-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Vinni Pux va uning sarguzashtlari
Jahon adabiyotida bolalar uchun yozilgan kitoblar ko'p. Ular orasida Miln ijodi juda ham mashxur. Qo'lingizdagi ertak-sarguzasht asar ham ana shunday qiziqarli va maroqli asardir.
-
Inson husni
Ushbu to'plam ijodkorning bir necha yirik asarlari xususan, Odamiylik qissasi, Qizlar daftariga va Bizning roman asarlarini o'zida jamlagan.
-
Жудолик диёри
Китобда ўтган аср ўрталарида халқимиз бошига тушган оғир жудоликлар, синовлар, урушнинг аянчли воқеалари битилган.
-
Бахт қасри
Ушбу китобда асосан оилавий масалалар баёни берилган. Ундаги ҳаётий ҳикоялар сизга албатта манзур бўлади.
-
Samolyotdagi o'g'irlik
Hikoyalar hajman kichkina bo'lsada ularda katta voqealar tasvirlangan.Hikoyalar to'plami jahon adabiyotining eng sara ijodkorlari asarlaridan iborat
-
Нобел мукофоти олган адиблар (1901-2000 йиллар)
Адабиёт соҳасида Нобел мукофоти берилиши адабиётшунослар, адиблар ва китобсеварлар учун муҳим воқеа. 1901-2000 йилларда мукофот олган адибларнинг биографиялари, айримларининг мукофот топшириш вақтидаги нутқлари, эсдаликлари, баъзи асарларнинг мўъжазгина таҳлили мазкур тўпламга киритилди. Мутахассислар ва китобсеварлар учун мўлжалланган.
-
Бойчечак
Қор кўрпа тўшалган, остида чечак, Мудраганга солиб ётар ўзини. Гул япроклари жунжиган андак, Изғирин аямай савар юзини. Даҳшатли довулни қилмайди парво, Қаҳратон совуққа бермас сўзини. Сабру қаноатда бойчечак танҳо, Қор кетмай жилмайиб очар кўзини.
-
Мени йиғлатма, ҳаёт!
Бир шоир айтганидек, ҳаёт деб аталмиш Буюк Устоз кимгадир қанд берса, кимгадир панд беради. Унинг синовларига беғубор кўнглини авайлаб кўтариб юрган ёшларнинг ҳаммаси ҳам чидай олмайди. Айнан, шу тенгдошларига далда бўлиш учун Аҳад Қаюм уларнинг номидан барча дардларни тўкиб солади. Ҳа, бу ҳиссий дардларнинг кўпи қадим замондан ҳозирги вақтгача турли шаклда турланиб, тусланиб қоғозларга тушиб келмоқда. Аҳад Қаюм эса ана шу дардни эритадиган, оддий турмуш ташвишидек кўрингани билан тоғлар ҳам кўтаролмайдиган ички кечинмаларни ўзига хос равишда қоғозга туширган, холос. Аслида лирика, шеьр шу эмасми?! Аҳад Қаюмнинг бу китобини ҳам кўпчилик мухлислар интизор бўлиб кутмоқда. Марҳамат, унинг шеърияти билан ошно бўлинг, азиз ёшлар!
-
Сариқ аждар ҳамласи
Романда акс эттирилган тарихий воқеалар бундан қарийб икки минг икки юз йил аввал рўй берган. Буюк ипак йўлини тўлиқ назорати остига олишни мақсад қилган хитой императори Лю Чэ ( у тарихга У-ди-"жанговор император" номи билан кирган) милоддан аввалги 138 йили ўз айғоқчиси Чжан Цзянни узоқ Ғарбда жойлашган Довон (ўозирги Фарғона водийсидаги қадимги давлат)га юборади... Романдаги воқеалар қадимги Хитой ва Довон давлатларининг тарихий шахслари-Ҳукмдорлар, мутафаккирлар ҳамда оддий халқ вакиллари образлари, уларнинг ички кечинмаси, сийрати ва сурати, турфа тақдирлари орқали маҳорат билан очиб берилган. Муаллиф ўша даврга хос фольклор материалларидан ҳам самарали фойдаланган. Китобхон роман саҳифалари орқали қадимги Довон давлатида икки минг йил олдин яшаган ота-боболаримизнинг эътиқоди, урф-одатлари, Ватан озодлиги йўлидаги фидокорона кураш тафсилотларидан воқиф бўлади. Таъбир жоиз бўлса, ёзувчи Манноп Эгамбердиев зукко ўқувчиларни мозий сари қизиқарли ва ғаройиб саёҳатга бошлайди.
-
Чиройлигим
Марямхоннинг шеърлари ўзига хос, жозибали ва самимий. Унинг қалб туғёнлари мисраларга жо бўлиб, инсонларни эзгулик ва яхшилик сари чорлайди, Ватанни, юртни севишга, қадрлашга чақиради. Ўйлаймизки, гўзал мисралардан тузилган қўлингиздаги мазкур шеърий гулдаста шеърият шайдоларига муносиб туҳфа бўлади.
-
Мафтунингман
Шеьрият-кўнгил изҳорини бадиий намоён қилишнинг энг гўзал усулидир. Бироқ ҳар ким бу усулдан моҳирона фойдаланавермайди. Шоҳруҳ ҳам қалб кечинмаларини шеърий тарзда ифодалашга ҳаракат қилибди. Шоҳруҳбекдан келажакда янада кўнгилга яқин сатрлар кутиб қоламиз.
-
Бойчечагим
Фарангиз Ўтамова машқлари болаларча соф, нафис-туйгуларнинг шеърият шаклидаги ифодасидир. Ф икрлар содда самимий, таъсирчан. Ушбу мўъжаз тўпламда Фарангизнинг она Ватанга чексиз муҳаббати, халқига бўлган ҳурмат-эҳтироми жамланган.
-
Ҳаёт, ҳукминг шуми?
Дунёда шундай инсонлар борки, улар буюк сабр эгаларидир, чинакам қаноат соҳибларидир. Уларнинг бахти ҳам шунда. Қўлингиздаги китоб муаллифи ҳам ана шундай матонат эгасидир. Ушбу тўпламда аёвсиз оғриқлар, чексиз азоблар қуршовида яшаб келаётган бир вужуднинг ижодий машқлари жамланган. Бундай инсонларнинг қалби ҳақиқий маънодаги жамланган қаноат ва матонат деб аталмиш илоҳий бир нурдан яратилган десак ҳеч муболаға бўлмас
-
Кўклам ёмғири
Ёш қаламкаш Севара Кенжаева шеърият бўстонига эндигина қадам босаётган умидли ёшларимиз вакилидир. Ижоднинг машаққатли ва маъсулиятли йўлларида унга сабр-матонат, ўқиш, ўрганиш доимо ҳамроҳ бўлсин.
-
Орзуларнинг сўнгсиз уммони
Санобар Аҳмедова атрофини қуршаб турган борлиқни, Ватаннинг мусаффо осмони-ю, бетакрор табиатни болаларча соф меҳр билан ардоқлайди. Ота-онасига, яқинларига кўнглидаги энг самимий тилакларни шеър орқали ифодалашга ҳаракат қилади. Санобарнинг соф туйғулари шеърият шаклида қанот ёзаверсин деймиз.
-
Ёшлик боғи
Шеърият бўстонига қадам босаётган ёшларнинг сафи кенгайиб бормоқда. Бу албатта, қувонарли ҳол. Комилбек ҳам ижод ишига ҳавасманд ёшлардан эди. Педиатр врач сифатида эл назарига туша бошлаган йигит шеъриятнинг ҳам шайдоси эди. Ушбу мўъжазгина тўплам Комилбекдан хотира бўлиб қолди. Унинг орзу-армонлари фарзандлари тимсолида рўёбга чиқишига тилакдошмиз.