-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Асрга татигулик кун
Чингиз Айтматовнинг барча асарларида бўлгани каби, мазкур асарида ҳам ўз усул-анъанасига содиқ ҳолда муайян ҳаётий воқеалар тасвирини ривоятлар фонида тасвирлаганки, асарни ўқиганимизда, ҳаёт турмуш тасвири қаердан бошланади-ю, ҳайратомуз тахаёюл рамзлари, фантастика қаерда тугашини билмай қоламиз. Роман қахрамонлари сиз-у биз, воқеалар эса ўтмишимиз ва бугунимиздир.
-
Ўнта негр боласи
Ушбу асарда бир бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди. яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара. Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлақо нотаниш одамлар оролдан қочишнинг имкони йўқ. уларни бирин кетин энг ғайриоддий йўллар билан ўлдириш кимга керак. Нималар содир бўлиши кутилмоқда. Сизни шу каби саволлар қизиқтирган бўлса, албатта, китобни мутолаа қилинг.
-
Қўрқинчли Теҳрон
Мазкур асар икки китобдан иборат бўлиб, унда ўтган аср бошларидаги воқеалар қаламга олинади. Орадан йиллар ўтган бўлса-да, ундаги ғоялар, ўлмас туйрулар, орзулар ва армонлар занжири ўз аҳамиятини йуқотмаган. Бош қаҳрамон Фарруҳнинг эзгулик ва жаҳолат, нафс йўлидаги талотўпларга қарши кураши, қасосга ундаган турфа саргузаштлари ва Маҳинга бўлган соф муҳаббати икки романни бир-бирига узвий боғлаб турувчи умумий сюжет чизиғини ташкил этади
-
Alvon yelkanlar
Aleksandr Grinning «Alvon yelkanlar» povesti Assol ismli qizchaning og‘ir va iztirobli hayoti haqida so'zlaydi. Assol go'daklik chog'ida onasidan ajrab qoladi. Otasi esa o'zini qizalog'ining tarbiyasiga bag‘ishlaydi. Uni mo'jizalarga ishonch ruhida o'stiradi. Bir kuni qizaloq Egil ismli keksa ertakchini uchratib qoladi. Ertakchi qizaloqqa qachonlardir uni so‘roqlab alvon yelkanli kemada shahzoda kelishini aytadi. Qizcha ana shu gapga ishonadi va sadoqat bilan o‘sha saodatli damlarni kutib yashaydi. Bu yo‘lda qanchadan-qancha aziyatlar chekadi. Boshiga malomat toshlari yog‘iladi. Yo‘qchilik, dasti qisqalik hamisha ortidan ergashib yuradi. Ammo u hech qachon taslim boimaydi. 0 ‘z saodati uchun mehnat qilishdan chekinmaydi.
-
Вой, онажоним...
Инсон ҳаётини нимага менгзаш мумкин? Сокин оқаётган дарёгами ёхуд ур-сур, талотўп дунёгами? Ахир, кимлар хато қилмайди! Мол-дунёга ҳирс қўйиб, ўйламасдан қадам босаётганлар қанча! Улар меҳр-мурувватни, яқинларини унутадилар.Оқибатда бундан бошқалар ҳам азият чекадилар, ғам-андуҳга мубтало бўладилар. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг янги ҳикоялари жамланган мазкур китоб сизни ўйлашга, чуқур мушоҳада юритишга, инсонийликни унутмасликка ундайди...
-
Урушнинг аёлдан йироқ қиёфаси
Беларусь ёзувчиси, Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексиевич қаламига мансуб ушбу китоб ҳужжатли-очерк жанрида ёзилган бўлиб, унда Иккинчи жаҳон урушида қатнашган аёлларнинг эркаклар билан ёнма-ён туриб кўрсатган жасоратлари, урушнинг даҳшатли оқибатлари ҳикоя қилинади.
-
Yurak, sensan mening sozim
O‘zbek adabiyotining otashin shoiri Usmon Nosir chaqmoqdek qisqa yashadi, ammo uning she’rlari abadiy xalq mulkiga aylanib qoldi. Mazkur to’plamga atoqli shoirning eng sara asarlari jamlandi. Shoir she’rlarining barchasi ona yurtga cheksiz sadoqat va ulkan muhabbat bilan bitilgan. Umid qilamizki, mazkur to'plam kitob javoningizdan munosib o'rin oladi.
-
Табиб
Илм-фан, техника соҳасида оламшумул натижаларга эришилаётган бугунги кунда цивилизация умуман етиб бормаган, одамлари ҳалиям ибтидоий кун кечираётган қишлоқ ҳақида эшитганмисиз? "Табиб" асарида худди шундай жой — баланд тоғ бағридаги қишлоқ одамларининг ғаройиб ҳаёти тасвирланган. Асарда кишини хайратлантирадиган, беихтиёр ёқа ушлашга мажбур қиладиган воқеалар мўл. Цивилизациядан тамоман узоқдаги тоғли қишлоқда табобат шу қадар ривожланиб кетадики, хатто замонавий тиббиёт билан беллаша олиш даражасига етади. Айрим ўринларда ундан ўзади ҳам. Ажаб, бундай даражага қандай эришиш мумкин? Асарни ўқиш давомида бу саволга жавоб топасиз деган умиддамиз.
-
Kafansiz ko`milganlar
Boshidan o'tkazgan qiyinchiliklarini, to‘g‘rirog‘i, xo'rliklarini eslash insonni yana bir karra og‘ir azobga ro‘baro‘ qiladi. Uni yozish esa... Qatag'onlik davri tasviri, undan ham og'iri -o'zining «xalq dushmani» deb ayblanishi haqida yozish, mahbusligini eslash, qamoq voqealari, lager hayoti, so'zsizlik...bularning haqqoniy tasviri Shukrulloning «Kafansiz ko‘milganlar»ida yaqqol ifodalangan. Asaming yana bir ahamiyatli jihati - uning mazkur mavzudagi yagona asarligida.
-
Ўзимга омадни жалб этаман
Кўплаб инсонлар мазкур китобдан фойдаланиб, катта омадларга эришишган. Сиз ҳам четда қолманг. Сиз ҳам вазиятлар устидан ғалаба қозониб, қувонган инсонлар сафига қўшилинг. Инсонлар билан гўзал ва меҳр-оқибатли муносабатлардан завқланинг. Ўзингиз орзу қилган ҳаёт лаззатини тўйиб, қувониб яшашингизни тилаймиз. Доимо бахтли ва омадли бўлинг!
-
Узбечка
Асар воқеалари уруш ўчоғида рўй беради. Балоғат ёшидаги қизнинг бу ваҳшат водийсига тушиб қолиши асло тасодиф эмас. Уруш ортидаги меҳнати билан такрор туҳматларга учрайвергач, ўзини ўзи борса-қайтмасликка ҳукм қилади. Жангда ҳам жиддий синовларга рўбарў келади. Душманга қарши урушда тарафдорлари томонидан ўлимдан оғир жазога ҳукм қилинганда эса сукут ва сабр билан... кутади. Ҳақиқатнинг қарор топиши жуда қийин, аммо барибир юзага чиқади!...
-
Кунсулувнинг сирли хатлари
Ушбу китобда ёзувчининг турли йилларда ёзган ҳикоялари жамланди. Ҳикояларда қишлоқ одамларининг танти феъл-атвори, эзгу юмушлари, севги-муҳаббат изтироблари, турмуш машакдатлари, орзу-интилишлари, янги асарларида эса ёшларнинг реал дунёқарашлари ўзига хос маҳорат билан кўрсатиб берилган. Мазкур ҳикоялар Сиз азиз ўқувчиларни жозибали тили ва табиийлиги билан мафтун этади.
-
Меҳр қўшиғи: Гул баргига ёзилган хатлар
Ушбу китобда таниқли адабиётшунос олим, адиб Иброҳим Ғафуровнинг туркум мансуралари ва ҳикоялари жамланган. Муаллифнинг ўзига хос услубда инкишоф этган бу битиклари китобхонни ўйлашга, тафаккур қилишга ундайди. Бетакрор ташбеҳлар ва ҳиссиётлар уйғунлашувидан туғилган ушбу манзума муҳташам ўқувчиларимизга манзур бўлишига ишонамиз.
-
Dahshatli intiqom
Rus adabiyotining mahoratli yozuvchisi Nikolay Vasilyevich Gogolning "Dikanka qishlog'i oqshomalri", " Dahshatli intiqom" asarida sir-sinoatlarga boy g'aroyib voqealar tasvirlangan. Yozuvchi mazkur asarni afsona, rivoyat, ertak, shuningdek, onasidan eshitgan hikoyalari asosida yozgan. Yengil, yumoristik ruhda yozilgan ushbu qissalar to'plami sizga manzur bo'lishiga ishonchimiz komil.
-
Инсон тақдири
Михаил Шолохов 1905 йил 24 майда Донда, Вешенск станицасига қарашли Кружилин хуторида туғилган. Унинг болалиги Россияда революцион кураш қизиган даврга тўғри келади. У бир неча гимназияларда ўқиди. Ёш бўлиб қуролли аскарлар сафига қўшилди. Болалик онларини ҳаётнинг аччиқ ва мураккаб зиддиятлари тортиб олиб, турфа синовлар ичра улғайишга мажбур бўлади. Асар ана шундай ўй-фикрлар, инсоний кечинмалар ва ҳаётий қарашлар билан ёғрилгани ўқувчини, албатта, бефарқ қолдирмайди.
-
Xamsa
Mazkur kitobda Alisher Navoiy «Xamsa»sidagi barcha dostonlarning mazmuni bayon qilingan. Ularda shoir tomonidan tasvirlangan turli voqea-hodisalar aks ettirilgan, faqat kirish qismlari, me’yoridan cho'zilib ketgan manzaralar, monologlar biroz qisqartirilgan. Navoiy dostonlarining ushbu nasriy talqini alloma shoirimizning turkiy she’riyat gultoji hisoblanmish «Xamsa» dostonlarini anglab olishingizga yordam beradi, deb o`ylaymiz.