-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
-
-
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
Adabiyot. Adabiyotshunoslik. Xalq og‘zaki ijodiyoti
-
-
Самарқанд осмонида юлдузлар
Амир Темур шахсига кизикдан зийрак китобхон учун навбатда тақдим этилаётган Сергей Бородиннинг йирик роман-трилогиясида жаҳонгирнинг олиб борган жанглари билан бир қаторда унинг шахси, ички олами ҳақида ҳам сўз боради.
-
Озод
Ушбу тўпламга ёзувчи Исажон Султоннинг " Озод" романи ва янги ҳикоялари жамланган. Мураккаб композицияга ва қадим миллий анъаналаримизнинг янгича талқинига бағишланган "Озод" асари вояга етиб келаётган бир ўспириннинг маъно ва ҳикмат дунёларига қадам қўйиши, ўзлигини англаб етиши,шунингдек, бутун олам, агар инсон қиймат бермаса ҳечлиги ва дунёдаги ҳар бир инсон берадиган қийматга зор эканлиги ҳақидадир.
-
Жадид драмаси
Ушбу китобда Янги ўзбек драматургиясининг шаклланиш омиллари ва тарихий шароит, марказий осиёда театр санъати ва халқ оғзаки драмаси ҳақида ёзилган.
-
Sog'inch
Navqiron va sehrli Qoraqalpog‘iston zaminida, qadimiy Xorazm vohasida, jafokash Orolbo‘yi hududlarida tug‘ilib, voyaga yetgan iste’dodlar hamisha xalqimizning ma’naviyatini yuksaltirib, chin farzandlik sadoqatini namoyon etib kelganlar. Bu tuproqda ulug‘ Jiyan jirovning, Munisu Ogahiylarning, Kunxo‘ja, Berdaq, Ajiniyozlarning, Feruz, Komiljonu Oyimxonlarning, Suyav, Muso va Ahmad baxshilarning ruhlari hamon barhayot. To‘lepbergen, Ibroyim, Omon, Matnazar, Guliston kabi alp iste’dodlar ijodi bugungi zamondoshlarimiz hayotini, turmush tarzini, o‘y- fikrlarini roman va esselarda, she’r va dostonlarda dunyoga namoyon qilayotir.
-
Руҳлар исёни
Шоир номи бутун Ҳиндистонда исёнкорлик тимсоли бўлди. Унинг истеъдодини Робиндранат Токур олқишлади, юртининг, замонининг энг оловли шоири деб атади.
-
-
Ал-адаб ал-муфрад
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброхим ал-Муғира ал-Бухорий ал-Жуъфий. Ислом оламида энг машҳур ва буюк мухаддис бўлиб, унинг ёзган асарлари Қуръони каримдан кейинги энг ишончли манба ҳисобланади.
-
Александр Неверов: жизнь, личность, творчество
Александр Неверов- певец революционной деревни. Занимает достойное место в ряду художников.. Неверову суждено было начать выработку идейно-эстетических принципов советской литературы.
-
Qorako'z majnun
Ona yurtimizda istiqlol e ’lon qilinganda atoqli adibimiz Said Ahmad 72 yoshda edi. Keksa boNishiga qaramay, u hammani lol qoldirib, xuddi yoshlardek yeng shimarib, g ‘ayrat-shijoat bilan ijodiy hamda ijtimoiy faoliyatini davom ettirdi. Chin badiiy iste’dod keksalikni tan olmaydi, degan naqlni adibimiz amalda isbot etayotir.
-
Сенсиз
Салим Ашур шеърларида безовта руҳ ва беҳаловат қалб, ҳайрат ва ҳаяжон, ишқ ва изтироб, қийноқ ва лаззат, инкор ва эътироф ёнма-ён яшайди. Тирик туйғулар, тинчини йўқотган хаёллар ўз ҳаётига шеърхонни олиб киради. Шеърнинг кайфияти ўқувчига ҳам ўтади. Сўз табиати инсон табиатига таъсир этади. Шоирнинг ранг-баранг шеърлардан тартиб берилган навбатдаги тўплами сўз санъатидан янгилик излаган зукко китобхонларга албатта маъқул келади, деб умид қиламиз.
-
Адабий орзулар
Адабиётимизда ҳаёт нафаси бирмунча жонланиб талант кетидан талант, поема кетидан поема,роман кетидан роман, журнал кетидан журнал .
-
Сергей Наровчатов
Сергей Наровчатов принадлежит к ярким представителям того поколения наших поэтов.На войне сформировались его характер, его поэтический талант. В своем очерке О. Грудцова исследует, как гражданская тема обрела лирическое воплощение в творчестве Наровчатова С. и других поэтов его поколения.
-
Энг чиройли исмлар ва уларнинг маънолари
Фарзанд дунёга келгач, унга чиройли ва туғри исм қўйиш ота- онанинг энг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Дарҳақиқат, ин-соннинг исми унинг келажак тақдирига ҳам дахлдордир. Мазкур китобда узбек тилидаги турли-туман исмлар, уларнинг изоҳла-ри, хусусиятлари, қайси тилга оидлиги ёритилган. Шунингдек, маъноси унутилган, ноаниқ бўлган, атоқли от сифатида бошқача маънога эга бўлиб қолган сўзларни англатувчи энг чиройли исмлар қиска ва ихчам ҳолда тушунтириб берилган.
-
Рахбарлик санъати
Инсоният тарихи бошқарув(раҳбарлик)нинг турли шакллари юзага келиши ва вазифа мураккаблаша бориши билан белгиланади.
-
Танланган асарлар 2 жилдлик: 2-жилд.
Абдулла Авлонийнинг таълимий-ахлоқий асарлари, хусусан,«Туркий гулистон ёхуд ахлоқ» рисоласи асрий қадриятларимиз, миллий маънавиятимиз тикланаётган бугунги кунларимиз учун ғоят долзарб бўлиб турибди. Машҳур маърифатчининг «Биринчи муаллим», «Иккинчи муаллим» дарсликларидан келтирилган ихчам ҳикоялар, «Тарихи анбиё»сидаги маълумотлар ёш авлод тарбияси учун фойдадан холи эмас. Ниҳоят, ушбу 2-жилддан ўрин олган «Афғон саёҳати» кундаликлари хиёнат ва алдов, қилич ва қон билан дунёга келган қизил салтанатнинг фожиаларга тўла 1919 йили ҳақидаги ёрқин ҳужжатдир.
-
Чин севиш
Атоқли ўзбек адиби Фитрат адабиёт, санъат ва илм-фаннинг турли соҳаларига оид бой мерос колдирган. Ушбу жилддан адибнинг "Чин севиш","Ҳинд ихтилочилари","Арслон" ва "Восеь қўзғолони" драммалари ҳамда истиқлол орзуси билан йўғрилган публицистик мақолалари ўрин олган.