-
-
Qishloq va o‘rmon xo‘jaligi
-
Tibbiyot va sog‘liqni saqlash
-
-
-
-
Tabiiy va aniq fanlarning umumiy va kompleks muammolari
-
-
-
-
FIZIOLOGIYADAN MA'RUZALAR
Физиология бутун организм ва унинг айрим кисмлари: хужайра, тукима, аьзо ва функционал системаларининг хаетий фаолиятлари хакидаги фан. Физиология одам организмининг хает фаолияти процессларини урганади. Тирик организм, ундаги органлар тукималар, хужайралар ва хужайра структураси элементларининг функцияларини, узаро муносабатларнии: организмнинг турли холатлардаги узгаришларини урганади. Нормал физиология асосан, нормал, соглом организм ҳаетий фаолият конунларини, уни мухит билан муносабатини, уларни узаро таьсирини, турли чегарадан чиқувчи факторлар таьсирига чидамлигини, функцияларни мослаштириш-адаптация механизмларини урганади. Физиология 2 суздан иборат. Physis табиат, Јо- gos билим, таълимот. Физиология бошка фанлар билан чамбарчас богланган, масалан анатомия, гистология билан. Органлар тукималар ва хужайраларни тузилишини билмасдан уларни функцияларни чукур тушиниш мумкин эмас.
-
Ozuqa yetishtirish texnologiyasi
Bozor iqtisodiyoti sharotida mustaqil Respublikamizning qishloq xujaligi, xususan dehqonchilik bilan chorvachilikni uzviy rivojlantirishda, chorva mollarini mahsuldorligini oshirishda, ular ratsionini shirali, yuqori oqsilli oziqa bilan ta‟minlash uchun veterinariya bakalavr darajasidagi talabalarini dehqonchilik va almashlab ekish va tabiiy pichanzorlarni tug`ri tashkil etish, oziqa ekinlari oziqa qimmatliligi va tuyimliligiga yetishtirish hamda yil davomida muttasil etkazib berish bilan bog„liq tadbirlar bilan tanishtirish fanning asosiy maqsadini tashkil etadi.
-
Физик кимё
Мазкур маърузалар матни кимё-технология ва биотехнология, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари технологиялари йўналишларидаги техника фанлари бакалаврларини тайёрловчи олий ўқув юртлари учун “Физик кимё” фани дастури асосида тайёрланган.
-
ЭНДОКРИНОЛОГИЯДАН ТАНЛАНГАН МАЪРУЗАЛАР
Бугунги кунда Ватанимизда тиббиётнинг тез ривожланаётган эндокринология фанига оид бўлган ўзбек тилидаги китоблар афсуски жуда кам. Бу ўз навбатида талабалар ва шифокорлар билимини нафақат бу соҳада кескин чегаралайди, балки замонавий бнология фундаменгал бўлимларининг ҳам ривожланишига ўз таъсири курсатади. Ушбу маърузаларни ёзишда Эндокринология Илмий Текшириш Институги ва Тошкент Тиббиёт Педиатрия Институти етук эндокринологлари иштирок этган. Маърузаларда асосий эндокринологик касалликларининг патогенези ва симптоматикаси, ташхислаш алгоритми ва даволаш режалари буйича маълумотлар келтирилган. Ҳар бир маъруза бўйича амалий эндокринологиядан энг янги концепциялар, ташхис қўйиш тактикаси, турли ҳил эндокринопатияларни даволаш ва дори-дармонларнинг таъсири батафсил ёритилган. Умид қиламизки, «Эндокринологиядан танганган маърузалар» бу фаннинг ривожланишига сезиларли ёрдам бўлиб, тиббиёт соҳаси талабалари ва амалий шифокорлар учун ушбу замонавий фанни ўрганишда яқиндан ёрдам беради.
-
ФАЛСАФА ТАРИХИ Иккинчи бўлим
Қадимги Шарқ халқларининг тарихи ва маданияти, илк сиёсий, ҳуқуқий, диний, бадиий, фалсафий қараш ва тасаввурлари, уларнинг мазмун ва моҳияти ҳақида антик замон муаллифларининг асарларида, архелогик манбаларда, халқ оғзаки ижодиёти, афсона, мифлар, достонлар ва ривоятларда акс этган.
-
Falsafa
Ushbu to’plamda falsafaning asosiy masalalari, baxs mavzulari, falsafiy maktablar, atoqli faylasuflarning ta’limotlari, hozirgi zamon falsafasining oqimlari to’g’risidagi ma’lumotlar milliy g’oya va istiqlol mafkurasi talablari asosida bayon qilingan.
-
Иқтисодий география
Ушбу маърузалар матнларида «Иқтисодий география» фанининг предмети, назарий ва амалий йўналишлари, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш ва жойлаштиришни такомиллаштириш муаммолари устида тўхтаб ўтилган. Унда дунё сиёсий картаси ривожланишининг асосий босқичлари, йирик ўзгаришлар жумладан социалистик тузимнинг парчаланиши натижасида янги мустақил давлатларнинг пайдо бўлиши таърифланган. Маърузалар матнларида дунё хўжалиги, халқаро меҳнат тақсимоти ва интеграция масалалари, ИТТининг дунё хўжалиги ривожланишига, тармоқ ва ҳудудий тизилмаларининг таъсири кўрсатилган. Дунё саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорти уларнинг турли мамлакат гуруҳларида жойлашиши ва ривожланиши баён этилган. АҚШ, Германия, Япония ва Россиянинг иқтисодий-географик тавсифи берилган. Маърузалар матнлари Ўзбекистоннинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни, меҳнат ресурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш муаммолари, бозор шароитида иқтисодиёт тармоқлари ривожланши ва жойлашиш хусусиятлари, ташқи иқтисодий алоқаларнинг ривожланиши атрофлича таҳлил этилган. Ҳар бир мавзуга тегишли таянч иборалар ҳамда адабиётлар рўйхати берилган. Маърузалар матнлари иқтисодий йўналишларда ўқиётган талабаларга мўлжалланган.
-
Фалсафа
Ушбу тўпламда фалсафанинг асосий масалалари , бахс мавзулари , фалсафий мактаблар атоқли файласуфларнинг таълимотлари , хозирги замон фалсафасининг оқимлари тўғрисидаги маълумотлар миллий ғоя ва истиқлол мафкураси талаблари асосида баён қилинган
-
Табиий фанлар концепцияси
Xaр бир фаннинг мақсад ва вазифаси бўлганидек замонавий фанлар табиий концепсияси фанинг мақсад ва вазифаси бизнинг қамраб турган атроф оламни яхши билишни унига меҳр-муҳаббат кўзи билан қарашни талаб этади. Бу фанни ўқиш давомида талабалар фан ютуқлари уларни замонга боғлаш ва экология, ер, сув, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси билан танишади ва фаннинг қадимги марказлари тўғрисида билимга эга бўлади. Марказий Осиё, қадимги Грейия ва Римда яшаган олимларнинг фикрларидан баҳраманд бўлишади.
-
ДИНШУНОСЛИК
Бу қўлланма асл манбалар асосида тузилган бўлиб, бутунлай янгича услуб ва мазмуни билан илгари ёзилган маъруза матнларидан ажралиб туради. Шунга кўра мазкур қўлланма асосида назарий ва амалий машғулотлар ўгишдан аввал тавсия этилган манба ва адабиётлар билан имкон қадар кенгроқ танишиб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
-
BIOLOGIK KIMYO
Mazkur ma'ruzalar matni Toshkent farmatsevtika instituti talabalari uchun biologik kimyo fanining statik va dinamik bo'limlarining nazariy asoslari berilgan. Talabalarga qulay bo'lishi maqsadida avval tirik organizm tarkibiga kiruvchi moddalarni tuzilishi, xossalari va funktsiyalari keltirilib, bu funktsiyasi o'rganilgan moddalarni organizmning hayot faoliyatidagi modda va energiya almashinuv jarayonlarni mohiyati yoritilgan. Ushbu materiallar o'quv dasturiga va talabalarga o'qiladigan ma'ruzalar kalendar rejasiga mos keladi. Biologik kimyo fanidan keltirilgan ushbu matn 18 ta ma'ruza, 36 akadem soatga mo'ljallangan. Ma'ruzalar matni institutning farmatsiya fakultetining farmatsiya mutaxassisligi, kasbiy ta'lim yo'nalishining talabalari uchun mo'ljallangan. Matndan tibbiyot institutlarida tahsil ko'ruvchilar ham foydalanishlari mumkin.
-
Ижтимоий экология
Ушбу маърузалар матнларида «Ижтимоии экология» фанининг назарий асослари, турли миқёсдаги, айниқса Узбекистондаги инсон экологияси муаммоларининг сабаб ва оқибатлари, ижтимоий-экологик жиҳатлари ёритилган. Маърузалар матни жамият ва инсон ўртасидаги ўзаро муносабатларни фалсафий ва табиий-илмий англашнинг моҳияти, ижтимоий экологиянинг мақсад ва вазифалари баёнини ўз ичига олган. Унда шунингдек ижтимоий-экологик муаммоларни ҳал этишда иқтисодий сиёсатнинг ролини курсатишга муҳим ўрин ажратилган. Маърузалар матнлари Экология ва бошқа мутахасис йуналишидаги олий ўқув юртларининг талабалари учун мўлжалланган.
-
Кимё
Кимё фани асосан моддаларнинг тузилишини, хоссаларини ўрганадиган фандир. Кимё фани бошқа табиий фанлар, жумладан физика, геология ва биология билан боғлиқдир. Кейинги вақтларда тирик организмларда бўладиган кимёвий ҳодисаларни ўрганадиган биокимё ва биоанорганик кимёлар жадал суратлар билан ривожланмоқда. Ҳозирги даврда ҳаётни кимёсиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимё саноати ҳозирги вақтда кенг кўламда ривожланмокда, натижада унинг ёрдамида керакли бўлган кимёвий ҳар хил хомашёлар олишга муяссар бўлинди, жумладан: пластмасса, сунъий тола ва ёқилғи, бўёқлар, дорилар ва бошқа моддалар ишлаб чиқарилаяпти. Ўзбекистон республикаси мустақиллика эришгандан сўнг инсон олдидаги энг муҳим вазифалардан бири атроф муҳитни ва одамларнинг ишлаб чикариш фаолиятини муҳофаза қилиш бўлиб қолди.
-
Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг физикавий асослари
Махсус курс (Қуёш энергиясидан фойдаланишнинг физикавий асослари) фани бўйича замонавий педагогик технология асосида ёзилган маъруза матнлари В 5440100 - ФИЗИКА таълими йўналишида таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган.
-
Кимёвий экология
Ер юзида океанлар, музликлар, дарёлар, ёмғирлар ва ҳоказолар мавжуддир. Нима учун кам ? Чунки бугунги кунда инсониятнинг эҳтиёжини сайёрамизда ҳосил қилинаётган чучук сув ресурсларига тенглашиб қолади. Чунки ишлаб чиқариш ва ҳаёт фаолиятимиз жараёнларида биз тозалаётган сувга қараганда кўпроқ сувни ифлослаймиз. Бундан ташқари, ердаги сувнинг кўп қисми сув эмас, балки етарли даражада концентирланган туз эритмалари ва б.қ. эритмалардир. Ана шунинг учун ҳам сувни тежаш, исроф қилмаслик лозимдир. Сувлар физик-кимёвий хусусиятларига кўра икки хил бўлади: қаттиқ ва юмшоқ сув. Қаттиқ сув ичида калций Са2 К ионни Mg2 ионлар бор сувларнинг хоссалари йиғиндиси Са2 ионларининг умумий концентрацияси сувнинг умумий қаттиқлиги дейилади. Карбонатли ва карбонатсиз қаттиқ сувга фарқланади. Сувнинг қаттиқлиги 1 л га мг экв билан юмшатилган, тузсизлантирилган ва ҳ.к. сувнинг қаттиқлиги 1кг га мг эквивалент билан ифодаланади. Табиий сувнинг қаттиқлиги 0,1 , 0,2 гр эквл дан токи 80-100 эквл гача бўлади. Қаттиқ сувда кир ювганда сув кўп сарфланади, чунки сувнинг бир қисми Са2 К ионлари билан эримайдиган чукма ҳосил қилади. Қаттиқ сувда сабзавот ва гўшт қийин пишади, чунки Са2 К ионлари оқсиллар билан эримайдиган бирикмалар ҳосил қилади. Сувнинг қаттиқлиги юқори бўлса, буйракда тош йиғилишига таъсир сабаб бўлади. Марказлаштирилган сув таъминотида ишлатиладиган сувнинг қаттиқлиги 7 мг эквл бўлиши керак. Қаттиқлиги юқори бўлган сув манбаларидан фойдаланиш зарурати туғилганда сув махсус усулда юмшатилади.
-
Fizikaviy va kolloid kimyo
Ushbu ma`ruza matnining` maqsadi talabalarga fizik kimyo fanini murakkab moddalarda sodir buladigan fizika konunlari va tajribalari asosida kimyoviy jarayonlarni borishini tushuntirib berushdir.