-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Дил эркинлиги
Шарқ шоирларидан бири: «Агар мени билмоқчи бўлсангиз, сўзимга боқинг»,—деган экан. Дарҳақиқат, сўз — кўнгил ойнаси. Одамнинг ботиний олами, ният ва омоли сўзда намоён бўлади. Сўз — буюк қудрат, Аллоҳ ато этган бебаҳо неъмат. Айниқса, қалби халқ ва миллат дарди билан ошино адибнинг сўзи ҳар қандай юракни ҳам ёндиради, маърифат, ҳақиқат жарчиси бўлиб янграб туради.
-
ТАСАВВУР ЧИЗИҚЛАРИ Шеърлар
Бу орзумас, соғиниш холос, Бу орзиқиш, ниҳояси йўқ. Бу тўлиқиш, фидоликка хос, Бу висолдир, паймонаси йўқ.
-
Дил садолари. Кичик девон
Шеър — маънавин эҳтиёж, зарурият фарзанди. Шоир дилида етилган фикрлар, ҳаст ҳақиқати ёки ин- соний ноҳақликлар ҳақида одамларга нимадир демоқ, деганда ҳам баралла ёки ҳайқириб айтмоқ муддати ет- ганда дунёга келадиган шеърлар ўз ихлосмандларини топиши табиий. Чунки шоир дунёси дунёдан ва одам- лардан аиру эмас, шоир днлидаги дардлар бошқаларга ҳам тинчлик бермаётган дарддир, қувончи бошқалар қалбига ҳам эзгу ҳис-туйғу етказадиган қувончдир.
-
Уч юз олтмиш (рубоийлар)
Хоразмнинг қадимий пойтахти- Кўҳна Урганчни хоразмликлар асрлар давомида баъзан Кўна, баъзан эса Уч Юз Олтмиш номлари билан атаб келадилар. Бу қандай тупроқким, бир эмас, ўн эмас, юз ҳам эмас, Уч Юз Олтмиш авлиё макон топган... Уларнинг руҳи поклари бизни қўллагай. Оллоҳ биздан Ўз марҳаматини дариг тутмагай.
-
Ҳикматнома
Инсон насли инсон бўлиб, қўли ишга, тили сўзга келиб, бир-бири билан муомала қила бошлабди-ки, бу ажиб, чигал, борлиги сирлардан иборат дунёда яшаш дарсини ўқийди ва тот шу кунгача бу дарс тугаманлиги ҳақида сўз боради.
-
Oltin beshik
O`zbek xalq ertaklari dunyo badiiy durdonalari sirasiga kiradi.Ularning barchasi bir joyga jamlansa bir necha o`nlab kitoblar paydo bolishi, shubhasiz. Ushbu to`plamga xalqimizning eng sara ertaklari kiritildi. Keng kitobxonlar ommasiga mo`ljallangan ushbu ertaklar guldastasi, ayniqsa, yosh kitobsevarlar qalbida ezgulik tuyg`ularini uyg`otib, nayot so`qmoqlarida ularga hamdam bo`ladi.
-
Ўзбек фольклори очерклари 3-томлик 2-том
"Ўзбек фольклори очерклари"нинг иккинчи томида оғзаки проза ва халқ театрининг жанрлари, уларнинг тарихий тараққиёти каби масалалар илк бор системали таҳлил этилган. Асар фольклоршунослар, адабиётшунослар, этнографлар, аспирантлар, олий ўқув юртлари филология факультетининг талабалари, халқ оғзаки ижоди билан қизиқувчи кенг китобхонларга мўлжалланган.
-
"Қутадғу билиг" да давлатчилик концепцияси
Бугун биз ўз тараққиёт йўлимизга эгамиз. Бунинг бир омили сифатида ўтмиш тажрибаларидан унумли фойдаланиш тақдим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти бу ҳакда шундай деган эди: "танланган ўз тараққиёт ва ислоҳот йўлимизда тезкорлик билан илгари силжиш учун кучли руҳий қувват берадиган-миллий маданиятимиз, Шарқ фалсафасининг ҳаётбахш ва теран булоқларидан баҳраманд бўлиш муҳимдир". Ҳақиқатдан ҳам тараққиётимизнинг бир пойдевори нуфузли ўтмишимиздан олинади ва бунинг воситасида биз қудрат касб этамиз.
-
Афғонистон маърифатпарварлик адабиёти очерклари
Бу китоб Афғонистон маърифатпарварлик адабиётининг кўзга кўринган олти намоёндаси- Маҳмуд Тарзий, Абдулали Мустоғоний, Солиҳ Муҳаммад Қандахорий, Ғулом Мухайюддин Афгон, Адулҳоди Довий, Абдураҳмон Лудин ҳаёти ва ижодига оид мўъжаз очеркларни ўз ичига олган. Шунингдек, унда Афғонистонда маърифатпарварлик ҳаракати ва адабиётининг юзага келиши, унинг қўшни мамлакатлар билан алоқалари борасида ҳам фикр юритилган. Китоб маърифатпарварлик тарихи билан қизиқувчилар ҳамда афғоншунослик соҳаси мутахассислари ва талаблари учун мўлжалланган.
-
Икки Диана
Икки Диана- тарихий-саргузашт роман бўлиб, XVI аср Франция тарихидаги куплаб фожиаларни акс эттиради. Ушбу романда ўқувчини қизиқтирадиган барча компонентлар мавжуд. Бу ерда мудҳиш сирлар ҳамда маъсума қаҳрамон аёл, маккорона фитналарнинг қурбони - Диана де Кастро, ёвузлар дуэти -Диана де Пуатье ҳамда коннеталь Монморанси, ҳақиқат учун курашувчи Габриэль Монтгомери ва ниҳоят, олимҳиммат герцог де Гиз образлари моҳирона очиб берилган. Асарда католиклар ва протестантларнинг ўзаро диний қарама- қаршиликлари кўрсатилган. Роман нафақат уруш ҳақидаги ҳикоялар, ишқий драмалар, сарой фитналари билан,балки ишончли тарихий тавсифлар билан ҳам қизиқ ва аҳамиятга моликдир.
-
Ғурбатда ғариб ёхуд хориждаги фаровон ҳаёт хақида янги афсона
Батан ичида юриб Ватан қадрини билмаслик, ёр-дўстлар атрофида юриб, улар меҳрини ҳис қилмаслик... Қўлингиздаги китоб қаҳрамони Саломқул айнан шундай инсонлар тоифасидан. Қарийб умрининг ярмини она юртида тинч-тотувликда, фаровонликда ўтказган қаҳрамонимиз нега бирданига ҳаёт тарзини ўзгартиргиси келиб қолди? Сеҳрли диёр нашрга нималарни ваъда қилди-ю, Саломқул охир-оқибат нимага эришди?
-
Эзгуликка чоғлан, одамзод 2-китоб
Ҳар бир ёзувчининг ўзгача бир меҳр билан ёқтирган ўз қўшиғи бўлади. "Кашмир қўшиғи" ҳаммамиз учун ҳурматли адиб Шароф Рашидовнинг ана шундай қалб дафтари эди. У ўзининг бу хазин ва умидбахш, дилбар қўшиғини узоқ йиллар давомида басталаб, хиргойи қилиб юрди. Асарлар ҳам баайни муаллифларининг ўзларидай. Маълум бир даврда туғилиб, яшаб, давр-даврон суриб, қариб-чуриб, дунёдан ўтиб кетади. Ғолибо, шундай "хиргойилар" ҳам борки, ўқувчининг дилидан жой олиб, адиб вафотидан кейин ҳам узоқ замонларгача куйланиб юради. Чунки улар кишиларнинг орзу-армонлари, ёруғ ўй-фикрларини ўзида акс эттиради. Ғайбуллоҳ ас-Саломнинг даъвосига кўра, "Кашмир қўшиғи" да даврнинг тунд қиёфаси ва буюк адиб ҳаётининг сўнгги аччиқ палласи ўзининг ёрқин ифодасини топган. Шунинг учун ҳам бу довруғли қўшиқ биз учун ҳамон қадрли ва мумтоз. Китобнинг иккинчи қисмида баҳс бошқа муҳит ва руҳий иқлимда кечади. Бу ерда муаллиф ҳаёт эпкинлари, турмуш сабоқлари ва устозлари ҳақида мушоҳада юритади.
-
Саволларга жавоблар ёхуд харобадан чиққан миллионер
Илк дебют роман бўлишига қарамай ушбу асарнинг катта муваффақиятига эришиши муаллифни ҳам ҳайратга солади. Икки кун ичида босмадан чиқарилган роман ниҳоятда қисқа вақтда шухрат қозониб, дунёнинг 14 та тилига таржима қилинади ва Лондонда "Exclusive Boeke Prize" номли адабий мукофотни қўлга киритди. Муаллиф сценарийси асосида суратга олинган "Харобадан чиққан миллионер " фильми 8 йўналиш бўйича Оскар мукофотини қўлга киритди. "Олтин глобус" нинг 7 мукофотига ва " BAFTA" нинг 7 та совринига сазавор бўлди. Айни дамда ушбу фильмнинг мусиқий куринишлари ишлаб чиқилмоқда. Бу асар чин маънода Викас Сварупни миллионерга айлантирди, десак муболаға бўлмайди.
-
Уйғонаётган ишқнинг овози
“Шоир юрагининг зарби дунёни титратиши мумкин", - дейишади. Эҳтимол, ростдир. Яхши шоир, яхши шеър инсон ҳалбида ҳаяжон уйготади, кўтаринки кайфият, гоҳида оғриқ пайдо қилади. Ушбу китобдан ўрин олган шеърлар ҳам кўнглингизда акс-садо беришига умид қилиб қоламиз.
-
Daftar hoshiyasidagi bitiklar
Азиз ўқувчим! Бу китобчани қарийб қир қ йил ёздим. Булар меннинг Кузатувларим. Ўйларим... Бир қадар армонли, бир қадар истеҳзоли, бир қадар табассумли Хулосаларим... Aслида, улариинг ҳар бирини алоҳида асар қилса ҳам бўларди-ку... майли... Мен буларни у зоқ ўйлаб ёзганман. Илтимос, Сиз ҳам китобни шошилмасдан, ўйлаб ўқисангиз...
-
Марсга ҳужум
Американинг машҳур фантастик ёзувчиси Рэй Брэдберининг номи ва асарлари ўзбек ўқувчиларига ҳам яхши таниш. Энди адибнинг шоҳ асари " Марсга ҳужум" ни сиз азиз фантастика ихлосмандларига ҳавола этмоқдамиз. Олтмиш ёшида илк марта учоққа чиққан, уйда эски ёзув машинкасида бошқа биронта замонавий техника ускунаси бўлмаган Рэй Брэдбери фавқулодда қувваи зеҳни билан олис-олис галактикаларга худди фазогирлардай "саёҳат", қилади ва мўъжизавий таассуротларини жаҳон аҳли билан баҳам куради.