-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Бахт, омад ва ҳаётга бошловчи сўзлар
Мазкур китобда илм-фан соҳасидаги қайсидир кашфиёти, фаолияти билан халқини бутун дунёга танитган, миллатининг фахри-ифтихорига айланган мутафаккирларнинг ҳикматли, сара фикрлари, шунингдек, турли халқ мақоллари жамланган. Бу ҳикматлар Ҳаёт деб аталувчи майдоннинг қайсидир жабҳасида сизга асқотиши , ҳеч бўлмаганда тафаккуринингизни бойитишига умидвормиз.
-
Шарқ мумтоз поэтикаси
Маълумки, шарқ мумтоз поэтикаси кенг қамровли тушунча, у араб, форс ва турк тилидаги манбалар билан чекланмай ҳинд, хитой, япон, корейс каби унлаб халқлар адабий-назарий тафаккури тажрибаларини ҳам ўз ичига олади.
-
Ижод сеҳри
Адабиётшунос Умарали Норматовнинг ушбу китоби янги ўзбек адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаб тараққиёт йўллари, ёрқин сиймолари, нодир намуналари, шунингдек, адабий таълим, мутолаа масалалари ҳақидаги тадқиқот, эссе, адабий ўй, хотира, суҳбатлардан ташкил топган.
-
Бахт қўшиғи
Ушбу китобга мамлакатимизда таваллудининг 100 йиллиги нишонланаётган Раъно Узоқованинг шеърий ва насрий асарлари жамланган. Уларда шоиранинг бахт ва бахтсизлик, шодлик ва уқубат, ҳаёт ва ўлим ҳақидаги қарашлари бадиий умлаштирилган. Шоиранинг Иккинчи жахон уруши мавзусидаги шеър ва ҳикояларида ҳам Бахтнинг, Ҳақиқатнинг, Мухаббатнинг турфа йусиндаги кўринишлари битта Жасорат деган тушунча остида жамланиб, ўкувчига туҳфа этилади.
-
Бахт қаерда
Бу жилдда «Нозик савол», «Бахт қаерда?», «Умр биттадир», «Бугунги эркаклар», «Сабаб ва натижа» рисолалари жамланган. Яъни, қатор йиллар давомида «7x7», «Бекажон» газеталари ва телевидениеда мухлислар билан олиб борилган савол-жавоблар тўпламидан иборат. Сухбатлар асосан оила илми, шахс маънавияти мавзусида. Аёнки, жони оғриб, боши қотиб турган одам нажот излаб бировга мурожаат килади.
-
Ёзувчининг сири
Жаҳон адабиётининг нодир намуналари билан яқиндан танишиш дунё мамлакатлари билан абадий алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Дунё адабиёти намуналари сифатида эътироф этилган ушбу асарларнинг ўзбек тилига ўгирилиши ва мазкур тўпламга киритилгани ўқувчилар учун ўзига хос туҳфадир.
-
Танланган асарлар 2-жилд
Хурматли китобхон! Асад Дилмурод ижодида инсон маънавий оламини теран бадиий бўёклар оркали тасвирлаш етакчи ўрин тутади. Адиб дунёни синчковлик билан кузатади, нигоҳига тушган манзараларни ҳаёт ва кўнгил драмасини очиш, руҳий қийноклар хамда изтироблар моҳиятини ёритишга хизмат килдиради. Қўлингиздаги жилдга киритилган «Фано даштидаги куш» романи, «Мулк» қиссасини ўқир экансиз, бунга амин бўласиз.
-
Афоризмы
Алишер Навои: Афоризмы- на русском, узбекском,английском,немецком,французском языках.Настоящее издание подготовлена к печати на основе книги "Алишер Навои.Афоризмы". Составитель профессор Хамид Сулейман.
-
Ҳибатул-ҳақойиқ
Ўрта Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқи жуда қадимий бой ёзма ёдгорликларга эга. XII-XIII асрлар ёзма ёдгорлиги "Ҳибатул-ҳақойиқ" асарининг мазмуни муҳим аҳамият касб этади. "Ҳибатул-ҳақойиқ" "Девону луғотит-турк" ва "Қутадғу билиг"дан бироз кейин дунёга келган ёзма ёдгорликдир.
-
Буни ҳаёт дебдилар ёки ўғлим Улуғбекнинг кундалиги
Муаллиф йигирма олти йиллик меҳнат маҳсулини ўқувчи ҳукмига ҳавола этмокда. Китобни қўлга олиб, орқа-олдига назар ташлайсиз-у салмоқлаб кўриб, беихтиёр ўқишга тутинасиз. Кейин-чи? Чалғиб кетмайсизми? Саҳифалар қатидан ўзингиз излагая шоҳиста ва зариф сеҳрни, дарддош оғриқларни топсангиз чалғимайсиз. Ўқиб, ўртоқларингизга ҳам беришни таклиф қиламиз.
-
Танланган асарлар 1-жилд Сарбадорлар
Мухтарам ўкувчи! Ушбу сўнгсўз бир кадар чўзилиб кетган бўлса-да, совриндор адиб Мухаммад Алининг «Шарқ» нашриёт матбаа акциядорлик компанияси томонидан чиқарилаётган томликларига киритиладиган барча асарларнинг моҳиятини тўлиқ акс эттиришдан ожиз. Бадиий яратиқнинг чин баҳосини синчков ўқувчи беради. Таниқли ёзувчининг асарлари билан кайта учрашувингиз хайрли бўлсин.
-
Юлдузли тунлар
XX асрнинг ўрталарида адабиётга янги руҳдаги авлод кириб келди. Пиримқул Қодиров ўзбек адабиётидаги ана шу авлоднинг пешқадам намояндаси бўлди. Истеъдодли сиймо борки, замон билан муносабатини мустаҳкамлаб олади. Марказдан йироқ тоғ қишлокда 1928 йил 25 октябрда туғилган Пиримқул Қодиров йигирма олти ёшида малакали шарқшунос, фан номзоди, ёзувчи, ҳавас қилгулик оила бошлиғи бўлди. У иш фаолиятини Москвада, Иттифоқ ёзувчилари уюшмасининг ўзбек адабиёти бўйича маслаҳатчиликдан бошлади.
-
Спитамен
Самарқандлик олим, тарих фанлари номзоди, фалсафа фанлари доктори, профессор Қамар Амон асарида Суғдиёна пойтахти кадимий Самаркандга, Туроннинг бошқа вилоятларида, Эрон ва қадимги Шарқнинг катор мамлакатларида (Буюк Ипак йўлидаги ҳудудларда) содир бўлган воқеалар қизиқарли тасвирланади. Романда суғдийларнинг доҳийси, ўз даврининг мислсиз ва такрорланмас моҳир ҳарбий қўмондони, халк қўзғлони рахбари Спитаменнинг тарихий сиймоси, унинг македонлик Искандар Зулқарнайн бошчилигидаги чет эл истилочиларига қарши, Суғдиёна истиқлолияти учун кураши ҳар томонлама, ўқишли, бадиий шаклда акс эттирилган. Китобда қаламга олинган даврдаги озодлик учун кураш фожиалари билан бир қаторда, яхшилик ва ёмонлик, хаққонийлик ва ноҳақлик, макр ва муҳаббат ўрталаридаги кураш ҳам ўз ифодасини топган. Асар рус тилида 1993 йили «Суғдиёна» нашриётида, Самарқанд шаҳрида нашр этилган. Муаллиф ўзбек тилида ёзган бу романни янада мукаммаллаштириб, тугал шаклга келтиришга ҳаракат қилган. Роман ўкувчиларга манзур бўлади, деб ўйлаймиз.
-
Соғинч соҳили
Ғулом Шомурод ўз камтарин ижоди билан узоқ йиллардан бери назм мухлисларини хушнуд этиб келмокда. Шоир Ватанни, хусусан, она юрти Бухорони, меҳнаткаш халқни, табиатни, муҳаббатни тўлиб- тошиб куйлайди. Ҳар бир инсондан фазилат, ҳар воқеа-ҳодисадан ҳикмат ахтаради. Айниқса, мустақилликдан кейин Ўзбекистон эришган ютуқлари, диёримизда рўй бераётган улуғвор ўзгаришлар унинг қалбига оламжаҳон фараҳлар солади ва муҳими, шоир буларни самимий. оҳорли мисраларда акс эттиради. Ижодий сарҳисоб мақомидаги бу тўплам Сизга манзур бўлади деган умиддамиз, азиз китобхон.
-
Барханларда унган гул
Давр қахрамонини яратиш, образини бадиий асарларда ёрқин ифодалаш ҳар бир ижодкорнинг устувор вазифаларидан бири саналиб келган. Қўлингиздаги китоб ҳамиша халқ ичида юриб, эл дардини ўқиб ижод қилувчи Ўзбекистон халқ шоири Энахон Сиддиқованинг ана шу бурч-масъулиятига кўра, инчунун, қалб амри билан қоғозга туширилган лиро-эпик достондир.
-
Киприкда қолган тонг
Инсонни бадном қиладиган ҳар қандай ҳаром-хариш ишлардан ўзини тия олган, бу дунёга пок келиб, пок кетган, нурдек тиниқ ҳаёт кечирган, Аллоҳ даргоҳига фаришта бўлиб йўл олган дўстим, укам, жигарим, қадрдоним, хотираси ҳеч ҳачон ёдимдан чиқмайдиган севикли ёзувчим ЎЛМАС УМАРБЕКОВ га бағишладим ушбу қиссани.