-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Tarix. Tarix fanlari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Чинор
«Чинор» асари бир ўзбек оиласи хақида. Бу оила катта, қадимий, маданий, мехнаткаш ва шу маънода «тагли-зотли». Унинг ҳар бир аъзоси халқ хаётида маълум бир масъулиятли юкни ўз зиммасига олган. Жонажон тупроққа чукур томир ёйган, бақувват ва қадимий Чинор мангулик рамзи, халкимиз рамзидир. Оила боши Очил бува сафари билан шартли равишда ўзаро боғланган қиссаларнинг ҳар бири мустақил ахлоқий-эстетик фикрни олдинга суради. Хикоятлар ва ривоятлар эса бу фикрларни кувватлаб, янада мустахкамлайди.
-
O‘zbek xalq maqollari
Til, falsafa va badiiy ijodning o‘ziga xos hodisasi sifatida yuzaga kelgan xalq maqollari folklorning ixcham shakl, ammo teran mazmunga ega bo‘lgan bir janridir. Har biri tilimiz ko‘rkini, nutqimiz nafosatini, aql-farosat va tafakkurimiz mantiqini hayratomuz bir qudrat bilan namoyish etgan va eta oladigan bunday badiiyat qatralari xalqimizning ko'p asrlik hayotiy tajribalari va maishiy turmush tarzining bamisoli bir oynasidir.
-
Клод Гё
Виктор Гюгонинг асарлари XX асрнинг эллигинчи йилларидан бошлаб ўзбек тилига таржима қилина бошланган. “Клод Гё” қиссасини Қ.Мирмухамедов, "Шоҳона ишрат” драмасини Э.Болидов таржима қилган. Шунингдек, Виктор Гюгонинг ўлим жазоси тўғрисида сўзлаган нутқлари таржимаси Э.Эрназаров томонидан амалга оширилган.
-
Эрта қайтган турналар
«Туркий дунё Алишер Навоийдан қарийб 500 йил кейин адабиёт чўққисига Чингиз Айтматовни олиб чиқди »,- деган фикрни бугун бирор бир адабиёт ихлосманди инкор этмайди. Асарлари дунёнинг 180 тилига таржима қилинган ва турли миллат вакилларини инсонни улуғлаш- га чорловчи қадриятлар атрофида бирлаштирган ёзувчи ижодига китобхон халқи қайта ва қайта мурожаат қилаверади.
-
Олтин зангламас
XX асрнинг олтмишинчи йилларидан бошлаб ўзбек адабиёти янги даврга қадам қўйди. Бу даврга келиб шахсга сиғиниш иллатларининг қораланиши адабиёт ахли ижодига нисбий эркинлик ато этди. Ижодкорларимиз ўз асарларида бадиийликка, қахрамон руҳияти қирраларини ҳаққоний тасвирлашга ҳаракат қила бошладилар. Бундан хам мухими, урушдан кейинги қатағон сиёсатининг қурбонлари бўлган зиёлилар, адиб ва шоирлар озодликка чикдилар. Уларнинг ижодкорлик мақоми тикланиб, ижод билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлди.
-
Kiprigimda tong
Ushbu kitob Zarifa Abdusattorovaning ilk kitobi. Undan umidli shoiraning ona Vatan, Istiqlol, fudunkor tabiat, baxtli bolalik mavzularidagi she'rlar o'rin olgan. Mazkur she'riy guldasta kitobxonlarga manzur bo'ladi.
-
O'zbek xalq ertaklari
Umida Nishonovaning ushbu «O'zbek xalq ertaklari» nomli tarjima kitobini ko'rib, rosti, quvondim. Bu kitobda, nafaqat o'zbek ertaklari, balki shu ertaklar zamirida yotgan qadimiy urf-odatlarimiz, o'zbekona ma’naviyat hamda madaniyatni muallif sof ingliz tilida mohirona ko'rsata olgan.
-
Шоҳнома (Сайланма)
Ҳаким Абулқосим Фирдавсий ҳижрий-камарий 329 (мил.940) йили Тус вилоятидаги Бож қишлоғида мулкдор деҳқон оиласида дунёга келган. Фирдавсий форсий шеъриятда ва илм-фанда тенги йўқ адиб жаҳон адабиётининг энг улуғ достоннависларидан унинг "Шохнома" достони эса жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан бири ҳисобланади.
-
Абу Муслим Жангномаси (Достони Абу Муслим Соҳибқирон)
Абу Муслим жангномасининг иккинчи китоби уммавийлар ҳукмронлиги даврида Мовароуннаҳрда рўй берган воқеалар баёни ҳамда Абу Муслим тарихининг давомидан иборатдир.
-
Орзиқиб кутаман эртани
Америк ёзувчиси Сидни Шелдон 1917 йилда Чикагода туғилган. У иккинчи жаҳон урушидан олдиноқ Голливудда Киносценарист сифатида шуҳрат топди. Инсон ҳаёти давомида ниманидур ва ёки кимнидур кутади, шу зайлда кунлар ойлар йиллар ўтади, хохлаганингиздек кун бошланмаганда эрта бўлишини ёки бошингизга тушган қийинчиликларни тезда тугашини хохлайсиз. Муаллифнинг ушбу асари орқали сиз хаётда фақат эзгуликка интилиб яшаш кераклигини ва доим яратган томонидан берилган хар бир кун у қийинчиликми ёки хурсандчилик барини кулиб қари олишни қайсидур маънода бу фоний дунёда қандай хаёт кечириш кераклигини ўргатса ажаб эмас.
-
Ота
Биринчи сабаб ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафакат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан хам жуда илик кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўз-сиз, «асир олади» Иккинчи сабаб мавзунинг оригиналлиги. Ижтимоий енгил-елпиликдан узоқлиги асар номидан хам билиниб турибди: «Ота», «барча оталарга бағишланади». Демак, оталик ҳисси, оталик бурчи, оталик хукми, оталик сўзи.
-
Ота
Одатда бирор китобга аннотация ёзар эканмиз, ёзувчининг махоратию асарнинг тарбиявий ахамияти ҳақида тўхталамиз. Бу гал ёндашувни ўзгартириб, савол билан бошлаймиз. Хуш, ўқувчи нега қимматли вақтини сарфлаб, ушбу китобни мутолаа қилиши керак? Бизнингча...Биринчи сабаб-ёзувчининг машхурлиги, муаллифнинг бундан аввалги китоблари нафақат ўқувчилар, балки адабий танқидчилар томонидан хам жуда илиқ кутиб олинган. Тили, услуби, замон ва макон тушунчалари ўқувчини, сўз-сиз, «асир олади».
-
Рейчел
Муҳаббат бўлиб кўринган туйғу доим ҳам инжа ҳислардан иборат эмас. Бу гапнинг қанчалар ҳақиқат эканлига мазкур асар мутолаасидан кейин яна бир бор амин бўлимиз.
-
Скафандр ва капалак
Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини вараклаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, хаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тўшакка михланиб қолиши, аммо такдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида хаёт учун курашишга бел боғлагани, нигохлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
-
Қорақуш юлдузининг сири : Роман
«Беш ташаббус - беш китоб» лойих,асининг навбатдаги китоби Исажон Султон асарларидан тартиб берилди. Тўпламга «Генетик», «Боқий дарбадар» романлари, «Робия Балхий қиссаси», ҳикоялар ва бир эссе жамланди. Бу китобга киритилган асарлар улуғ аждодларимиз, бой тарихий меросимиз ва юксак маънавиятимиз - бир сўз билан айтганда - ўзлигимиз ҳақидадир.
-
Сўнги тўфон
«Сўнгги тўфон» рамзий-мажозий маънони англатади. Романда Турсунга ухшаган ёвуз, мехрсиз кимсалар хар бир хонадон учун, жамият учун бамисоли тўфон дейилади. Инсонга чуқур эхтиром билан битилган «Сўнгги тўфон» романини ўқиган хар бир кишининг калбини инсоний туйғулар, ўйлар қамраб олади.