёзилавермайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ф ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ф ҳарфи ўзбек Кирилл алифбосининг йигирма иккинчи ҳарфи; сирғалувчи, лаб-тиш, шовқинли жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Сўз боши (фойда, фуқаро, футбол), ўртаси (офтоб, ҳафта, шифер) ва охири (алиф, такаллуф, шараф) да кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ғ ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ғ ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз тўртинчи ҳарфи. Чуқур тил орқа, шовқинли, сирғалувчи, жарангсиз ундош товушни ифодалайди. Қўлланишига кўра унча фаол эмас, лекин ҳар қандай ундош ва унли билан ёнма-ён келади. Сўзнинг боши (ғалаба, ғарб, ғунча), ўртаси (оғиз, туғма, тўғри) ва охирида (димоғ, ёруғ, улуғ) қўлланиши мумкин. Баъзан охири ғ билан тугаган сўзларга г билан бошланадиган аффикслар қўшилганда, ҳар икки товуш ассимиляцияга учраб, қ тарзида талаффуз этилади ва шундай ёзилади: тоғ+га>тоққа, туғ+ган>туққан, тоғ+гача>тоққача. Туркий халқлар, жумладан, ўзбек халқи учун умумий бўлган деярли барча ёзувларда ўзига хос белгишаклларга эга. ҒАВВОСЛИК — сув остида турли и.т. ва амалий ишларни бажариш мақсадида одамлар (ғаввослар)ни махсус
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Г ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Г ҳарфи ўзбек Кирилл алифбосининг тўртинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, портловчи, жарангли ундош. Сўз боши (гул, гўзал), ўртаси (югур, эгар), охири (барг, тонг)да келади. Сўз охирида туб ўзбек сўзларида деярли учрамайди, бошқа тиллардан ўзлашган сўзларда жарангсизлашади (педагог — педагок, бульдог — бульдок ва ҳ.к.). 1995 й.да қабул қилинган ўзбек лотин алифбосида олтинчи ҳарф. Туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи учун умумий булган ёзувларда бу ҳарф ўзига хос шаклга эгадир.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ҳ ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз бешинчи ҳарфи. Бўғизда ҳосил бўлувчи, сирғалувчи, жарангсиз ундошни ифодалайди. Қўлланишига кўра, унча фаол эмас, асосан, араб ва форс тилларидан ўзлашган сўзларда ёзилади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси И ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси И ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўнинчи ҳарфи. Тил олди, лаблашмаган, тор унли товуш. Тилнинг бўйлама ҳолатига кўра олд қатор ҳамда орқа қатор и турларига эга (бу ҳол имлода акс этмаган).
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ж ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ж ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг саккизинчи ҳарфи. Ундош, жарангли, тил олди, портловчи товуш. Сўз бошида (жийда, жар, жайран), ўртасида (гижда, ажрим) ва сўз охирида (бож, тож) кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси К ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси К ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн иккинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, жарангсиз, портловчи ундош товуши. Сўз боши (кўл, кўз), ўртаси (тулки, укки) ва охири (тилак, билак)да келиши мумкин
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Л ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Л ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн учинчи ҳарфи. Сонор, сирғалувчи, жарангли, тил олди ундоши. Сўз боши (лаб, лавлаги), ўртаси (бола, балиқ, булоқ) ва охири (кўл, қўл)да кела олади.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси М ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси М ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн тўртинчи ҳарфи. Икки лабнинг жипслашувидан ҳосил бўладиган портловчи жарангли бурун товуши. Сўз бошида (мактаб, мухбир), ўртасида (мамлакат, сумалак), охирида (қалам, салом) кела олади.
-
Тарих: истилолар ва қўзғолонлар
Ушбу маълумотномада инсоният тарихида бўлиб ўтган урушлар, уларнинг келиб чиқиш сабаб ва оқибатлари ҳақида батафсил ҳикоя қилиб берилган.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Н ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Н ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн бешинчи ҳарфи; тил олди, бурун, сонор, портловчи, жарангли ундош товушни ифодалайди.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ў ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси Ў ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўттиз иккинчи ҳарфи. Тил орқа, ўрта кенг, лаблашган унли товушни ифодалайди (ушбу унлининг маъно фарқловчи тил олди варианти ҳам айни шу ҳарф билан ифодаланади, яъни алоҳида белгига эга эмас).
-
Право человека
Подготовка Международного билля о правах представляло собой предмет особой заботы Объединенных Наций. В семи различных статьях Устава Организации Объединенных Наций, подписанного в Сан-Франциско в 1945 году, произвозглашена поддержка прав человека со стороны Организации Объединенных Нации и учреждена Комиссия по правам человека.
-
Иқтисодий таҳлил ва аудит
Фаннинг вазифаси талабаларга корхоналар активлари, мажбуриятлари, хусусий капитали, молиявий натижалари кўрсаткичлари аудитининг назарий асослари бўйича билимларни ва куникмаларни беришдан, уларда етарли амалий тажрибаларни шакллантиришдан иборатдир. Ҳозирги кунда республикамизда таълим тизимидаги ислохатларнинг асосини шакллантирувчи катор меъёрий хужжатлар кабул килинган ва амалга оширилиб келинмокда. Булар асосида "Таълим тўғрисида"ги ва "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги конунлар алоҳида ўрин тутади. Бу конунлардан келиб чикадиган вазифа таълим дастурлари мазмунининг юкори сифатига эришиш ва янги педагогик технологияларни жорий килишдир.
-
Ўзбекистон миллий энциклопедияси О ҳарфи
Ўзбекистон миллий энциклопедияси О ҳарфи ўзбек кирилл алифбосининг ўн олтинчи ҳарфи. Тил орқа, кенг, лаблашмаган (шеваларда бир қадар лаблашган) унли фонемани ифодалайди.