-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Одамийлик мулки
Ёзувчи Тохир Малик қаламига мансуб маънавият ва тарбия масалаларига бағишланган «Одамийлик мулки» (Ахлок, китоби) - китобининг «Ишк» деб номланган биринчи ва «Бахт» деб номланган иккинчи фасли адиб танланган асарларининг олтинчи жилдидан, учинчи фасли - «Саодат» эса тўққизинчи жилдидан (Хусну хулқ) жой олган эди. Мухтарам китобхонларнинг истак ва таклифлари инобатга олиниб, у адибнинг айрим тузатиш ва тахрирларидан сўнг яхлит китоб холига келтирилди. Мазкур китоб маънавият қуёшидан ёришиб турган қутлуғ хонадонингиз учун бир тухфа бўлар, деган умиддамиз.
-
Бугуннинг орзусида ўтган умр
Ушбу китоб илмий ҳодимлар, магистрантлар, тилшунослар, ажойиб инсонлар ҳаёти билан қизиқувчи кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.
-
Изқувар Пуаро
Машҳур инглиз ёзувчиси, детектив қироличаси агата Кристининг асарлари дунёнинг юздан ортиқ тилларига таржима қилинган. Кўплаб асарлари эса саҳналаштирилган. Қўлингиздаги тўпдамга адибанинг қизиқарли ҳикоялари жамлаб олинган. Ҳикоялардаги изқувар қаҳрамонларнинг фикри тиниқлиги, жиноятларни фош қилишда яқиндан иштирок этиши китобхон диққатини тортади. Тўплам кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
-
Танланган асарлар
Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг ижодига, соҳирий ва ботиний қалам сиёҳидан тўкилган мисраларга ошуфтаҳол бўлмаган диллар бўлмаса керак."Биринчи муҳаббатим"ни кўплар қшўиқ қилиб ҳиргойи қилса-лар, яна кимлардир давлат мадҳиясини ғурур билан айтади. Залворли ижодкорнинг қўлингиздаги китоби бежизга "Танланган асарлар" деб номланмаган. Ушбу китобга шоирнинг энг сара ижоди жамланган.
-
Ikki eshik orasi
Sevimli yozuvchingiz O'tkir Hoshimovning "Dunyoning ishlari" asarini juda yaxshi bilasiz. Unda ruhiy evolyutsiyaning ulkan rivoji, insoniy tuyg'ularning eng oliyjanob pog'onasi va mehr-muruvvatning yorqin timsoli bo'lmish onalar haqida satrlar sizni o'z domiga tortgan edi. Qo'lingizdagi asar ham yozuvchining ana shunday buyuk mahorat bilan sizga tortiq etayotgan sovg'asidir. "Ikki eshik orasi" romani qurilish brigadasida boshliq bo'lib ishlaydigan Muzaffar ismli yigitning hikoyasi bilan boshlanadi. Asarda qarama-qarshiliklar, o'tkir vaziyatlar sizni ham qiziqtirayotgan bo'lsa, demak bu roman ayni siz uchun.
-
G'arbiy frontda o'zgarish yo'q
Atoqli nemis yozuvchisi Eriх Mariya Remark ijodi bilan kitobхonlarimiz uning «Uch og‘ayni» romani orqali tanishganlar. Mana endi adibning yana bir mashhur romanini e’tiboringizga havola qilayotirmiz. Mazkur asarda birinchi jahon urushi o‘z domiga tortgan o‘spirinlar obrazi orqali urush dahshatlarini boshidan kechirgan, ruhan ezilgan, jamiyatdan begonalashgan va bolalik orzu-umidlari chilparchin bo‘lgan butun bir avlodning ayanchli qismati mahorat bilan aks ettirilgan.
-
Фозил одамлар шаҳри
Шарқ Уйғониш даврининг буюк мутафаккири Абу Наср форобий асарларида оқилона давлат тузуми, инсоният жамияти ҳақидаги нодир ва доно фикрларга дуч келамиз. "Арасту фалсафаси" , "Фозил одамлар шаҳри", "Илмларнинг келиб чиқиши" тўғрисидаги асарлари олимнинг жаҳонга машҳур қилган. Ушбу китоб ҳам тарихчиларга, адибларга, қўйингки, маорифга қизиқувчи барчага маъқул бўлади.
-
Ruhim qushlari
Ushbu mo'jaz to'plam yosh shoir Shahriyor Shavkatning olovli she’rlarini o'ziga jamlagan. Millat, yurt dar- dini, g'amini, tashvishini jo'ngina aytib qo'ya olmaydigan shoir "pahlavon o'tgan" ajdodlariga munosiblik qadamlarini o'z-o'zini imtihon qilishdan boshlaydi. Shuning barobarida zamondoshlariga baland ovozda da'vat aytadi, ko'ksiga bir urib, eldoshlar yonida bor ekanini bildiradi go'yo. To'plam she'riyat ixlosmandla- riga manzur bo'ladi, undagi she’rlar bilan tanishganlar Shahriyordan yangi kitoblarni kutib qoladilar, degan fikrdamiz.
-
Ufqqa tutash yo'l
Ushbu kitobchadan o'rin olgan hikoyalarda insonni faqatgina go'zal fazilatlar ulug'lab turishi ifodalangan. Muallif o'zi ko'rgan-bilgan voqea-hodisalarni o'quvchining ko'z o'ngida jonlantiradi. Bunda orzu bor, umid bor. Eng muhimi, o'quvchiga yosh ijodkorning samimiy va beg'ubor nigohi sezilib turadi. Barchamizga shu toza nigoh muborak bo'lsin.
-
Домлалар
Ўзбекистон Қаҳрамони, таниқли адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Озод Шарофиддинов умрининг сўнгги кунига қадар қўлидан қаламини қўймаган, қалбидаги жамики эзгу туйғу-фикрларни бошқаларга илинган бағри уммон инсон эди. Қўлингиздаги китобдан олимнинг азиз устозлар, дўстлари ва шогирдлари тўғрисидаги биридан бири қизиқ, ўқишли ҳикоя-хотиралар ўрин олган.
-
Чўл бўриси
Мазкур роман Ҳессе ижодининг дурдонаси ҳисобланади. Адиб ушбу асар устида 1924-1927 йиллар мобайнида ишлаган ва у китоб ҳолида дастлаб Фишер нашриётида 1927 йилнинг ёзида-ёзувчи 50 ёшга тўлганда босилиб чиқади. Асарда Рут хоним билан бўлган ижодий ишларнинг мажбурий тўхтатилиши, ўша даврдаги пулнинг қадрсизланиши ва бошқа иқтисодий қийинчиликларга боғлиқ танг аҳвол ҳамда Германиядаги сиёсий вазият очиб берилади.
-
Чўлпонни англаш
Чўлпонни англаш учун чўлпон каби бадиий тафаккурга, идрокка, мушоҳадага, туйғуга,- хуллас, Чўлпонга монанд дунёқарашга эга бўлиш керак, шекилли. Замон, давр кечар. Чўлпонни ҳар бир насл зиёлилари ўзича англар, янги-янги қирраларини топар, зеро Чўлпон ижодига бўлган муносабат давр талаблари билан боғланиб ҳал қилиб келинди. Шоир ижодига илмий холис, чуқур ва айни пайтда муҳаббат ва ва ҳурмат билан ёндошишнинг дастлабки намуналаридан бири сифатида ушбу асар Чўлпонни билишимизга ёрдам беради деган умиддамиз.
-
Бургут тоғда улғаяди
Иқтидорли журналист ва ёзувчи Нуриддин Исмоиловнинг номи кўпчилик китобхонларга яхши таниш. у ўзининг бир қанча детектив асарлари орқали кўпчиликнинг ёдида қолишга улгурган. адибнинг ҳукмингизга ҳавола этилаётган китоби- Бургут тоғда улғаяди саргузашт-детектив романи долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, асар давомида жиноятчиликка қарши курашлар, ҳаёт ташвишлари ва қувончлари, инсонларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида сўз боради. Ёзувчининг бу асари саргузашт-детектив жанрини бойитишга хизмат қилади, деган умиддамиз.
-
Бой ота, камбағал ота
Ҳар ким ўз фарзандига билганича таълим-тарбия беради. Бу борада ҳамманинг ўз қараши бор. Аммо келажак кимнинг йўли тўғрироқ эканини, албатта, кўрсатади. Мазкур китобда бой ва камбағал тоифадаги оталарнинг фикр-мулоҳазаларини, бу хусусдаги тамойилларини келтирар эканмиз, сиз азизларда солиштириш имкони мавжуд бўлади. Хулосани ўзингиз чиқаринг.
-
Шажарайи турк
Абулғозихон олий насаб ва тожу тахт соҳиби бўлган . У қарийиб 20 йил (1644-1664) Хоразмни идора қилди, лекин тарихда олий ҳукмдор сифатида эмас ( тарихда жаҳонни титратган не -не подшоҳлар ўтмади, лекин улардан ном -нишон қолмади ), балки йирик олим сифатида қолди.
-
Бой аёл
Менинг назаримда Ким замонавий аёлларнинг намунаси: қувноқ, яхши дўст, чиройли, ақлли ва бой. Пул ва сармоядорлик ҳақида гап кетса, ишонинг, у нима деяётганини яхши билади. Тўғри, у қачонлардир ҳеч нарсани билмасди, аммо у кўз олдимда шогирдликдан экспертга айланди. У бошқаларга ўргатаётганини ўзи ҳам амалда қилади. Мен бу китобга сўзбошини чуқур эҳтиром билан - энг яқин дўстим, иш юза- сидан ҳамкорим ва рафиқам учун ёздим.