-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Қуёшли Тонг
«Қуёшли тонг» беғубор туйгулар гулдастаси, ёш қалбнинг кечинмалари мажмуасидир. Ҳаётни болаларча бокира идрок этиш шеърларга айрича руҳ бағишлаган. Содда, дилга яқин мисралар ўзларида илиқлик татийди. Бугунги кун ёшларининг ажиб дунёси, сирли оламн, орзу - умидлари, интилишлари сатрларда жонланиб, диққатни жалб этади.
-
Ёлғонлар шаҳри
У шундай шаҳарки, одамлар ўзларининг асл истакларини пинҳон тутишга, дин ва анъана талабларига мувофиқ яшаётганини кўрсатишга мажбур. Бу шаҳарда яшаш учун ёлғон гапириш керак.
-
Ватан мадҳи янграр дилимда (Шеърлар)
Гулзода Эгамбердиеванинг «Ватан мадҳи янграр дилимда» деб аталган ушбу мўъжазгина мажмуасида Ватанга бўлган муҳаббат, ота-она ва устозни улуғлаш, висол онлари қадри қаламга олинади. Шоиранинг илк тўпламини ўқиб баҳолаш сизга ҳавола, азиз китобхон!
-
Муҳаббат соғинчи
Ёш ҳаваскор Сарвар Очилов ўз шеърларида яхшилик, ишонч ва инсонга хос туйғуларни излаётгандек, идрок этишга интилаётгандек туюлади. Шу сабабли ҳам унинг жавобли ва жавобсиз сўроқлари мисраларда янги майса каби титраб турганини ҳис қиласиз.
-
Наволардан сўранг мени
Қўлингиздаги мўъжаз тўплам маъюс ва мафтункор, оҳли ва қувончли шеърлар жамулжами. Шоира шеърлари муталааси сизни унинг нафис дунёсига руҳий сафар сари чорлайди.
-
Қалбим бегаги
Ижод олами-сехрли макон. У илҳом шайдоларини мудом ўзига оҳанрабодек тортаверади. Моқигул Қосим ованинг м азкур мажмуасидан ўрин олган шеърларда болаликнинг беғубор кечинмалари, ота-онага бўлган қайноқ меҳр, табиат ва фасллар таровати ўзига хос ранго-ранг тасвирларда ифодасини топган.
-
Юксакларга боқ
Ватан ва Иймон тушунчаларига эгиз бўлган Шеърият замиридаги олий эътиқод ҳисси уммонлар қаърига пинҳон яширинган жавоҳирга ўҳшайди .Қувончбек Салимов қаламидан тўкилган мисралар айнан ана шу олий тушунчалар ва олий Муҳаббат ҳақида. Ўйлаймизки, қўлингиздаги ушбу мўъжазгина китобга киритилган шеърлар Сизни бефарқ қолдирмайди.
-
Сирдошим - баҳор
Ёш қаламкаш Ирода Шоймардонованинг мазкур мўъжазгина китобига киритилган шеърлар шоира кўнглининг самимийлиги, туйғуларининг табиийлиги, ҳиссиётларининг ранг-баранглиги билан эътиборга лойиқ. Ўйлаймизки, у сизни бефарқ қолдирмайди.
-
Евгений Онегин
Ўз вактида “Рус шеъриятининг куёши”, деб ном олган Пушкин насрда х,ам, назмда хдм самарали ижод килган буюк сиймодир. У янги рус адабиётининг асосчиларидан бири сифатида рус маданияти тарихида чуқур из колдирди. Қўлингизда рус шоири Пушкиннинг “Евгений Онегин” шеърий романи Ойбек томонидан ўзбек тилига ўгирилган. Ушбу асар маънавиятингизни бойитади, деган умиддамиз.
-
Нурлар оҳанги
Нурлар оҳанги... Уни ҳис қилиш учун кишида шоирона ҳассос қалб бўлиши керак. Китоб кенг китобхон оммасига бағишланган.
-
Вақт манзили
Ўтган асрнинг 80-йилларида шеъриятимизга кириб келган бетакрор авлоднинг ёркин вакилларидан бири Азиз Саиднинг ушуб китобига вактнинг ботиний ва зоҳирий манзараларида рамзу суратлар ила акс этган.
-
Saddi Iskandariy
Садди Искандарий А.Навоининг энг сара асарларидан бири булиб бутун дунёга машҳур. Асар кенг ўкувчи оммасига мўлжалланган.
-
Ойдин орзулар
Жамила Нодирова - муқаддас она-Ватанга бўлган ифтихор, муаллималик бахти, ота-она меҳр-муҳаббати, табиат манзараларга мафтунлик туйғулари қўлига қалам тутқазган шоир. Сиз ушбу "Ойдин орзулар" тўпламини ўқисангиз, ана шу мавзудаги шеърлар таниш.
-
Чўқинтирган ота ёки мафия сардори
Америкалик машхур адиб Марио Пьюзонинг «Чўқинтирган ота» ёки мафия сардори» романи сиёсий асарларнинг классик намунаси сифатида маълум ва машхур. Муаллиф мазкур китобида америкалик ҳамда сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини, уларнинг сиёсий арбоблар, қонун ҳимоячилари билан алоқаларини тўла-тўкис очиб берган. Шу боис ҳам бу асар жаҳон миқёсида оммалашиб кетган ва кино санъаткорлари томонидан экранлаштирилган.
-
Қадимги Юнонистон афсона ва ривоятлари
Дунёга мaшҳyp тарихий асарлар ораcида Н.А. Кун қаламига мансуб «Қадимги Юнонистон афсона ва ривоятлари» ҳам муносиб ўрин эгаллаган. Антик даврнинг афсонавий қаҳрамонлари, хусусан, Геракл, юнон аргoнавтлари, троялик жасур жангчилар, Одиссейнинг саргузашлари ҳақидаги қиссалар барча давр, элат китобхонларини доимо бирдай қизиқтириб келган. Юнон олами қаҳрамонлари ҳақида афсона ва ривоятлар мохир таржимон Қ. Мирмуҳамедовнииr ўзбек тилига қилган гўзал тapжимаси янада сайкал топган дея эътироф этиш муболаға бўлмас. Ушбу китоб нафақат тарих ёхуд қадим адабиёт намуналари ихлосмандлари, балки барча китобхонларra қимматли туҳфа бўлади.
-
Баҳор куртакларидан куз хазонигача
Дунёни англаш тубига етиш мумкинми? Шодликни, ғамни,сурурни,маҳзунликни ўлчаш мумкинми? Унинг баҳосини ким беради, донишмандларми? Алалхусус, Дилфуза Бозорова ҳам дунёни ҳиссиёт ва дунё каби мангумуносабатларнинг шеърий жавобларини айтишга ҳаракат қилади. Ўйлаймизки, унинг шеърий мушоҳадалари сизга маъқул тушади.