-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Ommaviy kommunikatsiya. Jurnalistika. Ommaviy axborot vositalari
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Siyosat. Siyosiy fanlar
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
Bahor qaytmaydi
O'tgan asrning 60-70-yillarida o'zbek adabiyoti juda katta iste’dodlarni qabul qildi. Ham nazm, ham nasr, ham publitsistika o'quvchilarni maroqli mutolaaga, mushohadaga chorladi. Biz O'tkir Hoshimovni aynan o'sha avlodning zabardast vakili sifatida tanishamiz hamda asarlarini zavq bilan qayta-qayta o‘qiymiz. O'tkir Hoshimovda nafosat tuyg'usi behad kuchli. Uning qahramonlari aksari go'dakday beg'ubor, nafosat tuyg'usiga boy,hissiyotli, o'ta ta’sirchan odamlardir.
-
Барқарор тараққиётга эришиш- устувор вазифа
Яхши биласизларки, биз кейинги йилларда иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич, қадам-бақадам ўтказиш, уларни ҳар бир босқич талабларидан келиб чиққан ҳолда чуқурлаштириш , ҳар бир босқичнинг энг устувор йўналишларини ва мақсадларини белгилаб олиш , кўзланган марраларга эришишнинг механизм ва йўлларини барпо этиш, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилиш борасида бутунлай янги йўлни ишлаб чиқдик.
-
So`z latofati
Dunyoning eng ajib, eng sirli va sekhirli sayohatlardan biri So`z olamiga sayohatdir.Negaki, So`z yaralishdan mo`jiza. Avval So`z bulgan, kitoblarda deyiladi muqqadas.
-
Толзордан эсган шамол
Машҳур инглиз адиби Кеннет Грехемнинг дунё болалари қўлдан қўймай мутолаа қиладиган мазкур қиссаси Англиянинг ўзида қайта-қайта нашр этилиб, жаҳон тилларининг деярли барчасига таржима қилинган. Асарнинг пайдо бўлиш тарихи жуда оддий ва қизиқ. Ёзувчининг ёлғизгина ўғли ёзги таътил пайтида бувисининг ҳузурига йўл олади. Бу вақтинчалик айрилиқ, соғинч отани ҳар куни ўғлига мактуб ёзишга ундайди. Унинг йўллайдиган мактублари шунчаки арзи ҳол бўлиб қолмай, бу ғаройиб воқеалар асосида қўлингиздаги мазкур асар дунёга келди. Таржимон Тилаволди Жўраев асарни инглиз тилидан моҳирона таржима қилган. Шу сабаб воқеалар яқин ўртада рўй бераётгандек туюлади ва китобхонни ром этиб, ўзига хос оламлар сари бошлайди.
-
Stiv Jobs
Asarni tayyorlash jarayonida Uolter Ayzekson Stiv Jobs hayotining sungi yillarida u bilan bir necha intervyular tashkillashtiradi.Shu bilan birga Stivni bilgan, u bilan ishlagan dustlari va dushmanlari bilan suhbatda buladi.Ushbu suhbatlar asosida Stiv Jobs hayoti haqida holis va odil kitob yozishga harakat qilinadi.Muallif kitobda Stiv Jobsning tabiati,uning muvaffaqiyat sirlarini ochib beradi.
-
Сени ваъда қилганди ҳаёт ёҳуд гоҳида бу менинг тақдиримга ёзилганига ишонмайман
Бу мен. Қўлингиздаги асарни шунчаки бадиий тўқима дея барини яширишим ёки ёлғон гапириш... кулгули. Унга ўз ҳаётимнинг мендан Мени олиб қўйган мураккаб даврни жо қилдим. Йўқотиш ҳақида гапириш оғир... Бу ҳақда ёзиб дилни бўшатмоқ-ечим. Мен бунга уриниб кўрдим ва енгаман деб енгилганимни, балки мағлубликда ғолиб бўлганимни ҳам сезмай қолдим. Биласанми , ўзинг учун олам гўзаллигини қандайдир муҳим нарсадан жудо бўлмай туриб қайта кашф қилиш мумкинмас. Йўқотганларимиз бизга қайғу ва азоб эмас, синов бўлақолсин... Яратгандан шуни сўра!
-
Адолат, ватан ва халқ манфаати ҳар нарсадан улуғ
Иқтисодиётда юксак самарадорликка эришиш, жамиятда қонун устуворлиги, демократия тамойилларини қарор топтириш, халқ учун фаровон турмуш шароити яратиш мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсадидир.
-
Ялпиз ҳиди
Назар Эшонқул ўзининг "Шамолни тутиб бўлмайди", "Маймун етаклаган одам" каби ҳикоялари, қиссалари билан китобхонларга яхши таниш бўлган иқтидорли ижодкорлардан бири. Асарларида инсоннинг қалби, ички дунёси, руҳий оламини рамз ва метафора орқали бетакрор чизгиларда акс эттиради. Шунинг учун ҳам Назар Эшонқулнинг асарлари адабиётимизнинг ўзига хос янги йўналиш- даги ижод намунаси сифтида эътироф этилган. Муаллифнинг "Уруш одамлари", "Момоқўшиқ"|"Тун панжара- лари", "Қора китоб" қиссалари ва қатор ҳикоялари ўрин олган ушбу китоб барча ўқувчиларга бирдек манзур бўлади деган умиди- миз бор.
-
Usmon G`ozixon
Tarixiy asarlar o`zining qiziqarliligi, ibratliligi, moziydan xabarlar berishi bilan tortadi. Tarixiy haqiqatlar xolis holda aks ettirilgan ijod namunalari mangulikka daxldordir. Qo`lingizdagi kitob-Usmon G`ozixon romanida o`z davrida dunyoning eng kuchli davlati bo`lgan Usmoniylar imperiyasi asoschisi Usmon G`ozixon hayoti aks ettirilgan. Roman o`zining badiiy jozibasi, tarixiy ibratlari bilan sizga manzur bo`lishiga ishonamiz.
-
Ajdarning tavbasi
Elimizning atoqli adibi, 0 ‘zbekiston xalq yozuvchisi 0 ‘tkir Hoshimovning «Bahor qaytmaydi», «Dunyoning ishlari», «Ikki eshik orasi», «Tushda kechgan umrlar» kabi qissa va romanlari, ko‘plab hikoya va badialarini mutolaa qilgan kitobxonning hayrati oshadi, ba’zi sahifalarini o‘qiganida ko‘ziga yosh keladi.
-
Танланган асарлар 1-жилд
Ҳурматли китобхонлар! Ушбу жилддан ўрин олган асарлардаги ўзига хос бадиий бўёқлар, драматизм таранглиги, кечинмалар ифо- дасининг ҳаётийлиги ва теранлиги сизни бефарқ қолдир- майди, деган умиддамиз.
-
Mehrobdan chayon
Turkiston feodallarining keyingi vakili boig‘an Xudoyorning o‘z xohishi yo‘lida dehqon ommasi va mayda hunarmand — kosib sinfini qurbon qilishi, mam- lakat xotin-qizlarini istagancha tasarruf etishi, bunga qarshi kelguchilar tilasa kim boNmasin, rahmsiz jazo berishi ro‘monning mavzui’dir. Xudoyorning bu yo‘ldag‘i birinchi istinodgohi bo‘lg‘an ulamolar, ularning ichki-tashqi ahvoli, axloqi, madrasa va oila hayoti, ula- moda insoniy his bitkanligi va qolg‘ani ham xabosat par- dasi ostida sezilmas darajaga yetkanlini mundarija sig‘dirg‘an qadar bayon qilinadir. Bular ro‘monning nomarg‘ub — manfiy qahramonlari. Ikkinchi tarafda mazkur qora kuchlarga qarshi “tuban” sinf — kam- bag‘allar, ularning xonliq tuzilishiga, qora kuch — ulamo alayhiga chiqishi. Mehnatkash kambag‘allarning axloqi, sajiyasi, oilasi, turmishi va bir-biriga aloqasi, samimiyati.
-
Usmon G`ozixon
Tarixiy asarlar o`zining qiziqarliligi, ibratliligi, moziydan xabarlar berishi e`tiborni tortadi. Tarixiy haqiqatlar xolis holda aks ettirilgan ijod namunalari mangulikka daxldor. Qo`lingizdagi kitob- Usmon Qozixon romanida o`z davrida dunyoning eng kuchli davlati bo`lgan Usmoniylar imperiyasi asoschisi Usmon Qozixon hayoti aks ettirilgan. Roman o`zining badiiy jozibasi, tarixiy ibrati bilan sizga manzur bo`lishiga ishonamiz.
-
Ажал хиёбони
Олдиндан айтиб қўяй, саргузашт-детектив ёзувчилигига даъвоим йўҳ. Аммо, Эдгар По, Артур Конан-Дойл, Агата Кристи, Жорж Сименон ва ака-ука Вагнерларнинг асарларига бўлган болаликдаги ҳавас ҳали-ҳамон мени тарк этмай келади. Қолаверса, кутилмаган ҳодисалар, мураккаб тақдирлар, чигал муаммолару хаёлга ҳам келмайдиган ечимлар ва бу жанрнинг ўзига хос шиддати ҳар қандай кишини ўзига мафтун этиб қўяди. Шу маънода, мен ҳам ана шу жанрда ўзимни бир синаб кўргим келди. Ўқидим, қизиқдим, ўргандим, изландим ва охир-оҳибат қатор машқларим “Қонун ҳимоясида” журнали, “Ҳуқуқ”, “Суҳбатдош", “Адолат кўзгуси” сингари газеталар саҳифаларида чоп этилди. Энг муҳими, мен шу аснода ҳуқуқ органлари ходимларининг меҳнати қанчалар оғир ва мураккаб, айни чоғда халҳ манфаати ва юрт фаровонлиги йўлидаги фаолияти қанчалар масъулиятли эканлигига яна бир бор амин бўлдим. Барча воқеа-ҳодисаларни бир ерда хизмат қиладиган ҳуқуқ идоралари ва ички ишлар ходимларининг машаққатли иш фаолияти асосига қуришга ҳаракат қилдим. Бунга қанчалар эриша олдим, энди бу ёғи сизнинг ҳукмингизга ҳавола, азиз китобхон!
-
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида
Нашриётимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизнинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин ва серқирра сиёсий ижтимоий фаолиятини акс эттирадиган, «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» деб номланган янги китоб тайёрланиб, эътиборингизга ҳавола этилмокда.
-
Аср туққан одамлар
Ёзувчи Тилаволди Жўраевнинг "Арвоҳлар тунда изғийди" ва "Бозор дунё" романлари сиз азиз китобхонларга яхши таниш. Бу асарларда бугунги кун қаламга олинган бўлса, "Аср туққан одамлар" номли мазкур янги тўпламидан юртнинг яқин ўтмиши ҳақидаги қисса, новеллалар ва ҳикоялари ўрин олган. Зеро, ўтмиш келажакни ёритиб туради, ўтмишга назар истиқболдаги одимларнинг равон бўлишини таъминлайди. Қисса ва ҳикояларни ўқиб, кечаги кунимизнинг яна бир бор гувоҳи бўласиз, бугунги дориломон кунларимизнинг қадрига етасиз, деган умиддамиз.