-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Чумчуқ бола
Инсон манфаатлари йили ёш истеъдодларни қўллаб қувватлаш мақсадида тайёрланган ушбу китоб Ўзбекистон Мустақиллигининг олти йиллигига бағишланган бўлиб, у Республика Давлат матбуот қўмитаси ташаббуси билан Ижарадаги Тошкент матбаа комбинати ҳомийлигида чоп этилади.
-
Ака-ука Карамазовлар
Инсон ҳаётда яшар экан, унинг умри уч босқичда: болалик, ёшлик ва кексалик даврида кечади. Дастлаб бола ҳаёти билан соддароқ, кейин ёшлик ҳаёли билан жўшқинроқ яшаса, кексалигида бор-йўғи фалсафаси, ҳаёт хулосаси билан умр кечиради. Ҳаёти сарҳисоби давомида айтиши лозим бўлган СЎЗини бир-да айтса, бир-да айтмайди. «Ака-ука Карамазовлар» — адибнинг энг сўнгги асари эканлигини ҳисобга олсак, уни Достоевскийнинг сўнгги СЎЗи дейишимиз, тўғри бўлар балки. Ҳарактер ва қарашлари бир-бирига ўхшамайди. Аммо барчасида умумийлик бор, бу нафақат қондошлик, балки уларнинг маънавий ҳаётийлиги акс этади. Ака-укалар билан танишиш чоғида, ҳаёт давом этар экан, инсонийлик деган тушунча ўлмайди, деган хулосага келамиз.
-
Чўққига йўл
Ҳарбий шифокор, истеъфодаги полковник Сафарали Иброхим Бекнинг номи адабиёт ихлосмандларига яхши таниш. Матбуотда эълон қилинаётган кўплаб хикоялари, «Бегоналик» китоби аллақачон ўзининг кўп сонли мухлисларини топиб улгурган. Мазкур тўпламга унинг харбий шифокорлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи қиссаси ҳамда қатор ҳаётий ҳикоялари жамланди.
-
Chol va dengizchi
Dunyo miqiyosida mashhur adib "Nobel" mukofoti sovrindori Ernest Xeminguyning mazkur "Chol va dengizchi'' qissada insonning ulug'ligi , undagi iroda va matonat, oqillik va azm-u qaroridan og'ishmaslik o'zgacha talqinda aks etgan. Serqirra ijodkorning millionlab nusxada chop etilgan asarini mutoola qilishga shoshiling, aziz kitobxon.
-
Чўл бўриси
Тил билган дил билади дейишади. Дарҳақиқат, Тошкент Давлат чет тиллар педагогика институтининг олмон филологияси факультети ўқиб юрган талабалик пайтларимиздаёқ дунё адабиёти, хусусан олмон адабиёти билан ошно бўлганмиз. Мехригиё устозларимиз тилга ва адабиётга дилга ҳавас, иштиёқ уйғотиб, бизни адабиётнинг сеҳрли оламига олиб кирган ва бунинг учун бир умрга миннатдормиз.
-
Бемор
Асқар ота инқилоб учун қурол кўтарган ўзбек аёлларидан Маърифатхон воқеасини эшитганидан бери унинг қабрини зиёрат қилиш ниятида юрган эди.
-
Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори
Марио Пьюзони машҳур қилган ва адабиёт саҳнасида унинг номини кўкларга кўтаришга сабаб бўлган асар, шубҳасиз, «Чўқинтирган ота ёхуд мафия сардори» асардир. Бу асар миллион йиллардан бери одамлар ўртасида давом этиб келаётган иллатлар, бир-бирини кўролмаслик, чексиз бойликка бўлган ҳирс, адоват кабиларни руй-рост ифодалаб бергани, шунингдек, америкалик ва сицилиялик мафиячиларнинг кирдикорларини тўла-тўкис очиб бергани билан дунё миқёсида оммалашиб кетди.
-
Анна Каренина биринчи китоб
Бадиий адабиётда муҳаббат мавзусида ёзилган асарлар қанчалик кўп бўлмасин, уларнинг ҳеч бирида тақдирлар, қисматлар, фожиалар, ўйлар, қарашлар бир-бирини такрорламайди. Навоийнинг Лайлиси-ю Мажнуни, Шекспирнинг Отеллоси-ю Дездемонаси,Кнут Гамсуннинг Эдвардаси, Чингиз Айтматовнинг Жамиласи... Лев Толстойнинг Анна Каренинаси ҳам ҳақли равишда мана шундай асар қаҳрамонлари сафида турадики, адиб ижодига ошно бўлган ҳар бир китобхон буни яхши англайди.
-
Kon-tokida safar
Qolingizdagi «Kon-Tiki»da safar» kitobi dunyodagi ko‘p xalqlar tiliga tarjima qilingan. Asarda norvegiyalik etnograf olim Tur Xeyerdalning besh sayohatchi hamrohi bilan birga oddiy palma yog'ochidan yasal gan (sol) qayiqda (1947-yil) Tinch Okeaniga chiqib, Peru orolidan Polineziya orollarigacha suzib borgani haqida hikoya qilingan. Mustaqillikdan so‘ng erishgan yutuqlarimiz ichida eng hayratlanarlisi yosh avlod qalbida kitobga mehr uyg'otish boldi. Ayni ma’noda bu kitob yetti yashardan yetmish yashargacha bolgan kishilami irodali, e’tiqodli qilib tarbiyalashda muhim ahamiyat kasb etadi hamda kishilarda birdamlik kayfiyatini uyg‘otadi. Zero, «Kon-Tiki»da safar» romanida ochiq dengiz manzaralari va ana shu poyonsiz ummondagi qahramonlar har qanday qiyinchiliklarga barham berib o‘z ko'zlagan manzillariga eson-omon yetib boradilar. Bu safardagi ramz-ishoralar kishi qalbini yoshartiradi, unda hayotga bolgan tashnalikni ikki hissa oshiradi. Aslida bu asar qaysidir ma’noda ko‘ngil sari bir safar hamdir.
-
Скафандр ва капалак
Инсон жасорати ва матонатининг маҳсули бўлмиш «Скафандр ва капалак» аввало, чўнг бир изтироб, сўнгра худди шундай умидга йўғрилгани билан эътиборни тортади. Француз драматурги Жан-Доминик Бобининг ушбу асарини вараклаб, илк сатрларига кўз югуртирарканмиз, айни кучга тўлган, ҳаёт ва ижодда муваффақият қозониб келаётган 44 ёшли драматургнинг кутилмаганда инсультга чалиниб, тушакка михланиб қолиши, аммо тақдирнинг аянчли синови олдида таслим бўлмай соғлом мия ва ягона кўз ёрдамида ҳаёт учун курашишга бел боғлагани, нигоҳлари билан логопед кўмагида дунё билан мулоқотга киришиши вужудимизни титратади.
-
Сароб
"Сароб" романи ҳаётнинг мураккаб даври - ўттизинчи йилларнинг бошларида яратилди. У яратилиши билан фақат китобхонгина эмас, балки расмий ташкилотларнинг ҳам эътиборини ўзига жалб қилди.
-
Chinor
Asqad Muxtorning bu romani sharq adabiy an’analarini eslatuvchi yangi bir shaklda yozilgan. Chinorning azimday har tomonga tarvaqaylab ketgan qissalar jonli voqelikni aks ettirsa, uning teran ildizlari-hikoyatlar yaqin o'tmish haqida, rivoyatlar esa pildirab uchgan yaproqlar singari yengil, ular badiiy tafakkur qanotida qadim afsonalarga borib tutashadilar...
-
Qutlug` qon
«Qutlug` qon» romani til va badiiy mahorat jihatdan diqqatga sazovordir. Asarda adib obraz yaratishda psi- xologik tahlil san’atidan, xalq tili boyliklaridan ustalik bilan foydalangan. Obraz xarakterini, personaj tilini tabiiy va jonli qilib tasvirlagan. Shunga ko‘ra romandagi har bir obrazning o‘z ichki va tashqi dunyosi bor, o‘z xarakter va individual tili bor.
-
Ёшлик баҳорининг бойчечаклари
Ёшлик — биргина шу сўз замирида олам-олам орзулар тўлқини, қуввату қудрат бахш этувчи чорлов, қанчалар гўзаллик ва нафосат, энг муҳими, оташ ичра гуллаб турган муҳаббат мавжуд. Муҳаббат ахлига эса дунё ҳамиша гўзал кўринади. Бахт деган сўзнинг беланчагини ҳеч ким севиб-севилганлардан аъло тебрата олмайди.
-
Чин муҳаббат қиссаси
Ёш қаламкаш Париза Ҳикматованинг қўлингиздаги китобида вафо-садоқат, меҳр-оқибат, поклик ва ҳалоллик каби эзгу ва умрбоқий инсоний туйғулар қаламга олинади. Китоб қахрамони оддий қишлок кизи Нурнинг тақдири сиз ҳурматли китобхонларни бефарқ қолдирмайди. Мағрур ва гўзал қиз Нурнинг катта мақсадларга интилиб яшаши, шу йўлда меҳнат қилиши кишиларни иродали бўлишга чорлайди. ҳамиша ғолиб эзгуликка даъват этади.
-
Муҳаббатнома
Ҳаёт йўлимда менга дуч келган ва тимсоли хаёлимда қолган кишилар ҳақида ўйлаганимда даставвал бундай дегим келади: у одам нуқсонлари билан бизга ўхшаш, аммо фазилатлари билан биздан фарқ қиларди, шу сабабли биз уни ҳурматлар эдик. Шундай ибратли кишилардан бири Чустий домла эди.