-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ёвузлик фариштаси
Китобда жамланган ҳикоялар ўзининг ғайриоддий сюжети, фавқулодда жонсараклик ва куюнчаклиги билан ўқувчининг қалбидан жой олади. Воқеалар момоларимизнинг маталу достонлари, чўпчаклари оҳангида баён қилинган. Улар ўқувчини атрофга, одатий бўлиб улгурган нарса вa ҳодисаларга синчковроқ назар билан қарашга, уларнинг янги мазмунини кашф этишга ундайди.
-
Қалб сири
Ҳаёт мураккаб бўлганлиги учун ҳам унда яшаш жуда мароқли. Ушбу китобни 2005 йил оилавий машмашалардан ниҳоятда толиқиб , руҳан сиқилиб кетган дамларимда шунчаки қоғоз қоралаш учун ёзгандим. Бироқ «қўлёзмалар ёнмайди...» деганларидек, эски китобларим орасида тўрт йилдан буён чанг босиб ётган ушбу қоғозлар бугун ян а қўлларимда турибди. Борди-ю , янги ташвишлар бош ланиб, қадрдон кулбамдан кўчишга мажбур бўлмаганимда, бу қўлёзмалар тўрт йил эмас, ҳали узоқ вақт ўша жойда қолиб кетишга маҳкум бўлар, ўшанда опам Феруза тасодифан буларни топиб олиб, ўқишга тутинмас, ҳоли жонимга қўймай Самарқанд ҳамда Тошкентдаги устозларимнинг чиғириғидан ўтказиб олишга маслаҳат ҳам бермасди . Ўз навбатида, устозларим қимматли вакиларини сарфлаб, қўлёзмани кўриб чиқмаган ҳамда уни чоп этишга ундаб, мени шошириб қўймаган бўлармиди...
-
Bolalik xotiralarim
Ushbu asarda, govkush berk ko'cha edi. Aravalar ko'chaning yarmisiga qadar borar va berk joyiga yetganida orqaga qaytishga majbur bo'lar, ammo ko'chaning torligidan orqaga qayrilish ming chandon qiyin edi. Shuning uchun ham aravakashlar ming azob bilan orqaga qaytar edilar.
-
Ўша кун
Таниқли қалам соҳибаси Матлуба Деққон қизининг навбатдаги китобидан турли йилларда ёзилган қисса, ҳикоялари, қатра ва бадиалар ўрин олган. Синчков ижодкорнинг ҳаётий кузатувлари асосида қогозга тушган, инсоний муносабатларнинг ўзига хос мураккабликлари, умуман олганда, оддий одамларнинг қувончу ташвишлари ёрқин акс этган ушбу насрий ижод намуналари китобхонлар кўнглидан жой олиши шубҳасиз.
-
Ўша кун - бугундир
Ушбу сайланмада Фарида Афрўзнинг 1970-2012 йилларда ёзган шеър, ғазал, қасида ва ривоятлардан иборат ижоди жам- ланган. Тўпламнинг ўзига хос томони шундаки, муаллиф шакл имкониятларидан кенг фойдаланган. Шунинг учун тупламни ўқиш жараёнида ҳам кўзингиз, ҳам кўнглингиз қувнайди. Ўйлаймизки, шоира ижодидан тўла баҳраманд бўлиш сизга ҳузур бағишлайди.
-
Ёғду
Шеър фақат илҳомга тўлиб-тошган онларнинг ташрифи эмас — бу гўзал лаҳзалар ўлкасига сафарга чиқиш ҳам лозим. Шеър ёлғиз соғинчнинг ўзигина бўлиб қолмай, ҳақиқатга энтиккан дилларни унутмаслик керак. Ана шу икки қутб бирлигида хотирада муҳфланиб қоладиган сатрлар туғилади. Шоира Умида Худойберганова ташбеҳлар орқали ўша унутилмас туйғуларни тараннум этади.
-
Bil sayyorasi
Ulkan yulduzkezar olti kishidan iborat ekipajini hamda tabiat mavjudotlaridan iborat kichkina bir jonli dunyoni nur tezligiga yaqin shiddat bilan o'zga olamlarga olib uchyapti.Muddao-hayot uchun yaroqli yana bir makon topishdir.Mar nazariyasiga ko'ra, har qanday quyosh tevaragidagi sayyoralarda, albatta shunday makon bor.
-
Сақлаш хонасидаги ханжар
Турфа тақдирлар ёнимизда руй берган воқеа ходисалар асосида очиб берилади. Гохи секин, гохо шиддат билан ривожланган воқеалар билан юзма-юз келаркансиз, саргузаштлар оламига кириб қоласиз. Қахрамонлар кечинмалари, ўзига хос хис -туйғулари кўпчиликка маълум бўлмаган томондан назар ташлаш орқали ёритилган. Асарга ҳаётий воқеаларнинг асос қилиб олинганлиги уларнинг таъсирчанлигини оширган. Китобдан бошингизни кўтаргач, ҳаёт ва қисмат ҳақида, инсонлар бошига тушган савдолар хақида теран хулосалар чиқариш имконига эга бўласиз...
-
Умид қувончи
Кўнгилдаги энг покиза туйғулар оҳанглар тилига кўчиб калб мулкига айланса, уни мутолаа қилганлар учун нурли манзилларнинг зиёбахш чорлови ҳамроҳ бўлади. Муаллим ва ижодкор Эргаш Бозоровнинг ушбу «Умид қувончи» китобидаги шеърлар ўзининг теран фалсафий мушоҳадалари билан китобхонлар маънавий дунёсини эзгулик зиёсига ошно этади.
-
Besh bolali yigitcha
O'zingiz ajoyib roman va qissalarda yoshlarning to'g'rilik, insonlarga bo'lgan mexru- muxabbat, sadoqat kabi oliyjanob xislatlarini va firibgarlikka qarshi olib borgan kurashlarini qiziqarli hamda tasirchan tarzda aks эttirgan adibning ushbu asari ham siz aziz bolajonlarni befarq qoldirmaydi.
-
Айтмай дейман-у... бўлган воқеалар-да
Оламда китоб кўп, барини ўқишга умр етмайди. Баъзан орзикиб боқиб, буни ўқимасам бўлмайди-да, дея кўз остига олган китобни варақлашга ҳам вакт тополмай юрасан. Аммо бирон-бир кадрдонинг, та- нишинг ёки ёш адиб келиб, бир тўплам тайёрла- гандим, кўриб фикр айтсангиз, деб колса, бундан бўйин товлаш қийин. Мансурхўжа ака агар малол келмаса, тўпламчамни кўриб, мулоҳазаларингизни айтсангиз, деганида, кўнглимдан бир андиша кеч- ди - гох мўъжизакор табиат, гоҳ тарихий мавзулар- да асар ёзиб юрган, шахси ва ижоди хакида Озод Шарафиддинов, Уткир Ҳошимовлардек зотлар ма- қолалар битиб, илик сўзлар айтган бу каламкаш энди нега айнан менга мурожаат қиляпти? Бу савол- га тўпламни вараклай бошлаганимдан сўнг жавоб топдим, унга хангомалар жамланган экан. Мен учун сира кутилмаган ҳол бўлди, чунки бу кишининг ушбу мавзуда калам тебратганига илгари сира дуч келмаган эдим.
-
Ҳаёт йўлим
Чуқурроқ фикр юритилса, ҳар бир инсоннинг босиб ўтган ҳаёт йўли ва фаолияти бошқалар учун ҳаёт мактабига айланиши ҳам мумкин. Бундай ҳаёт мактабини яратган инсонлар кўплаб топилади. Улар бизлар билан ёнма-ён яшайдилар ва ҳар бир дақиқада ўрнак бўларли из қолдирадилар. Шундай инсонлардан бири заҳматкаш файласуф олим Эркин Бобомуродовдир. Қадим Сурхон воҳасида туғилиб, униб-ўсган олимнинг ҳаёт йўли ва фаолияти ёритилган мазкур рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, ўқувчида чуқур таассурот қолдиришига ишонамиз.
-
Ҳаёт зийнати
Инсон ўсиб-улғайиб балоғат ёшига етгач, баркамоллик сари интилади. Ҳаёт қозонида қайнаб, чуқур илм билан касб-ҳунар эгаллаб, оила қуриб, жамиятда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Ватанини, халқини эъзозлаб, ўзидан муносиб фарзандлар қолдиришни муқаддас бурч деб билади. Бу китоб чин маънода инсонийлик қиссаси. Мустақил Ўзбекистонимизнинг ибратли оилалари, маҳаллалари, устоз-мураббийлари ҳақидаги ҳикоялардан иборат. Улардан сиз ҳам озгина бўлса-да сабоқ олсангиз мамнун бўлардик.
-
Бегона
Бугунги кунда туркман насрининг таниқли вакили бўлган О.Тоғон илк ижодини назмдан бошлаган.У туркман тилида нашр этилган иккита,рус тилида чоп қилинган битта шеърий китобнинг муаллифидир.О.Тоғоннинг «Сарахс қалъаси»,«Соқов фаришта»,«Ёлғизлик»,«Уруш қачон тугайди?»,«Урушдан сўнгги уруш» сингари ундан зиёд китоблари туркман тилида эълон килинган.
-
Baxtsiz shaxzoda
Bugun bolalarimiz aqlli va tarbiyali bo'lishi uchun har birimiz qo'ldan kelgan barcha harakatni qilayotirmiz. Ularning dunyoqarashi keng va odobli bo'lishi kelajagimiz poydeborini belgilaydi. Ushbu kitobdagi idratli ertaklar ham ana shu yo'lda xizmat qiladi, degan umiddamiz.
-
Уруш, номинг ўчсин жаҳонда...: шеърлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, том маънода мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида кенг қамрови, кўлами ва залвори жиҳатидан таъбир жоиз бўлса, халқни илм-маърифатли миллатга, манзилу маконни юксак даражада ривожланган Ватанга айлантириш қудратига эга оламшумул тарихий воқеа бўлди. Дунёнинг турфа мамлакатлари, турли касб-кор, мақом ва лавозимдаги олам аҳли қалбида кенг акс-садо берди, Ушбу Мурожаатнома янги Ўзбекистонимизнинг шарафли солномаси эпопеясига зарҳал ҳарфлар билан битилажак.