-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
Танланган асарлар
Aбдурауф фитрат бадий ижод ва илмнинг жуда ва илимнинг жуда кўп сохаларида бўйинча тақдқиқодлар олиб борди. Сизга ҳавола қилинаётган 4-жилддан унинг Адабиёт қоидалари Энг эски турк Наҳв синалари тилшуносликка оид ҳамда ижтимоий-маърифий йўналишдаги оила асари ўрин олган.
-
Ёлғизликнинг юз йили
Нобель мукофоти лауреати Габриэль Гарсиа Маркес (1928) жаҳон адабиёти равнақига "Ёлғизликнинг юз йили", "Мустабид паймонаси", "Ўлат изғиган кезларда муҳаббат", "Ойқиз, муҳаббат, авлиё, шайтон ва ва бошқалар". Адиб айни маҳалда "қисса" ва "ҳикоя" жанри устаси, "Ошкора қотиллик қиссаси" сара асарларидан бири ҳисобланади.
-
Koreys adabiyotidan tanlangan asarlar
Kitobxonlar e'tiboriga havola etilayotgan ushbu to'plam koreys kitobxonlari uchun manzur bo'lgan va ko'p yillar davomida yuqori baholanib kelinayotgan eng sara asarlar hisoblanadi. Bu asarlarni tarjima qilib, o'zbek kitobxonlarini koreys adabiyoti sarchashmalaridan bahramand qilishda bizga KOICA tashkiloti a'zosi, koreys tili o'qituvchisi Kim Hyeon Yeong rahbarlik qildi.
-
Атиргулнинг тикони
Ушбу китоб бир неча йиллар бадалида топиб танланган, сараланган, зўp ҳавас ва ҳафсала билан ўзбекчага ўгирилиб, кўплaб нозиктаъб мухлисларнинг эътирофига сазовор бўлгaн чинакам дурдоналардан таркиб топтан. Мавзуси, ифодавий шакли, услуби ва борингки, жўғрофиясига кўра ранг-баранг, лекин хар бири ўзгача дурдона бўлмиш мазкур ҳикоялар бир муқова ичига жамланиб, ажиб адабий дунё воқеа касб этганки, уларни ўқиган китобхон нечоғлик ноёб маънавий мулкка эга бўлади.
-
Bahor keldi seni so'roqlab
XX asr o'zbek she’riyatining zabardast vakillaridan biri, davlat arbobi Zulfiya Isroilova bugungi kun o‘quvchilari uchun yaxshi tanish. Maktab darsliklarida shoiraning qator she’rlarini mutolaa qilganmiz. Vatan, muhabbat, vafo, ezgulik t.uyg‘ulariga yo‘g‘rilgan she’rlari barchamizning ko'nglimizdan munosib joy olgan. Mazkur kitob Zulfiya tavalludining 100 yilligiga bag'ishlab nashrgatayyorlandi. Undan shoiraijodidagi eng sara she’rlar o'rin olgan. Aziz o'quvchilarimiz ushbu to'plamni o ‘qib, mutolaa zavqidan bahramand boladilar, degan umiddamiz.
-
Асрдан асрга
Ёш қаламкаш, олим Анвар Омонтурдиевнинг “Асрдан асрга” номли иккинчи тўплами унинг шеърий, ҳам драматик жанрда ёзилган асарларини ўз ичига олган. Ушбу тўпламда шоирнинг биринчи шеърлар тўплами /’’Тонг”, 1994 й./ дан сараланиб, қайта ишланган, шунингдек, янги шеърлари ва отаси бисотидан бир жуфт шеър /’’Майлига”, “Ҳазар қилғил" ҳам киритилган.
-
Tamg`a
Bolalik yillarimning ilk xotirotlari avgust oyining bir kechasiyu, allaqanday bayram tantanalari bilan bog`liq. Hozir men mana shularning hammasini o`z ko`zim bilan ko`rganga o`xshamayman, nazarimda bir paytlari shu haqida kimdir menga bir ertak aytib bergan-u, shu shirin ertak xotiramda mahkam o`rnashib qolganday.
-
Bizning shahrimizda o`g`ri yo`q
Nashriyotimiz siz aziz kitobsevarlarni lotin Amerikasi adabiyoti durdonalari bilan ham tanishtirishni niyat qilgan.Qo`lingizdagi, Gabriel Garsiya Markesning "Bizning shaharimizda o`g`ri yo`q" hikoyasi hamda Migel Otero Silvaning "Yig`lagim kelsa ham yig`lamayman" romanlari joy olgan mazkur kitob boshlagan xayrli ishimizning debochasidir.
-
Шайбонийнома
Муҳаммад Солиҳнинг "Шайбонийнома" достони ўзбек классик адабиётида алоҳида ўрин тутади. Унда темурийларнинг инқирози, янги шайбонийлар салтанатининг қарор топиши билан боғлиқ бўлган тарихий воқеалар қаламга олинган.
-
Зангори фасл
Маърифатпарварлик ижод аталмиш муқаддас чашмадан кудрат олсагина у абадийликка ва безаволликка дахлдор бўлмоғи мумкин. Истеъдодди шоир Асад Сафар ва у муаллимлик қилаётган маърифат даргоҳининг талабалари ижодидан жамланган уш бу китоб биз учун ҳамиша долзарб бўлган Ватан муҳаббатини ўзида жамлаган.
-
Мезон буржи
Сиз Асад Дилмуродни «Осмоннинг бир парчаси» илк ҳикояси ва шу ном остида босилган биринчи китоби (1978) орқали биласиз. Ўшандан буён ўтган вақт мобайнида адиб босқичма босқич самарали ижод қилди, элга фақат ҳикоянавис эмас, қиссанавис ва романнавис сифатида ҳам танилди. Ҳамон тинимсиз изланаётган ёзувчи одам ва одам тушунчаларига бадиий-эстетик ва фалсафий нуқтаи назардан ёндошади, замон билан маконни бирлаштирувчи моддий ва маънавий омиллар моҳиятини қаҳрамонлари руҳий драмаси билан умумлаштирган ҳолда тал- қин қилади. Китобга кирган қиссаларини ўқир экансиз, олис тарих нафасини туясиз, эзгулик ҳамда ёвузлик ўртасидаги азалий ва абадий тўқнашувларга гувоҳ ўтасиз, яна ҳам муҳими, ўзаро ажралиб турадиган ва эсда қоладиган турли-туман қиёфахарактерга эга бўлган бадиий образлар оламида яшайсиз.
-
Таскин
Қўлингиздаги ушбу мўьжазгина тўплам аслида кичкина эмас. Унда хаёл ва ҳаёт орасида тентираб юрган бир шоирнинг кўнглидан кечирганлари жамланган. Шу боисдан ҳам, у гоҳ маҳзун, гоҳ тушкун, гоҳида жўшқину гоҳида сокин туйғулардан сўзлайди сизга. Умид қиламизки, бу тўплам аржуманд истар кўнгилларга таскин бўлади.
-
Meshpolvon jangga otlandi
O‘zbekiston xalq shoiri Anvar Obidjonning xalq dostonlari ohangida bitilgan quvnoq qissasi zamirida ulkan ma’no bor. Unda yovuz Sepkilshohning askarlari shaharu qishloqlarni talab, ko‘plar qatorida Meshpolvonning yarador dadasi va ko‘zlari kiyiknikidek chiroyli onasini ham qul qilib haydab ketadi. Bundan xo‘rligi kelgan bola kunlarda bir kuni o‘qlovga nayza, qozonqopqoqni qalqon qilib jangga jo‘naydi. Asar davomini o‘qib tamoman o‘zga olamga kirib qolasiz.
-
Умримнинг фазилати
Бу шеърлар беш нафар фарзандни тарбиялаб оёққа қўйган, ўндан ортиқ набирани ардоқлаб каттa қилаётган, ҳаётий тажрибаси улкан Онахон- нинг битганларидир. Китобдаги инсоний меҳр-оқибат, ота-она олдидаги фарзандлик бурчи, қолаверса, Ватан, эл-улус қаршисидаги фуқаролик масъулияти хусусидаги шеърлар ҳам азиз китобхонларни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.
-
Сароб
Қиз эшик олдида юраги бетламайроқ келди унинг қабзасидан ушлаб аста тортиш нарёқдан боровнинг қаттиқ итарган пайтига тўғри келди эшик оёғининг устига тегиб қопчигандан сўнг четланиб ичкаридан чиққан йигитга йўл берди.
-
Харобадан чиққан машҳурлар
Қўлингиздаги китоб ўз даврининг машҳур кишилари, ҳаётдаги муваффақият қозонган инсонлар ҳақида. Улар омма эътиборига тушиб, олқишлар олишган, диққат-эътиборда бўлишган. Бу инсонлар умр йўлларида ҳамиша ҳам омадга эришавермаганлар, албатта. Ҳаётдаги катта-кичик тўсиқлар, қарама -қаршиликлар, турли-туман зиддиятлар, замон ва макон билан боғлиқ нотутаносибликлар уларни ҳам четлаб ўтмаган.